Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:46

"Вазирликларни кўпайтиравериш "чўпон кўпайса, қўй ҳаром ўлади" деган гапни эсга солмоқда"


Туркиядаги Ардахан университети профессори Ботир Матëқубов президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркия ташрифи муносабати билан ўзбек-турк алоқаларининг шу кундаги аҳволи ва истиқболлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Суҳбатдошга кўра¸ “Туркия миллий кутубхонаси янги биноси эшигидаги лентани қирқиб бу масканни рамзий очиб бериш Ўзбекистон президентидан сўралгани” ўзига хос дипломатик эҳтиром тимсолидир.

Узоқ йиллар Ўзбекистон Маданият вазирлиги тизимида мулозим бўлиб ишлаган Ботир Матëқубов Фарғона вилоят Ўлкашунослик музейидаги асар ўғирланганидан ташвишга тушган санъатшунослар билан ҳамфикр эканлигини билдирди.

Профессор Матëқубов Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилгани мавусида ҳам гапириб¸ бошқарув тизими сони ошишини самарасиз эканлигига эътибор қаратди. Суҳбатдош ўз сўзига “Чўпон кўпайса қўй ҳаром ўлади” деган халқ мақолини ҳам қўшди.

Профессор Ботир Матëқубов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:18 0:00
Бевосита линк


XS
SM
MD
LG