Линклар

Шошилинч хабар
19 июл 2019, Тошкент вақти: 19:10

“Фикрлар чорраҳаси”да юз берган “авария” ортида ким турибди?


Кечадан бери “МаҳаллаТВ” атрофида дув-дув гап: телеканал "Фикрлар чорраҳаси” кўрсатувининг 4 июль соат 20:00 да бошланган сони охирига етмай, тугашига 7 дақиқача қолганида узиб қўйилди. Бу ҳақда ёзган ҳам ёзди, ёзмаган ҳам. Ўзбекистонлик блогерлар дарҳол, узилиш кўрсатувда танқид қилинган Ёшлар Иттифоқининг иши, деб ёза бошлади.

Ёшлар Иттифоқи ҳам куттириб ўтирмади. Ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида айбловларни рад этди.

“Ташкилот Ўзбекистон Миллий Телерадиокампанияси таркибидаги “Маҳалла” канали муҳаррирлари, каналдаги эфирга узатиладиган “Фикрлар чорраҳаси” кўрсатуви ижодкорларининг фаолиятига таъсир ўтказмаган ва ўтказмайди”, дейилган ЁИ баёнотида.

Озодлик каналнинг ўзидан воқеа юзасидан изоҳ ололмади. Изоҳни маҳаллий нашрлар ҳам ололмагани маълум бўлди.

OzodNazarнинг бугунги сонида тошкентлик таҳлилчи Анвар Назир билан, куннинг бошқа воқеалари билан бир қаторда, шу воқеани ҳам муҳокама қилдик.

“Фикрлар чорраҳаси”да юз берган “авария” ортида ким турибди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:22:31 0:00
Бевосита линк

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG