Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:32

Ўқув йилини ҳоким, сенатор ва депутатлар мактабларда дарс ўтиш билан бошлаб берди


Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев Косон туманидаги 62-умумтаълим мактабида "Мустақиллик дарси"ни ўтди.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА ахборот агентлигига кўра, вилоят ҳокими дарсда Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги мамлакат халқининг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келаётганини алоҳида таъкидлаб ўтган.

Биринчи дарс бошлангунига қадар ҳоким туман мактабларидаги “Биринчи қўнғироқ” байрам дастурларида иштирок этди. Вилоят ҳокими сўзга чиқиб, ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклади ва мактаб таълимининг инсон ҳаёти давомидаги ўрни ҳақида сўзлаб берди.

Мамлакат мактабларида 4 сентябрь куни бўлиб ўтган “Биринчи қўнғироқ” тадбирларида вилоят ва туман ҳокимлари, сенатор ва депутатлар иштирок этди.

Хусусан:

Қашқадарё вилоят, Деҳқонобод туман ҳокими Зоир Алиқулов туманнинг Бешбулоқ шаҳарчасидаги 23-умумтаълим мактабида;

Тошкент вилоят Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов шаҳардаги 16-умумтаълим мактабида;

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд давлат университетида;

Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Солижон Мўминов Наманган шаҳридаги 40-умумтаълим мактабида;

Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Фарғона шаҳридаги 10-умумтаълим мактабида "Мустақиллик дарси"ни ўтди.

Президент Мирзиёев 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш масаласига бағишлаб ўтказилган селектор мажлисида ҳар бир вилоят, шаҳар ва туман ҳокимига мактабларга ҳафтасига уч марта боришни ва ўзлари дарс беришни тайинлаган эди.

Мирзиёев ҳокимларни таълим тизимига эътибор қаратмаётгани учун танқид қилиб, бундай деганди:

"Нима учун ҳар кун фермер билан, кластер билан ёки мана энди тадбиркорлар билан ҳам учрашади-ю, мактабга бориб, ўзининг боласи ёки невараси устозидан ёки ўзи таълим-тарбия олган маскандан умуман хабар олмайди. Чунки мактабни юзинчи даражали масала деб, назар-писанд қилмайди. Ўзича ўта бандлигини баҳона қилиб, мактабга боришга вақт топа олмайди. Бу ўта маънавиятсизлик ва тубанлик эмасми?! Бу келажакка нисбатан масъулиятсизликдан бошқа нарса эмас. Мен ўйлайманки, бу - бизнинг энг катта фожиамиздир. Шунинг учун, Бош вазир А.Ариповга барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда бошқа раҳбарларни мактабларга ҳафтасига камида уч маротаба боришини ва ўзи дарс беришини қоида сифатида жорий этиш топширилади.

4 сентябрда Ўзбекистондаги 9904 та давлат умумтаълим муассасаларида 2019-2020 ўқув йили бошланди.

Бу ҳақда хабар қилган Халқ таълими вазирлигига кўра, бу ўқув йилида мактаблар ўтган ўқув йилига нисбатан 213 тага кўпайган.

Фаолиятини тугатаётган 383 та касб-ҳунар коллежининг биноси (шундан 154 таси янги мактаб, 229 таси қўшимча бино) мактабларга берилиши натижасида қўшимча 224 мингдан ортиқ ўқувчи ўринлари яратилди.

2019-2020 ўқув йилида мактабларда жами 6,16 млн. нафар ўқувчи таҳсил олади. Бу эса ўтган ўқув йилига нисбатан 338,56 минг нафар ўқувчи кўп деганидир.

620 минг нафардан ортиқ ўқувчи илк бор 1-синфга қадам қўйди.

XS
SM
MD
LG