Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:51

Маданият вазирлиги Лола Йўлдошеванинг видеоклипига ўз муносабатини билдирди (ВИДЕО)


Лола Йўлдошеванинг “Севгингни менга айт 2” видеоклипидан олинган кадр.
Лола Йўлдошеванинг “Севгингни менга айт 2” видеоклипидан олинган кадр.

Ўзбекистон Маданият вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи Мавлуда Асқархўжаева Озодликнинг Душанбедаги мухбири билан суҳбатда ўзбек қўшиқчиси Лола Йўлдошеванинг шов-шувга сабаб бўлган “Севгингни менга айт 2” видеоклипига муносабат билдирди.

- Клипни диққат билан томоша қилдим. Чунки бу клип ҳақида кенг кўламда маълумотлар чиқа бошлади. Бу маълумотларда Маданият вазирлигига оид ташкилот “Ўзбекконцерт” бадиий кенгаши танқид қилинади. Аслида барча клиплар¸ мусиқа ва қўшиқлар Ўзбекистон менталитетига мос келиши керак.

"Барча клип, мусиқа ва қўшиқлар Ўзбекистон менталитетига мос келиши керак"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:40 0:00

Мавлуда Асқархўжаева¸ бу фикрларни Тожикистонда ўтаëтган Ўзбекистон маданияти кунлари доирасидаги тадбирда билдирди.

Ўзбекистонлик 34 яшар қўшиқчи, ижоди тез-тез баҳс-мунозаралар келтириб чиқаруви Лола Йўлдошеванинг «Севгингни менга айт-2» клипи Youtube ва Instagramга 13 ноябрь куни қўйилганидан бир соат ўтар-ўтмас камида 100 минг марта томоша қилинган эди.

Ўзбекистонлик блогер Нурбек Алимов бу клипни “Лола инқилоби” деб атади.

Лола Йўлдошеванинг ўзи режиссёрлик қилган бу клип Озодлик суҳбатлашган санъатшунослар назарида санъатнинг “ижтимоий протест” жанридаги асардир.

Ўзбек поп қўшиқчиси Лола Йўлдошеванинг «Севгингни менга айт-2» клипида замонавий мусиқа гуруҳининг “давлатнинг маънавият посбони” бўлган "бадиий кенгаш назоратидан ўтиш жараëни" акс этади.

7 минут давом этадиган клипда “мусиқага изн берувчи мулозимлар”, ҳар қандай янгиликни “менталитетга зид бачканалик” дея танқид қиладиган “Ойша холалар” ва қўшиқчини “Ғарб оммавий маданиятига кўр-кўрона тақлидда” айблайдиган “Хейтер” образлари бор. Шунингдек, клипда жамиятнинг барча қатламлари вакиллари, хусусан “соқол қўйган”лар гуруҳи ҳам акс эттирилади.

Эскилик ва оммавийлик тўқнашуви?

Ўзбекистонлик режиссер Абдулазиз Маҳмудов, клипни томоша қилгач, Озодликка бу клип “Оммавий маданиятнинг ибтидоий ғор зеҳнияти билан тўқнашуви” ҳақида эканлигидан фикр юритар экан, деди:

- Яхши ва маъноли клип. Бу клипнинг бадиий-ижтимоий аҳамияти ва албатта, чуқур фалсафаси бор. Клип жамиятимизда бугун юз бераëтган оммавий маданият билан ибтидоий ғор зеҳниятининг тўқнашувини акс эттиради. Ҳукумат одамлар миясига ўзи истаган нарсани жойламоқчи. Аммо менталитетни зўравонлик ва цензура орқали жорий этиб бўлмайди. Ўзбек жамиятининг барча бўғинлари, хусусан “Ўзбекконцерт” ва “Ўзбеккино”да ҳам "маънавият посбонлари" бор. Мен ҳам улар билан тўқнашганман. Маънавият посбони деганимиз аслида цензуранинг кўринишидир.

Тошкентлик журналист Евгения Гранденинг Озодликка айтишича¸ минглаб изоҳларда Лола Йўлдошева клипи жамиятнинг турли қатламлари тарафидан олқишланмоқда.

XS
SM
MD
LG