Линклар

Шошилинч хабар
27 сентябр 2021, Тошкент вақти: 23:52

Икки қўшни-икки хил ёндашув: Тошкент ва Душанбе Толибонга нисбатан фарқли мавқеларни эгаллади


Президентлар - Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёев- Душанбе, 11 июнь, 2021.

16 сентябрь куни Тожикистон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитига мезбонлик қилади. Афғонистондаги вазият Россия ва Хитой етакчилигидаги ташкилот анжумани кун тартибидаги асосий масалалардан бўлиши кутилмоқда.

Афғонистонга қўшни икки давлат - Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари саммитдан ташқарида ҳам икки томонлама учрашув ўтказиши эълон қилинган. Икки қўшни давлатнинг Толибон борасида тутган мавқеидаги фарқ, айниқса, минтақавий интеграция сари отилган муҳим одимлар манзарасида янада яққолроқ кўзга ташланмоқда.

Аммо агар президент Мирзиёев, Раҳмонни ўзи дўстлик қўлини чўзаётган Толибон билан ҳамкорликка кўндирмоқчи бўлса, бу ишда у мутлақ ёлғиз эмас. Нафақат Ўзбекистон, балки Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотидаги етакчи давлатлар бўлган Россия ва Хитой ҳам толибларга хайрхоҳликни сақлаб қолмоқда.

АҚШдаги “Center for Naval Analyses” таҳлилчиси Умида Хошимованинг Diplomat нашридаги мақоласида ёзишича, Тошкент Толибонга нисбатан “кутиш ва қабул қилиш” мавқеида турган бўлса, Душанбе бу гуруҳга қаршилигини ошкора билдирмоқда.

Тошкентнинг Афғонистондаги ҳукуматдан кутаётгани унинг турли рақиб гуруҳларни ўз ичига олган инклюзив ҳукумат бўлишидир. Аммо фақат Толибондан иборат ҳукумат ҳам Тошкентни қониқтирадиган кўринади. Яқинда Ўзбекистон президенти “мудофаа қудратимиз ҳар қандай вазиятга тайёр, вазиятни назорат қилиб турибмиз. Лекин мени ўйлантиргани - улар бизнинг жонажон қўшнимиз, улар ҳам кўчиб кета олмайди, биз ҳам”, деганида бу баёнот яқинда эълон қилинган фақат Толибондан иборат ҳукуматни қабул қилишдек янгради, дейди мақола муаллифи.

Мирзиёевнинг баёнотида Тошкент Афғонистонда юзага келадиган ҳар қандай вазиятни ҳам дипломатик, ҳам ҳарбий йўл билан юмшатишга тайёрлиги ҳам таъкидланган. Президентга кўра, ана шу сабабли мамлакат Толибон билан эртароқ музокараларга киришган. Бундан ташқари, Тошкент ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари Афғонистондаги нотинчликка тортилиб кетмаслигига Толибон ваъда берган. Толибон буни ҳам Москвада, ҳам Доҳадаги музокаралар чоғида такрорлаган эди.

Ўзбекистон, шунингдек, ўзини на Толибон томон ва на Ғарб томон сифатида кўрсатишни истайди. Тошкент Афғонистондаги тожик ва ўзбек қаршилик кучлари аъзолари ўз ҳудудида экани ҳақидаги миш-мишларни ҳам рад этган. Аввалроқ қаршилик кучлари етакчилари вақтинчалик Ўзбекистонда экани ҳақида хабарлар чиққан эди. Боз устига, Тошкент бошқа Марказий Осиё давлатлари каби Байден маъмуриятининг америкаликларга ёрдам берган 9000 нафар афғонга ўз ҳудудларида вақтинча бошпана бериш сўровини ҳам жавобсиз қолдирган. Кейинроқ Ўзбекистон ўзининг бир аэропортини Германияга 4400 нафар афғон доҳил 5300 нафар одамни эвакуация қилиши учун очиб қўйди.

"Янги Ўзбекистон"-"Янги Толибон": Аёллари тан олмаган Толибонни илк Тошкент қутлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:37 0:00

Марказий Осиёдаги ҳам иқтисодий, ҳам ҳарбий томондан энг заиф бўлишига қарамай, Тожикистон Толибонга қарши тиккасига гапиришдан тап тортмаяпти. Президент Эмомали Раҳмон толибоннинг ашаддий душманлари бўлган марҳумлар Бурҳониддин Раббоний ва Аҳмад Шоҳ Маъсудни мамлакатнинг олий мукофоти билан тақдирлади.

25 август куни Покистон Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший Марказий Осиёга ташриф буюрганда Раҳмон Афғонистон янги ҳукуматининг таркиби ҳақида қаттиқ гаплар айтган ва унга этник тожиклар ҳам киритилиши шартлигини таъкидлаган. “Тожикистон бу мамлакатда барча афғонларни, айниқса, этник озчиликларни қамраб олмаган, босим билан шакллантирилган ҳеч бир ҳукуматни тан олмайди”, деб айтган Раҳмон.

Тошкент эса келгусида сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик ҳамкори сифатида Толибон ўзини қандай қабул қилишига ниҳоятда эҳтиёткор ёндашмоқда. Ўзбекистонда расмийлар эҳтимолий оқибатларга тайёр турганликлари, ҳукумат ҳаммасини назоратда ушлаб тургани, Афғонистондаги ҳодисалар Ўзбекистонга ёйилмаслигига кафолат беришга уринмоқда, деб ёзади Diplomat нашридаги мақола муаллифи.

XS
SM
MD
LG