Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:10

ЖССТнинг коронавирус бўйича маслаҳатлари: биз билмаган нарсалар


ЖССТ рамзи. Ташкилотнинг Женевадаги бош қароргоҳида 2020 йилнинг 9 мартида олинган сурат.
ЖССТ рамзи. Ташкилотнинг Женевадаги бош қароргоҳида 2020 йилнинг 9 мартида олинган сурат.

Ўзингизни янги коронавирусдан ҳимоя қилишнинг энг яхши усули қўлларингизни спиртли салфетка билан тез-тез артиш ёки уларни совунлаб, сувда ювиб туришдир.

Бу тавсия Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) янги коронавирус инфекцияси билан боғлиқ баъзи муҳим саволларга жавобларида такрор-такрор келаверади.

Эътиборингизга ЖССТ ўз расмий сайтида эълон қилинган маслаҳатларни ҳавола қиламиз.

COVID-19 вируси иссиқ ва нам шароитларда одамдан одамга юқади

Шу пайтгача тўпланган исботлардан маълумки, COVID-19 БАРЧА ЖОЙЛАРДА, жумладан, иссиқ ва нам об-ҳавода ҳам юқиши мумкин. Иқлимдан қатъи назар, COVID-19 тарқалгани хабар қилинган ҳудудда яшасангиз ёки ўша жойга сафар қилсангиз, ҳимоя чораларини кўринг. Ўзингизни COVID-19 дан ҳимоя қилишнинг энг яхши йўли қўлларинизни тез-тез тозалаб туришдир. Шу тариқа қўлларингизда бўлиши мумкин бўлган вирусларни йўқ қиласиз ва сўнгра кўзларингиз, оғзингиз ва бурнингизга қўл теккизиш билан юқиши мумкин бўлган вирусдан халос бўласиз.

Совуқ об-ҳаво билан қор коронавирусни ўлдира олмайди

Совуқ об-ҳаво янги коронавирус ёки бошқа касалликларни даф қилишига ишониш учун асос йўқ. Инсон танасининг одатий ҳарорати ташқи ҳарорат ёки об-ҳаво қандай бўлмасин, 36.5°C – 37°C даража бўлиб қолаверади. Ўзингизни янги коронавирусдан ҳимоя қилишнинг энг яхши усули қўлларингизни спиртли салфетка билан тез-тез артиш ёки уларни совунлаб, сувда ювиб туришдир.

Иссиқ душ қабул қилиш янги коронавирус касаллиги олдини ола олмайди

Иссиқ душ қабул қилиш COVID-19 касаллигини юқтиришнинг олдини олмайди. Ванна ёки душдаги ҳарорат қандай бўлишидан қатъи назар, тана ҳароратингиз 36.5°C – 37°C бўлиб қолаверади. Аслида ўта иссиқ сув билан иссиқ ванна қабул қилиш зарарли бўлиши, баданингизни куйдириши мумкин. Ўзингизни COVID-19 дан ҳимоя қилишнинг энг яхши усули қўлларингизни тез-тез тозалаб туришдир. Шу тариқа қўлларингизда бўлиши мумкин бўлган вирусларни йўқ қиласиз, сўнгра кўзларингиз, оғзингиз ва бурнингизга қўл теккизиш билан юқиши мумкин бўлган вирусдан халос бўласиз.

Янги коронавирус пашша чақиши орқали юқиши мумкин ЭМАС

Шу пайтгача янги коронавирус пашша чақиши орқали юқиши мумкин деб тахмин қилиш учун на бирор маълумот ва на бирор исбот топилгани йўқ. Янги коронавирус нафас йўлларини зарарлайдиган вирус бўлиб, асосан, вирус юқтирган киши йўталганда ёки аксирганда, ёки тупук томчиси ва бурун ажралмалари сингари томчилар ёрдамида тарқалади. Ўзингизни янги коронавирусдан ҳимоя қилиш учун қўлларингизни спиртли салфетка билан тез-тез артинг ёки уларни совунлаб, сувда ювинг. Яна йўталаётган ва аксираётган кишиларга жуда яқин бора кўрманг.

Қўлни қуритувчи воситалар янги коронавирусни ўлдирадими?

Йўқ. Қўлни қуритувчи воситалар 2019-nCoVни йўқ қилишда самара бермайди. Ўзингизни янги коронавирусдан ҳимоя қилиш учун қўлларингизни спиртли салфетка билан тез-тез артишингиз ёки уларни совунлаб, сувда ювишингиз керак бўлади. Қўлларингизни тоза бўлгандан сўнг қоғоз сочиқ ёки иссиқ ҳаво қуритгич билан яхшилаб қуритишингиз керак бўлади.

Ултрабинафша нурли дезинфекция чироғи янги коронавирусни ўлдирадими?

УБ нурли чироқлардан қўлларни ёки терининг бошқа жойларини стериллаш учун фойдаланилмайди, чунки УБ радиацияси тери қичишига сабаб бўлиши мумкин.

Янги коронавирусни юқтириб олган кишиларни аниқлашда иссиқлик сканерлари қанчалик фойда беради?

Иссиқлик сканерлари янги коронавирусни юқтириб олгани сабабли иситмалаётган (яъни одатдагидан кўра юқори тана ҳарорати бор) кишиларни аниқлашда фойда беради.

Улар вирус юқтирган, бироқ ҳали иситмаламаётган кишиларни аниқлай олмайди. Чунки вирусни юқтирган кишилар касалланиши ва иситмалаши учун орадан 2 – 10 кун ўтиши керак бўлади.

Бутун танангизга спирт ёки хлор сепиш янги коронавирусни ўлдирадими?

Йўқ. Спирт ёки хлорни бутун танангизга сепиш унга кириб бўлган вирусларни ўлдира олмайди. Бундай моддаларни сепиш кийимларга ва ёки шиллиқ қаватларга (масалан, кўзлар, оғиз) зарар етказиши мумкин. Спирт билан хлор юзаларни дезинфекциялашда фойда бериши мумкинлиги, бироқ улардан тегишли тавсияларга кўра фойдаланиш кераклигидан огоҳ бўлинг.

Зотилжамга (пневмония) қарши вакциналар сизни янги коронавирусдан ҳимоя қилиши мумкинми?

Йўқ. Пневмококка қарши ва гемофил грипп таёқчаларига (Hib) қарши В турдаги, яъни зотилжамга қарши вакциналар (эмдорилар) янги коронавирусдан ҳимоялай олмайди.

Вирус шунчалик янги ва бошқачаки, унинг ўзи учун алоҳида эмдори керак. Тадқиқотчилар 2019-nCoVга қарши эмдори ишлаб чиқишга ҳаракат қилмоқда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) уларнинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватламоқда.

Гарчи ушбу эмдорилар 2019-nCoVга қарши фойда бермаса-да, саломатлигингизни муҳофаза қилиш учун нафас йўллари касалликларига қарши эмлаш қаттиқ тавсия этилади.

Бурунни доимий тарзда тузли эритма билан чайиб туриш янги коронавирус юқишининг олдини олишда ёрдам берадими?

Йўқ. Бурунни доимий тарзда тузли эритма билан чайиб туриш янги коронавирус юқишидан ҳимоя қилгани билан боғлиқ бирорта исбот йўқ.

Бурунни доимий тарзда тузли эритма билан чайиб туриш одамларга оддий шамоллашдан тузалишда ёрдам бергани билан боғлиқ чекланган исботлар мавжуд. Бироқ бурунни доимий тарзда чайиб туриш нафас йўлларига инфекция тушиши олдини олиши исботлангани йўқ.

Саримсоқ пиёзни еб туриш янги коронавирус инфекцияси тушиши олдини олиши мумкинми?

Саримсоқ саломатликка эш бўлувчи сабзавот бўлиб, микробларга қаршилик кўрсатувчи хусусияти бор. Бироқ айни пайтда тарқалаётган коронавирус касаллигидан одамларни ҳимоя қилгани ҳақида ҳеч қандай исбот йўқ.

Янги коронавирус кекса кишиларга таъсир кўрсатадими ёки ёшлар ҳам унинг таъсирига мойилми?

Барча ёшдаги кишилар янги коронавирусни (2019-nCoV) юқтириб олиши мумкин. Кексалар ва илгари касалликларга (кўксов (астма), диабет, юрак-қон томир касаллиги) чалинган кишиларнинг вирус сабаб оғир касалликка чалиниш эҳтимоли катта.

ЖССТ барча ёшдаги кишиларга, масалан, қўл гигиенаси ва нафас олиш йўллари гигиенасига қаттиқ риоя этиш билан ўзини вирусдан ҳимоя қилишни маслаҳат беради.

Янги коронавируснинг олдини олиш ва уни даволашда антибиотиклар фойда берадими?

Йўқ, антибиотиклар фақат бактерияларга қарши курашда фойда беради, вирусларга қарши улар фойдасиз.

Янги коронавирус (2019-nCoV) вирусдир, шунинг учун антибиотиклардан унинг олдини олиш ёки даволашда фойдаланиб бўлмайди.

Аммо сиз 2019-nCoV юқтирганингиз учун шифохонага ётқизилган бўлсангиз, бактерия инфекцияси ҳам тушиши эҳтимоли борлиги сабаб антибиотиклар олишингиз мумкин.

Янги коронавируснинг олдини оладиган ёки даволайдиган алоҳида дори-дармон борми?

Шу кунгача янги коронавирус (2019-nCoV) юқиши олдини оладиган ёки даволайдиган алоҳида дорининг ўзи йўқ.

Бироқ вирус юқтирган кишилар унинг аломатларини енгиллатиш ва даволаш учун тегишли парвариш олиши мумкин, оғир касалликка чалинган кишилар эса мақбуллаштирилган қўллаб-қувватловчи парвариш олиши шарт. Айрим муайян даволаш усуллари ўрганиш босқичида бўлиб, клиник синовлар жараёнида текшириб кўрилади. ЖССТ бир қанча ташкилотлар ва ҳамкорларга тадқиқот ва ишланмаларни тезлаштиришга ёрдам бермоқда.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG