Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:32

OzodNazar: Бошловчи коронавирус учун аламини доришунос профессордан олди


Европа Иттифоқи коронавирус инфекциясига қарши вакцина яратиш учун 9,5 миллиард евро маблағ йиғди. 26 май кунги бу хабар кетидан яна бир хабар эълон қилинди: Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ) жорий йилда ёзнинг ўта иссиқ келишини башорат қиларкан,ўта иссиқда кондиционердан чиққан ҳаво коронавирус пандемияси даврида тавсия этиладиган санитария меъёрларига жавоб бермаслиги тўғрисида огоҳлантирди.

Профессор Рустам Нуриддинов.
Профессор Рустам Нуриддинов.

Бу икки янгиликдан пайдо бўлган саволларни OzodNazar доришунос олим, кимё фанлари доктори, профессор Рустам Нуриддиновга берди.

Суҳбат давомида яна табиблар масаласи кўтарилди: чин табиб сохта табибдан қандай ажратилади, баъзи табиблар яратдим деб иддао қилаётган дорилардан фойда борми?..

Ҳа, айтганча, бошловчи коронавирус учун аламини чиндан ҳам суҳбатдошидан олди. Сиз учун ҳам олди.

Тингланг:

Бошловчи коронавирус учун аламини доришунос профессордан олди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:24:59 0:00
Бевосита линк


XS
SM
MD
LG