Линклар

Шошилинч хабар
01 июн 2020, Тошкент вақти: 14:42

Россиянинг коронавирусга қарши курашда АҚШга кўрсатаётган ёрдами жумбоғи


Россия Мудофаа вазирлигининг учоғи Нью-Йоркнинг Жон Ф.Кеннеди халқаро аэропортида.

Россиянинг коронавирусга қарши курашда АҚШга ёрдам кўрсатиш мақсадида жўнатган юки иккала мамлакатдаги одамларни ҳам ҳайрон қолдирмоқда.

Россия Мудофаа вазирлигининг юк ташувчи учоғи Нью-Йоркнинг Жон Ф.
Кеннеди халқаро аэропортига ниқоблар, ўпкани сунъий шамоллатувчи вентиляторлар ва бошқа тиббий жиҳозлар юкларни олиб келди.

Кремль буни АҚШга COVID-19 га қарши кураши учун жўнатилган “гуманитар ёрдам” деб атади.

Ўша куни Давлат департаменти Кремлнинг “гуманитар ёрдам” ҳақидаги гапини рад этиб, Қўшма Штатлар юкни Россиядан сотиб олгани ҳақида баёнот берди.

Лекин унинг вакили юк учун қанча пул тўланганини айтишдан
бош тортди.

Орадан бир куи ўтиб, Россия Ташқи ишлар вазирлиги Москва билан Вашингтон ҳаражатларни бирга кўтарганини айтди.

Қизиғи шундаки, Россиянинг зикр этилган юкда ҳиссаси бор иккита корхонаси 2014 йилда Москва Украинанинг Қрим ярим оролини босиб олгани учун Ғарб мамлакатлари жорий этган санкциялар рўйхатига тушган ширкатлар экани маълум бўлиб қолди.

Янаям қизиғи, АҚШ маъмуриятини исми ошкор қилинишини истамаган
расмийси Россиянинг баёнотига зид ўлароқ, юк учун пулни фақат Қўшма
Штатлар тўлаганини маълум қилди.

Бунақа чалкашлик оқибатида кузатувчилар, Қўшма Штатлар юкларнинг олиб кирилишига рухсат беришдай истиснога бориш билан ўзи жорий қилган санкцияларни бузмадими, деган саволни ўртага ташламоқда.

Нега юклар учун тўлов ҳақида бир-бирига зид маълумотлар берилмоқда?

АҚШ президенти Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилганини, ўша суҳбат чоғида Путин ёрдам таклиф этганини, Трамп эса уни олишга рози бўлганини айтган эди.

Журналистларнинг бу Кремлнинг пропаганда мақсадида қилган иши бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволга, Трамп, “менинг Россия билан ҳам, пропаганда билан ҳам зарарча ишим йўқ. Жуда кўп юқори сифатли тиббий жиҳозлар бўлгани учун уларни қабул қилдим”, дея жавоб қайтарди.

Кремль танқидчилари ёрдамни пропаганда деб атаётган пайтда Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов бу ишни сиёсийлаштириш керак эмаслигини айтиб, Россиянинг гуманитар миссияси фақат бир америкаликнинг ҳаётини сақлаб қолса ҳам, муваффақиятга эришган бўлади, деди.

Россиянинг мухолифат вакилларидан Алексей Навальний ва бошқалар
ҳукуматнинг бу ишини, “биз бутун мамлакат бўйлаб тиббиёт ходимларига шахсий ҳимоя кийимлари учун пул йиғаётганимизда, ҳукуматимиз уларни Америкага сотмоқда”, дея танқид қилди.

Яна ўртага юк учун пулни ким тўлагани масаласи чиқди: Россия тарафи уни икки томон тўлаганини, Америка тарафи эса уни сотиб олганини айтмоқда.

Россия томони иддаосича, пулнинг ярмини Россиянинг бевосита инвестиция фонди тўлаган.

Ўша фонд 2015 йили АҚШ Молия вазирлигининг санкциялар
рўйхатига киритилган эди.

Фонд матбуот котиби “Озодлик” радиосига мавжуд санкциялар айни ҳолатда унга дахл қилмаслигини билдирди.

Юкка киритилган вентиляторларни Россиянинг Урал минтақасида жойлашган Радио ва электроника технологиялари компанияси ишлаб чиқарган.

Ўша компания ҳам 2014 йил июлидан бери Украина ва Қрим ярим оролига дахлдор масалалар сабаб АҚШ Молия вазирлигининг санкциялар рўйхатига киритилган эди.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков юк етказиб берилажаги ҳақидаги постида АҚШ маъмурияти вакиллари ёки давлат идоралари унга эътироз билдирганини айтган эди.

Бу Россиянинг айрим америкалик расмийлар ҳеч бир асоссиз икки томонлама муносабатлар истиқболига путур етказишга
интилаётгани ҳақидаги нарративига мос келади.

На Давлат департаменти ва на Россия Ташқи ишлар вазирлиги юкнинг
қийматини ошкор қилмади, лекин АҚШ маъмуриятининг исми сир қолишини истаган вакили товарлар “бозор қиматидан паст” сотиб олинганини айтди.

Ишлаб чиқарувчи компания сайтидаги нархга кўра, етказиб берилган
вентиляторлар қарийб 1 миллион долларлик қийматга эга.

Экспертларга кўра, Россия ҳукумати атайлаб иккита АҚШ санкцияси остидаги корхона маҳсулотларини юк қилиб жўнатган.

АҚШ маъмуриятининг собиқ расмийлари Россиянинг Қўшма Штатларга
гуманитар ёрдам кўрсатиши пропагандадан бошқа нарса эмаслигини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG