Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2019, Тошкент вақти: 02:52

Андижонда ўқитувчидан кийиниш қоидасини талаб қилган мактаб раҳбари дўппосланди


Мактаб ўқитувчилари учун кийиниш тарзи белгиланган плакат

Андижон шаҳридаги 50- умумтаълим ўрта мактабининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Шукрилло Ўрмонов ва ўқитуви Ғайрат Ашуров мактабда кийиниш қоидаларини математика ўқитувчисидан талаб қилгани​ ортидан 5 октябрь куни мактаб ховлисида икки киши тарафидан калтакланди.

Воқеа гувоҳларидан олинган бу хабарни Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси ходими Шуҳрат Қосимов тасдиқлади ва воқеа ўрганиб чиқилаëтганини Озодликка билдирди.

Халқ таълим вазирлиги мулозими Анвар Умаров айни воқеа борасида кўрилган чоралар юзасидан вазирлик расмий сайтида маълумот берилади деди.

Озодлик калтакланган ўқитувчилар билан боғлана олмади.

Андижон шаҳар Шошилинч тиббий ëрдам қабулхонаси врачи енгил жароҳат олган Шукрилло Ўрмонов ва Ғайрат Ашуровларга 5 октябрь куни тиббий ëрдам кўрсатилганини тасдиқлади.

Андижон шаҳар ИИБ мулозими ўқитувчиларнинг калтакланиши юзасидан ҳеч ким шикоят қилмаганини айтди.

50 -мактаб ўқитувчисининг Озодликка маълум қилишича¸ 5 октябрь куни тилга олинган мактабнинг математика ўқитувчиси Д. Ю. мактабдаги кийиниш қоидаларида кўзда тутилмаган тарзда (бош кийимда) мактабга келган.

Маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари ва айни пайтда мактаб директори вазифасини бажаруви Шукрилло Ўрмонов математика ўқитувчисини коридорда кўриб қолиб, кийиниш қоидаларига риоя қилишга чақирган.

Бу мулоқотга гувоҳ бўлган 50-мактаб ўқитувчисининг Озодликка айтишича¸ Д. Ю. ва Ўрмонов "айтишиб қолган".

Ўқитувчининг иддаосига кўра¸ Юсупова "эримга айтиб сени урдираман" деб таҳдид қилган.

Бу таҳдид ортидан мактабга математика ўқитувчисининг Т. исмли эри номаълум эркак билан келиб, директор вазифасини бажарувчи Ўрмонов ва ҳарбий чақирувга тайëрлаш ўқитувчиси Ашуровни ташқарига судраб олиб чиқишган.

Бу ҳақда маълумот берган ўқитувчи иддаосига кўра¸ “бу икки эркак ўзлари билан олиб келган бейсбол таёғи билан Ўрмонов ва Ашуровни мактаб ҳовлисида савалашган. Уларни ажратмоқчи бўлган аëл ўқитувчилар калтакланиб ҳақорат қилинган. Калтакланган икки ўқитувчини "Тез ëрдам" олиб кетган".

Андижон шаҳар Шошилинч тез тиббий ëрдам қабулхонаси врачи 5 октябрь куни бу икки ўқитувчига кўрсатилган ëрдам дафтарга қайд этилганини билдирди.

Андижон шаҳар халқ таълими бўлими мулозимининг Озодликка айтишича¸ айни воқеа юзасидан 7 октябрь куни хизмат суриштируви бошланган.

Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси ходими Шуҳрат Қосимов тасдиқлади ва воқеа ўрганиб чиқилаëтганини Озодликка билдирди.

Халқ таълим вазирлиги мулозими Анвар Умаров айни воқеа борасида кўрилган чоралар юзасидан вазирлик расмий сайтида маълумот берилади деди.

Ушбу хабар ёзилаётган соатда Озодлик мухбири вазирлик расмий сайтидан бу воқеа юзасидан маълумот топмади.

Ўқитувчи қандай кийиниши керак?

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жорий йил бошида "Ўқитувчининг мақоми тўғрисида"ги қонун лойиҳаси эълон қилинган эди.

Қонун лойиҳасининг ўқитувчининг одоб-ахлоқ қоидаларига оид 11-моддасида бундай дейилган:

"Ўқитувчиларнинг кийинишига қўйиладиган талаблар таълим ташкилотлари томонидан белгиланиши мумкин".

Мазкур қонун лойиҳаси қабул қилинганми-йўқми - Озодликда маълумот йўқ.

Мақола эълон қилингач...

8 октябрда маҳаллий нашрлар, хусусан, gazeta.uz Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматига таяниб, қуйидаги матнни эълон қилди:

5 октябрь куни Андижон шаҳридаги 50-умумий ўрта таълим мактабида педагоглар калтакланган, дея хабар қилди Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, мактабда соат 13:20 да маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш.Ў. ҳамда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси Ғ.А. томонидан кийиниш маданиятига риоя қилмаган ва дарсга кеч қолган математика фани ўқитувчиси Д.Ю. га оғзаки огоҳлантириш берилганда, улар ўртасида тортишув келиб чиққан. Тортишув натижасида Д.Ю. уларга турмуш ўртоғи билан таҳдид қилган.

Соат 13:35 ларда Д.Ю. турмуш ўртоғи ҳамда унинг дўсти билан мактабга бостириб кириб, мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш.Ў. ҳамда Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси Ғ.А. ни мактаб кириш қисмида темир таёқ билан дўпослаган.

Шу пайтда уларни ажратган ўқитувчиларни ёмон сўзлар билан ҳақорат қилиб, уларни ҳам дўппослашга уринган. Ушбу ҳолат бўйича зудлик билан шошилинч тез тиббий ёрдамга ҳамда ҳудудий профилактика инспекторларига хабар берилган.

Соат 14:00 да профилактика инспекторлари воқеа жойига етиб келган, лекин Д.Ю. нинг турмуш ўртоғи ҳамда унинг дўсти ҳодиса содир этилган жойдан кетиб бўлган.

Жабр кўрганлар шошилинч тез тиббий ёрдам навбатчи шифокорлари томонидан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиалига олиб кетилди.

Шифокорлар хулосасига кўра Ш.Ў. мия чайқалиши, бурун синиш, юзининг ўнг қисмининг кўзи атрофи ҳамда оёқларининг тизза қисми каттиқ зарбада жароҳатлангани, Ғ.А.нинг мия чайқалиши, бурун ва икки тиши синиши, бадани ҳамда чап қўлини зарбадан қаттиқ жароҳатлангани аниқланган.

Барча муолажалар ўз вақтида қилинганлиги сабабли ҳозирда жабрланувчиларнинг соғлиғи яхши ҳолатда ҳамда доимий шифокорлар назоратида. Андижон шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳларни кўринг (3)

XS
SM
MD
LG