Линклар

Шошилинч хабар
01 июл 2025, Тошкент вақти: 02:33

Дизель-ёнилғи йўқлиги учун якшанба куни Тошкентда автобуслар юрмади


Самарқандда ишлаб чиқарилган Isuzu миниавтобуси.
Самарқандда ишлаб чиқарилган Isuzu миниавтобуси.

15 сентябрь, якшанба куни Тошкент шаҳар жамоат транспорти ишида узилишлар кузатилди – автобуслар одатдагидан камроқ қатнади.

“Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти ўша куниёқ узилиш содир бўлганини тан олди ва юзага келган вазиятни автобусларни дам олиш кунлари келгуси ҳафта учун тайёрлаш зарурати билан изоҳлади.

Жамият баёноти ортидан Озодликка мурожаат қилган бир неча ҳайдовчи ўз раҳбариятини ҳақиқатни яширганликда айблаб, автобуслар ишга чиқмаганини ёнилғи йўқлиги билан изоҳлади.

“Тошшаҳартрансхизмат”га қарашли автобус паркларидан бири раҳбарияти вакили якшанба куни солярка бўлмаганини тан олди.

.Дизель ёнилғи йўқлиги учун якшанба куни Тошкентда автобуслар юрмади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:27 0:00
Бевосита линк

“Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти матбуот хизмати ўзининг Телеграм-канали орқали якшанба куни пайдо бўлган вазиятни жуда тез - ўша куниёқ хабар қилди:

Транспорт воситаларининг ҳаракат жадвалидан камроқ ҳаракат қилгани турли ижтимоий тармоқ ва жамоатчилик ўртасида бироз норозиликларга ҳам сабаб бўлди.

“Бугунги дам олиш куни ҳам жамият жамоаси учун синовларга бой бўлди. Айниқса, турли омиллар сабаб аксарият йўналишларда транспорт воситаларининг ҳаракат жадвалидан камроқ ҳаракат қилгани ва бу турли ижтимоий тармоқ ва жамоатчилик ўртасида бироз норозиликларга ҳам сабаб бўлди”.

Матбуот хизмати юзага келган вазият сабабларини тушунтиришга уринди:

“Жамият томонидан эртанги кун учун барча йўналиш автобусларини жадвал асосида чиқариш учун керакли ишлар амалга оширилди. 16 сентябрдан бошлаб автобус қатновлари яна белгиланган жадвал асосида ўз фаолиятини давом эттиради”.

Баёнотда “керакли ишлар” нима эканлиги очиқланмаган. Матн бошроғида эса, бундай дейилган:

“…дам олиш кунлари келгуси ҳафта учун тайёргарлик кўриш, автобусларни техник соз ҳолда йўналишга чиқариш, ёқилғи масалаларини ўз вақтида ҳал этиш мақсадида кечаю кундуз самарали меҳнат қилишларига тўғри келади”.

Айни пайтда “йўналишлардаги бугунги (15 сентябрдаги – таҳр.) узилишлар тўғрисида батафсил маълумот берилади” деб ваъда қилинган.

Бугун 17 сентябрь, лекин “Тошшаҳартрансхизмат”нинг Телеграм-каналида ваъда қилинган маълумот пайдо бўлмади. Жамият матбуот хизмати телефонини биров кўтармади.

Лекин вазиятга оддий ҳайдовчилар аниқлик киритди. Улардан бири Озодликка мана бу гапларни ёзди:

Ишхонамизнинг Телеграмдаги хабарини ўқидим. Гаплари ёлғон. Автобусларни келаси ҳафтага тайёрлаш деган нарса йўқ.

“Ишхонамизнинг Телеграмдаги хабарини ўқидим. Гаплари ёлғон. Автобусларни келаси ҳафтага тайёрлаш деган нарса йўқ. Ҳар куни эртанги кунга тайёрланади. Ишга чиқмаганимизнинг сабаби солярка йўқлиги. Ишхонамизнинг нефтебазадан қарзи бор. Август ойи учун ойлик ҳам олганимиз йўқ ҳали”.

Бу хат ортидан бошқа бир ҳайдовчи Озодликка 15 сентябрь куни дизель ёнилғисида юрувчи автобуслар эрталаб 1-2 соатдангина ишлаб, паркка қайтиб кетганини, чунки ўша куни Isuzu автобусларига 10 литрдан, Mersedes ва MAN автобусларига 30 литрдангина солярка берилганини айтди.

Автобус ҳайдовчиларининг гапларини “Тошшаҳартрансхизмат”га қарашли 9 та автопаркдан бири раҳбариятининг ўзини таништиришни истамаган вакили тасдиқлади.

Ўша куни солярка бўлмагани учун автобуслар тўла смена ишламади. Бу бор гап.

“Ўша куни солярка бўлмагани учун автобуслар тўла смена ишламади. Бу бор гап” дер экан, корхонанинг нефть базасидан қарзи борлиги тўғрисидаги ҳайдовчилар иддаосини шарҳлашни истамади. “Мана кечадан бери одатдагидай ишлаяпти автобуслар, умуман, якшанба кунги ҳолат биринчи марта бўлиши”, деди автопарк раҳбарияти вакили.

Автопарк раҳбарияти вакили яна бир-икки гапдан кейин норози оҳангда мана бу гапни ҳам айтди:

Эрта-индин пахтага одам олиб борасан дейишади, ана ўшанда кўрасизлар томошани!

“Автобуслар бир кун камроқ чиққанига шунча гап қилаяпсизлар, эрта-индин пахтага одам олиб борасан дейишади, ана ўшанда кўрасизлар томошани!”

Раҳбарияти билан гаплашгач, ҳайдовчилардан бири билан яна боғландик.

“Ҳа, чиндан ҳам бу йил биринчи марта бўлди солярка йўқлиги учун ишламаганимиз. Лекин бу йил ҳисобидан камида икки марта линиядалигимизда опкелиб қуйиб кетишган соляркани эрталаб тўла қўйиб беришга етмагани учун” деди ҳайдовчи.

Мақола битай деб қолганда юқорида тилга олганимиз биринчи ҳайдовчидан яна бир овозли хабар келди:

“Бугун ҳам солярка тортилган. Оддих куниям иш бўлмайди дейишвотти”.

“Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти йўловчи ташиш соҳасида раҳбарлик ва хўжалик бошқарувини амалга оширувчи ваколатли ташкилотдир.

“Тошшаҳартрансхизмат” Вазирлар Маҳкамасига ва Тошкент шаҳар ҳокимиятига ҳисобот беради.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG