Линклар

Шошилинч хабар
19 август 2022, Тошкент вақти: 06:38

Суриштирув: Украин асирини "Аҳмат" батальони жангчиси қийнаб ўлдирган


Billingcut ва The Insider тадқиқотчиларига кўра, қотилнинг исми Очур-Суге Монгуш, у “Ахмат” баталёнида жанг қилган.

Bellingcat ва The Insider украиналик маҳбуснинг қийноққа тутилиши ва ўлдирилиши акс этган видеони ҳақиқийлигини аниқлади.

Гап 28 июль куни пайдо бўлган украиналик ҳарбий асир кастрация қилиниб, кейин ўлдирилгани видеоси ҳақида бормоқда.

Тадқиқотчилар тармоқларда тарқалган видеодаги шахслар юзини махсус воситалардан фойдаланиб аниқлаган, қотилларнинг ижтимоий тармоқлардаги профиллари ва алоқа маълумотларини ҳам топганлар.

Bellingcat ва The Insider тадқиқотчиларига кўра, қотилнинг исми Очур-Суге Монгуш, у “Ахмат” баталёнида жанг қилган.

Терговчилар унга боғланишган. У даҳшатли видеода бўлганини рад этди, лекин жиноят содир бўлган жойни аниқ номлади.

Шу билан бирга, улар Монгушнинг журналистлар билан суҳбатида айтган гапларининг аксарияти ёлғон, чунки улар топган фотосуратлар ва видеолар мазмунига зид келади, деб ҳисоблашади.

Бу ишни аввалроқ бошқа оммавий ахборот воситалари ҳам текширган, бироқ уларнинг натижалари хато бўлиб чиқди, деб ёзади The Insider.

XS
SM
MD
LG