Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:57

Ижтимоий фикр: Ҳар уч ўзбекистонликнинг бири мамлакатда коррупция тарқалган деб ҳисоблайди


Тошкентдаги "Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ўтказган коррупция бўйича сўровда қатнашганларнинг 66,5 фоизи Ўзбекистонда коррупция сингари салбий ҳолат тарқалган деб ҳисоблайди.

Сўровда қатнашганларнинг қарийб 17 фоизи коррупция ҳамма жой ва соҳаларни қамраб олган деган фикрдадир.

29 фоиз респондент мансабдорларнинг ҳар иккинчисини коррупционер деб ҳисоблайди.

Сўровда иштирок этганларнинг 26 фоизи мамлакатда коррупцияга қарши ўтказилаётган курашда очиқлик ва ошкоралик, уни оммавий ахборот воситаларида ёритиш ишларини етарли эмас ва бу ҳолат коррупциянинг асосий сабабларидан бири сифатида кўришади.

Сўровда қанча одам иштирок этгани маълум эмас.

Халқаро ташкилотлар чиқарган ҳисоботларда Ўзбекистон коррупцияга ботган давлатлар рўйхатидан жой олиб келади.

2017 йилнинг бошида "Transparency International" халқаро ташкилоти томонидан чиқарилган йиллик ҳисоботда Ўзбекистон 176 мамлакат орасидан қуйи йигирмаликдан жой олган ягона собиқ совет давлати бўлган.

XS
SM
MD
LG