Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:39

Гулистонда прокуратура ходими сувга чўкаётган қизни қутқариб олди


Сирдарë вилояти Гулистон шаҳри
Сирдарë вилояти Гулистон шаҳри

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг хабар беришича, 8 апрель куни соат 22.00да Сирдарё вилоят прокуратураси ходими Гулистон шаҳридаги "Дўстлик" каналидан сувга чўкаётган қизни қутқариб олди.

Канал қирғоғида бораётган вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи А.Убатов "сув юзасидан келаётган паст овоздаги шовқинни эшитиб қолади".

"Диққат билан тикилиб, одам оқиб келаётганига ишонч ҳосил қилади ва “Кимсан? Нима қилаяпсан?” деб мурожаат қилади. Сўнгра зудлик билан яқин атрофдаги вагон томонга югуриб бориб, белкурак топиб келади. Тезда устки кийимларини ечиб, ўзини сувга ташлайди. Оқиб кетаётган одам икки қўли билан қутқарувчи узатган белкуракнинг дастасидан маҳкам ушлаб олиб, ўзи ҳам чиқишга ҳаракат қилади. Жабрланувчини бир амаллаб қирғоққа тортиб келган А.Убатов йўлакдан ўтаётган икки нафар аёлга “тез ёрдам” чақиришларини илтимос қилади. Ҳодиса жойига етиб келган одамлар бир-бирларининг қўлларидан маҳкам тутиб, занжир бўлиб, сув бўйидан тортиб олишади," дея прокуратура ходимининг жасоратли амалини ҳикоя қилди Бош прокуратура.

Прокуратурага кўра, қутқарилган қиз Мунира Шамшиева шошилинч тарзда “тез ёрдам” машинасида РШТИЁМ вилоят филиалига олиб келинади ва шифохонанинг Жонлантириш бўлимига ётқизилади.

"Сувда чўкаётганида қутқариб қолинган Мунира Шамшиева 2002 йилда туғилган бўлиб, Гулистон шаҳар ”Улуғ йўл” МФЙ ҳудудида яшайди. Шаҳардаги 4-ўрта умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси. Маълум бўлишича, қиз канал четига ўрнатилган зинадан пастга тушган ва бехосдан сувга йиқилиб, оқиб кетган," дея билдирди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Қизалоқнинг эндиликда ўзини яхши ҳис қилаётгани айтилади.

XS
SM
MD
LG