Линклар

Шошилинч хабар
22 апрел 2019, Тошкент вақти: 16:59

Остонанинг Нур-Султонга айланиши 125 млн долларга тушиши мумкин


Қозоғистон пойтахти Остона шаҳри Нур-Султон деб қайта номланишига кетадиган ҳаражатлар 47 миллиард танга ёки 125 миллион долларни ташкил этиши мумкин.

“Пойтахт номини ўзгартириш арзонга тушмайди ва асосий харажатлар бюджетдан кетади. Ҳаражатларнинг асосий йўналишлари: шаҳарликлар учун янги ҳужжатлар чоп этиш – тахминан 80 миллион доллар (уч миллиард танга); янги пешлавҳа ва кўрсаткичлар тайёрлаш – тахминан 25 миллион доллар (қарийб 9,5 миллиард танга); янги хариталар тайёрлаш – қарийб беш миллион доллар (1,9 миллиард танга)”, - деган қозоғистонлик эксперт Александр Разуваев.

Унинг сўзларига кўра, давлат муассасалари ўзгартиришлар киритиладиган Конституциянинг янги таҳрири ва кўплаб қонунлар билан таъминланиши керак. Сабаби ҳозир барча ҳужжатларда шаҳар номи “Остона” бўлиб турибди. Бу ишлар тахминан 15 миллион долларга тушади. Мос равишда, умумий харажатлар қарийб 125 миллион доллар(ёки 47 301 250 000 тенге)ни ташкил этади, деб таъкидлаган эксперт.

Бундан олдин Қозоғистон адлия вазирлиги пойтахт номи ўзгартирилиши муносабати билан ҳужжатларни ҳам ўзгартириш шарт эмаслигини маълум қилганди.

23 март куни Қозоғистон президенти Остонани Нур-Султон деб қайта номлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекканди.

XS
SM
MD
LG