Линклар

Шошилинч хабар
22 апрел 2019, Тошкент вақти: 17:45

Оқ уй: "Ислом давлати" Сурияда назоратни буткул йўқотди


Оқ уй "Ислом давлати" экстремист гуруҳи Сурияда назоратни буткул йўқотгани ҳақидаги АҚШ Мудофаа вазирлиги баёнотини тасдиқлади.

Пентагоннинг муваққат раҳбари Патрик Шанахан бу хабарни АҚШ президент Доналд Трампга жума куни билдирган.

Бунгача Суриядаги АҚШ қўллаб-қувватлаётган демократик кучлар террор гуруҳининг мамлакат жануб-шарқидаги Боғуз шаҳридаги сўнгги қўрғонини яксон қилганликларини маълум қилишганди.

АҚШ президенти Доналд Трамп ўтган йил декабр ойида "Ислом давлати" экстремист гуруҳи батамом мағлуб бўлгани ва АҚШ қўшинларини Суриядан чиқиши ҳақида эълон қилганди.

Унинг бу қадами ҳам АҚШ иттифоқчилари томонидан ва ҳам Конгрессда кескин танқидларга учраганди.

XS
SM
MD
LG