Линклар

Шошилинч хабар
19 март 2019, Тошкент вақти: 15:23

Нигерияда уч қаватли мактаб биноси қулаб, ўқувчилар вайроналар остида қолди


Мактаб вайроналари остидан қутқариб олинган болалардан бири.

Нигерия пойтахти Лагосда уч қаватли бошланғич мактаб биноси қулагани оқибатида, ўқувчилар вайроналар остида қолди.

Хабарда айтилишича, мактаб биноси 13 март куни дарслар бораётган бир пайтда қулаган. Ҳозирча вайроналар остида қанча ўқувчи ҳалок бўлгани ёки жароҳатлангани маълум эмас. Маҳаллий аҳоли ҳозиргача вайронлар остидан 7 нафар болани қутқариб қолишга муваффақ бўлган.

Нигерияда биноларнинг қулаши тез-тез юз бериб туради. Бунга қурилиш материалларининг сифатсизлиги, қурилиш меъёрларига амал қилинмаслиги сабаб бўлади.

2016 йилда Нигерия жанубидаги черковлардан бирининг томи қулагани оқибатида юздан ортиқ одам ҳалок бўлган эди.

XS
SM
MD
LG