Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:57

Косово депутатлари мамлакатда армия тузиш тўғрисидаги қарорни қўллади


Косово президенти Хошим Тачи (ўнгдан иккинчи) мамлакат хавфсизлик кучлари жанговар тайёргарлигини кўздан кечирмоқда. 2018, 13 декабрь.
Косово президенти Хошим Тачи (ўнгдан иккинчи) мамлакат хавфсизлик кучлари жанговар тайёргарлигини кўздан кечирмоқда. 2018, 13 декабрь.

Косово депутатлари мамлакатда тўлақонли армия тузишга қарор қилди. Косовонинг бу қарори унинг ашаддий душмани Сербияни дарғазаб қилди.

Косовонинг енгил қуролли кучларини профессионал армияга айлантириш тўғрисидаги қарорни 14 декабрь куни этник албан депутатлар бир овоздан қўллади. Этник серб депутатлар эса овоз беришдан бош тортди.

Асосан албанлар яшайдиган Косовода 120 мингга яқин этник серб ҳам бор.

АҚШ Косовонинг ушбу қарорини қўллади, аммо мазкур жараён бир неча йилга чўзилишини айтиб, унга қаршиларни тинчлантиришга уринди.

Сербия ҳамда Косоводаги этник серблар мамлакатда армия тузишга кескин қарши чиқмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, бу ҳаракат БМТ резолюцияларига зид бўлиб, тузиладиган армиядан этник сербларга қарши курашда фойдаланилади.

Миллатчи серб газеталари мазкур ҳаракат ортидан янги можаро келиб чиқиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Сербия расмийлари уруш чиқиш хавфи оз эканлигини айтмоқда. Аммо 13 декабрь куни президент Александр Вучич Косово чиндан армия тузадиган бўлса, минтақадаги вазият янада оғирлашишини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG