Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:43

Эронда ҳарбий парад давомида амалга оширилган ҳужум қурбонларига мотам тутилмоқда


22 сентябрь куни Аҳвоз шаҳрида бўлиб ўтаётган ҳарбий парад қатнашчиларига қилинган ҳужумда камида 25 одам ҳалок бўлди, 60 одам жароҳат олди.
22 сентябрь куни Аҳвоз шаҳрида бўлиб ўтаётган ҳарбий парад қатнашчиларига қилинган ҳужумда камида 25 одам ҳалок бўлди, 60 одам жароҳат олди.

Эроннинг Аҳвоз шаҳрида минглаб одам ҳарбий парад давомида амалга оширилган ҳужум қурбонларига мотам тутиш учун тўпланди.

22 сентябрь куни Аҳвоз шаҳрида бўлиб ўтаётган ҳарбий парад қатнашчиларига қилинган ҳужумда камида 25 одам ҳалок бўлди, 60 одам жароҳат олди.

24 сентябрь куни қурбонларни сўнгги манзилга кузатиш маросимида ҳарбийлар, диний уламолар ҳамда ҳукумат расмийлари қатнашди. Айримлар терроризмга қарши шиорлар ёзилган байроқларни қўлида тутиб олган бўлса, айримлар “Америка ва Исроилга ўлим!” дея ҳайқирди.

24 сентябрь куни Ҳузистон вилоятида мотам куни деб эълон қилинган.

Эрон давлат матбуоти тарқатган хабарларга кўра, ҳужумни ҳарбий кийимдаги тўрт жангари амалга оширган. Ҳужумчилар Эрон билан Ироқ ўртасида 1980-88 йилларда содир бўлган уруш хотирасига бағишланган йиллик парадни томоша қилиш учун тўпланган расмийларни нишонга олган.

IRNA агентлиги хабарида ҳалок бўлганлар орасида оддий фуқаролар, жумладан парадни томоша қилгани борган аёллар ва болалар ҳам борлиги айтилди.

“Ислом давлати“ экстремистик гуруҳи ҳам, Эрон ҳукуматига қарши Аҳвоз миллий қаршилик ҳаракати ҳам бирор исбот-далилсиз ҳужум учун масъулиятни ўз бўйнига олди.

Ҳужумни АҚШ ва БМТ расмийлари қоралади. Эрон расмийлари эса ҳужумда АҚШ ва Исроил қўли борлигини иддао қилди. Эрон Инқилобий гвардияси етакчиси ўринбосари Ҳусайн Саламий Теҳрон АҚШ ва Исроилга Теҳрон “ҳалокатли” жавоб қайтаришини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG