Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:00

Олтиариқдаги йирик автоҳалокатда 3 киши ҳалок бўлди


Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида 22 сентябр куни эрталаб рўй берган йирик автоҳалокатда уч каши ҳалок бўлди яна уч киши тан жароҳати олди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, Олтиариқ тумани "Белариқ" маҳалласидан ўтувчи Навбаҳор – Уч уй – Олтиариқ – Водил автомобил йўлида "Ласетти" машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган.

Оқибатда у қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган "ВАЗ-2106" ҳамда "Ласетти" автомобиллари билан тўқнашган.

"ВАЗ-2106" машинаси йўлнинг ўнг тарафидаги зовурга тушиб кетган.

"Ласетти" русумли автомобил ҳам йўлнинг ўнг тарафидаги зовурга тушиб, ёниб кетган.

ФВВ билдирувига кўра, аварияда 3 нафар одам ҳалок бўлган, 3 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

Жароҳатланганлар Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳалокат юзасидан Олтиариқ тумани прокуратураси терговолди текширув ишларини олиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG