Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:58

БМТнинг собиқ бош котиби Кофи Аннан оламдан ўтди


БМТнинг собиқ бош котиби Кофи Аннан 18 август куни Женева шаҳрида 80 ёшида оламдан ўтди.

Аннан ўлими сабаблари ошкор этилмаяпти.

Кофи Аннан 1997 йилда БМТ бош котиби бўлди ва 10 йил ташкилотга раҳбарлик қилди.

Келиб чиқиши кениялик Аннанга 2001 йилда Нобел тинчлик мукофти берилди.

БМТ раҳбарлигидан кетгач Аннан ташкилотнинг махсус элчиси сифатида Сурия бўхрони ечими бўйича иш олиб борди.

Умрининг охирги йилларида Аннан штаб квартираси Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлган ўзи номидаги фондни бошқариб келаётганди.

XS
SM
MD
LG