Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:08

Афғонистон президенти Ашраф Ғани толиблар ҳужум қилган Ғазни шаҳрига борди


Президент уруғ етакчилари билан учрашаётган пайтда шаҳарнинг толиблар бошқарувидаги чекка ҳудудларидан марказга қарата икки ракета отилган.
Президент уруғ етакчилари билан учрашаётган пайтда шаҳарнинг толиблар бошқарувидаги чекка ҳудудларидан марказга қарата икки ракета отилган.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани Ғазни шаҳрига борди. Ўтган ҳафтада толиблар шаҳарга кутилмаганда ҳужум қилиб, бир неча маҳаллани босиб олган.

Хабарларга кўра, президент уруғ етакчилари ва хавфсизлик хизмати ходимлари билан учрашаётган пайтда шаҳарнинг толиблар бошқарувидаги чекка ҳудудларидан марказга қарата икки ракета отилган. Учинчи ракета шаҳардан оқиб ўтувчи дарёга тушган.

Афғонистон расмийлари ракета ҳужумларида ҳеч ким жароҳат олмаганини билдиришди.

Ушбу ҳужумлар учун ҳали ҳеч ким масъулиятни ўз бўйнига олгани йўқ.

Ғани ташрифидан бир неча соат аввал АҚШ мудофаа вазири Жим Мэттис толибларнинг аксари шаҳар чеккасига чекинганини, шаҳарда вазият анча барқарор эканлигини айтган эди.

Аммо Мэттис айрим толиблар ҳалиям шаҳарда эканлигини қўшимча қилди. Унга кўра, толиблар октябрь ойига белгиланган сайловлар олдидан ҳукумат таклиф қилиши кутилаётган ўт очишни тўхтатиш келишувида кучлироқ позицияга эга бўлиш учун ўз кучларини кўрсатишмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, 10 августда бошланган тўқнашувларда 100 дан ошиқ хавсизлик хизмати ходими ҳамда 30 га яқин оддий фуқаро нобуд бўлган. Жангларда ўнлаб толиб ҳам ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG