Линклар

Шошилинч хабар
21 июл 2018, Тошкент вақти: 09:11

Россия Мудофаа вазирлиги Сурияда ўз ҳарбийлари ҳалок бўлганини инкор этди


Россиянинг Суриядаги қўшинининг бир гуруҳи.Латакия, 2018 йил, 4 май.

“Ислом давлати” террористик ташкилоти 9 июль куни ўз худкуш жангариси Суриянинг Дара музофотида 35 суриялик ва россиялик ҳарбий хизматчини ўлдиргани ҳақида баёнот берди.

Баёнотда айтилишича, портловчи модда ортилган автомобиль минган худкуш жангари иттифоқчи қўшинлар тўпланган жойга кириб борган ва ўзини портлатган. Воқеа “Озод Сурия армияси” жангчилари президент Башар Асад кучларига топширган Зайзун шаҳрида содир бўлди. Портлаш арафасида амалга оширилган шаҳарни топширишда душманлик қилаётган томонларни яраштириш бўйича марказдан келган россиялик ҳарбийлар иштирок этган эди.

Россия мудофаа вазирлиги ислом экстремистларининг баёнотини “навбатдаги фейк” деб атаб, россиялик ҳарбий хизматчилар ўлганини инкор қилмоқда. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар қилди. Вазирликка кўра, “барча россиялик ҳарбий хизматчилар тирик, соғлом ва вазифаларини бажармоқда”.

​Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Сурия урушида Россия берган қурбонларнинг умумий сони 50 киши бўлиб, улардан 8 нафари май ойида ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганларнинг норасмий сони бир неча баробар ортиқ. Жумладан февралда бўлган, мавжуд маълумотларга кўра, АҚШ ҲҲК ҳужуми натижасида бир неча ўнлабдан бир неча юзлабгача россияликлар ҳалок бўлган можаро ҳақида ҳам гап бормоқда.

XS
SM
MD
LG