Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:44

OzodlikOnline: Ўзбекистонда масжидлар етарлими?


Фатҳ жомеъ масжиди
Фатҳ жомеъ масжиди

Кейинги бир неча кун ичида масжидлар мавзуси яна кун тартибига чиқди. Ўзбекистонлик муҳожирлар Швеция пойтахти Стокҳолмда илк Исломий Маданият Маркази қурилишини бошлашаëтгани ва Минор масжиди хонақоҳга сиғмаган намозхонларнинг бино ертўласида ибодат қилгани ҳақидаги мақолалар жуда кўп баҳсларга сабаб бўлди. OzodlikOnlineнинг сешанба, 12 апрель кунги сонида ушбу мавзуни муҳокама қиламиз.

Бу баҳс иштирокчилари муаммо илдизини Ўзбекистондаги масжидлар сони аҳолига нисбатан камлигида деб ишонишади.

Яна бир гуруҳ эса Ўзбекистон масжидларини МХХ назоратида мафкуравий тарбия берадиган “давлат идораси” деб билишади.

Ўзбекистонда 1998 йилга қадар мамлакатда расмий рўйхатдан ўтган масжидлар сони етти мингдан ошар эди.

Бугунга келиб эса, аҳолиси 30 миллион кишидан ошган Ўзбекистонда 2039 та масжид мавжуд эканлиги айтилмоқда.

OzodlikOnline: Ўзбекистонда масжидлар етарлими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:19 0:00

Қиёслаш учун: аҳолиси 5 ярим миллион кишилик Қирғизистонда 2200 та, аҳолиси 7 млн кишилик Тожикистонда қарийб 3500 та масжид мавжуд.

Дубай Ислом иқтисодини ривожлантириш марказининг маълумотларига кўра, ҳозирда дунё бўйича 3,6 миллион масжид мавжуд. Бу ҳар 500 мусулмонга битта масжид тўғри келади, деганидир. Марказ тадқиқотларига кўра, 2019 йилга бориб, жаҳондаги масжидлар сони 3,85 миллионга етади.

Дунёдаги энг кўп мусулмонлар (221 миллион) яшайдиган Индонезияда 800000 масжид фаолият юритмоқда (AFP маълумоти).

Бангладеш Исломий жамияти маълумотларига кўра, мамлакатда жами 250399 та, пойтахт Даккада 6000 масжид мавжуд.

Wikipedia энциклопедиясига кўра, Ҳиндистонда 300000 дан ортиқ, Покистонда 120000 дан ортиқ масжид рўйхатга олинган.

Туркия Диёнат ишлари бошқармаси маълумотларига кўра, 2014 йил сўнггида мамлакатдаги масжидлар сони 86101 тани ташкил этган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:37 0:00
Бевосита линк

OzodlikOnlineнинг сешанба кунги дастурида “Ўзбекистонда масжидлар етарлими¸ унинг фаолиятидан қониқасизми?” деган саволни муҳокама қиламиз.

Бу борада жамоатчиликка айтишни истаган фикр-мулоҳазаларингиз бўлса, марҳамат қилиб, дастуримизга қўшилинг!

OzodlikOnline: жонли мулоқотининг навбатдаги сони сешанба, 12 апрель, Тошкент вақти билан соат 19:05 да бошланади!

Марҳамат, сиз ҳам боғланинг:

IMO: +420 724 971 539

WhatsApp: + 420 724 971 539, + 420 602 612 713

VIBER: + 420 602 612 713

SKYPE: Ozodskype, Ozodlikonline, Ozodovoz

XS
SM
MD
LG