Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:21

Ўзбекистонда Янги йил байрами нишонланмоқда


Ўзбекистонда Янги йил байрамига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Тошкентнинг Мустақиллик майдонида Ўзбек Миллий академик драма театри ўзбек халқ эртаклари асосида тайёрлаган томоша намойиш этилмоқда. Озодликка фото ва видеохабарларни йўллаётган муштарийларга кўра, барча шаҳар ва туман марказларида арчалар ўрнатилган, байрам сайллари ташкил қилинган.

ЎзА агентлиги берган хабарга кўра, Мустақиллик майдонида академик драма театри актёрлари ижросида “Янги йил саргузаштлари” номли театрлаштирилган томоша намойиш этилмоқда.

Бу йилги томошалар ҳам кўпроқ миллий руҳда ҳозирланди ва улар, асосан, болаларга мўлжалланган. Томошаларда халқ эртаклари қаҳрамонлари - Насриддин Афанди, Шум бола, Эгри ва Тўғри, сеҳрли шамчироқ эгаси Оловиддин, меҳнатсевар Зумрад ва эрка Қиммат образидаги актёрлар томошага борган болаларнинг кўнглиги олмоқда.

Расмий хабарга кўра, мамлакат бош майдонда 70га яқин аттракцион, 50га яқин савдо шохобчаси очилган.

Худди шундай Янги йил тадбирлари Тошкент ва республиканинг барча вилоят марказлари, туман марказлари ҳамда шаҳарларидаги бош майдонларида ташкил қилинган.

Хабарларга кўра, шаҳар, вилоят ва туман ҳокимиятлари бу тадбирларни ҳомий ташкилотлар ёҳуд тадбиркорлар кўмагида ташкил қилган.

Озодликка мушатрийлардан турли фото ва видеохабарлар ҳам келмоқда. Жумладан, Самарқанд шаҳридан йўлланган видеода шаҳарнинг марказий кўчалари, истироҳат боғлари, бинолар байрамона руҳга безатилгани, жойларда арчалар ўрнатилиб, савдо ярмаркалари ўтказилаётгани акс этган.

Янги йил: Самарқандда байрам шукуҳи
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:41 0:00
Бевосита линк

Озодликка йўлланган яна видео эса Навоий шаҳри марказида олинган ва ушбу видеода ҳам шаҳарда байрамона руҳ ҳукмронлиги кўринади.

Навоий марказидаги Янги йил арчаси
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:40 0:00
Бевосита линк

Озодлик муштарийлари бу икки шаҳардан ўнлаб суратларни ҳам юборди.

Оддий муштарийлар томонидан муҳрланган бу каби фотолар бироз муқаддам Тошкент шаҳридан ҳам йўлланди.

XS
SM
MD
LG