Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:18

"Внуково" аэропортида Ту-204 учоғи ҳалокатга учради


Аэропорт расмийларига кўра, Россиянинг “Red Wings” ширкатига тегишли бўлган учоқ қаттиқ қўнган маҳал учиш-қўниш майдончасидан ташқарига чиқиб кетган ва ёна бошлаган.

Гувоҳларга кўра, учоқнинг қаноти ва думи узилиб тушган. Учоқ бортида келиб чиққан ёнғин тезда ўчирилган.

Маълум бўлишича, учоқ бортида 8 кишидан иборат фақат экапаж аъзолари бўлган, йўловчилар бўлмаган.

Ҳалок бўлганлар орасида ҳаво кемаси капитани ҳам борлиги айтилмоқда.

“Интерфакс” хабарига кўра, учоқ иккинчи бор қўнишга уринган маҳал қўниш майдончасидан чиқиб, аэропорт тўсинини ҳам ёриб ўтиб, Киев шох кўчасигача сирпанган ва ёниб кетган.

Ҳалокатга учраган учқич автомобил йўлини тўсиб қўгани сабаб, Киев шох кўчасида автомобиллар қатнови қисман тўхтаган.

“Внуково” аэропортида ҳаво қатнови вақтинча тўхтатиб қўйилган эди.
Маҳаллий вақт билан соат 18.00дан аэропортда ҳаво қатнови тикланган.

Россияда сўнгги йилларда учоқ ҳалокатлари тез-тез рўй бермоқда.

Шу йилнинг апрел ойида “ЮТэйр” ширкатининг Тюмень-Сургут йўналишида парвоз қилган ATR-72 йўловчи учоғи "Рощино" аэропортидан ҳавога кўтарилгач, ерга қулаган эди.

Ҳалокат натижасида 32 одам ўлган, 12 йўловчи жароҳат олганди.

2010 йилда Ту-204 учқичи Домодедово аэропортига етиб бормай ўрмонда қаттиқ қўнгани оқибатида тўрт одам шикастланган эди.
XS
SM
MD
LG