Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2019, Тошкент вақти: 05:42

Халқаро хабарлар

Мисрда содир бўлган портлашда 21 насроний ўлди

Насронийлар Ал-Қуддусийн черкови ёнидаги портлашда жароҳатланган сафдошини тез ёрдамга элтмоқда.
Мисрнинг Александрия шаҳридаги черков ёнида автомобил портлаши оқибатида 21 одам қурбон бўлди.

Мамлакат расмийларига кўра, бомба ўрнатилган автомобил насроний жамоа вакиллари ибодат маросимини ўтаб чиқаётган пайтда портлади.

Портлашдан кейин насронийлар маҳаллий масжиддаги мусулмонлар билан жанжаллашгани отланган бир кезда бунга қаршилик қилган полиция билан тўқнашди.

Ҳодиса Мисрда диний гуруҳлар ўртасидаги муносабатлар ўта таранглашган бир даврда содир бўлди.

Ҳозиргача портлаш учун масъулиятни ҳеч ким зиммасига олгани йўқ.

Рим Папаси Бенедикт 16 дунё етакчиларини насронийларга нисбатан бундай тоқатсиз ҳужумлар олдини олишга чақирди.

Дунё қитъалари бирин-кетин Янги йилни қарши олди

Буюк Британиядаги London Eye ёнида бўлган мушакбозликни бу йил ҳам минглаб одам томоша қилди.
Дунёнинг турли давлатларида истиқомат қилаётган миллиардлаб аҳоли 2011 йилни орзу-умидлар билан қарши олмоқда.

Янги йилни сўнггилардан бўлиб кутиб олган АҚШ нинг Ню-Йорк шаҳридаги Time Square майдонида 2010 йилга якун ясаган сўнгги сонияларни майдонга ўрнатилган соат миллари билан бирга санаганлар сони бу йил ҳам юз мингларни ташкил қилди.

Лондондаги London eye, Париждаги Champs-Elysee, Сиднейдаги Harbor Bride, Москвадаги Қизил майдон ва Прагадаги Вацлав хиёбонига йиғилган минглаб одам Янги йил байрами муносабати билан ишқибозлар ёҳуд ҳукуматлар ташкил қилган мушакбозликдан завқ олдилар.

Янги йилни илк қарши олганлар Тинч океанидаги Кирибати оролининг 6 минг аҳолиси бўлса, уни энг охирги бўлиб кутиб олганлар Америка Самоаси аҳолиси бўлди. Бу ерда янги йил 1 январ куни Тошкент вақти билан кечки соат 4 да кириб келди.

Венгрия Европа Иттифоқи раислигини қабул қилди

1 январдан Венгрия ҳукумати Европа Иттифоқига президентликни қабул қилди.

Венгриянинг раислик гали мамлакатда матбуотга оид қонунчилик кескинлаштирилгани боис қўшни давлатларлан танқидлар ёғилаётган даврга тўғри келди.

Европа Иттифоқи раҳбарияти қонунни танқид қилиб, бу матбуоти оғир аҳволда бўлган давлатларга иттифоқнинг чақириқлари таъсирини туширишидан хавотир билдирди.

Венгрия раислиги даврида, шунингдек, Европа Иттифоқининг 2014-2020 йилга мўлжалланган бюжети ҳам муҳокама этилади ва бу ҳам айни дамда блок учун нозик масалалардан бири бўлиб турибди.

Британия, Германия, Франция каби иттифоқнинг бой давлатлари билан камбағал давлатларининг бу борадаги муросаси бироз баҳсли кечмоқда.

Инқилоб гвардияси раҳбари Аҳмадийнажотни шапалоқламаган

Эрон ҳукумати Wikileaks сайтининг Инқилоб гвардияси раҳбари мамлакат президентини шапалоқлаган, деган хабарини инкор қилди.

Яқинда Wikileaks сайти Америка дипломатининг Озайрбойжондаги манбасига таяниб, бу ҳақда қайд этган маълумотларини хабар қилган эди.

Хабарга кўра, 2010 йил аввалида бўлган юзма-юз баҳс чоғида генерал Муҳаммад Али Жаъфарий президент Маҳмуд Аҳмайдинажотга шапалоқ туширган.

Бундай кескин баҳсга сабаб эса президентлик сайлови натижалари бўлгани айтилган.

Инқилоб гвардияси расмийси бунга муносабат билдирар экан, Wikileaks "сохатокорликларни ўйлаб чиқариш" билан шуғулланмоқда, деб айтди.

Бундан аввал Аҳмадийнажот Wikileaksнинг чоп этганларини эътиборга сазовор эмас, деб баҳолаган эди.

Покистонда учувчисиз учқич ҳужумида 6 киши ўлди

Покистон хавфсизлик хизмати расмийлари АҚШга қарашли экани тахмин қилинган учувчисиз бошқариладиган учқич мамлакатнинг Афғонистон билан чегараолди ҳудудига ҳужум уюштиргани ҳақида маълумот берди.

Ҳаво ҳужуми чоғида 6 киши ўлдирилган.

Исми сир қолишини сўраган расмийларга кўра, ҳужум натижасида ўлган одамлардан бири ўз автомобилида бораётган маҳаллий ҳайдовчилардан бири бўлган.

Покистонда шаккокка ўлим жазоси тарафдорлари намойиш қилди

Покистонда жума куни минглаб одам динни таҳқирлаганни ўлим жазосига ҳукм қилиш қисмини ўзгартиришга қарши норозилик намойишига чиқди.

Намойишлар натижасида мамлакатнинг айрим қисмларида транспорт қатнови издан чиқди, баъзи ташкилотлар иши тўхтаб қолди.

Карачи шаҳрида полиция тош ота бошлаган намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллашга мажбур бўлди.

Исломобод, Лаҳор, Пешавор ва Кветта шаҳарларида ҳам жума намозидан сўнг намойишлар бўлди.

Намойишчилар шаккоклик қилган, деб топилганларга ўлим жазоси сақланиб қолишини талаб қилмоқда.

Аммо, мамлакатдаги ҳуқуқни ҳимоя қилиш нодавлат ташкилотлари қонуннинг бу қисми кўпроқ диний озчилик вакилларига қарши, аксарият ҳолларда ноўрин қўлланишини танқид қилиб келади.

Шу вақтга қадар Покистонда шаккоклик учун ўлим жазосига ҳукм қилинганларга нисбатан жазо ижро этилмаган. Аммо, бу айблов бўйнига илинган ўнлаб одам оломон томонидан ўлдирилганига оид ҳолатлар кўплаб қайд этилган.

Барак Обама: Ал Қоида ҳар қачонгидан-да кучли босимлари остида

АҚШ Президенти Барак Обама Покистон ва Афғонистонда яширинган Ал-Қоида етакчилари ҳозир халқаро кучларнинг ҳар қачонгидан-да кучли босими остида қолмоқда, дея байн қилди.

Обама бу ҳақда Афғонистондаги АҚШ ҳаво базасига қилинган ҳужумнинг бир йиллиги муносабати билан йўллаган мурожаатида таъкидлади.

Ўтган йил декабр ойида Хост вилоятида содир этилган ҳудкуш ҳужум оқибатида АҚШ Марказий разведка бошқармасининг етти ходими ҳалок бўлган эди.

Оқ уй раҳбарига кўра, махсус ҳизматларнинг пухта фаолияти боис АҚШда хавфсизлик вазияти ҳозир анча яхшиланган.

Ҳаитида вабо қурбонлари сони 3300га етди

Ҳаитида вабо қурбонлари сони 3300 кишидан ошди. Касаллик тарқалиши икки ой олдин бошланган эди.

Ҳаити соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, ҳозирда мамлакатда вабони юқтирганлар сони 150 минг кишига яқинлашган, уларнинг ярми зарурий тиббий ёрдамга мухтож.

Январ ойида Ҳаитида рўй берган ҳалокатли зилзиладан 250 минг одам нобуд бўлган эди.

Афғонистонда яна тинч аҳоли нобуд бўлди

НАТО ва Афғонистон расмийлари йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида 14 одам нобуд бўлганини билдирди.

Воқеа Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятининг Наҳри Сараж туманида содир бўлган.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ҳужумни кескин қоралаб, уни амалга оширганларни “ваҳший террорчилар”, дея атади.

Толибон ҳаракати жанггарилари йўл четида бомба портлатиш усулидан кенг фойдалангани боис Афғонистон хавфсизлик кучлари, хориж аскарлари ва тинч аҳоли вакиллари катта талафот кўрмоқда.

Ғарб Ходорковскийга янги қамоқ муддати берилганидан хавотир билдирди

Ғарб давлатлари ЮКОС нефт ширкатининг собиқ эгалари Михаил Ходорковский ва Платон Лебедевнинг қамоқ муддати яна олти йилга узайтирилганидан хавотир билдирди.

АҚШ Давлат Департаменти матбуот котиби Марк Тонер Вашингтон маҳкама жараёнида жиддий камчиликларга йўл қўйилганидан хавотирда эканини айтди.

Берлинда Германия Канцлери Ангела Меркел маҳкама жараёнида сиёсий мотивлар рол ўйнагани сезилиб тургани ва суд қароридан хафсаласи пир бўлганини билдирди.

Европа Парламенти президенти Ежи Бузек маҳкама қарори адлия тизимида ислоҳотлар ўтказиш ҳақидаги ваъдасини бажариш учун Россия ҳали кўп иш қилиши кераклигини кўрсатганини айтди.

Ходорковский ва Лебедев 1998 - 2003 йилларда 27 миллиард долларлик нефтни ўғирлаганликда айбдор, деб топилд. 2003 йилда ҳибсга олинганидан кейин Ходорковский ва Лебедев устидан ўтказилган биринчи судловда уларга саккиз йиллик қамоқ жазоси берилган эди.

30 декабр кунги суд қарорига мувофиқ уларнинг жазо муддати яна олти йилга, яъни, 2017 йилгача узайтирилди.

Ходорковский ва Лебедев яна олти йил қамоқда қоладиган бўлди

Russia -- Sentencing Mikhail Khodorkovsky and Platon Lebedev, 30Dec2010
Москва суди Михаил Ходорковский ва Платон Лебедевларнинг ҳар бирига 13 ярим йиллик қамоқ жазоси тайинлади.

ЮКОС ширкатининг собиқ эгалари нефт ўғирлаганлик ва маблағларни ноқонуний ўзлаштирганликда айбдор, деб топилди.

Суд қарорига кўра, жазо ўташ муддати улар ҳибсга олинган 2003 йилдан ҳисобланади. Бу Ходорковский ва Лебедевларнинг яна олти йил қамоқда қолишини англатади.

Бони М гуруҳининг етакчи солисти Бобби Фарел оламдан ўтди

Бони М гуруҳининг етакчи солисти Бобби Фарел Москвага гостроли пайти оламдан ўтди. Унинг вакилига кўра, 61 яшар қўшиқчи мехмонхонадаги ётоқида ўлик ҳолда топилган.

Ўлим сабаблари ноаниқ. Бобби Фарел 1986 йилда тарқаб кетган Бони М гуруҳининг етакчи ижрочиси бўлган.

Исроил собиқ президенти ёрдамчисини зўрлаганликда айбдор, деб топилди

Исроил суди мамлакат собиқ президенти Моше Кацавни жинсий зўравонликда айбдор, деб топди.

Кацав устидан маҳкама тўрт ярим йил давом этди. Собиқ президент ўз ёрдамчисини зўрлаганликда, яна икки нафарига эса тегачоғлик қилганликда айбланаётган эди.

Бунинг учун у камида тўрт йилга озодликдан махрум этилиши мумкин.

Моше Кацав 2000-2007 йилларда Исроил президенти бўлган.

Хитойда ҳар уч одамнинг бири Интернетдан фойдаланади

Хитойда интернет фойдаланувчилари сони 450 миллионга етди. Бу мамлакат аҳолисининг учдан бир қисмидир.

Хитой Ахборот вазири Ван Ченга кўра, бу рақам мамлакатда интернет фойдаланувчилари ўтган йил давомида 20 фоизга ортганини англатади.

Айни пайтда Хитой Интернет душманлари рўйхатида қолмоқда. Ўтган йил давомида мамлакатда 60 мингдан ортиқ веб—саҳифа блок қилинган.

Россияда 2010 йилда 37 одам ирқчилик қурбони бўлди

Russia -- Soccer fans and ultranationalists in a rally in Moscow, 11Dec2010
Россияда 2010 йилда 37 одам миллий нафрат негизидаги ҳужумлар қурбони бўлган, тўрт юздан ортиқ одам бундай ҳужумлардан яраланган.

Бу ҳақда "Сова" инсон ҳуқуқлари маркази ҳисобот чиқарди. Ҳисоботда айтилишича, миллий адоват негизидаги ҳужумларнинг кўпи Москва ва Москва вилоятида содир этилган.

Ирқчилик ҳужумлари кўлами бўйича иккинчи ва учинчи ўринда Санкт Петербург ва Нижний Новгород шаҳарлари туради.

Айни пайда Москвада яна бир ўзбек фуқароси пичоқлаб кетилгани хабар қилинмоқда. Исми очиқланмаётган Ўзбекистон фуқароси оғир тан жароҳати билан Москва шифохоналаридан бирига ётқизилган.

11 декабр Кремл деворлари яқинидаги Манеж майдонида юз берган тартибсизликлардан сўнг, Москва ва қатор шаҳарларда славян бўлмаган шахсларга қаратилган ҳужумлар кучайган ва Россия раҳбарияти мамлакатда миллатчилик кайфияти кучайганини очиқ тан этмоқда.

Назарбоевни 2020 йилгача тахтда қолдириш ғояси маъқулланди

France - Kazakhstan President Nursultan Nazarbayev leaves after the signature of partnership agreements with French President Nicolas Sarkozy at the Elysee Palace, Paris, 27Oct2010
Қозоғистон парламенти қуйи палатаси президент Нурсултон Назарбоевни 2020 йил охиригача тахтда қолдириш ғоясини маъқуллади.

Энди президентга мурожаатнома лойиҳасини парламентнинг юқори палатаси ҳам маъқуллаши лозим, шундан кейин бу масала мамлакат президентига чиқарилади.

Назарбоевнинг ҳозирги президентлик муддати 2012 йил декабрда тугайди. 70 яшар Нурсултон Назарбоев йигирма бир йилдан бери Қозоғистонга раҳбарлик қилади.

Қирғиз махсус хизмати Жаниш Бакиев тўғрисида маълумотга эга эмас

Қирғизистон хавфсизлик хизмати собиқ президент Қурмонбек Бакиевнинг халқаро қидирувга берилган укаси Жаниш Бакиев Қирғизистонга келиб, мамлакат бўйлаб бемалол юргани ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини билдирди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Кенешбек Душебаев бундай “маълумотга эга эмас"лигини айтди.

Сешанба куни Ички ишлар вазири ўринбосари Мелис Турганбаев Озодликка милиция Жаниш Бакиев мамлакат ҳудудига келгани тўғрисида маълумотга эга эканини айтганди.

Турганбаевга кўра, Жаниш Бакиевни қўлга олиш йўлидаги уриниш натижасиз тугаган.

Тожикистонда полиомиелит эпидемияси деярли тугади

Эпидемия сабабли Россия олти ёшга тўлмаган тожикистонлик болаларнинг мамлакатга киришини таъқиқлаган эди.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазири Аъзам Мирзоев Озодликка полиомиелит касаллигига чалинган бемор охирги марта 4 июл куни қайд этилганини айтди.

Вазирга кўра, агар олти ой давомида одамлар айни касалликка чалингани қайд этилмаса, халқаро нормаларга мувофиқ эпидемия тугади, деб ҳисобланади.

Шунга қарамай, Мирзоев Тожикистонда полиомиелитга қарши эмлаш кампанияси мамлакат бўйлаб давом этишини айтди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, Тожикистонда полиомиелитга чалингани лаборатория анализи орқали тасдиқланган 458 одамдан 29 нафари оламдан бевақт кўз юмган.

2010 йилги полиомиелит эпидемияси маркази бўлган Хатлон вилояти Соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари Жўрахон Нажмиддиновга кўра, полиомиелит юққан болалардан 110 нафари умрбод ногирон бўлиб қолган.

Данияда террор ҳужуми режалаганликда гумонланган беш шахс қўлга олинди

"The Jyllands-Posten" газетаси қароргоҳи, Копенҳаген, 29 декабр 2010
Даниянинг Хавфсизлик ва разведка хизмати Муҳаммад алайҳиссаломни ҳажв қилувчи суратлар нашр қилган "Jyllands-Posten" газетасига қарши “муқаррар” террор ҳужуми режалаганликда гумон қилинмиш беш нафар шахсни ҳибсга олди.

Хавфсизлик хизмати ушланганлардан тўрт нафари Швеция резидентлари бўлиб, улар сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси Данияга келганларини билдирди.

Дания хавфсизлик ва разведка хизмати бошлиғи Якоб Шарф “муқаррар террор ҳужумининг олди олинган”ини айтди.

У гумондор шахсларни “исломий жанггарилар”, деб атади. Шарфга кўра, 44 ёшли тунислик, Ливанда туғилган 29 ёшли швециялик, 30 ёшли яна бир швециялик ҳамда 26 ёшли бошпана излаётган ироқлик Швеция полицияси билан ҳамкорликда ҳибсга олинган.

Швеция разведка хизмати “Saepo” ташкилоти матбуот котиби айни фитнага алоқадорликда гумонланган бешинчи шахс Швецияда қўлга олинганини маълум қилди.

Путин АҚШ билан имзоланган битимни олқишлади

Россия бош вазири Владимир Путин ядровий қуроллар сонини қисқартириш бўйича АҚШ билан янги СТАРТ шартномаси имзоланганини олқишлади.

Мазкур шартнома ўтган ҳафта АҚШ Сенати томонидан ратификация қилинганидан бери бу Россия бош вазирининг айни масала юзасидан билдирган илк муносабати бўлди.

Путин журналистларга мазкур битим президент Дмитрий Медведев юритаётган ташқи сиёсатнинг ютуғи эканини алоҳида таъкидлади.

Ҳукумат мажлисида сўзлаган Путин СТАРТ шартномаси халқаро хавфсизликни мустаҳкамлаш баробарида инвестиция муҳитини яхшилаш орқали Россия иқтисодиёти ривожига ёрдам беришини айтди.

2010 йил апрелида Прага шаҳрида АҚШ ва Россия президентлари томонидан имзоланган янги СТАРТ шартномаси икки давлатнинг ядровий қуроллари сонини ўттиз фоизга қисқартиришни назарда тутган.

АҚШ Венесуэла элчисининг визасини бекор қилди

Венесуэла президенти Уго Чавес
Ахборот агентликлари Венесуэла АҚШ элчисини рад қилганига жавобан АҚШ ҳам Венесуэланинг Вашингтондаги элчисига берилган визани бекор қилганини хабар қилди.

АҚШ Давлат департаменти бу маълумотни ҳозирча расман шарҳлагани йўқ.

Сешанба куни Венесуэла президенти Уго Чавес президент Барак Обама маъмурияти томонидан Ларри Палмер АҚШнинг Венесуэладаги элчиси этиб тайинланганига қарши АҚШ билан ўз мамлакати ўртасидаги дипломатик алоқани узиш таҳдидини қилган эди.

Элчи лавозимига номзоди тасдиқланиши пайтда Палмер Венесула армиясида аҳлоқ даражаси паст деб ўйлаши ва колумбиялик партизанлар Венесуэла ҳудудидан бошпана топгани борасида хавотирда эканини айтгани президаент Уго Чавеснинг ғазабини қўзғади.

Исроил вазири: Эрон уч йилда атом бомбасига эга бўлиши мумкин

Исроил расмийси Эроннинг ядровий дастури “қатор технологик ва бошқа қийинчиликларга дуч келгани” ва мамлакат уч йилдан кейин атом бомбаси яратиши мумкинлигини айтди.

Исроилнинг Стратегик масалалар бўйича вазири Моше Йаалоннинг бу шарҳи Эрон уранни бойитишда фойдаланилган центрифугалар саботаж қилинганини айтганидан бир ой кейин Исроил радиоси орқали берилди.

Ғарб давлатлари Эрон яширинча атом қуролини яратишга уринаётганидан хавотир билдириб келмоқда.

Аммо Эрон атом энергиясидан тинч мақсадда фойдаланмоқчи эканини таъкидлаб келади.

Беларус Россия фуқароларини ҳибсдан озод қилди

Беларус ҳукумати 19 декабр кунги президентлик сайловидан кейин мухолифат уюштирган норозилик намойиши пайтида ҳибсга олинган 11 нафар Россия фуқаросини 29 декабр куни озод қилди.

Бу Россия ҳукумати талабига мувофиқ амалга ошди.

Беларус Ички ишлар вазирлигига асосланиб Озодлик мухбирининг хабар қилишича, улар жазонинг қанча муддатини ўтаганига қарамай, ҳибсдан қўйиб юборилган.

19 декабр куни қўлга олинган россиялик 11 фуқародан уч нафари ўн кунга, саккиз нафари 15 кунга озодликдан маҳрум қилинган ва уларнинг жазо муддатлари 4 январ куни тугаши кутилаётган эди.

Россия ҳукумати шу пайтгача ўз фуқаролари зудлик билан қўйиб юборилишини Беларусдан талаб қилиб келди.

Тулада қулаган самолёт бортида 12 ҳарбий бўлган

Қутқарувчилар қор босган ўрмонда ҳалокат изларини қидирмоқда.
Россия расмийлари 28 декабр куни қулаб тушган ҳарбий самолёт бортида аввал хабар қилинганидек 11 эмас, 12 киши бўлгани ва уларнинг ҳаммаси қурбон бўлган, деб тахмин қилинаётганини маълум қилди.

Россия Тергов қўмитаси расмийси Сергей Жуков иш юзасидан тергов бораётганини айтди.

- АН-22 русумли ҳарбий транспорт қулаши факти юзасидан Россия Бош прокуратураси Тергов департаменти Россия Жиноят кодексига асосланиб, учиш ва учишга тайёргарлик жараёни қоидалари бузилиши юзасидан жиноий иш қўзғатди, деди Тергов қўмитаси расмийси.

Самолёт 1974 йилда ишлаб чиқарилгани айтилмоқда.

Ҳодисадан сўнг Россияда Ан-22 ва Ту-95 ҳужумчи самолётлари парвози ҳалокат сабаблари аниқлангунига қадар тўхтатилди.

Тулада содир бўлган ҳалокат сабаблари ҳақида ҳозиргача аниқ бир маълумот берилмади.

Ходорковский устидан ҳукм уч кундан бери ўқилмоқда

Москва судида уч кундирки собиқ ЮКОС ширкатининг раҳбари Михаил Ходорковский ва унинг бизнес ҳамкори Платон Лебедевлар устидан ҳукм ўқилиши давом этмоқда.

27 декабр куни судя Виктор Данилкин икки судланувчи 218 миллион тонна нефтни ўзлаштиришда айбдор, деб топилганини маълум қилган эди.

Уч кундан бери ҳукмнинг асосларини жамоатчиликка эълон қилаётган суд маҳкама чоғида берилган кўрсатмалар зиддиятли бўлгани ва ҳайъат бунга танқидий ёндошганини ҳам урғулаб ўтди.

Ҳозир биринчи маҳкама бўйича 8 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган судланувчиларга иккинчи судловда сўралган 14 йиллик қамоқ жазоси берилса, Ходорковский 2017 йилга қадар қамоқда қолиши мумкин.

- Мен ҳар доим шу мамлакатга ачиниб келганман. Бу мамлакатга ачинаман, тушуняпсизми? Бу ерда фақат хўжакўрсинга иш қилинади. Аслида, бош вазиримиз ҳам, президентимиз ҳам анчадан бери ҳокимият тепасида ўтирибди, лекин халққа бундан наф теккани йўқ. Адлия тизимида тартиб ўрнатилмас экан, муҳтарам президентимиз айтганидек, ҳаммаси шу аҳволда қолаверади, деди Ходорковскийнинг отаси Борис Ходорковский маҳкама ҳақида журналистларга берган интервюсида.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG