Линклар

Шошилинч хабар
25 август 2019, Тошкент вақти: 16:03

Халқаро янгиликлар

Япония Афғонистонни тиклаш ишларига ёрдам бериш давом этишини билдирди.

Ушбу муаммога бағишлаб Токиода ўтказилаётган халқаро анжуманда Япония ташқи ишлар вазири Таро Асо жумладан шундай деди:
"Афғонистон келажаги президент Ҳамид Карзай ва унинг халқи қўлида. Биз ишонамизки, афғон халқи бундан буён ҳам мустақиллик ва ривожланиш сари интилишни намоён этади", - деди Таро Асо.
Токиода ўтаётган халқаро анжуманда Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ҳам қатнашмоқда.
Ҳамид Карзай Япон ҳамкорларининг ёрдам ваъдаларига жавобан шундай деди: "Ушбу ёрдамларингиз эвазига биз оёққа туриб олишимизга ва ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаб жаҳондаги турли халқлар оиласида тотув яшашга умид қиляпмиз. Албатта, бу йўлда бизни қийинчиликлар кутаётганини тушунамиз ва шунга қарамай танлаган йўлимиздан оғишмай олға қадам ташлаймиз. Жаҳон ҳамжамияти бизнинг позициямизни қўллаб қувватлашига ва бундан буён ҳам мақсадимизга эришишимиз учун ёрдамларни давом эттиришига ишонамиз".
Япония Афғонистон халқ ҳўжалигини қайта тиклаш юзасидан молиявий ëрдам кўрсатаëтган асосий мамлакатлардан бири хисобланади.

Кобулда бирданига икки портлаш рўй берди.

Афғонистон хавсизлик идоралари ходимлари ва давлат мулозимлари кетаётган автобус экстремистлар ҳужумига нишон бўлган. Хабарларга кўра, ушбу автобус бомба ўрнатилган автомобил билан тўқнашда портлаган. Оқибатда автобус ичида бўлган йўловчилардан бири ҳалок бўлган, камида уч нафари яраланган.
Воқеа гувоҳларидан бири гапиради: "Бирдан бангилдаган портлаш овози эшитилди. Ҳамма чор тарафга қочарди. Полиция ҳам одамларни, яраланганларни чеккароққа олиб ўтишга ҳаракат қиларди", - дейди Акмалжон исмли гувоҳ.
Афғонистон Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Савдо вазирлиги автобуси нишон бўлган иккинчи портлаш оқибатида тўрт киши яраланган.

Шимолий Корея бугун эрталаб еттинчи ракетасини синовдан ўтказди.

Ушбу маълумотни Жанубий Корея ҳарбийлари тасдиқлади. Уларга кўра, синалган ракета ўрта масофали "Родонг" ёки бўлмаса қисқа масофага учувчи "Скуд" ракетаси бўлиши мумкин ва у Анбион ҳаво базасидан учирилган. Кеча Пхенян бештаси ўрта радиусли, олтинчиси эса "Тепходон" деб аталувчи баллистик ракеталарни синаган, аммо уларнинг баъри белгиланган масофага учиб бораолмай Япон денгизига қулаган эди. Токио ва Сеул бу юзадан қатъий норозилик билдирди. АҚШ ва Россия ушбу ракета синовларини "провокация" деб атади. Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Михаил Каминин бу ҳақда шундай деди:
"Бундай қадамлар Корея ярим оролида ядровий муаммонинг ҳал этилишини яна ҳам чигаллаштиради. Биз Шимолий Корея ҳукуматини босиқ бўлишга ва бу соҳада олган мажбуриятларига содиқ бўлишга чақирамиз", - деди Каминин.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши Япония илтимосига кўра, Шимолий Кореянинг ракета синовлари билан боғлиқ масалани мухокама этиш учун мажлисга тўпланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик ҳизмати расмийси ўзбекистонлик уламо Руҳидин Фаҳриддиновнинг қизи олти яшар Ойша Фаҳриддинова сиёсий сабабга кўра зўрлангани ҳақида маълумотга эга эмаслигини билдирди.

Ўтган йил ноябрда Қозоғистонда қўлга олинган Фаҳриддиновнинг қизи олти яшар Ойша Фаҳриддинова зўрлангани ҳақида унинг онаси маълум қилган. Мухайё Исмоиловага кўра¸ қизи Ойшанинг зўрлангани факти тиббиëт ходимлари томонидан ўша куниëқ тасдиқланган. Зўрлашдан мақсад, устидан тергов кетаëтган Руҳиддинни айбига иқрор қилишдир¸ дея билдирган эди Исмоилова.
Аммо, Ўзбекистон МХҲ матбуот котиби Олимжон Тўрақулов "Озодлик" мухбирига Ойша Фаҳридинованинг зўрлангани ҳақида маълумотга эмаслигини айтди. Олти яшар Ойша Фаҳриддинова зўрланган куни унинг отаси Руҳиддин Фаҳриддинов устидан бораëтган тергов ниҳоясига етиб¸ иш судга оширилган эди.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев журналистик фаолият устидан ҳукумат назоратини кучайтиришга қаратилган янги қонунга имзо чекди.

Ушбу қонун фаолияти тўхтатилган оммавий ахборот воситаларида мухраррир бўлиб ишлаган журналистларнинг уч йил давомида мухаррир сифатида ишлашини тақиқлайди. Шунингдек, янги ахборот воситаларининг рўйхатга олинишини ҳам мураккаблаштирган. ЕХҲТ ва бошқа ташкилотлар Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевни ўтган хафта парламент қабул қилган ушбу қонунни вето қилишга чақирган эди.

Қирғизистонда яшовчи этник уйғурлар вакиллари бугун Бишкекдаги Хитой элчихонаси олдида пикет ўтказиб, Хитой қамоқхонасида хибсда сақланаётган уйғур фаоли Ҳусайн Жалил озод этилишини талаб этди.

Канада фуқароси бўлган Ҳусайн Жалилни Ўзбекистон хавфсизлик ходимлари март ойида Тошкентда қўлга олиб, кейинчалик Хитойга топширган эди. Пекин ҳукумати уни олти йил аввал Синжонда Хитой ҳукумати делегациясига қарши уюштирилган ҳужумларга алоқадорликда айблаб келади. Синжон мустақиллиги учун курашаётган уйғурлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари эса Жалил сиёсий сабабларга кўра қўлга олинганини айтишади.

Германияда ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатида Италия майдон эгалари устидан ғалаба қозониб финалга чиқди.

Кеча Дортмундда ўтган ярим финал ўйинининг қўшимча берилган вақтида Фабио Гроссо ва Алессандро Дел Пиеролар киритган голлар Италияни финал босқичига олиб чиқди ва италиялик футболчилар 9 июн куни Берлинда жаҳон чемпионати доирасида олтинчи бор майдонга тушишади. Италиянинг рақиби бугун Мюнхенда бўладиган Франция ва Португалия ўйинида маълум бўлади. Ютқизган жамоа учинчи ўрин учун 8 июн куни Германияга қарши майдонга тушади.

Бугун Македонияда парламент сайловлари ўтказилмоқда.

Асосий кураш иқтидордаги Социал демократлар ва унинг мухолифлари ўртасида бўлиб ўтмоқда. Македонияда сайлаш ҳуқуқига эга бир миллион етти юз минг фуқаро рўйхатга олинган ва улар 120 ўринлик парламентга депутатларни сайлашда қатнашишлари мумкин. Сайловнинг очиқ ва адолатли ўтказилиши Македониянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши учун муҳим экани айтилмоқда. Овоз бериш бугун Тошкент вақти билан соат 22 да тугайди.

Исроил Ғазода ҳаво ҳужумларини амалга оширган.

Оқибатда у ердаги Фаластин ички ишлар вазирлиги биносига шикаст етгани айтилади. Исроил қўшинлари Ғазо секторида жанггари гуруҳлар олиб қочган ҳарбийсини озод этиш мақсадида амалиётлар олиб бормоқда. Капрал Гилад Шалитни олиб қочган гуруҳ уни қўйиб юборилиши эвазига Исроилдан фаластинлик барча махбусларни озод этишни талаб этган. Ўз навбатида Исроил томони экстремистлар билан ҳеч қанақа музокарага кирмаслигини айтмоқда.

Бугун маълум бўлишича¸ ўтган йил ноябрида Қозоғистонда қўлга олинган Ўзбекистонлик исломий уламо Руҳидин Фаҳриддиновнинг қизи олти яшар Ойша Фаҳриддинова зўрланган.

Исмоиловага кўра¸ қизи Ойшанинг зўрлангани факти тиббиëт ходимлари томонидан ўша куниëқ тасдиқланган. Зўрлашдан мақсад, устидан тергов кетаëтган Руҳиддинни айбига иқрор қилишдир¸ дейди Исмоилова.
Ўзбекистон МХҲ матбуот котиби Олимжон Тўрақуловнинг "Озодлик" мухбирига айтишича, Ойша Фаҳридинованинг зўрланганига оид маълумот йўқ¸
Олти яшар Ойша Фаҳриддинова зўрланган куни унинг отаси Руҳиддин Фаҳриддинов устидан бораëтган тергов ниҳоясига етиб¸ иш судга оширилган.

Москвада нодавлат ташкилотларининг анжумани бўлиб ўтмоқда.

Конференциянинг асосий мақсади – июл ойида Санкт-Петербургда ўтадиган "Катта саккизлик" саммитига тавсиялар тайëрлашдан иборат.



Фаластин жанггарилари томонидан Исроил ҳукуматига қўйилган ултиматум муддати бугун тугади.

Ултиматум шартларига кўра¸ 25 июн куни асирга олинган Исроил аскарининг озод бўлиши эвазига қамоқхоналардаги Фаластин махбуслари озод қилиниши керак.
Исроил ТИВ вакили бу юзадан гапиради: "Биз террорчилар билан музокара олиб бормаймиз. Мен Капрал Гилад Шалитнинг тирик эканлигини таъкидламоқчиман. Агар унга бир гап бўлса¸ Исроил бу юзадан маъсул бўлганларга энг қаттиқ чораларни кўради."

Бугун АҚШнинг Флорида штатида "Дискавери" фазо кемасининг парвози кутилмоқда.

"Дискавери" фазо кемасининг коинотга учиши об-ҳаво ëмонлиги боис бир неча марта қолдирилган эди.
Бундан ташқари кеманинг ëнилғи сақланаëтган қисми юзасидаги сопол кошин қопламалардан бирининг дарз кетганлиги аниқланди.
АҚШнинг НАСА фазо агентлигига кўра¸ дарз кетган кошин алмаштирилган ва "Дискавери" парвозга тайëр.

Инсон юзини бошқа бир кишига кўчириб ўтказишдек мисли кўрилмаган жарроҳлик амалиëтини биринчи маротаба амалга оширган француз жарроҳлари экспериментнинг муваффақиятли якун топганини эълон қилишди.

Жарроҳларга кўра, амалиëт ўтказилган аëл руҳий реабилитация жараëнидан муваффақиятли ўтган.
Юзини ит ғажиган аëлга дунëдан ўтган бошқа кишининг лаби¸бурни ва ияги ўтган йилнинг ноябр ойида кўчириб ўтказилган эди.

Мексика президентлигига социалистлардан номзод Андрес Мауел Лопес Обрадор якшанба кунги сайловнинг расмий натижалари юзасидан судга шикоят қилмоқчи.

Номзодга кўра сайлов варақаларини санаш чоғида соҳтагарчиликка йўл қўйилган.
Якшанба куни Мексикада бўлиб ўтган президентлик сайловида иқтидордаги консерваторлар партияси номзоди Филип Калдерон рақибидан бор-йўғи бир фоиз кўп овоз олиб ғолиб бўлди.
"Мен Мексика аҳлидан хотиржам бўлишларини сўрар эдим. Мен мамлакатимизнинг тинчлик ва бирликнинг янги даврига оëқ қўйишини истар эдим.
Тўғри¸ кураш қаттиқ бўлди. Аммо биз ютдик. Сайлов натижаларини шубҳа остига олувчи бирорта ҳолат юз бермаганига эътибор қаратишингизни истар эдим",
- деди Калдерон.

Литва парламенти Гедиминас Киркилас номзодини мамлакат бош вазирлигига лойиқ кўрди.

Алгирдас Бразаускас истеъфосидан сўнг Литвада бош вазирлик курсиси бўш қолаëтган эди.
Социал-демократлар номзоди Киркилас шу пайтгача Литва Мудофаа вазири лавозимида ишлаб келмоқда.
Социал-демократлар етакчиси¸ ҳукуматни беш йилдан бери бошқараëтган бош вазир Бразаускаснинг истеъфоси Литва президенти Адамкус тарафидан 1 июн куни қабул қилинди.

БМТдаги Фаластин вакили Риëд Мансур¸ Хавфсизлик кенгашини Ғазо ҳудудида ҳарбий операция олиб бораëтган Исроил ишғолини тўхтатишга мактуб орқали чақирди.

Мактубга қандай жавоб келгани ҳали номаълум.
Сешанба куни эрталаб Исроил қўшинлари Ғазо ҳудудини ракета зарбасига тутди.
Исроил қўшинлари ҳарбий амалиëт воситасида фаластинликлар асирида бўлган капрал Гилад Шалитни озод қилмоқчи.
Маълумотларга кўра хужум пайтида Хамаснинг ҳарбий қаноти фаоли ўлдирилган.
Айни пайтда Ғазодаги Ислом университети ўққа тутилмоқда. Хозирча қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Испаниянинг Валенсия шахрида уч кунлик мотам эълон қилинди.

Кеча шаҳар метросида юз берган ҳалокат оқибатида 41 киши нобуд бўлди.
Маълумотларга кўра¸ ўнлаб кишилар жароҳатланиб касалхонага ëтқизилган.
Мутахассислар метродаги ҳалокат сабабини ўрганишмоқда.
Метро ускуналарининг эскирганлиги – ҳалокатнинг асосий сабабларидан бири сифатида тахмин қилинмоқда.

Афғонистон президенти Ҳомид Карзай расмий ташриф билан Токиога борди.

Карзай эртага Афғонистонга ëрдам кўрсатиш масаласидаги халқаро анжуманда иштирок этади.
Япония Афғонистон халқ ҳўжалигини қайта тиклаш юзасидан молиявий ëрдам кўрсатаëтган асосий мамлакатлардан бири хисобланади.

Бош қароргоҳи Венада жойлашган халқаро матбуот институти Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевга мурожаат қилиб матбуот тўғрисидаги қонунга киритилган баҳсли ўзгартишларга вето қўйишни сўради.

Халқаро матбуот институтига кўра¸ Қозоғистон матбуот қонунига киритилган ўзгартишлар¸ шундоқ ҳам қийин бўлган вазиятни янада чигаллаштиради.
Қозоғистон матбуот қонунига киритилган ўзгартишлар ОАВ устидан ҳукумат назоратини янада кучайтириши айтилмоқда.

Дания ўзининг Исломободдаги элчихонаси фаолиятини қайта тиклади.

Даниянинг Покистондаги элчихонаси бундан 4 ой муқаддам ëпилган эди.
Дания нашрларида пайғамбар Муҳаммад САВ ҳажв қилинган карикатуралар пайдо бўлиши билан боғлиқ жанжал-тўполонлардан сўнг элчихона ëпиб қўйилган эди.
Карикатура жанжалидан сўнг ëпилган Даниянинг Эрон¸ Ливан¸Сурия ва Индонезиядаги элчихоналари бугунги кунга келиб ўз фаолиятини қайта тиклади.

Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиев Қозоғистонга расмий ташриф буюрди.

Икки кунлик бу ташриф доирасида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликка оид масалалар кўрилди.
"Қирғизистон иқтисодиëтига Қозоғистондан улкан сармоялар келмоқда. Бундан ташқари маориф¸миграция ва гуманитар соҳалардаги келишувлар ҳам ушбу ташриф доирасида имзоланади", - деди Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Аликбек Жекшенқулов.

Ироқ ҳукуматининг миллий хавфсизлик масаласи бўйича маслаҳатчиси Муваффақ ал-Рубаий қидирувда бўлган жиноятчилар рўйхатини эълон қилди.

Энг қидирилаётган жиноятчилар рўйхатида Саддам Ҳусайннинг хотини ва қизи ҳам бор.
Саддамнинг рафиқаси Сожида ва қизи Раҳд террорчиликка алоқадорликда айбланиб қидирилмоқда.
Рўйхатда Саддамнинг ўринбосарларидан бири Иззат Иброҳим ал-Дурий номи ҳам бор. Ал-Дурий Ироқдаги жангариларни молиялашда кўмак беришда гумон қилинмоқда.
Бундан ташқари, энг қидирилаётган жиноятчилар қаторида Ироқдаги “Ал-Қоида” гуруҳининг янги етакчиси Абу Аюб ал-Масрий ҳам бор. Ал-Масрий ўтган ойнинг бошида ўлдирилган Абу Мусаб аз-Зарқавийнинг ўрнини эгаллаган.
Шунингдек, Ироқ ҳукумати расмийси аз-Зарқавий Ислом удумларига кўра дафн этилганини маълум қилди. Аз-Зарқавийнинг қабри қаердалиги ошкор этилмайди.

Ироқ суди 11 жангарини 15 йилгача бўлган қамоқ жазосига ҳукм этди.

Улар лицензиясиз қурол сақлаганлик ҳамда ноқонуний тарзда мамлакатга киришда айбдор топилди. АҚШ эълон қилган баёнотда қамоққа ҳукм қилинганлар орасида бир саудиялик ва бир суриялик борлиги таъкидланади.
Баёнотда айтилишича, Ироқ суди шу пайтгача ҳукуматга ва коалиция кучларига қарши ҳаракат қилишда айбланган 1263 кишини судга тортган, уларнинг 1087 нафари турли муддатга қамоққа маҳкум этилган.

Фаластин ҳукуматини бошқараётган ХАМАС гуруҳининг қуролланган қаноти Исроил Ғазо минтақасига ҳужумларини давом эттирадиган бўлса, яҳудий давлати ичкарисида ҳужумларни амалга ошириш ва уни “қон денгизга” чўктириш билан таҳдид қилди.

Мазкур баёнот Фаластин бош вазири Исмоил Хониянинг идораси Исроил ҳарбий вертолётлари томонидан ўққа тутилганидан кейин эълон қилинди. Бу пайтда ўз идорасида бўлмаган бош вазир мазкур ҳужумни қоралади.
Исроил ҳарбийлари фаластинликлар асир олган яҳудий аскарини озод этишга қаратилган ҳужумларни давом эттирмоқда.
Айни пайтда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ХАМАС етакчилари билан бўлиб ўтган музокаралардан кейин бўҳронни ҳал этиш бўйича уринишлар боши берк кўчага кириб қолганини билдирди.
“Биз рўй бераётган воқеаларни тўхтатиш учун барча воситаларни ишга соляпмиз. Бу уринишларни давом эттирмоқдамиз ва унда араб давлатлари, жумладан, мисрликлар иштирок этмоқда. Улар бу кўргуликларни бартараф этиш устида қаттиқ ишламоқда”, - деди М.Аббос.
Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт асир олинган яҳудий аскарини озод этиш учун “фаластинлик террорчиларга” қарши Исроил армиясининг “бор қудратини” сафарбар этишни буюрганини маълум қилди.
Исроил ички ишлар вазири Бар Он Фаластин ҳукумати биносига ҳужум қилинганини тасдиқлади ва яҳудий аскар озод этилмас экан, янги ҳужумлар уюштирилишини таъкидлади.
19 ёшли яҳудий аскари бундан бир ҳафта олдин Фаластин жангарилари Исроил армияси постига ҳужум уюштирган пайтда асир олинган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG