Линклар

Шошилинч хабар
25 август 2019, Тошкент вақти: 09:51

Халқаро янгиликлар

Бағдоддаги суннийлар масжидига миномёт снаряди тушиб портлади.

Ҳужум оқибатида камида тўрт одам нобуд бўлди, олти одам яраланди.
Диёла вилоятида исёнчилар шиаларнинг муқаддас Имом Аскар зиёратгоҳига ҳужум қилди. Зиёратгоҳ яқинида эса уч ака-ука отиб ўлдирилди.
Айни пайтда, Ироқ шимолида жойлашган Киркукда уюштирилган ҳужум оқибатида камида олти одам нобуд бўлди.

Эрон Исроилга қарши урушаётган Хизбуллоҳга ҳарбий ёрдам кўрсатаётгани ҳақидаги хабарни рад этди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Ҳамид Ризо Осифий Теҳрон расмийлари Ливандаги қуролли шиа гуруҳига фақат “гуманитар, сиёсий ва дипломатик” соҳада ёрдам бераётганини айтди. 27 июл куни АҚШ президенти Жорж Буш Эрон ва Хизбуллоҳ бир-бири билан алоқада эканини айтиб, халқаро ҳамжамиятни “бу таҳдид”га қарши туришга чақирган эди.

Дания армияси БМТ ўз кузатувчиларини Ливан жанубидан олиб чиқаётганини билдирди.

Айтилишича, БМТга қарашли бинолар сўнгги кунлар ичида бомбардимон қилинганига жавобан шундай қарор қабул қилинган. 25 июл куни Исроил ҳарбийлари уюштирган ҳужум оқибатида БМТнинг тўрт нафар кузатувчиси нобуд бўлган эди.

Исроилга қарашли учқичлар Ливан жанубидаги Хизбуллоҳ жанггариларига қарашли экани тахмин қилинган нишонларга ҳаводан зарба берди.

Оқибатда камида беш одам нобуд бўлди. Ливан хавфсизлик кучлари расмийларига кўра, ракеталар Набатия шаҳридаги биноларга тегиб портлаган. Хихбуллоҳ жанггарилари эса Исроилнинг шимолий ҳудудларини ракеталардан ўққа тутда.
Жума куни Исроил қўшинлари Ғазодан олиб чиқилди. Рўй берган тўқнашувда икки фаластинлик нобуд бўлди. Фаластинлик жанггарилар Ғарбий соҳилда бир исроилликни ўлдирди.
Айни пайтда, АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс Малайзияда ўтаётган АСЕАН ташкилотига аъзо давлатлар вазирлари билан сўзлашув олиб бормоқда.
Куала Лумпурда бўлиб ўтган матбуот анжуманидан Райс хоним Яқин Шарқда юзага келган бўҳронни ҳал этишга уриниб кўриш учун у минтақага боришни режалаётганини билдирди: “Очиқ айтишим керакки, мен Яқин Шарққа боришни режалаяпман. Аммо ҳамма гап Яқин Шарққа борадиган вақтни тўғри танлашда”, – деди АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс.

Россияга қарашли “Днепр” ракетасининг бўлаги Қозоғистоннинг Бойқўнғур космодромидан 150 километр нарида топилди.

Мазкур ракета 27 июл куни учирилган 73 сония ўтиб халокатга учраган эди. Россиянинг “Роскосмос” ташкилоти вакили ракета халокати атроф-муҳитга зарар етказмаганини маълум қилди.
Мутахассислар ракета халокати артоф-муҳитга салбий таъсир этиши мумкинлиги ҳақида жиддий хавотир билдирганидан кейин Қозоғистон Бош вазири Даниал Аҳметов халокатнинг эҳтимолий оқибатларини ўрганиш учун 27 июл куни ҳукумат комиссияси тузган эди. ”Днепр” ракетаси Беларусга қарашли бўлган биринчи ер сунъий йўлдошни ҳам фазога олиб чиқиши мўлжалланган эди.

Ўзбекистон ҳукумати хорижга сотилаётган газ нархини қарийб икки баробар оширишни режаламоқда.

Давлатга қарашли ахборот агентликларининг “Ўзбекнефтегаз” ширкатидаги манбаъга асосланиб хабар қилишича, Ўзбекистон ҳукумати яқин фурсатда хорижий харидорлардан ҳар бир минг куб метр газ учун 100 – 120 АҚШ доллари миқдорида ҳақ талаб қилади. Ҳозирда Ўзбекистон ҳар бир минг куб метр газни хорижга 55 – 60 доллардан сотмоқда.
Расмийлар фикрича, Тошкент ҳукуматининг экспорт қилинаётган газ нархини жаҳон бозори нархига кўтариши Марказий Осиё газини Европага экспорт қилиш лойиҳасига Ўзбекистоннинг ҳам қўшилишига имконият яратади. Ҳозирда Ўзбекистон ўз табиий газини Россия, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонга экспорт қилмоқда.

Бош қароргоҳи Манилада жойлашган Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 60 миллион доллар ҳажмида қарз ажратиш ҳақида қарор қабул қилди.

Банк тарқатган баёнотга кўра, бу маблағ суғориш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, Бухоро, Қашқадарё ва Навоий вилоятларининг тўққизта туманида экин майдонлари ҳолатини яхшилаш ишларига сарфланади. Осиё тараққиёт банки маълумотига кўра, мазкур туманларда ҳосилдорлик 1991 йилдагига қараганда салкам учдан бирга камайган.

Британия Бош вазири Тони Блэр АҚШ президенти Жорж Буш билан учрашиш мақсадида Вашингтонга жўнаб кетди.

Икки давлат раҳбарлари ўртасида жума куни кечки пайт бўладиган музокара чоғида Яқин Шарқда юзага келган бўҳрон, Ироқ, Эрон, Афғонистон ва бошқа масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги террорчиликда айбланган беш нафар уйғур фаолини Хитойга топширишни Албаниядан талаб қилди.

Беш нафар уйғур фаоли яқинда АҚШнинг Гуантанамодаги қамоқхонасидан қўйиб юборилган ва Албаниядан бошпана олган эди. Хитой расмийларининг таъкидлашича, улар БМТ томонидан террорчи, деб тан олинган гуруҳга аъзо бўлганлар.

Тожикистон ҳукумати Қозоғистонда ишлаб чиқарилган Грузия минерал суви импортини тақиқлади.

“Авеста” ахборот агентлигининг Харидорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти матбуот вакили Анвар Шариповга асосланиб хабар қилишича, қалбаки “Баржоми” минерал суви санитария талабларига жавоб бермайди. Бу тақиқ бевосита Грузиядан “Баржоми” импорт қилишга тааллуқли эмас.

Россияда чиқадиган “Российская Газета” мамлакат Олий суди террорчи гуруҳлар, деб эълон қилган 17 ташкилот рўйҳатини чоп этди.

Улар орасида “Ал-Қойда”, Афғонистондаги “Толибон” ҳаракати ва “Хизб ут-Тахрир” каби хорижий ташкилотлар ҳам бор. Мазкур гуруҳлар Марказий Осиё ва Яқин Шарқ давлатларида фаолият юритаётган бўлишига қарамай, уларнинг аъзолари Россияда ҳам қўлга олинган.

Шимолий Корея Малайзияда ўтаётган АСЕАН ташкилоти йиғилишидан ташқари уюштирилган хавфсизлик масаласига бағишланган учрашувга бойкот эълон қилди.

Мазкур йиғилишда қатор давлатлар жумладан АҚШ, Жанубий Корея ва Россия вакиллари Шимолий Кореянинг ядровий дастури масаласини муҳокама қилишлари мўлжалланган эди. Қатор давлатлар вакиллари Шимолий Кореяни йиғилишда қатнашишга даъват қилдилар. Бироқ учрашув бошланишига бир неча соат қолганда Пхенян расмийлари музокараларга ўз вакилини жўнатмаслигини билдирди.

БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси АҚШни халқаро терроризмга қарши кураш доирасида ташкил этган барча махфий қамоқхоналарини дарҳол ёпишга чақирди.

Қўмита фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар ҳақидаги халқаро конвенция АҚШ ҳудудидан ташқарида ҳибсда сақланаётган шахсларга тааллуқли эмаслиги ҳақидаги Вашингтон иддаосини асоссиз ҳисобламоқда.
Қўмита чақириғига жавоб қайтарган АҚШ Давлат департаменти халқаро конвенция фақат уни имзолаган давлат ҳудудидагина кучга эгалигини яна бир карра таъкидлади.

Ҳиндистон хавфсизлик кучлари шу ой бошида поездда содир этилган портлашга алоқадор эканликда гумон қилинган яна икки шахсни қўлга олди.

Шу билан ҳибсга олинганлар саккиз кишига етди. Поездда содир этилган портлаш оқибатида 200дан ортиқ одам нобуд бўлган эди. Ҳиндистон полицияси мазкур ҳужумни бош қароргоҳи Покистонда жойлашган “Лашкари Таййиба” жанггари гуруҳи аъзолари амалга оширган, деб тахмин қилмоқда.

Украина парламенти коалицион ҳукуматини тузиши учун сиёсий партияларга кўпроқ вақт бериш мақсадида ёзги таътилга чиқиш муддатини кечиктирди.

Пайшанба куни бўлиб ўтган давра суҳбатидан кейин президент Виктор Юшченко бошчилигидаги “Бизнинг Украина” ҳамда парламентда кўпчиликни ташкил этган россияпараст сиёсатчилар бугун кечқурун “миллий бирлик коалицияси принциплари” тўғрисида декларация имзолаши кутилмоқда. Украина парламенти 28 июлдан бошлаб ёзги таътилга чиқиши режалаштирилган эди.

Бағдод марказида машинага ўрнатилган бомба портлади ва миномёт ҳужуми уюштирилди.

Оқибатда камида 25 одам нобуд бўлди, 45 одам яраланди. Портлашлар шиа ва суннийлар яшайдиган шиа партиялари назоратида бўлган туманда содир бўлди. Ироқнинг бошқа минтақасида қуролли жанггарилар суннийлар масжиди ташқарисида турган тўрт нафар соқчини отиб ўлдирди.
26 июл куни АҚШ президенти Жорж Буш Бағдодда мазҳаблараро урушга барҳам бериш мақсадида ишлаб чиқилган режани тасдиқлаган эди.

27 июл куни Исроил Кабинетининг йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ливан ва Ғазодаги ҳарбий операциялар масаласи муҳокама қилинди.
Кабинет аъзолари армия сафига қўшимча аскар сафарбар қилиш ҳақида қарор қабул қилдилар.

Исроил кучлари Ливан жанубидаги Хизбуллох жанггариларига қарашли нишонларни яна ҳаво ва тўплардан ўққа тутди.

26 июл куни содир бўлган тўқнашувларда исроиллик тўққиз ҳарбий нобуд бўлган эди. Бу Исроил ҳарбийларига бир кунда етказилган энг катта талафотдир.
Айни пайтда, Яқин Шарқда рўй бераётган зўравонликларга барҳам бериш йўлидаги дипломатик уринишлар давом этмоқда. Бу масала Малайзияда ўтаётган АСЕАН гуруҳига аъзо давлатлар вакиллари учрашувида ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай пойтахт Душанбеда Тожикистон президенти Имомали Раҳмонов билан учрашди.

Музокарадан сўнг икки давлат раҳбарлари халқаро ҳамжамиятни ноқонуний гиёҳванд моддалар етиштирилишига қарши курашда ёрдам беришга чақирди. Карзай халқаро жамоатчиликни Афғонистондаги камбағал деҳқонлар кўкноридан бошқа қишлоқ хўжалик экинлари ўстиришларида уларга ёрдам беришга чақирди.
Раҳмонов ва Карзай турли жиноятлар содир этиб жазо муддатини ўтаётган Тожикистон ва афғонистонлик маҳбусларни ўз ватанларига қайтариш ҳақидаги шартномани имзоладилар. Тожикистон қамоқхоналарида тахминан 150 нафар афғонистонлик маҳбус бор. Уларнинг аксарияти гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланганлик учун қамалган.

Қирғизистонда “Урқун” деб аталган Чор Россиясига қарши қуролли исённинг 90 йиллигини хотирлаш учун Бишкек марказий майдонига ўнлаб одам йиғилди.

Айрим тарихчилар фикрича, Россия ҳарбийлари исёнлар жараёнида, шунингдек, Хитойга қочиб ўтишга уринган тахминан 150 минг қозоқлар ва қирғизларни отиб ўлдирган.

Ироқдаги Грузия ҳарбийлари қуролли жанггарилар томонидан ўққа тутилди.

АҚШ ҳарбийларига кўра, ҳужум оқибатида беш нафар грузин аскари жароҳатланган. Тиббий ёрдам кўрсатилган тўрт ҳарбий яна ўз вазифасини бажаришга киришди. Воқеа Бағдоддан 65 километр нарида жойлашган Хайрнабатда содир бўлган.

Руминия президенти Траян Басеску Вашингтонга уч кунлик сафарини бошлади.

Басеску ва АҚШ президенти Жорж Буш ўртасида бўлажак музокара чоғида Руминияда АҚШ ҳарбий базаларини ташкил этиш, Марказий Осиёдан Қора денгиз орқали Европага нефт қувурини қуриш ва бошқа масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

Афғонистоннинг Пактия вилоятида “Ми-8” русумидаги вертолёт ерга қулади.

Оқибатида 16 одам нобуд бўлди. АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари матбуот вакили полковник Том Коллинз: “Вертолёт кеча кун ярмида халокатга учради. Воқеа жойига Афғонистон хавфсизлик кучлари етиб борди. Сўнгги маълумотларга кўра, вертолёт бортида турли давлатларнинг 16 нафар фуқароси бўлган. Уларнинг ҳаммаси нобуд бўлган” – дея баёнот берди АҚШ ҳарбийси.
Вертолёт ҳалокатида икки нафар голландиялик ва бир америкалик ҳарбий нобуд бўлгани айтилмоқда. Афғонистон расмийлари халокат оқибатида яна қайси давлатлар фуқаролари нобуд бўлганини аниқлашга уринмоқда.

Европада об-ҳаво харорати меъёрдан ортиқ иссимоқда.

Британияда ҳаво рекорд даражада иссиб кетгани оқибатида 40 нафар одам, Польшада эса 20га яқин одам нобуд бўлди. Германия расмийларига кўра, иссиқ об-ҳаво мамлакатда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотининг ярмига таҳдид солиши мумкин.

Бортида 18та ер сунъий йўлдоши бўлган Россияга қарашли “Днепр” ракетаси ерга қулади.

Қозоғистоннинг Байконур космодромидан 26 июл куни осмонга парвоз қилган ракета 73 сониядан кейин халокатга учради. Қозоғистон ва россиялик мутахассислар ракета парчаларини қидириб топиш ишларини бошлади.
Мазкур ракета Беларусга қарашли бўлган биринчи сунъий йўлдошни ҳам фазога олиб чиқиши керак эди. Беларус президенти Александр Лукашенко ракета парвозини кузатиш учун Байконурга борган. Аммо у воқеага шарҳ бермади.
Мутахассислар Россияга қарашли ракета халокати артоф-муҳитга салбий таъсир этиши мумкинлиги ҳақида жиддий хавотир билдирди. Шу боис 27 июл куни Қозоғистон Бош вазири Даниал Аҳметов халокатининг эҳтимолий оқибатларини ўрганиш учун ҳукумат комиссияси тузди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG