Линклар

Шошилинч хабар
08 декабр 2019, Тошкент вақти: 15:24

Халқаро хабарлар

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат масалалари бўйича раҳбари Хавиер Солана томонларни ўт очишни тўхтатишга чақирди.

“Исроил ўз ўзини ҳимоя қилишга ҳақли бўлишига қарамасдан, (икки аскарининг асирга олинишига) мутаносиб чора кўриши керак. Бу ишга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган одамларнинг ҳаётини ҳурмат қилиши жуда муҳим”, – дея баёнот қилди Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат масалалари бўйича раҳбари Хавиер Солана.
Аввалроқ Жаноб Солана Исроил Бош вазири Эхуд Олмерт ва Ливан Ташқи ишлар вазири Тзипи Ливнилар билан сўзлашувлар олиб борган. Исроил Ҳизубуллоҳ олиб қочган икки аскари қўйиб юборилмагунча ҳужумлар давом этишини айтмоқда. Айни пайтда, Британия Бош вазири Тони Блэр Яқин Шарқда зўравонликни чек қўйиш сари биринчи қадам Ҳизбуллоҳ тарафидан бўлиши кераклигини айтди.

Ливандаги Ҳизбуллоҳ жанггари гуруҳи Байрут жанубида Исроил амалга оширган бомбалаш оқибатида ҳеч бир аъзоси ва ё етакчиси ҳалок бўлмаганини билдирди.

Пайшанбага ўтар кечаси Исроил авиацияси Ҳизбуллоҳ лидери яширинган, деб тахмин қилинган Байрут яқинидаги бункерга 23 тонналик бомба ташлаган эди. Исроил Ливанда олиб борилаётган ҳарбий амалиётидан мақсад Ҳизбуллоҳни йўқ қилиши эканини айтади. Аммо, кўпгина холларда Исроил зарбаларидан тинч аҳоли нобуд бўлмоқда. Ливан Бош вазири Фуад Синиорага кўра, сўнгги саккиз кун ичида Исроил ҳаво ҳужумлари оқибатида ҳаммаси бўлиб 300дан зиёд одам ҳалок бўлган, мингга яқин одам жароҳатланган. Ливан жанубида Исроил қўшинлари танк ва вертолетлар ёрдамида Ҳизбуллоҳ жангарилари билан қақшатқич жанглар олиб бормоқда. Кеча Исроил қўшинлари Ғазо секторининг марказий районлари ҳамда Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Наблус шаҳрига кирди. Тўқнашувларда камида 12 фаластинлик ҳалок бўлган, 60дан зиёди яраланган. Исроил томонидан беш аскар жароҳат олган.
Айни пайтда Ҳизбуллоҳ тарафидан Исроилга қарата ҳужумлар тинмаяпти. Кеча Ҳизбуллоҳ Исроил шимолидаги Назарет шаҳрига камида тўрт ракета отган. Улардан бири турар жой биносига келиб тушгани оқибатида, келаётган хабарларга кўра, икки ёш бола ва бир эркак ҳалок бўлган.

Бугун Бирлашган Миллатлар Ташкилотида халқаро ҳамжамиятнинг Яқин Шарқдаги зўравонликни тўхтатишга қаратилган ролини ошириш бўйича маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади.

БМТ Бош котиби Кофи Аннан ҳамда яқинда минтақада бўлиб қайтган дипломатлар гуруҳининг Хавфсизлик Кенгашига қарата ҳисоботлари тингланади. Шунингдек, Жаноб Кофи Аннаннинг АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райс ҳамда ЕИнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича раҳбари Хавиер Соланалар билан сўзлашувлари кутилмоқда.

Индонезиянинг Ява оролида цунами қурбонлари сони ортишда давом этмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу худудда рўй берган табиий офатдан ҳалок бўлганлар сони беш юздан ортган. Душанба куни Ҳинд уммонидаги зилзила оқибатида кўтарилган тўрт метр баландликдаги тўлқин Ява ороли қирғоқларига ёпирилган эди. Бугун Индонезияда яна зилзила қайд этилди. Зилзила кучи рихтер шкаласи бўйича 6.2 бални ташкил этган. Пойтахт Жаккарта аҳолиси зилзиладан саросимага тушган. Талафотлар ва қурбонлар ҳақида айтилмаяпти.

Польша Сейми мамлакат президентининг эгиз акаси бўлган Бош вазир Ярослав Качиньский бошлиқ янги ҳукуматга ишонч билдирган.

Унинг "Ҳуқуқ ва адолат" деб аталувчи консерватив партияси ўтган йилги сайловларда ғолиб чиққан эди.

Туркияда полиция вертолети Ўрта ер денгизи соҳилидаги курорт шаҳар - Анталияда ҳалокатга учраган.

Камида тўрт кишининг ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда. Расмийларга кўра, ҳалокатга учраган вертолет кузатиш амалиётини олиб бораётган бўлган. Анталия Туркиянинг йирик сайёҳлик марказларидан биридир. Айтилишича, вертолёт катта меҳмонхона яқинига қулаган.

Ироқда содир этилган янги террор ҳужумлари оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлган.

Ўнлаб одам яраланган. Кеча Бағдоддаги Технология университети биноси яқинида қаторасига содир этилган портлаш оқибатида бир қанча одам нобуд бўлди. Бошқа портлаш мамлакат шимолидаги Киркук шаҳрида рўй берди.

Қозоғистон мухолифати етакчиларидан бўлган Жармаҳон Туёқбой янги партия тузажагини билдирди.

Ўтган йилги президентлик сайловларида муваффақиятсизликка учраган Туёқбой ўзи бошқараётган партиянинг ҳозирги мақоми унинг аъзолари сиёсий қарашини ифода этмаслигини айтиб, тарафдорларини янги социал демократлар партиясига бирлашишга чақирган. Шу ой бошларида Қозоғистондаги президентга яқин икки партия – Асар ҳамда Отан партиялари бирлашган ва аъзолари сони 700 мингга етганин иддао қилган эди. Жармаҳон Туёқбой етакчилигидаги "Фақат Қозоғистон учун" блоки 300 минг аъзосига эгалигини айтиб келади.

Қирғизистон милицияси Ўш шаҳридаги уйлардан бирида Андижондаги ҳодисаларга алоқадорлиги гумон қилинаётган олти кишини ҳибсга олганини билдирди.

Уларга кўра, хибсга олинган шахслар Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган Акрамия Исломий гуруҳи аъзолари эканликларига иқрор бўлганлар. Текшириш пайтида саккиз автомат ўқи ҳамда 400 граммли портловчи қурилма топилгани айтилаяпти. Ҳибсга олинган олти шахснинг бари Ўзбекистон фуқароларидир.

Бир қатор инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ва ноҳукумат ташкилотлари Туркманистон Президенти Сапармурод Ниёзов номига мактуб йўллаб, бир ойдан бери ҳибсда ушлаб турилаётган Аннақурбон Аманқиличев, Оғулсапар Муродова ва Сапардурди Хаджаевлар тақдири борасида хавотир изҳор этганлар.

Уларга нисбатан психотроп воситалар, қийноқлар қўллангани ҳақида хабарлар бор. Айниқса, Халқаро амнистия, Хьюман Райтс Уотч, Чегара билмас мухбирлар, Халқаро Хелсинки федерацияси каби ташкилотлар бу юзадан жиддий хавотир билдирганлар.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги кўпгина етакчи давлат вакиллари Эрондан уранни бойитиш ишларини тўхтатишни талаб этувчи резолюция матни борасида ҳали ҳам бир қарорга келмаган.

Дипломатлар бу борада бугун сўзлашувлар олиб борилишини айтишмоқда.

“The Bill & Melinda” жамғармаси ОИТС вирусига қарши ваксина тадқиқотлари учун 287 миллион АҚШ доллари ажратишини маълум қилди.

Ушбу маблағ ОИТСга қарши ваксина устида тадқиқот олиб борувчи лабораториялар тармоғини тузишга йўналтирилади. 287 миллион АҚШ доллари ОИТСга қарши кураш соҳасига ажратилган энг йирик маблағдир.

Европа давлатларида мисли кўрилмаган жазирама кузатилмоқда.

Ҳатто, Британияда ҳавонинг харорати 36 даражага етган. Францияда хафта бошидан буён 7 киши иссиққа дош беролмай оламдан ўтди. Шунингдек, Нидерландияда икки, Испанияда бир киши ҳавонинг харорати кўтарилиши оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Ҳавонинг ниҳоятда иссиб кетиши Скандинавия давлатларида ҳам кузатилмоқда.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотлари коалицияси Туркманистон ҳукумати томонидан ҳибсга олинган уч кишининг тақдири борасида хавотир изҳор этмоқда.

Озод Европа/Озодлик радиосининг мухбири Огулсапар Муродова ҳамда ҳуқуқ ҳимоячилари Амангурбан Аманкличев ва Сапардурди Хожиев бир ойдан буён ҳибсда қолмоқда. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларининг қўшма баёнотида айтилишича, маҳбусларга нисбатан номақбул муносабат қилинаётгани борасида ишончли даъволар илгари сурилган.

Боғдод шаҳрининг марказида жойлашган Технологик университет яқинида 3 бомба портлаши оқибатида 5 фуқаро ўлди.

Камида 20 киши жароҳатланди. Ироқ шимолидаги Киркук шаҳридаги бир кафе ташқарисида содир бўлган бомба ҳужумида эса, 4 киши нобуд бўлгани ҳамда 16 тинч фуқаронинг жароҳатлангани ҳақида хабарлар келмоқда. Сўнгги икки кун мобайнида Ироқда жадаллашган зўравонликлар қурбонларининг сони 100 кишидан ортди.

Халқаро коалиция кучлари Афғонистон жанубидаги иккинчи шаҳарни Толибон назоратидан халос этди.

Бу ҳақда Афғонистон армиясининг генерали Раҳматулла Рауфий “Ассошиэйтед Пресс” ахборот агентлигига маълум қилди.
Рауфийга кўра, кўп сонли коалиция қўшинлари ва Толибон ўртасида бўлиб ўтган жанглар натижасида Хелманд вилоятидаги Гармсер шаҳри устидан назорат қайта қўлга киритилган. Бироқ Афғонистон армиясининг қўмондони талафотлар ҳақида гапиришдан бош тортди.
Бир кун аввал мазкур вилоятда Навои Боракзай шаҳри ҳам коалиция қўшинлари назорати остига олинган эди.
Халқаро миграция ташкилотига кўра, жанглар оқибатида минглаб одамлар уйсиз қолган. Ташкилотнинг матбуот котиби Раҳилла Зафар айни пайтда Халқаро миграция ташкилоти мазкур минтақада яшовчи аҳолини бошқа ерларга кўчириш бўйича чора тадбирларни кўраётганини маълум қилди.
“Ҳозиргача тўрт мингдан ошиқ одам уйсиз қолганини биламиз. Уларни уй-жой, озиқ овқат билан таъминлаш масаласини қишлоқ оқсоқоллари билан ҳал қилишга ҳаракат қиляпмиз”, - дейди Раҳилла Зафар.

Россия мудофаа вазири Сергей Иванов Россия ядровий қурол синовларини амалга оширмаётганини аммо синовларни ўтказишга таёр бўлиб қолаётганини билдирди.

Бундай баёнотни Сергей Иванов Россиянинг Арктидаги “Новая Земля” агхипелагида жойлашган ядровий полигонига қилган сафари давомида қилди.
Россия “Ядровий синовларга тақиқ тўғрисидаги кенг қамровли шартнома” ни ратификация қилган 34 давлатлардани бири саналади.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, 12 нафар андижонлик қочқин ўз эҳтиёри билан Ўзбекистонга қайтган.

Мазкур 12 қочқин БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссарлигининг ёрдами билан Ғарб давлатларига кўчирилган 440 нафар андижонликлар орасида бўлган.
Ўтган ҳафта охирида АҚШдаги Ўзбекистон элчихонаси уларнинг Ватанларига қайтишини таъминлаган.
Озодлик радиосига берган интервьюсида БМТ қочқинлар идорасининг матбуот котиби Андрей Махечич: “Қочқинларнинг ватанларига қайтиши уларнинг ажралмас ҳуқуқидир”, - деб айтган эди.
Аммо унга кўра, қочқинларнинг Ўзбекистондан олиб чиқилишига сабаб бўлган хавфсизлик хавотирлари бугун ҳам йуқолмаган.
“Бу одамларнинг хавфсизлиги борасида хавотирдамиз. Айнан мана шу хавотирлар сабабли улар бошқа жойга кўчирилган эди. Ўзбекистонга қайтиб кетган ёки қайтиб кетиш ниятида бўлганларни мана шу хавотирларимиз хақида огоҳлантирган бўлардик”, – деб айтди БМТ қочқинлар идорасининг матбуот котиби Андрей Махечич.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигига кўра, Ўзбекистонга қайтиб келган 12 нафар қочқин Андижон зўравонликларга алоқаси йўқлиги аниқланган.

Қирғизистоннинг Ўш шаҳри милицияси 2005 йил 13 май Андижон воқеаларга дахлдорликда айбланаётган 6 нафар Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олди.

Маҳаллий хавфсизлик хизмати расмийларига кўра, қўлга олинган ўзбекистонликлар ўзларининг “Акромия” исломий гуруҳи аъзолари эканини тан олганлар. Ўзбекистон ҳукумати мазкур гуруҳни ўтган йили Андижон шаҳрида руй берган хунрезликларни уюштиришда айблайди.
Милициядан маълум қилишларича, гумон қилинаётганлар уйида ўтказилган тинтув давомида 400 грамм портловчи модда топилган.
Андижон воқеалари гувоҳларига кўра, ҳукумат кучлари минглаб қуролсиз намойишчиларга қараб ўт очишган ва юзлаб одамларни ўлдирган. Мазкур воқеадан сўнг, Ўзбекистондан қўшни Қирғизистонга юзлаб андижонликлар қочиб ўтган эди.

Ҳиндистон Бош вазири Манмохан Сингх ўтган ҳафтада Бомбейда юз берган қатор портлашлар Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги тинчлик жараёнга зиён етказгани ҳақида айтди.

Ҳиндистон томонига кўра, портлаш ташкилотчилари Покистон билан чегарадош ҳудудлардан ёрдам олишган. Покистон томони Бомбейдаги портлашларга мутлақо алоқаси йўқлигини билдирди. Президент Парвез Мушарраф мазкур ҳужумлар икки давлат ўртасидаги тинчлик жараёнини издан чиқармаслиги керак деб айтган эди.

Индонезия расмийларининг билдиришича, Ява оролининг жанубий қирғоғи яқинида юз берган тўфон оқибатида камида 525 киши нобуд бўлган.

Айни пайтда 200 одамнинг бедарак йўқолгани ҳақида айтиляпти. Сув остида рўй берган зилзила Рихтер шкаласи бўйича 7.7 бални ташкил этди. Окенда зилзила натижасида кўтарилган улкан тўлқин девори Ява оролидаги оромгоҳ пляжларини ҳамда қишлоқларини ювиб кетди.

Ироқ Бош вазири Нури Комил ал-Малики АҚШ конгресининг қўшма сессияси олдида нутқ сўзлаши кутиляпти.

Конгресмен Жон Бонернинг маълум қилишича, жаноб ал-Малики Вашингтонда президент Буш билан музокараларни якунлаганидан сўнг, 26 июл куни АҚШ Сенати ва Намоёндонлар палатасининг қўшма сессиясига таклиф қилинган.

Хитой давлат нефт корпорацияси Россиянинг давлатга қарашли “Роснефт” компаниясининг акцияларини 500 миллион АҚШ долларига сотиб олди.

Жорий хафтада Роснефтнинг миллиардлаб доллар қийматига тенг акциялари савдога чиқарилган эди. Хитой давлат нефт корпорацияси ўтган йили Қозоғистоннинг энг йирик “ПетроКазахстан” компаниясининг сотиб олган эди.

Хитой оммавий ахборот воситаларида мамлакатда 55 миллион саводсиз аёлларнинг борлигини айтилди. Хитойнинг умумий аҳолиси бир миллиард уч юз миллиондан зиёд бўлиб, камбағал фермерлар қизларидан кўра, ўғилларининг мактабга боришини афзал кўради.

Айни пайтда Исроил Бош вазири икки ҳарбийсининг Ҳизбуллоҳ жангарилари тарафидан олиб қочилишида Эроннинг ҳам қўли борлигини айтмоқда.

Эхуд Олмертга кўра, Исроил ҳарбийларининг олиб қочилиши Теҳрон иштирокида уюштирилган ва бундан мақсад дунё жамоатчилиги эътиборини Эрон ядровий дастури муаммосидан чалғитиш бўлган. Ўз навбатида, АҚШ президенти Жорж Буш Сурия Яқин Шарқдаги вазиятдан фойдаланиб, Ливанда ҳарбий ҳозирлигини қайта тиклаши мумкинлигини ҳам эхтимолдан қочирмади.
“Бегуноҳ инсонларнинг ҳалок бўлишига ҳаммамиз қаршимиз. Бошқа томондан муаммонинг илдизи Ҳизбуллоҳга бориб тақалишини ҳам тан олмоғимиз ва буни бартараф этмоғимиз керак. Бу муаммо халқаро миқёсда ҳал этилиши ва Суриядан Ҳизбуллоҳни дастаклашни тўхтатиши талаб қилмоқ лозим. Афтидан, Сурия вазиятдан фойдаланиб Ливанга қайтмоқчи”, - деди Буш.
Бир йил аввал Сурия дунё жамоатчилиги босими остида ўз қўшинларини Ливандан олиб чиққан эди.

Бугун Исроил Ливанда янги ҳаво ҳужумларини амалга оширди.

Аммо ҳозирча талафотлар ҳақида маълумот йўқ. Кеча Исроил зарбалари оқибатида Ливанда 30дан зиёд одам нобуд бўлган эди. Исроил шимолига қарата Ҳизбуллоҳ гуруҳи амалга оширган ракета ҳужумларидан эса бир исроиллик ҳаётдан кўз юмди. Исроил Бош вазири Эхуд Олмерт Ҳизбуллоҳ олиб қочган икки исроиллик ҳарбийни озод этмагунча ҳаво ҳужумлари давом этишини айтмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG