Линклар

Шошилинч хабар
25 август 2019, Тошкент вақти: 17:17

Халқаро янгиликлар

АҚШ Шанҳай ҳамкорлик ташкилотини¸ ўз мажлисига Эрон президентини кузатувчи сифатида таклиф қилганлигини танқид қилди.

АҚШ давлат департаменти вакили Шон Мак Кормак гапиради:
”Халқаро теерроризм ҳомийси бўлган давлат Эроннинг саммитда кузатувчи сифатида қатнаштириш билан Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти ўз-ўзи билан зиддиятга боради.
Зеро бу ташкилот ўзига бош мақсад қилиб минтақада терроризмга қарши кураш ғоясини олган.”

Тошкент шаҳар суди CAFE деб номланган АҚШ ноҳукумат ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонасини ëпишга қарор қилди.

CAFE яъни Марказий Осиë бўйлаб эркин алмашинув дастури мусулмонларни насронийликка жалб қилганлиги айби билан ëпилди.
Бундан олдин бу ташкилотнинг Фарғона¸ Нукус ва Самарқанддаги ҳодимлари жаримага тортилган эди.
Бу ташкилотнинг бош қароргоҳи АҚШнинг Флорида шахрида жойлашган.
Ташкилот низомига кўра улар маданий алоқалар¸ қишлоқ хўжалиги¸ тиббиëт ва тадбиркорлик билан шуғулланишлари керак.

ЕИ лидерлари Европа Иттифоқи конституцияси масаласини кўриб чиқишни 2008 йилга қолдиришди.

Брюсселда бўлиб ўтган Европа кенгаши мажлисида конституция юзасидан вужудга келган муаммони босқичма –босқич ечишга қарор қилинди.
ЕИ раиси Жозе Мануел Баррозу гапиради:
“Ҳукумат ва давлатлар раҳбарлари ушбу лойиҳани амалга ошириш учун мулохазалардан аниқ қадамларга ўтиш керак деган фикрга қўшилишди.”
Британия бош вазири Тони Блернинг бу юзадан фикри мана бундай:
“Биз бу масалани очиқ қолдирдик. Европа ўз қонунларини ўзгартиришига шубҳа йўқ. Зеро биз ўнбеш давлат эмас балки йигирма беш давлатмиз¸ балки йигирма етти бўлармиз.
Агар бизга янги давлатлар масалан болқон давлатлари қўшилишни исташса, Европага янги қоидалар зарур бўлади.”

Бу қоидаларнинг қандай бўлиши хозирча очиқ қолмоқда.

Қозоғистон халқаро нефт етказиб бериш лойиҳасига қўшилди.

Боку-Тбилиси-Жайҳон нефт етказиб бериш лойиҳасига қўшилиш бўйича келишувини бугун Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев имзолади.

Франция президенти Туркия ЕИ билан имзолаган шартномаларига амал қилиши керак деб айтди.

Шартномага кўра расмий Анқара Қибриснинг юнонларга тегишли қисми учун ҳаво ва денгиз портларини очиши лозим.
Жак Ширакга кўра, расмий Анқара бу портларни очмаса Туркиянинг ЕИга аъзо бўлиши кун тартибидан олиб ташланади.
Туркия бош вазири Ражаб Тойиб Эрдоған ЕИнинг бу талаби бажарилмаслигини билдирди ва қарши таклиф билан чиқди.
Эрдоғонга кўра Қибриснинг туркларга тегишли қисми халқаро ҳамжамият томонидан тан олиниши керак.

Дунëнингнг энг бадавлат кишиси ҳисобланган "Майкрософт"ширкати асосчиси Билл Гейтс ишдан кетишини билдирди.

“Мен икки йилдан кейин яъни 2008 йилнинг июлида ишдан кетишга қарор қилдим.
Мен ўз шахсий қадриятларимни ўзгартирмоқчиман.
Хозир менинг барча вақтим Майкрософтга сарф бўлмоқда ва ҳайрия жамғармаси билан шуғулланишга фурсат қолмаяпти.
Икки йилдан кейин мен бутунлай ўз ҳайрия жамғармам ишлари билан банд бўламан.
Мен ишдан кетсам ҳам ширкатнинг фаҳрий президенти ва катта техник маслаҳатчиси бўлиб қолавераман.”

Бағдодда ҳудкуш жангари жума номози ўқилаëтган шиалар масжидида бомба портлатди.

Ўнлаб кишиларнинг нобуд бўлгани айтилмоқда. Ярадорлар сони ҳам ўндан ортиқ. Тажовуз айни масжид ëнида иккинчи бора амалга оширилмоқда.
Апрел ойида айни жойда юз берган портлаш оқибатида тўқсон киши ўлган эди.
Пайшанба куни БМТ ҳавфсизлик кенгаши Ироқдаги тинчликпарвар кучлар ваколатини йил охиригача узайтирди.
Ироқ ТИВ Хошиëр Зебарий гапиради.
”Ироқ ҳукумати кўпмиллатли коалиция кучларининг мамлакатда қолишини қўллаб қувватлайди. Биз бу кучлардан миннатдормиз ва коалицияга кирган давлатларнинг Ироқ ҳалқи ҳаëтий манфаатларига қўшган ҳиссасини қадрлаймиз.”

Москва ғарбида бир турар жой портлаши оқибатида икки киши ўлди, олти киши касалхонага ëтқизилди.

Бир кишининг тақдири номаълум қолмоқда. Бино деворлари ва унга туташ уйлар зарар кўрди.
Дастлабки тергов ҳулосаларига кўра портлаш газ сизиши оқибатида келиб чиққан бўлиши мумкин.

Бугун Тожикистоннинг Қизилтумшуқ газ қувурида кучли портлаш юз берди.

Газопровод Душанба шахрига йигирма километр узоқликдан ўтади. Портлаш оқибатида чиққан ëнғин билан беш соат давомида курашилди.
Тожикистоннинг марказий қисмида газ таъминоти тўхтади.
Воқеа юзасидан текширувлар олиб борилмоқда террор тажовузи таҳмини ҳам ўрганиб чиқиляпти.
Ўтган сутка давомида Душанбада уч портлаш юз берган эди. Бу портлашлар Эрон элчихонаси¸ Ислом уйғониш партияси ҳайрия жамғармаси ва Конституция суди бинолари олдида юз берди.
Қурбонлар йўқ¸ биноларга зарар етган.

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот Теҳрон ядро дастурига атрофидаги низолар ечимига оид халқаро таклифлар пакетини илгарига ташланган қадам деб атади.

“Ҳа¸ бу илгарига ташланган қадамдир. Мен ўз ходимларимдан бу таклифни синчиклаб ўрганишни сўрадим. Оллоҳ иродасига кўра биз ўз нуқтаи назаримизни баëн қиламиз.Иккинчидан албатта бу хужжатларда бизнинг миллий манфатларимиз ҳисобга олинади. “Санкция” калимасига бизнинг сиëсий мулоқотимизда ўрин йўқ. Бу калимани таҳдид ва босим воситаси сифатида қўлланилиши ўринсиз”, - деди Аҳмадийнажот.

Агар хозир зарур чоралар кўрилмаса, 2020 йилга бориб ер куррасидаги бир ярим миллиард киши хароба кулбаларда яшашга маҳкум бўлади.

БМТ хисоботига кўра, катта шахарлардаги ҳароба кулбалар камбағалларнинг асосий турар жойига айланган.
Халқаро соғликнни сақлаш ташкилоти эълон қилган хисоботда йилига ўн уч миллион киши экологик мувозанат бузилганидан жабр кўриши айтилади.
Ҳисоботда одамлар асосан сув ва ҳавонинг ифлосланишидан азоб чекаëтгани таъкидланади.

Фаластиннинг Ғазо ҳудудида Исроил ҳарбийлари “Исломий жиҳод” гуруҳининг уч жангарисини ўлдиришди.

Исроил армиясига кўра жангарилар ерга фугас ўрнатишга уринганида отиб ўлдирилган.
Бундан сал олдин Фаластин ҳукуматининг Ҳамас томонидан шакллантирилган ҳукумати¸ агар фаластин ҳудудларига ўқ отиш тўхтатилса, Исроил билан сулх келишувига риоя қилишга хозир эканлигини айтган эди.
Вазият Ғазо соҳилида дам олаëтган фаластинликлар ўлдирилганидан кейин чигаллашди.
Исроил томони портлашга алоқодорлигини рад қилмоқда.

Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари 15 июн куни Хитойда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида учрашадилар.

Иқтисодий ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни яхшилашни асосий мақсад қилган бу ташкилот тузилганига беш йил тўлди. Саммит давомида хавфсизлик ва транспорт соҳасида келишувлар имзоланиши ҳамда гиёҳванд моддалар етиштирилишига қарши курашда Афғонистон ҳукуматига қандай амалий ёрдам бериш масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда. Саммитда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти раислигини Қозоғистон қабул қилиб олади.
Ташкилотда кузатувчи мақомига эга бўлган Эрон, Мўғилистон ва Покистон президентлари ҳам саммитда қатнашади. Кузатувчи мақомига эга бўлган яна бир давлат Ҳиндистон эса саммитга юқори даражали ҳукумат делегациясини жўнатган. Афғонистон президенти Ҳамид Карзай учрашувда меҳмон сифатида иштирок этади.
Саммит арафасида Хитой Душанбе расмийлари билан Тожикистонда катта йўли қуриш ҳақидаги шартномани имзолади ва Қозоғистондаги гидро электр станцияси қурилишини молиялаштириш режасини эълон қилди. Шунингдек, Пекин расмийлари мусулмон уйғур сепаратчиларига қарши курашда Ўзбекистоннинг қўллаб-қувватлашига ҳам эришди.

Ироқ полицияси ва армиясининг ўн минглаб аскари АҚШ етакчилигидаги коалиция мадади билан Бағдодга жойлаштирилди.

Мақсад Ироқ пойтахтида исёнларга чек қўйиш ва хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни яхшилашдан иборат. Айни пайтда, Бош вазир Нурий Комил ал-Маликий бошчилигидаги ҳукумат Бағдодда тунги коммендантлик соати жорий қилди ва жума намози пайтида транспорт ҳаракатини таъқиқлади. Хавфсизлик амалиёти бошланганини телевизор орқали эълон қилган ал-Маликий Ироқда АҚШ қўллаб-қувватлаган тинчлик жараёнига қарши бўлган гуруҳлар билан музокара ўтказишга тайёрлигини билдирди. Кенг кўламда хавфсизлик операциялари ўтказилаётганига қарамай, чоршанба куни Бағдодда портлаш содир этилди. Оқибатда камида икки одам нобуд бўлди, ўн фуқаро яраланди.
Ироққа кутилмаган сафаридан бир кун кейин АҚШ президенти Жорж Буш Оқ Уйда журналистлар билан учрашди. Савол-жавоб пайтида президент Буш Америка қўшинлари Ироқдан қачон олиб чиқилишини айтмади.

Германияда футбол бўйича жаҳон кубоги мусобақалари давом этмоқда.

Чоршанба кунги беллашувларда Испания терма жамоаси Украина миллий жамоаси дарвозасига тўртта жавобсиз тўп киритди. Тунис ва Саудия Арабистони футболчилари ўртасидаги ўйини 2-2 дуранг хисоби билан якунланди. Айни пайтда, майдон эгалари Германия футболчилари Польша терма жамоасини 1-0 хисобида доғда қолдирди. Бу иккала жамоанинг иккинчи ўйини эди. Мазкур ғалаба Германия жамоасининг кейинги босқич беллашувларда қатнашишини таъминлади. Биринчи ўйинни ҳам бой берган Польша футболчилари эса ўз ватанларига қайтишига тўғри келади.

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солана Эроннинг ядровий дастури бош музокарачиси Али Ларижоний билан телефон орқали сўзлашганини айтди.

Эрон уранни бойитиш ишларидан воз кечиши эвазига Европа Иттифоқи Эрон билан иқтисодий манфаатли ҳамкорлик қилиш ҳақидаги ўз таклифларни Солана орқали ўтган ҳафта Теҳрон расмийларига тақдим этган эди.
“Агар мен доктор Ларижоний билан телефон орқали сўзлашдим, десам махфий маълумотни ошкор қилмаган бўламан, деб ўйлайман. Мулоқот конструктив рухда ўтди. Бошқалар билан ҳам шундай мулоқот бўлади, деб ўйлайман. Ёдингизда бўлса, мен ҳафта охирига қадар биз яна гаплашамиз деган эдим. Ҳозирча шуни айтишим мумкин холос”, – деди Европа Иттифоқи Ташқи сиёсати мутасаддиси.
Расмийларга кўра, яқинда ўтказиладиган саммитда Ҳавьер Солана Европа Иттифоқи раҳбарларига мулоқот мазмуни ҳақида маълумот беради.

АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари ва Афғонистон ҳарбийлари Толиблар ҳокимиятдан ағдарилганидан бери исёнчиларга қарши энг йирик операцияларни бошлади.

Унда 11 минг қўшин иштирок этмоқда. Коалиция расмийларига кўра, мазкур амалиёт Афғонистон жанубий минтақаларида қўмондонлик АҚШ етакчилигидаги халқаро кучлардан НАТОнинг Хавфсизлик ўрнатишга ёрдам берувчи кучларига ўтаётган пайтга тўғри келди.

Ироқдаги “Ал-Қойда” раҳбари Америка ҳарбийлари томонидан ўлдирилгани ва АҚШнинг Гуантанамодаги қамоқхонасида уч нафар маҳбус ўзини осиб, жонига қасд қилганидан сўнг АҚШ ҳукумати Яқин Шарқ минтақасида тартибсизликлар рўй бериши мумкинлигидан огоҳлантирди.

АҚШ ҳукумати Яқин Шарқ минтақасида фаолият юритаётган Америка фуқароларини огоҳ бўлишга чақирди.

Чоршанба куни Германиянинг Дортмунд шаҳрида Германия ва Польша жамоалари ўйини бошланишидан олдин полиция ва германиялик ўнлаб безорилар ўртасида тўқнашув содир бўлди.

Немис полицияси 240 нафар германиялик ва 60 нафар польшалик безорилар ҳибсга олинганини билдирди. Бу футбол бўйича жаҳон кубоги мусобақалари бошланганидан бери ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари ва безорилар ўртасида содир бўлган биринчи йирик тўқнашувдир.

Исломий гуруҳлар Сомали жанубидаги стратегик аҳамиятга эга бўлган Жовҳар шаҳрини ўз назоратига олди.

Ҳозирга қадар бу шаҳарни дунёвий қўмондонлар коалицияси бошқариб келаётган эди. Жовҳарни қўлга киритиш билан исломий гуруҳлар энди Сомали жанубидаги аксарият ҳудудларда назорат ўрнатди. Бир неча ой давом этган жанглардан сўнг, ниҳоят исломий гуруҳлар ўтган ҳафта пойтахт Могадишуни босиб олган эди. Жанглар давомида 300дан ортиқ одам нобуд бўлган.

Исроил Бош вазири Эхуд Олмерт Парижда Франция президенти Жак Ширак билан учрашди.

Музокарадан сўнг Олмерт Исроил Ғарбий соҳилдаги ўз чегараларини фаластинликлар билан келишувга эришган ҳолда ёки келишувга эришмасдан ўзи белгилаш режасини амалга оширишини билдирди. Ширакнинг идорасига кўра, Франция раҳбари Исроил ва фаластинликлар ўртасида музокаралар ўтказилиши кераклигини билдирган.

Фаластин Бош вазири Исмоил Хония “Ҳамас” жанггари гуруҳларини полиция кучларига бирлаштиришга рози бўлди.

Хония президент Маҳмуд Аббос билан сўзлашганидан кейин Фаластин мухториятидаги кескин вазиятни юмшатиш мақсадида шундай қарор қабул қилди. Сўнгги кунларда Фаластин полицияси ва “Ҳамас” жанггарилари ўртасида қуролли тўқнашувлар юз берди. Айни пайтда, Ғарбий Соҳилда кескин вазият сақланиб қолмоқда. Чоршанба куни ҳукумат идоралари хизматчилари маошлар тўланишини талаб қилиб Фаластин парламенти биносига бостириб кирди. Улар “Ҳамас” депутатларига ҳужум қилдилар, парламент раиси эса зални тарк этишга мажбур бўлди.

Таиланд жанубида камида еттита кичик портлаш содир этилгани оқибатида камида етти одам жароҳатланди.

Полиция маълумотига кўра, бомбалар деярли бир вақтда Паттани ва Яла шаҳарларидаги полиция ва ҳукуматга қарашли идораларда портлаган. Индонезия жанубида охирги икки йил давомида сепаратчи исёнчилар содир этган портлашлар оқибатида тахминан бир ярим минг одам нобуд бўлган.

Афғонистондаги коалиция қўшинлари¸ 2001 йилда толиблар режими қулаганидан бери энг катта аксил террор амалиëтини бошлайди.

АҚШ қўмондонлигига кўра¸ бу амалиëтда 11 минг ҳарбий хизматчи иштирок қилади.
Ҳарбий амалиëтдан мақсад - Афғонистон жанубидаги толиблар жанговар базаларини топиб вайрон қилишдир.
Қандаҳор¸ Гилманд¸ Зобул ва Урузгон вилоятларда бундай базалар мавжудлиги айтилмоқда.
Кеча Афғонистон жанубида юз берган тўқнашувда 14 нафар толибон жангариси ва икки нафар АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлди.

Коалиция кучлари ва Ироқ армиясининг қирқ минг кишилик қўшинлари бугун Бағдод атрофига жойлаштирилди.

Кеча АҚШ президенти Жорж Буш Бағдодга тўсатдан ташриф буюриб¸ Ироқ бош вазири Нури Ал Малики билан учрашган эди.
Учрашув чоғида Буш¸ расмий Вашингтоннинг бундан кейин ҳам¸ яқинда тузилган Ироқ ҳукуматига ëрдам бераверишини таъкидлади.
Чоршанба куни Буш Ироқ ҳукумати раҳбарлари шаънига мақтовли сўзлар айтди.
"Ироқ бош вазири билан ëнма-ëн туриш менда ëқимли таъсурот қолдирди.
Мен у билан бир-икки марта телефонда сўзлашган эдим, аммо учрашиб суҳбатлашамиз ва бирга ëнма-ëн ўтирамиз деб ўйламаган эдим. Мен унинг кучли характерига гувоҳ бўлдим. Бу кишининг ўз мамлакатини чуқур билиши уни қайта тикланишини исташи¸ ўзини намоëн қилиш ва курашга тайëр эканлигини кўрдим.”

Шу билан бирга Буш АҚШлик ҳуқуқшунослар ва рсмийларни Ироқ янги ҳукумати билан бирга самарали суд тизимини яратиш учун жўнатганлигини ҳам айтиб ўтди.
Айни пайтда Буш Гуантанамода жойлашган қамоқхонани ëпиш нияти борлигини айтиб ўтди. Бушга кўра Гуантанамодаги махбуслар америкаликлар учун ҳатарлидир.

Сешанба куни Ироқда рўй берган тажовузлар занжири оқибатида камида 36 кишининг ëстиғи қуриди.
Қурбонлардан ўн саккиз нафари Киркукдаги портлашда нобуд бўлди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG