Линклар

Шошилинч хабар
19 август 2019, Тошкент вақти: 21:07

Халқаро янгиликлар

Афғонистондаги коалиция қўшинлари¸ 2001 йилда толиблар режими қулаганидан бери энг катта аксил террор амалиëтини бошлайди.

АҚШ қўмондонлигига кўра¸ бу амалиëтда 11 минг ҳарбий хизматчи иштирок қилади.
Ҳарбий амалиëтдан мақсад - Афғонистон жанубидаги толиблар жанговар базаларини топиб вайрон қилишдир.
Қандаҳор¸ Гилманд¸ Зобул ва Урузгон вилоятларда бундай базалар мавжудлиги айтилмоқда.
Кеча Афғонистон жанубида юз берган тўқнашувда 14 нафар толибон жангариси ва икки нафар АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлди.

Коалиция кучлари ва Ироқ армиясининг қирқ минг кишилик қўшинлари бугун Бағдод атрофига жойлаштирилди.

Кеча АҚШ президенти Жорж Буш Бағдодга тўсатдан ташриф буюриб¸ Ироқ бош вазири Нури Ал Малики билан учрашган эди.
Учрашув чоғида Буш¸ расмий Вашингтоннинг бундан кейин ҳам¸ яқинда тузилган Ироқ ҳукуматига ëрдам бераверишини таъкидлади.
Чоршанба куни Буш Ироқ ҳукумати раҳбарлари шаънига мақтовли сўзлар айтди.
"Ироқ бош вазири билан ëнма-ëн туриш менда ëқимли таъсурот қолдирди.
Мен у билан бир-икки марта телефонда сўзлашган эдим, аммо учрашиб суҳбатлашамиз ва бирга ëнма-ëн ўтирамиз деб ўйламаган эдим. Мен унинг кучли характерига гувоҳ бўлдим. Бу кишининг ўз мамлакатини чуқур билиши уни қайта тикланишини исташи¸ ўзини намоëн қилиш ва курашга тайëр эканлигини кўрдим.”

Шу билан бирга Буш АҚШлик ҳуқуқшунослар ва рсмийларни Ироқ янги ҳукумати билан бирга самарали суд тизимини яратиш учун жўнатганлигини ҳам айтиб ўтди.
Айни пайтда Буш Гуантанамода жойлашган қамоқхонани ëпиш нияти борлигини айтиб ўтди. Бушга кўра Гуантанамодаги махбуслар америкаликлар учун ҳатарлидир.

Сешанба куни Ироқда рўй берган тажовузлар занжири оқибатида камида 36 кишининг ëстиғи қуриди.
Қурбонлардан ўн саккиз нафари Киркукдаги портлашда нобуд бўлди.

Иордан дарëсининг ғарбий қирғоғида истиқомат қиладиган фаластинликлар¸ фаластин парламенти биносига бостириб кириб¸ ўз маошлари вақтида берилишини талаб қилишди.

Парламентни ишғол қилган норозилар "Биз очмиз" – дея ҳайқиришди.
Намойишчилардан баъзилари депутатлар билан даҳанаки жангга киришди..
Сал ўтмай оғзаки жанг¸ ҳақиқий ур тўпалонга айланди.
Воқеани кузатган Озодлик мухбирига кўра, Парламент раиси Ҳамас вакили Азиз ал Дуаик қочиб қолишга зўрға улгурган.
Фаластин ҳукумати мана уч ойдан бери 165 минг давлат хизматчиси ойлигини бера олмаяпти.
Фаластинда Ҳамас иқтидорга келганидан кейин ғарбдан келаëтган молиявий ëрдам оқими тўхтаб қолди.

Германия ҳукуматининг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Гюнтер Нук Марказий Осиё бўйлаб қилган саккиз кунлик сафаридан қайтиб келиб Ўзбекистонда тазйиқларнинг янги тўлқини бошланаëтганини танқид остига олди.

Гюнтер Нукга кўра: "Ўзбекистон нотўғри сўқмоқдан кетмоқда ва тазйиқларни амалга оширмоқда".
Гюнтер Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари фаоллари ва ҳукумат мулозимлари билан учрашди. Тошкентдаги аëллар қамоқхонасига бориб вазият билан танишди.
Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари фаоллари Ўзбекистон ҳукуматини Андижонда юзлаб тинч намойишчиларни қирғинбарот қилишда айблашади.

Ҳюман райтс Вотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти "Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти” саммити қатнашчиларига мурожаат билан чиқди.

"Терроризмга қарши кураш ниқоби остида ўзгача фикрловчиларни тазйиқ қилишни тўхтатинг", - дейилади мурожаатда.
Инсон ҳуқуқи фаолларини Хитой ҳукуматининг уйғурларга қарши олиб бораëтган тазйиқ сиëсати ва чеченистондаги муаммолар ташвишлантирмоқда.
Ўзбекистонда мухолифат аъзоларининнг тазйиқларга дучор қилинаëтгани ҳам Ҳюман райтс вотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти мурожаатидан ўрин олди.
Қозоғистон¸ Қирғизистон¸ Хитой¸ Россия¸ Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо бўлган
Шанҳай ташкилотининг бешинчи саммити пайшанба куни Хитойнинг Шанҳай шахрида иш бошлайди.

Украина парламентида коалиция тузиш борасида мухокамалар давом этмоқда.

Икки ойдан бери иқтидордаги "Наша Украина" партияси билан Юлия Тимошенко блоки ва Социалистлар партияси бир ëқадан бош чиқара олишмаяпти.
Кимга қандай лавозим тегиши масаласида ечим йўқлиги¸ бирлашишга монелик қилмоқда.
Собиқ бош вазир Юлия Тимошенко мухокамаларнинмг бесамарлиги учун президент партияси айбдор дея баëнот берди.
“Наша Украина”нинг оҳирги баëнотидан келиб чиқадиган бўлсак, мухокама формати ўзгарган кўринади.
Хозир коммунистлар ва регионлар партияси етакчилари “Наша Украина” блокига ҳукуматни шакллантириш учун ëрдам бериши керак”,
- деди Тимошенко.

Тбилисидаги қаттиқ режимли қамоқхонанинг умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган 25 махбуси очлик эълон қилди.

Озодлик мухбирига кўра¸ махбуслар оила аъзолари билан учрашувлар сони кўпайтирилишини талаб қилишган.
Амалдаги Грузия қонунларига кўра умрлик ҳибсга ҳукм қилинганлар оила аъзолари билан фақат бир йилда бир марта¸ бир соатгина учраша оладилар ҳолос.
Очлик эълон қилган махбуслар Грузия президенти билан учрашишни талаб қилишмоқда.

Хюман райтс вотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти Исроил ҳукуматининг Ғазо секторидаги соҳилда дам олаëтган саккиз нафар фаластинлик ўлдирилиши юзасидан маъсулиятдан ҳоли эканлиги ҳақидаги баëнотини гумон остига олди.

Исроил ҳарбийларига кўра соҳилда фаластинликлар ўрнатган мина портлаган.
ҲРВ эксперти Марк Гарласконинг фожеа содир бўлган жойда ўтказган текшируви натижалари исроил ҳарбийлари иддаосидан фарқ қилади.
Гарласкога кўра, соҳилга келиб урилган исроил снаряди саккиз нафар фаластинликни нобуд қилган.
Снаряднинг қай тарзда соҳилга келиб урилганлигини Гарласко аниқлай олмади.

Айни пайтда Шанҳайда кучайтирилган ҳавфсизлик чоралари кўрилмоқда.

Икки кунлик саммит ўтадиган ҳудуд ўраб олинди. Хукумат идоралари ва мактаблар жума кунигача ëпиб қўйилди. Аҳоли ҳаракатланишига чекловлар жорий қилинди.
Шанҳай саммити қатнашчилари халқаро ҳавфсизлик¸ терроризм билан кураш¸ нефт нархининг ошиши каби масалаларни мухокама қилишади.
Саммит ишида Афғонистон президенти Ҳомид Карзай ва Эрон президенти Аҳмадийнажотнинг кузатувчи сифатида иштирок қилиши кутилмоқда.

Париж суди 25 нафар исломий жангарини қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Қамоқ жазосига ҳукм қилинган 25 мусулмон, Франция ҳудудида чечен сепаратчиларини қўллаш учун террор амалиëтларини режалаганликда айбланди.
Маҳкумларнинг аксариятининг келиб чиқиши Жазоирдан.
Суд хужжатларига кўра¸ уларнинг қуролли исломий гуруҳ аъзоси эканлиги аниқланган.
Баъзи маълумотларга кўра улар Чеченистон ҳарбий лагерларида таëргарликдан ўтишган.
Суд жараëнида беш нафар айбланувчи ўн йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Қолганлар эса камроқ муддатларга ҳукм қилинди. Икки киши оқланди.
Махкумлар Эйфел минорасида¸ Париждаги Россия элчихонаси олдида¸ катта савдо марказларида ва полиция идораларида террор амалиëтлари ўтказишни режалашган.

Украина футбол федерацияси президенти Григорий Суркис, Германияда ўтаëтган жахон чемпионатида иштирок қилаëтган украин футболчиларининг ҳар бирига ғалаба учун бир миллион доллар ваъда қилди.

Испаниялик футболчилар ғалаба қозонган тақдирда 712 минг доллар олишади. Эронлик футболчиларга автомобил¸ Саудия арабистони футболчиларига¸ агар улар ютсалар ҳовли жой ваъда қилинган.

Хитой жанубий-шарқида юз берган сув тошқини оқибатида 19 киши нобуд бўлди ва ўнлаб кишилар бедарак кетди.

Май охиридан бери бир қатор Хитой вилоятлари сел ва кўчкидан зарар кўрди.
Сўнгги бир ярим ой ичида бу табий офатлар юздан ортиқ кишининг умрига нуқта қўйди¸ юз мингдан ортиқ аҳоли ҳавфсиз жойларга кўчирилди.

Радикал исломий арбоб Абу Бакир Башир Индонезия қамоқхонасидан озод қилинди.

Башир 2002 йилда Бали ярим оролида юз берган ва 202 киши ўлимига сабаб бўлган террор амалиëтларига алоқадорликда айбланиб қамоқда жазо ўтаëтган эди.
Бали оролида ўлганларнинг кўпчилиги Австралия фуқаролари эди. Австралия бош вазири Жон Ҳауард Баширнинг озод қилиниши юзасидан таассуф билдирди.
"Индонезия етакчилари Абу Бакир Башарни озод қилиш ҳақидаги қарордан миллионлаб австралияликлар чуқур афсусланишни билишини истар эдим", – деди Ҳауард.
Индонезия расмийларига кўра, 67 яшар Башир Ал Қаеданинг жанубий шарқий осиëдаги бўлими бўлган Жамоа исломиянинг ғоявий раҳбаридир.
Тўрт йил ҳибсда ўтирган Башир барча айбловларни рад қилиб келади.

АҚШ президенти Жорж Буш сешанба куни кутилмаганда Ироққа борди.

Жорж Буш Бағдодда Ироқ Бош вазири Нурий Комил ал-Маликий билан учрашди. Сўзлашув чоғида Буш АҚШ ҳукумати Ироқнинг сайланган биринчи ҳукуматини қўллаб-қувватлашини билдирди. Шунингдек, Буш Бағдодда АҚШ ҳарбийлари билан учрашди. “Ишончим комилки, ҳозир сизлар амалга ошираётган ишлар келгуси авлодлар тинчлиги учун пойдевор яратади. Мен сизларга чин дилдан миннатдорлик билдираман”, – деди президент Буш.
Айни пайтда, исёнларга чек қўйиш мақсадида 14 июндан бошлаб Бағдодга Ироқ ва АҚШ етакчилигидаги коалициянинг тахминан 40 минг аскари жойлаштирилади. Бу 2003 йилда АҚШ ҳарбийлари Ироққа бостириб кирганидан бери амалга оширилаётган энг йирик ҳарбий операция экани айтилмоқда. Кеча «Ал-Қойда» Ироқдаги гуруҳ раҳбари Абу Мусаб ал-Зарқавий ўтган ҳафта ҳаво ҳужуми оқибатида ўлдирилганига жавобан кенг кўламли ҳужумлар уюштиришга тахдид қилган эди.

Исроил ўтган жума куни Ғазода денгиз соҳилида дам олаётган саккиз фаластинлик ўлдирилишига алоқадор эмаслигини билдирди.

Исроил расмийларига кўра, улар фаластинликлар ерга кўмган минанинг портлаши оқибатида нобуд бўлган. “Ҳюман Райтс Уотч” инсон ҳуқуқлари ташкилотининг ҳарбий масалалар бўйича мутахассиси Марк Гарласко воқеа жойини бориб текширганидан сўнг Исроил расмийлари иддаосини жиддий шубҳа остига қўйди.

Германияда футбол бўйича жаҳон кубоги мусобақалари давом этмоқда.

Бешинчи кун беллашувларда Бразилия терма жамоаси хорватиялик футболчиларни 1–0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ундан олдин Франция ва Швецария жамоалари ўртасидаги ўйинда хисоб очилгани йўқ. Шунингдек, Жанубий Корея футболчилари Того терма жамоаси устидан 2-1 хисобида ғалабага эришди.
Чоршанба куни Украина ва Испания, Саудия Арабистони ва Тунис миллий жамоалари ўртасида ўйинлар бўлиб ўтади. Мусобақа мезбони Германия жамоаси полшалик футболчиларга қарши яшил майдонга тушади.

Россия президенти Владимир Путин сешанба куни Санкт Петербург шаҳрида Грузия президенти Михаил Саакашвили билан учрашди.

Музокара чоғида томонлар икки давлат ўртасида юзага келган келишмовчиликни ҳал этишга муваффақ бўлмади. Путин учрашувни “фойдали”, дея атади. Бироқ Саакашвили Россияни танқид қилди. Унга кўра, Кремл расмийлари Грузияга қарашли исёнкор Жанубий Осетия ва Абхазиянинг сепаратчи маъмуриятини қўллаб-қувватлаш орқали уларни Россияга қўшиб олишга уринмоқда. Путинга кўра, иккала ҳудудда яшовчи халқлар хоҳиш иродаси ҳисобга олиниши керак.

Иордания маликаси Рания дунё болалари саломатлиги ва уларга билим беришни яхшилаш учун олиб борилаётган кампанияга қўшилди.

"Болалар учун глобал аёллар ҳаракати" деб номланган кампания дунёнинг таниқли аёл раҳбарлари ташаббуси билан ўтказилмоқда. Мақсад дунё миқёсида оналар ва болалар ўлими юқорилиги ҳамда қиз болалар таълим олишдан четда қолиб кетаётгани муаммоларига халқаро жамоатчилик эътиборини қаратишдан иборат. БМТ маълумотига кўра, ҳар бир дақиқада дунё бўйича бир хомиладор аёл кўзи ёриш пайтида оламдан ўтади ёки чақалоқ нобуд бўлади. Дунё бўйича йилига 22 минг гўдак нобуд бўлмоқда.

Россиянинг Калининград областида 10 нафар Қирғизистон фуқароси аёвсиз калтакланди.

Маълумотларга кўра, қурилишда ишчи бўлиб ишлаётган қирғизистонликлар хусусий детектив агентлик ходимлари томонидан бейсбол таёқлари билан калтакланган. Жароҳатланган беш нафар қирғизистонлик касалхонага ётқизилди. Милиция ходимлари ҳужум қилганларни ҳибсга олди. Улар қирғизистон фуқароларини калтаклаган пайтда маст бўлган.

Қирғизистон депутатлари 2003 йилда Қозоғистон билан имзоланган “Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида”ги шартномани тасдиқламади.

Қозоғистон аллақачон ратификация қилган мазкур шартнома қирғизистонлик қонун чиқарувчилар томонидан бешинчи марта рад этилди. Улар фикрича, мазкур шартнома қатор масалалар, жумладан миграция, сув ресурсларидан фойдаланиш, юкларнинг Қозоғистон ҳудуди орқали транзит ташилиши каби масалаларни ўз ичига олмаган.

Қозоғистон ҳукумати Хизбут-тахрир гуруҳи аъзоси эканлиги иддао қилинган Ўзбекистон фуқароси Номозбой Хусановни ўз ватанига экстрадиция қилади.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Қўқон шаҳрида Хизбут-тахрир гуруҳи ячейкасини ташкил этганликда айбланган Хусанов жорий йил март ойида Таласда қўлга олинган. У Ўзбекистон ҳукумати томонидан қидирувда бўлган. Айтилишича, Хусанов жорий йил май ойида Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши керак бўлган аммо техник сабабларга кўра бу жараён кечиктирилган.

14 июн куни Алмати шаҳри яқинида Қозоғистон мухолифати раҳбарларидан бири Олтинбек Сарсенбаевнинг ўлдирилиши юзасидан маҳкама жараёни бошланади.

Суд қора курсисида бир неча айбланувчи, жумладан собиқ хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам ўтириши кутилмоқда. “Нағиз Оқ Жўл” партияси раҳбари Олтинбек Сарсенбаев, унинг икки қўриқчиси ва ҳайдовчиси жорий йил феврал ойида Алмати ташқарисида отиб ўлдирилган эди. Сарсенбаевнинг яқинлари фикрича, у сиёсий суиқасд қурбони бўлган.

Россия президенти Владимир Путин Газпром ширкати газ қувурларига эгалик қилиш монополиясидан воз кечмаслигини билдирди.

Санк Петербург шаҳрида ўтказилаётган йирик халқаро иқтисодий форумда сўзлаган Путин Россия ҳукумати яқин келажакда бу соҳада ўзгариш қилиш ниятида эмас, деди. Россиянинг газ таъминотига қарам бўлган Европа давлатлари Москва расмийларини хорижлик компанияларга ҳам Россиянинг газ қувурларига эгалик қилиш ҳуқуқи беришга чақириб келмоқда.

15 июн куни Хитойда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бошланади.

Хитой расмийларига кўра, учрашувлар давомида Бизнес форум инагурацияси бўлиб ўтади. Хитойнинг Савдо ишлари бўйича вазир ўринбосари Йу Гуангжоуга кўра, саммитдан ташқари бўладиган учрашувларда қарийб икки миллиард долларлик шартномалар ва кредитлар ҳақидаги келишувлар имзоланади. Улар орасида Ўзбекистон ва Тожикистонни боғлайдиган катта йўл қурилиши, цемент заводи, шунингдек энергетика соҳасига оид бошқа лойиҳалар ҳам бор. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Хитой, Россия, Қозоғистон, Қир-зистон, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо.

2002 йил октябрида Индонезиянинг Бали оролида 202 нафар одам нобуд бўлган портлашларга алоқадорлик айби билан қамалган таниқли исломий уламо Абу Бакир Башир Жакартадаги қамоқдан қўйиб юборилди.

Баширни “Жамоа Исломия” гуруҳининг юзлаб аъзолари катта хурсандчилик билан кутиб олдилар. Улар Баширни ўзларининг маънавий раҳбари деб биладилар.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG