Линклар

Шошилинч хабар
06 декабр 2019, Тошкент вақти: 18:51

Халқаро хабарлар

Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Исроил билан ёнма ён Фаластин давлатини барпо этиш бўйича референдумни 26 июлда ўтказишга қарор қабул қилди.

Кўпчилик мустақил Фаластин давлати барпо этилишини қўллаб қувватлаши кутилмоқда. Аммо, иқтидордаги "Хамас" ҳаракати бу юзадан эътироз билдирган. Аббос референдум кунини эълон қилишидан бир соат олдин "Ҳамас" Исроил билан норасмий тинчлик ахдлашуви бузилганини эълон қилди. Исроилнинг Ғазода амалга оширган ҳаво зарбаларига жавобан Фаластиннинг "Хамас" гуруҳи шундай қарорга келган. Бу гуруҳ 16 ойдан бери Исроил билан ахдлашувга тўла бўйсуниб келаётганди. Аммо Исроилнинг жума кунги ҳужумига жавобан, Ҳамас тонг саҳарда Ғазодан Исроил жанубига қараб бир неча ракеталар отганини маълум қилди. Исроил армияси камида учта ракета отилганини қайд қилгани, аммо уларнинг ҳеч бири Исроил ҳудудига тушиб, қандайдир зарар етказганидан хабари йўқлигини айтган. Исроилнинг жума кунги ракета зарбалари оқибатида Ғазо минтақасида етти киши, жумладан бир қанча ёш бола нобуд бўлган эди. Ушбу воқеадан сўнг Фластинда мотам эълон қилинди ва "Хамас" қуролли ҳаракати Исроил билан тинчлик ахдлашуви бузилганини эълон қилди. Фаластиннинг айрим шаҳарларида Исроилга қарши норозиликлар ҳам бўлиб ўтди.
"Ислом қаршилик ҳаракати уюштираётган бу намоишлар Фаластин халқи ўз тамоил ва ҳуқуқларига содиқ қолаётганини намаён этиш мақсадида ўтказилаётир. Қон тўкишлар давом этаётган, қонга беланган ёш болалар ва аёлларни кўриб биз жим тураолмаймиз", - деди "Хамас" вакили Абу Зухри.
Исроил томони эса жума кунги ҳужумлар Ғазодан Исроилга қарши кутилаётган ракета зарбалари олдини олиш мақсадида амалга оширилганини билдирди.
"Мана бир неча кундирки шаҳарларимиз, фуқароларимиз ракета ҳужумларига учрамоқда ва бу ҳужумларга "Хамас" жавобгар. Бунга чек қўйилиши керак", - деди Исроил Ташқи ишлар вазирлиги.

Айни пайтда 7 июн куни Америка ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган Ал Қоиданинг Ироқдаги исёнкор етакчиси Абу Мусаб Ал Зарқавийнинг жасадини ёриб кўриш бошланган.

Зарқавий ҳаво хужумларидан кейин қисқа вақт жон сақлаб тургани ҳақидаги хабарлар шундай текширув ўтказишга туртки бўлган. Чоршанба куни АҚШ ҳарбий учқичлари ал-Зарқавий бўлган Бақуба шаҳри четидаги хонадонга иккита 230 килограммли бомба ташлаганларидан сўнг, бу жойга етиб келган Ироқ полициячилари ал-Зарқавийни оғир ярадор аҳволда топганлар. Ироқдаги Америка қуролли кучлари вакили генерал-майор Уильям Колдвел бу ҳақда шуларни айтган.
"Ўша ерда бўлган одамлардан бирининг айтишича, улар уни замбилга ётқизган, бироқ ал-Зарқавий замбилдан тушишга уринган. Яна замбилга ётқизганлар, шу заҳоти ҳаво ҳужуми пайти олган жароҳатлари туфайли жони узилган", - деди генерал Колдвелл.
Ал Зарқавий яширинаётган жойга бомба ташланиши оқибатида ушбу хонадонда бўлган икки эркак ва уч аёл ҳам ҳалок бўлганини хабар қилган АҚШ ҳарбийлари. Зарқавийнинг қаердалигини унинг гуруҳи аъзоларидан бўлган одам хабар қилгани айтилган. Қўшма Штатлар Зарқавийнинг боши учун 25 миллион доллар ваъда қилган эди. АҚШ президенти Жорж Буш ўтиб бораётган хафта Зарқавийнинг ўлдирилганини назарда тутиб муваффақиятли хафта бўлганини таъкидлади.

Бугун Бағдодда полиция патрулига қарши содир этилган портлаш оқибатида камида беш тинч фуқаро нобуд бўлган, 14 киши яраланган.

Шахар бозорларидан бирида рўй берган бошқа портлашдан эса камида уч киши ҳалок бўлди. 30га яқин одам турли кўринишда жароҳат олди. Келаётган хабарларга кўра, ушбу ҳужумларга асосий нишон полиция патрули бўлган, аммо ҳалок бўлганларнинг бари тинч фуқаролардир. Ҳукумат Ал Қоиданинг Ироқдаги раҳбари Абу Мусаб Ал Зарқавий 7 июнда ўлдирилганидан кейин зўравонлик тўлқини кучайиб кетишидан хавотирда кечадан бошлаб Бағдодда комендантлик соати жорий этган эди.

Эрон ядровий дастури билан боғлиқ можарони ҳал этиш учун ўз таклифлари борлигини айтмоқда.

Эрон Ташқи ишлар вазири Манучехр Моттакига кўра, бу борада икки вариант кўриб чиқилмоқда. Булар халқаро ҳамжамиятнинг Теҳронга таклифларига қўшимча киритиш ва ўз таклифларини илгари суриш. Аммо, Моттаки Эрон таклифлари БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва Германия илгари сурган таклифлардан нимаси билан фарқ қилиши борасида гапирмади. Жаҳон ҳамжамияти Эрондан уранни бойитиш ишларини бутунлай тўхтатишни талаб этмоқда. Аммо, расмий Теҳрон ҳозирча бу шартга кўнишни истамаяпти.

Москва прокуратураси милиция ходимини тожикистонлик талабани калтаклаганликда айблади.

Судни қароригача ўша милиция ходими хибсда ушлаб туриладиган бўлди. Тожикистонлик талабалар чоршанба куни Бошқарув университети ётоқхонасида калтакланган эди. Тожикистон Россия ҳукуматидан ушбу холат юзасидан холис тергов олиб борилишини талаб этмоқда.

Покистонда хавфсизлик кучлари мамлакатнинг Афғонистонга туташ худудларида макон топган жангари гуруҳларга қарши амалиётлар олиб борган.

Покистон Армияси матбуот вакили Шавкат Султонга кўра, артиллерия ва ҳарбий вертолётлар кўмагида олиб борилган амалиётлар пайти 20га яқин жангари ўлдирилган, уларнинг 70 фоиз яширин базалари яксон этилган. Ҳалок бўлган жангарилар покситонлик ва хорижликлар экани айтилмоқда.

Санкт Петербург шаҳрида учрашган "катта саккизлик" гуруҳига аъзо давлатлар молия вазирлари энегрия манбаалари, хусусан нефтнинг осмоний нархи глобал иқтисодий тараққиётига катта хавф эканини, шунга қарамай жорий йил ўсиш йили бўлишини таъкидлашган.

Санкт Петербургдаги учрашувга мезбонлик қилган Россия молия вазири Алексей Кудрин шуларни айтди.
"Молия вазирлари учрашувида биз жаҳон иқтисодининг долзарб масалалари, жумладан жаҳон энергетика бозорини ривожлантириш чораларини мухокама этдик", - деди Кудрин.
Учрашув арафасида Россия молия вазири Алексей Кудрин Москва бу йил камбағал давлатларнинг 700 миллион долларлик қарзидан воз кечишини маълум қилди. Молия вазирларининг бу учрашуви келаси ой ўрталарида Санкт Петербургда бўладиган "катта саккизлик" саммити олдидан ўтказилмоқда.

Германияда футбол бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи куни, Англия Парагвай терма жамоаси устидан 1-0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бир оздан сўнг Дортмундда ТринидадТобаго ҳамда Швеция футболчилари майдонга тушишади. Аргентина ва Фил суяги давлатлари ўртасидаги ўйин эса Хамбургда бошланади.
Чемпионатнинг биринчи куни Германия Коста Рика жамоасини 4-2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Эквадор ва Польша ўртасидаги ўйин эса 2-0 ҳисобида эквадор фойдасига ҳал бўлди. Футбол бўйича Жаҳон кубоги беллашувларини дунё бўйлаб бир миллиарддан ортиқ томошабин томоша қилиши кутилаётир. Ғолиб эса 9 июль куни Берлинда аниқланади.

Афғонистонда халқаро коалиция кучлари ўтган хафта давомида 40дан зиёд жангарини йўқ қилган.

Зобул вилоятида душанба куни олиб борилган амалиётда 30дан ортиқ толибон жангариси, Ўрузгондаги пайшанба кунги амалиётларда эса 14 жангари ўлдирилган. Сўнгги пайтларда Афғонистон жанубида экстремист гуруҳларнинг ҳужумлари кучайган эди. Сўнгги бир ой мобайнида уларнинг ҳужумидан 400дан ортиқ одам ҳалок бўлди.

Европа Иттифоқи президентлиги вазифасини бажараётган Австрия канцлери Волфганг Шюссел Эрон халқаро ҳамжамият тақдим этган иқтисодий манфаатли таклифларга “катта саккизлик” саммити бошланишига қадар жавоб бериши кераклигини таъкидлади.

“Катта саккизлик”ка аъзо давлатлар раҳбарлари учрашуви 15-17 июль кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилади.

Германияда футбол бўйича 18-жаҳон чемпионати бошланди.

Мюнхен шаҳрида янги қурилган стадионда уюштирилган тантанали маросимда Германия президенти Хорст Кохлер мусобақалар бошланганини эълон қилди.
Яшил майдонга биринчи бўлиб мусобақа мезбони Германия ва Коста-Рика терма жамоалари тушди.

9 июнь куни Тожикистон ташқи ишлар вазири Талбак Назаров Россиянинг Душанбедаги элчиси Рамазон Абдулатиповга норозилик нотаси топширди.

Унда 9 июнь куни Москвадаги Бошқарув университети ётоқхонасида тожикистонлик талабаларнинг ўзини милиция ходими, деб таништирган одамлар томонидан аёвсиз калтаклангани хусусида ташвиш билдирилган.
Тожикистон ҳукумати Россиядан воқеа юзасидан текширув ўтказишни талаб қилган.
9 июнь куни тожикистонлик талабаларни аёвсиз калтаклашда қатнашганликда гумон қилинган бир милиция ходими ҳибсга олинди.
“Яқин фурсатда унга нисбатан айблов эълон қилинади ва уни ҳибсда сақлаш масаласи ҳал этилади. Ҳозир жиноятнинг бошқа қатнашчиларини аниқлаш ва уларни қўлга олиш бўйича тергов-суриштирув ишлар давом этмоқда”, - деди Москва шаҳри прокуратураси вакили Сергей Марченко.

Марказий Осиё ва Тожикистон бош раввини Абе Давид Гуревичнинг ёрдамчиси ўлдирилди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Карина-Ривка Лафер 8 июнь куни Тошкентдаги ўз уйида онаси билан бирга ўлик ҳолда топилган.
МДҲнинг яҳудий жамоалари федерацияси президенти Леви Леваев Ўзбекистон ҳукуматини мазкур қотиллик юзасидан пухта текширув ўтказишга чақирди.
Ўзбекистон ҳукуматининг диний ишлар бўйича қўмитаси вакили Азиз Обидов яҳудий жамоалари раҳбарларини бу воқеага сиёсий тус бермасликка чақирди.

Россияда суд москвалик 28 ёшли Павел Голенкони одам савдоси билан шуғуллангани учун етти йилга қамоқ жазосига ҳукм қилди.

П.Голенко, асосан, ўзбекистонлик ёш қизларни катта маош тўлашни ваъда қилиб, Бирлашган Араб Амирликларига алдаб олиб борган ва уларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган. У ўтган йил декабрда қўлга олинган.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳукумат амалдорлари ўртасида коррупцияга қарши курашни давом эттиришга ваъда берди.

Остонада ўтаётган халқаро бизнес форумида маъруза қилган Н.Назарбоевнинг айтишича, сўнгги ойлар ичида давлат идораларининг 60 дан ортиқ ходими коррупция айби билан ишдан бўшатилган.
Шу ой бошида Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Омонгелди Шабдарбоев коррупция туфайли охирги бир ярим йил ичида давлатга тахминан 125 миллион долларлик зарар етганини маълум қилган эди.

Қирғизистоннинг Боткен вилояти милицияси қидирувда бўлган беш шахснинг исми ва фотосуратларини эълон қилди.

Улар 12 май куни Тожикистон ҳудудига ўтиб, чегара пунктига ҳужум уюштирган гуруҳ аъзолари эканликда гумон қилинган. Айтилишича, бу ҳужум натижасида камида саккиз киши ҳалок бўлган.

Дания бош вазири Андерс Фог Расмуссен АҚШ президенти Жорж Буш билан учрашади.

Ж.Бушнинг Вашингтон ташқарисидаги Кэмп Дэвид қароргоҳида бўладиган учрашувда халқаро масалалар, жумладан, Ироқ ва Афғонистондаги вазият муҳокама этилиши кутилмоқда.
Дания Ироқда 530, Афғонистонда 360 ҳарбийсини жўнатган. Улар АҚШ етакчилигидаги коалиция таркибида фаолият юритмоқда.

Тожикистоннинг Хўжанд шаҳри суди “Ҳизб ут-таҳрир” радикал гуруҳига аъзоликда айбланган икки фуқародан бирини 10 йилга, бошқасини 13 йилга озодликдан маҳрум этди.

Суд қарорига кўра, улар озодликка чиқанидан кейин беш йил давомида жамоа билан диний маросимларда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Баҳрайнлик қонуншунос аёл 8 июнь куни БМТ Бош ассамблеяси президенти этиб сайланди.

Баҳрайн подшоси оиласининг қонунчилик ишлари бўйича маслаҳатчиси Хая Рашид ал-Халифа сентябрь ойида Бош ассамблея президентлигини Швеция ташқи ишлар вазири Ян Элиассондан қабул қилиб олади.
1969 йилдан бери Бош ассамблеяга аёл киши раҳбарлик қилмаган эди.

Фаластинлик жангарилар раҳбари Жамол Абу Самхадана 8 июнь куни Исроил ҳарбийлари уюштирган ҳаво ҳужуми натижасида ўлган эди.

9 июнь куни Ғазо секторида уни дафн этиш маросимида минглаб одам қатнашди. Улар Самхадана ўлдирилгани учун ўч олишни ваъда қилди.
Самхадана “Ҳамас” гуруҳи етакчилигидаги ҳукуматнинг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси эди.

Ироқдаги энг машҳур террорчи Абу Мусаб аз-Зарқавий ҳаво ҳужуми пайтида ўлмаган.

Бу ҳақда Бағдодда ўтказилган матбуот анжуманида АҚШ генерали Уилям Калдвелл маълум қилди.
Унинг билдиришича, воқеа жойига биринчи бўлиб Ироқ полицияси етиб борган. АҚШ ҳарбийлари келганида Зарқавийнинг жасади тиббиёт замбилида бўлган.
“Ўша жойда бўлган гувоҳнинг айтишича, Зарқавий ўрнидан туришга уринган. Ҳамма уни жойига ётқизиб қўйишга ҳаракат қилган. Аммо у ҳаво ҳужуми натижасида олган жароҳатлари туфайли ўша жойда ўлган”, - деди генерал.
У Зарқавийнинг танасида ҳеч қандай ўқ излари йўқлигини айтди.

Ироқ расмийлари ва АҚШ етакчилигидаги коалиция аъзолари Ироқдаги “Ал-Қоида” раҳбари Абу Мусаб аз-Зарқавий ўлдирилганини олқишлади.

Улар бу воқеани терроризмга қарши курашда эришилган йирик ғалаба, дея баҳоламоқда. АҚШ президенти Жорж Буш Ироқнинг янги ҳукумати исёнчиларга қарши курашни кучайтирадиган пайт келганини айтди.
Зарқавий ўлдирилгани эълон қилинганидан кейин Ироқ ҳукумати террорчилик ҳаракатларидан хавфсираб, 9 июнь куни Бағдодда транспорт ҳаракатини тақиқлади.

Президент Нурсултон Назарбоев Қозоғистон ва Озарбойжон қозоқ нефтини Боку-Жайҳон қувури орқали экспорт қилиш ҳақидаги шартномани имзолашини билдирди.

“Шу ойда биз Озарбойжон ҳукумати билан Қозоғистоннинг Боку-Жайҳон нефть қувурига уланиши ҳақидаги келишувни имзолаймиз”, - деди Н.Назарбоев Остона шаҳрида халқаро инвестиция масалаларига бағишланган анжуманда.
Шу ҳафтада Озарбойжон саноат вазири Нотиқ Алиев АҚШ қўллаб-қувватлаган Боку-Тбилиси-Жайҳон нефть қувури 2008 ёки 2009 йилга қадар тўлиқ қувват билан ишлашини билдирган эди.

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот Эроннинг ядровий дастури борасидаги музокаралар “адолатли муҳит”да ўтиши кераклиги ва таҳдидлар иш бермаслигини таъкидлади.

М.Аҳмадийнажот Эрон тинч мақсадларни кўзлаган уранни бойитиш технологияси борасида музокара ўтказмаслигини билдирди.
“Эрон халқи замонавий технологиялар ва тараққиёт йўлидан бир қарич ҳам ортга чекинмаслигини яхши биласиз”, – деди М.Аҳмадийнажот.
Атом энергияси халқаро агентлиги Эроннинг уранни бойитиш ишлари ҳақидаги навбатдаги ҳисоботини 8 июнь куни эълон қилиши кутилмоқда.

Бағдодда содир бўлган портлаш оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, 40 одам яраланди.

Биринчи портлаш полиция идорасига қарши уюштирилди. Бир соат ўтиб, гавжум бозорда иккинчи портлаш рўй берди.
Ироқ полициясининг билдиришича, портлашдан, асосан, тинч аҳоли вакиллари жабрланган, камида икки полициячи ўлган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG