Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2019, Тошкент вақти: 20:38

Халқаро янгиликлар

Расмий Теҳрон¸ расмий Бағдоднинг: "Эрон артиллерияси¸ Ироқ чегара ҳудудини ўққа тутмоқда"¸ - деган баëнотини рад қилди.

Ироқ Мудофаа вазирлиги якшанба куни Эрон харбий кучларининг курд исëнчиларини қуваëтиб Ироқ ҳудудига кирганлигини айтган эди.
Ал Жазира телеканалига кўра, Эрон Ироқ чегарасидаги харбий қўшинлари сонини оширган.

Ҳиндистон расмийларига кўра Кашмир вилоятида 22 нафар ҳинд¸ мусулмон жангарилари томонидан ўлдирилган¸ беш кишига тан жароҳати етказилган.

Жангарилар билан тўқнашувда яраланган Шарма гапиради:
"Улар бизни уйдан судраб чиқаришда ва қишлоқ оқсоқолининг уйида тўпланишни буюришди. Йигирма киши оқсоқол уйига йиғилдик. Ана шундан кейин улар бизга қараб ўт очишди", - деди воқеа гувоҳи.
Ҳиндистон ички ишлар вазири Шри Пракашнинг бу борадаги фикри мана бундай:
"Воқеа Кашмирнинг Додо қишлоғида юз берди. Биз 22 кишининг ўлдирилганидан ҳабар топдик. Юз берган даҳшатли воқеани қоралашга сўз топа олмаяапман. Мен Жамму ва Кашмир аҳолисини ва бутун мамлакат ҳалқини осойишталикка чақираман. Бундай фожеалар мамлакатимиз ва қолаверса Жамму ва Кашмирнинг тинчликка интилишини тўхтата олмайди", - деди Ҳиндистон ички ишлар вазири.

Расмий Теҳрон Эрон ядровий дастури атрофида вужудга келган бўҳрон юзасидан музокораларни фақат халқаро атом энергияси агентлиги билан олиб боришини билдирди.

"Агар халқаро атом энергияси агентлиги Эрон ядровий дастури фақат агентлик доирасида мухокама қилинишига ваъда берса биз агентлик билан тўла маънода ҳамкорлик қилишга тайëрмиз", - деди Эрон ТИВ вакили.
Эрон миллий ҳавфсизлик кенгаши раҳбари Али Ларижоний гапларида ҳам муроса оҳанги бор.
"Бизнинг дастуримиз аниқ. Эрон ядро энергияси ишлаб чиқаришнинг бутун даврий жараëнини йўлга қўймоқчи. Бу аниқ дастур борасида биз халқаро атом энергияси агентлиги билан музокора олиб боришга тайëрмиз. Аммо бир шарт бор¸ бу музокоралар босим остида ўтказилмаслиги керак”, - деди Ларижоний.

Афғонистонда ўғирланиб қатл қилинган ҳиндистонлик муҳандис жасади солинган тобут Кобулдан Деҳлига жўнатилди.

Ҳиндистонинг Афғонистондаги элчиси Ракеш Суд Кобул аеропортидан туриб мана буларни айтди.
”Бу жуда қайғули воқеа. Биз хозиргина жаноб Сурëнарëн жасадини ватанга жўнатдик. У Афғонистон иқтисодини қайта тиклаш ишида ëрдсам бериш учун келган эди. Аммо уни ўғирлашди ва шафқатсизларча қатл қилишди.
Айни пайтда Ҳиндистон ҳукумати Афғонистон билан терроризмга қарши кураш ва иқтисодни қайта тиклаш борасида ҳамкорлик келишувига содиқ қолади".

Иордан дарëсининг ғарбий соҳилида жойлашган Тулкарм шаҳрида Исроил харбийлари бир фаластинлик аëлни отиб ўлдиришди.

Ўлдирилган аëлнинг икки қизи ярадор бўлди.
Воқеа Исроил харбийлари ўтказаëтган рейд пайтида юз берди.
Исроил ҳарбийлари рўй берган воқеа юзасидан таассуф билдиришди ва тергов олиб борилишини ваъда қилишди.
Исроил харбийларига кўра¸ рейд чоғида "исломий жиҳод" гуруҳининг бир фаоли қўлга олинган.

Полша мудофа вазири Радослав Сикорский Болтиқ денгизи ҳудудидан ўтадиган шимолий газ қувури лойиҳасини танқид қилди.

Вазир бу борада Москва билан келишувни имзолаган Германияни Полша манфаатларини чеклаб ўтганликда айблади.

Россиянинг кўпгина шаҳар қишлоқларида биринчи май намойишлари ўтди.

Москвадаги намойишда қатнашган Россия кимуннистлари етакчиси Геннадий Зюганов гапиради:
"Яратган биз билан бирга¸ қуëш чарақлаб турибди. Бу Москвадаги энг ажойиб кун", - деди Россия комунистлари сардори.

Украина пойтаҳти Киевда ҳам коммунистлар намойиш ўтказишди.

"Ғалаба биз томонда, яшасин Совет Иттифоқи", - деб ҳайқиришди намойиш иштирокчилари.
Киевда ўтказилган биринчи май намойиши иштирокчиси капитализмга қарши шиорни кўтариб турди.
"Коммунистлар ишчилар манфатларини ҳимоя қилишади¸ капиталистлар фақат арзон ишчи кучини ҳохлашади", - деди биринчи май намойиши иштирокчиси.

Осиë қитъасидаги Камбоджа давлатида ҳам биринчи май намойишлари бўлиб ўтди.

Пномпен шаҳрида ўтган намойишда Камбоджа мухолифати етакчиси Сем Рейнси гапиради.
"Бу ишчилар қўлга киритган катта ғалабадир. Ҳукумат меҳнаткашларнинг намойиш ўтказишини истамади аммо биз ишчилар хоҳишини бажо келтириб юриш ўтказдик. Иш шароитларини яҳшилаш¸ ойликлар оширилиши ва иш кунининг қисқартирилишини талаб қилмоқдамиз".

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эронлик ҳамкасби Манучеҳр Муттақийга Эрон уранни бойитиш ишларини тўхтатиши ҳамда БМТ қошидаги Халқаро атом энергияси агентлиги билан тўлиқ ҳамкорлик қилиши кераклигини айтди.

Россия ва Ғарб ахборот агентликларига кўра, телефон орқали бўлган сўзлашув чоғида Лавров Муттақийга халқаро ҳамжамият ишончини қайта тиклаш учун Эрон томони зудлик билан чора кўришини айтган.
Халқаро атом энергияси агентлиги 27 апрел кунги ҳисоботида Эрон 30 кун ичида уранни бойитиш ишларини тўхтатиш ҳақидаги Хавфсизлик кенгаши талабини бажармаганини маълум қилган эди. Ҳисоботдан кейин АҚШ халқаро ҳамжамият талабини бажаришга мажбурлаш учун Эронга нисбатан жазо чоралари кўриш ҳақида резолюция қабул қилиш ҳаракатини бошлашини билдирган.
Шанба куни Эроннинг ядровий дастури раҳбари ўринбосари Муҳаммад Саидий агар Эроннинг ядровий дастури билан шуғулланиш вазифаси БМТ Хавфсизлик кенгаши эмас, балки Халқаро атом энергияси агентлигига топширилса, Теҳрон расмийлари Эрондаги ядровий объектларда халқаро текширув ўтказилишига рухсат беришини билдирди.

Номаълум шахслар Ироқ пойтахти Бағдоддан жануб томонда бир полиция ходими ва унинг укасини ўғирлаб, иккисини қатл қилди.

Шунингдек, Бағдод ғарбидаги Ғазалия туманида йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида Ироқ полициясининг бир ходими нобуд бўлди, икки нафари яраланди.

АҚШ президенти Жорж Буш Ироқда оғир курашлар ҳали олдинда эканини айтди.

“Ироқда оғирроқ курашлар, қурбонликлар ва жанглар ҳали яна бўлади. Сўнгги кунларда эркинлик душманларига қаттиқ зарба берилди ва биз ғалаба сари қадам ташлаяпмиз. Ироқ раҳбарлари Ироқ халқи учун демократик ҳукумат тузиш йўлида пойдевор яратдилар”, – деди ўзининг одатдаги радиомурожаатида АҚШ президенти Жорж Буш.

Бишкекнинг Алатў майдонида минглаб одам намойиш ўтказди.

Улар Қирғизистон ҳукуматидан жиноий унсурларнинг ҳокимиятга таъсирини тўхтатишни талаб қилдилар. Айрим намойишчилар Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиевга қарши шиорлар билан чиқиб, унинг истеъфосини талаб қилдилар. Бошқалар эса конституцион ислоҳотлар ўтказиш орқали президент салоҳиятларини камайтиришни талаб қилдилар. Норозилик намойиши элликка яқин мухолифат партиялари ва ноҳукумат ташкилотлари уюшмаси - Демократик кучлар иттифоқи томонидан уюштирилди.
Мухолифат раҳбарларидан бири Кубатбек Байболов ҳукуматни халқ умидини рўёбга чиқармаётганликда айблади:
“Йўқолсин порахўр ва коррупциянерлар. Бизни ҳукумат ишлашига халал бераётганликда айблашяпти. Бу ҳукумат ўз фаолиятини бошлаганига атиги бир йил бўлгани ва бу вақт давомида халқ ҳаётини яхши томонга ўзгартириб бўлмаслигини биз тушунамиз. Аммо бу ҳукумат одамлар умидларини пучга чиқармоқда”.
Бош вазир Феликс Қулов намойиш иштирокчиларига мурожжат қилиб, уларни тарқалишга чақирди.

Афғонистондаги Хилманд вилоятида ракета ҳужуми уюштирилди.

Расмийларга кўра, Бағрон туманида уюштирилган ҳужум оқибатида уч нафар полиция ходими нобуд бўлган. Айни пайтда, Ғарб ахборот агентликларига кўра, Хилманд вилоятининг Кайаки туманида толиблар жанггариси, деб гумон қилинган икки шахс хавфсизлик кучлари томонидан отиб ўлдирилган.

Афғонистон жанубида жойлашган Зобул вилоятида ҳиндистонлик мутахассис ва унинг афғонистонлик ҳайдовчиси 28 апрел куни ўғирлаб кетилган эди.

Шанба куни Толиблар матбуот вакили Қори Муҳаммад Юсуф ҳиндистонлик мутахассисни “Америка жосуси” эканликда айблади. Юсуф агар Афғонистонда ишлаётган барча ҳиндистонлик 24 соат ичида мамлакатни тарк этмаса, гаровдагиларни қатл этишга таҳдид қилди. Деҳлида Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги, ҳозирга қадар толиблар билан алоқа ўрнатилмаганини билдирди.

Миср президенти Хусни Муборак қирол Абдуллоҳ билан музокара олиб бориш учун Иорданиянинг Ақаба курорт шаҳрига борди.

Шу ҳафта Мисрда террор ҳужумлари уюштирилган эди. Икки давлат раҳбарлари сўзлашуви чоғида минтақадаги хавфсизлик вазияти билан боғлиқ масалалар кўрилади. Хабарларга кўра, Муборак ва Абдуллоҳ Фаластинга ёрдам кўрсатиш масаласини ҳам муҳокама қилади.

АҚШ ҳукумати Савдо соҳаси бўйича навбатдаги йиллик ҳисоботини эълон қилди.

Унда Хитой ва Россия Америка маҳсулотларини қароқчилик йўллари орқали ишлаб чиқараётгани танқид қилинган. Ҳисоботга кўра, дунёнинг 13 давлати АҚШнинг “Интеллектуал мулк ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонунини бузмоқда. Улар орасида Украина, Исроил, Ливан, Туркия, Венесуэла, Россия ва Хитой ҳам бор. АҚШда ишлаб чиқилган асосан компакт диск маҳсулотлари Интернет орқали ўғирланиб мазкур давлатлар бозорларида ноқонуний равишда сотилмоқда.

Шанба куни Покистон икки минг 500 километр масофага уча оладиган “ҳаво-ҳаво” русумидаги ракета синовини муваффақиятли ўтказди.

“Hatf VI” деб номланган мазкур ракетага ҳам оддий ҳам ядровий каллаклар ўрнатиш мумкин. Бош вазири Шавкат Азизга кўра, минтақада тинчликни сақлаш учун Покистон вақти-вақти билан ўзининг ядро қудратини текшириб туриши лозим.

Покистон ҳукумати 2003 йилда қамалган олимни озодликка чиқарди.

Фарруқ Аҳмад ядро технологияси ва ундан фойдаланиш ҳақидаги маълумотларни Ливия, Шимолий Корея ва Эронга етказишда ёрдам берганлик айби билан озодликдан маҳрум қилинган эди. Шунингдек, Фарруқ Аҳмад ядро технологияси қора бозорга чиқишига алоқадор эканини 2004 йил феврал ойида очиқ тан олган Абдул Қодир Хоннинг ҳамкасби бўлган.

Хитой ҳукумати парранда гриппи билан касалланган одамлар борлиги ҳақидаги маълумотларни яшираётгани ҳақида АҚШ оммавий ахборот воситаларида берилган хабарларни рад этди.

АҚШда чиқадиган “Wall Street Journal” газетаси 27 апрел кунги сонида Хитойдаги номи ошкор этилмаган манбага асосланиб Хитой ҳукумати парранда гриппи билан оғриган одамлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилмаган, деган хабар тарқатган. Маълумотларга кўра, ўтган ҳафта Хитой соғлиқни сақлаш вазирлиги айрим маҳаллий мутасаддиларни одамлар ўпка шамоллаши каби касалликка чалингани ҳақида ўз вақтида ҳисобот бермагани учун танқид қилган. Айтилишича, Хитойда ҳозирга қадар 18 одам парранда гриппи ибан оғриган. Улардан 12 нафари нобуд бўлган.

Италиянинг “ANSA” ахборот агентлиги собиқ Касаба уюшмалари етакчиларидан бири Франко Маринини Сенат раиси этиб сайланганини билдирди.

Айни пайтда, қайта тузилган коммунистик партия раҳбари Фаусто Бертинотти Италия Парламентининг қуйи палатаси раиси лавозимига сайланди.
66 яшар Бертинотти тўртинчи давра овоз беришда кўпчили овозини олишга муваффақ бўлган. Уларни бу лавозимларга яқинда Бош вазир вазифасини қабул қилиб оладиган Романо Проди номзод қилиб кўрсатган.

АҚШ президенти Жорж Буш Эроннинг ядровий дастури масаласида юзага келган бўҳрон дипломатик ва тинч йўллар орқали ҳал этилишини хоҳлашини билдирди.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Жон Болтон эса Эрон Хавфсизлик Кенгаши талабини бажариш учун ҳеч нарса қилмади, деди.
Лондонда Британия Ташқи Ишлар вазири Жэк Строу ўз мамлакати Хавфсизлик кенгашидан Эронга босимни кучайтиришни талаб қилишини айтди.

БМТ қошидаги Халқаро атом энергияси агентлиги Эрон 30 кун ичида уранни бойитиш ишларини тўхтатиш ҳақидаги Хавфсизлик кенгаши талабини бажармагани ҳақида ҳисобот берди.

Ҳужжатда билдирилишича, Эрон ядровий қурол яратишга уринаётганини аниқлашга ҳаракат қилган агентлик вакиллари билан Теҳрон расмийлари тўлиқ ҳамкорлик қилмаган. Халқаро атом энергияси агентлиги ҳисоботида Эронда атом станциясида ёқилғи сифатида ишлатишга яроқли бўлган даражада уранни бойитилгани билдирилади.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Халқаро атом энергияси агентлиги хисоботи Эроннинг ядровий дастури борасида юзага келган бўҳронни ҳал этишда халқаро ҳамжамиятга муштарак позиция ишлаб чиқишида ёрдам беришини айтди.

Софияда ўтказилган НАТОга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари йиғилишидан кейин сўзлаган Лавров агар Эрон халқаро ҳамжамият талабини бажармаса, Эронга нисбатан санкция жорий этилишига Россия вето қўйиши ёки қўймаслиги тўғрисида ҳеч нима демади.


Собиқ Эрон президенти Акбар Хошимий Рафсанжоний Эроннинг ядровий дастури юзасидан музокара олиб борган давлатларни қайта сўзлашув бошлашга даъват қилди.

Теҳронда жума намози пайтида сўзлаган Рафсанжоний ўша давлатларни ҳам Эрон ҳам Ғарб давлатлари манфаатига путур етказадиган қарор қабул қилиб, минтақада беқарор вазият юзага келтирмасликка чақирди.
Рафсанжонийдан бир оз олдин Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Теҳрон расмийлари уранни бойитиш ишларини тўхтатиш ҳақидаги халқаро ҳамжамият талабини бажармаслиги айтган эди.
БМТ қошидаги Халқаро атом энергияси агентлиги шу дамларда Хавфсизлик кенгашига Эрон ядровий дастури бўйича хисобот бериши белгиланган.

Давомини ўқинг

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG