Линклар

Шошилинч хабар
20 август 2019, Тошкент вақти: 22:00

Халқаро янгиликлар

Бағдодда кучли бомба портлашлари содир бўлди.

Қурбонлар сони ортиб бормоқда.
Бағдод бўйлаб эшитилган кучли уч бомба портлаши оқибатида камида 30 киши нобуд бўлди. Ироқ расмийларига кўра, жароҳатланганлар сони 50 нафардан ортган.
Портлашлардан бири шаҳар марказида, қолган иккитаси эса, шаҳарнинг шарқида содир бўлди. Қурбонларнинг аксари шия мусулмонлари экани борасида хабарлар бор.
Ироқ бўйлаб юзлаб одам талафотига сабаб бўлган кучли зўравонликлар, 22 феврал куни Самарра шаҳрида шиа мусулмонларга қарашли муқаддас қадамжонинг портлатилишидан буён тўхтамаётир. Ушбу портлашдан сўнг Ироқда шиа ва суннийлар ўртасида мазҳабий тўқнашувлар юзага чиқди.
Айни пайтда Ироқ жанубидаги Амара шаҳрида бугуннинг ўзида икки нафар Британия аскари йулга қўйилган мина портлаши оқибатида ҳалок бўлди.
Бақуба шаҳрида жасадлари ўқлардан титилиб кетган 9 нафар эркак ва боланинг жасади топилди.

Эрон тинч мақсадларга қаратилган ядровий дастурга ҳаққи борлиги тўғрисида яна бир бор баёнот берди.

Ушбу баёнот бириничи март куни Эрон ва Россия ўртасидаги музокаралар бошланишидан аввал янгради. Россия томони Эронга уранни бойитиш ишларини Россия ҳудудида амалга ошириш мақсадида Россия - Эрон қўшма корхонаси ташкил этишни таклиф қилмоқда. Мазкур таклиф Эроннинг ядровий дастурлари борасида Ғарб давлатларида пайдо бўлаётган хавотирларни юмшатишга қаратилган. Эрон томонидан Россия билан музокара олиб бориш гуруҳи раҳбари Али Ларижаний Бирлашган Миллатлар Ташкилоти жазо чоралари эҳтимоли Эроннинг ядровий амбицияларини тўхтата олмайди, деб айтди.
Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий 28 феврал куни Токиода қилган баёнотида, Россия билан келишувга эришилган тақдирда ҳам, Эрон уранни бойитиш режасидан воз кечмайди деб айтди.

Афғонистондаги қамоқхонада исён кўтарган маҳбуслар билан музокаралар натижасиз қолгандан сўнг, яна отишмалар бошланиб кетди.

Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлигининг Пули Чархи қамоқхонасидаги амалиётга масъул полиция кучлари бошлиғи Абдул Холиққа таяниб хабар тарқатишича, полиция кучлари қамоқхона дарвозасини бузишга ҳаракат қилган маҳбусларни ўққа тутган.
Унга кўра, маҳбусларга қамоқхонанинг бошқа қанотига ўтиш таклиф қилинган, аммо улар бу таклифни рад этганлар. Ҳозирча сўнгги отишма қурбонлари сони маълум эмас. Шанба куни бошланган қамоқхонадаги исёндан сўнг тўрт нафар одамнинг ўлдирилгани, 17 маҳбуснинг яралангани маълум. Исёнчи маҳбуслар ҳукуматдан қамоқхона шароитларини яхшилаш ҳамда ўз ишлари тезроқ маҳкамада кўрилишини талаб қилишмоқда.

Британия Березовскийга Путинга қарши фитна уюштирма, деб айтди.

Британия ташқи ишлар вазири Жэк Строу Лондонда яшаётган Россия олигархи Борис Березовскийни Британия ҳудудидан туриб Россия президенти Путинга қарши фитна уюштирмаслик тўғрисида огоҳлантирди.
Феврал ойи бошида Березовский Рейтер ахборот агентлигига берган интервьюсида, ўзининг Путин режимини ағдариш устида ишлаётганини айтган эди.
Британия ташқи ишлари вазири Жэк Строу Березовский бу каби баёнот билан чиқишдан ўзини тиймаса, мамлакатдаги қочқин мақомидан маҳрум этилиши мумкинлигини билдирди.
Аммо Березовский ўз мавқеидан чекинмайдиган кўринади.

Березовский: “Эҳтимол ҳамма ҳам менга ўхшаб очиқ - ойдин гапиришни, менинг нуқтаи назаримдан қонуний бўлмаган ушбу тузумни танқид қилишни хоҳламаётгандир. Аммо Россияда менинг фикримга қўшиладиган миллионлаб одамларнинг борлигини биламан. Менинг бу борадиги фикримга ҳеч ким таъсир кўрсата олмайди. Мен бу тузумни қулатиш учун барча кучимни сарфлайман”.

Британия 2003 йилда россиялик мультимиллионерга қочқин мақомини берган эди. Мазкур қарор Кремл эътирозларига сабаб бўлган эди.

Қозоғистондаги мухолифат етакчиси Алтинбек Сарсенбаевнинг ўлдирилиши юзасидан терговни назорат қилаётган ҳайъат терговни кенгайтиришга чақирмоқда.

Ушбу ҳайъатга кўра, қотилликнинг Сенат мулозими томонидан уюштирилганига ишониш жуда қийин.
Мухолифат вакиллари ҳамда собиқ ҳуқуқ тартибот идоралари ходимларидан таркиб топган хайъат расман таъсир кучига эга эмас.
Қозоғистон ички ишлар вазири Бауржан Муҳаммеджанов мамлакат Сенат раиси Эржан Утембаевнинг қотилликни буюргани тўғрисидаги баёнот билан чиқди.
Мухолифат етакчиси Алтинбек Сарсенбаев 13 феврал куни тан қўриқчиси ва ҳайдовчиси билан бирга ўлдирилди. Мухолифат мазкур қотиллик ортида ҳукумат турганини даъво қилмоқда.

Саудия Арабистони мулозимлари 28 феврал куни қилган баёнотига кўра, бир кун аввал ўлдирилган беш нафар жангаридан тўрт нафари Ал-Қаида ҳаракатининг қидирувдаги аъзолари бўлган.

Саудия ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ўлдирилганлардан бири Фаҳд бин Фараж Ал-Жовейр бўлиб, у мамлакатдаги Ал-Қаида тармоғининг раҳбаридир. Расмийларнинг ишонишича, ўлдирилган Ал-Жовейр Абқайиқда жойлашган дунёдаги энг катта нефтни қайта ишлаш заводига қилинган ҳужумга алоқаси бўлган. Мазкур ҳужум тўхтатиб қолинган эди.

Бағдодда собиқ диктатор Саддам Ҳусайн ва унинг 7 нафар шериги устидан маҳкама жараёни қайта бошланди.

Бугунги маҳкама жараёнида прокурорлар Ироқ раҳбари имзо чеккан қатл ҳақидаги буйруқларини кўрсатди.
Судланувчилар инсониятга қарши жиноят содир этганликда айбланмоқда. Айни пайтда маҳкама 1982 йилда Дужайлда Саддам Хусайнга қилинган суиқасд уриниши ортидан 148 нафар шиа мусулмонларининг ўлдирилиши борасидаги айбловларни кўриб чиқмоқда.
Айлов томонига кўра, бугун судьяга тақдим этилган ҳужжатлар Саддамнинг 148 одамни ўлдириш ҳақидаги ҳукмига имзо қуйганини тасдиқлайди.

Парранда гриппи ҳолатлари қайд этилаётган Европа давлатлари сони ортиб бормоқда.

Эпидемиянинг энди Швеция, Германия ва Россияда ёйилаётгани қайд этилди.
28 феврал куни Швеция қишлоқ ҳўжалиги вазири, мамлакат жануб-шарқий қирғоқларидаги ёввойи қушлар орасида парранда гриппининг кучли кўриниши тарқалаётганини маълум қилди.
Бугуннинг ўзида Германия расмийлари H5 N1 вируси Германиянинг Бавария минтақасигача етиб борганини эълон қилишди.
Шунингдек, вирус Россиянинг Краснодар минтақасида ҳам қайд этилди. Россия фавқулотда ҳолатлар вазирлигига кўра, сўнгги 24 соат ичида 20 минг, ҳафта давомида эса 100 мингдан зиёд парранда нобуд бўлган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти касалликнинг Европа парранда фермаларига тарқалишини башорат қилмоқда. Бугунга қадар ушбу вирусдан нобуд бўлган 90 нафар одам ушу касалликни бевосита қушлардан юқтиргани айтилади.

“Серқуëш Ўзбекистон” коалицияси раҳбари Санжар Умаров унга қўйилган айбловлар асоссизлигини таъкидламоқда.

У шунингдек¸ тергов давомида унга нисбатан қўйилаëтган айбловларни тан олиши лозимлиги¸ акс ҳолда қийноққа солиниши ҳақида огоҳлантирилиб тазйиқ ўтказилганини айтган.

Санжар Умаров устидан ўтказилаëтган судловнинг яқин кунларда якунига етиши кутилмоқда. Прокурор Умаровнинг 18 йилга озодликдан маҳрум этилишини талаб қилмоқда.
Коалиция мувофиқлаштирувчиси Нодира Ҳидоятова учун эса¸ прокурор 12 йил сўраган эди.
“Серқуëш Ўзбекистон “ коалицияси 2005 йил 13 май воқеаларидан сўнг¸ ҳукуматни танқид қилиб келаëтган эди.

26 феврал куни Озодлик радиосининг Фарғона водийсидаги мухбири Носир Зокир озодликка чиқди.

Носир Зокир ўтган йилнинг 25 августида Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати ходимини ҳақорат қилганлик айби билан 6 ой қамоққа ҳукм этилган эди. 6 ойлик қамоқни “қўнғироқдан қўнғироққача”, яъни охирги сониясигача ўтади.
Қамоқдан чиқиши билан биз мухбиримиз билан телефон орқали боғланишга муваффақ бўлдик:

“Миллий хавфсизлик хизматида ҳам¸ қамоқхонада ҳам менга нисбатан жисмоний тазйиқ бўлмади. Менга ўхшаган одамларга муносабат турлича. Лекин ҳибсга олинганингиздан кейин дунëдан узиласиз. Ахборот йўқ¸ уйингиздан хавотир бўласиз.Мен кўпроқ ҳамкасбларимдан хавотир олдим“, - деди Носир Зокир.

2005 йил 26 август куни ўз адвокати ва гувоҳлар иштирокисиз ўтказилган суддан сўнг Носир Зокир Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимини хақорат қилганликда айбдор¸ деб топилиб, суд залидан тўғри қамоқхонага олиб кетилган эди.
Нью Йоркдаги журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси, Чегара билмас мухбирлар ташкилоти, Хюман Райтс Уотч ва бошқа халқаро ташкилотлар Носир Зокирнинг ноҳақ қамалганини таъкидлаб келмоқда.
Носир Зокир 2005 йил 13 майдаги Андижон воқеаси ҳақида биринчилардан бўлиб хабар берган мухбир. Андижон фожеаси ва ундан кейинги воқеаларни ёритгани учун Носир Зокир Ўзбекистон ички ишлар ходимлари ва миллий хавфсизлик хизмати томонидан мунтазам таъқиб қилинган.

Афғонистондаги юзлаб полиция ходими ва ҳарбийлар Кобул яқинидаги Пули Чархи қамоқхонасини ўраб олди.

25 феврал куни ушбу қамоқхонада махбуслар қўзғолон кўтарган ва унинг бир қисмини ўз назоратига олган эди.
Бугун расмийлар тўполонларда ҳалок бўлган уч кишининг жасади ва жароҳат олган 30 нафар одамни ҳукуматга топширишга розилик бергани айтилмоқда.
Жароҳат олганларнинг аҳволи оғирлиги ва қамоқхона атрофида тез тиббий ëрдам машиналари ҳаракатланаëтгани айтилмоқда.
Маҳбуслар қамоқхона қоидаси ва ундаги шароитлардан норозилик билдирмоқда.
Якшанба куни маҳбуслар билан музокаралар бошлангани хабар қилинган эди¸ аммо унинг қандай тугагани номаълум.
Қамоқдагилар билан музокара олиб бораëтган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ходими Нодир Нодирий маҳбуслар ўзларини озодликка чиқарилишини талаб қилаëтганини айтди.
Нодирийга кўра¸ қўзғолончилар етакчиларидан бири Темур Шоҳ бошчилик қилган гуруҳ ўтган йили италиялик ишчини ўғирлаб кетган эди.
Қолган икки кишининг толиблар қўмондони Мулло Мужадид ва Мулло Шаҳидзайлиги айтилмоқда. Аммо расмийлар қўзғолон учун жавобгар шахс ким эканлигини аниқлашнинг иложи йўқлигини айтмоқда.
Воқеа тафсилотлари ҳақида аниқ бир хабар йўқ. Аммо айрим маълумотларга кўра¸ 7 нафар шахс ушбу тўполон қурбонига айланганлиги айтилмоқда.

Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Мўттақий Японияга уч кунлик сафарини бошлади.

Япониялик ҳамкасби Таро Асо билан ўтказган учрашувида юқори мартабали меҳмон “Эрон тинч мақсадларда ядровий дастури устида ишлаш ҳуқуқига эга”¸ - деди.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса¸ Эрон ўз ҳудудида уранни бойитиш ишларини олиб бормасликка чақирди.
Лавровнинг ушбу чақируви Москва ва Теҳрон ҳукуматлари ўртасида Эрон ядровий дастури доирасида бўлиб ўтган музокаларадан сўнг янгради.
Россия Атом энергияси агентлиги раҳбари Сергей Кириенко Теҳроннинг ядровий дастури доирасида Эронга уюштирган уч кунлик сафар якунлари борасида томонлар келишуви учун оз вақт қолганини маълум қилди:

"Ҳали анча иш қилиниши керак. Биз музокаралар энг тез орада Москвада давом этиши ҳақида келишиб олдик. Музокаралар осон иш эмас. Аммо масаланинг дипломатик ечимини топишнинг иложи борлигига ишонаман", - деди Кириенко.

Теҳрон уранни бойитиш амалини Россияда олиб боришга рози ëки рози эмаслиги номаълумлигича қолмоқда. Ғарб Эрон атом бомбаси устида ишламоқда¸ деган хавотирда.
Бош қароргоҳи Венада жойлашган Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентлик Теҳроннинг ядровий дастури юзасидан 6 март куни йиғилиш ўтказиб¸ унда Теҳрон ядровий дастурини БМТ Хавфсизлик Кенгаши кун тартибига чиқариш масаласини муҳокама қилади.

Россиянинг Итар ТАСС ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра¸ 3 март куни Фаластин жанггарилар гуруҳи “Хамас” вакиллари расмий ташриф билан Москвага боради.

Ташқи ишлар вазирлиги ходими Михаил Камийнинга кўра¸ “Хамас” делегациясига гуруҳнинг сиëсий етакчиси Холид Машъал бошчилик қилади.
Фаластинда ўтган парламент сайловларида ғолиб чиққач¸ Россия президенти Владимир Путин “Хамас” ни Москвага таклиф қилган эди.
Путиннинг ушбу таклифи “Хамас” ни террор гуруҳи деб ҳисоблайдиган АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан танқид қилинди.
Россия расмийлари эса¸ учрашув давомида “Хамас” ни зўравонликларни тўхтатишга ҳамда Исроилни давлат сифатида тан олишга чақиришини маълум қилмоқда.

Бугун Қирғизистон Жўғўрқу Кенеши (Қирғизистон парламенти) парламент спикери Ўмурбек Текебаев истеъфосини қабул қилди.

Парламент раиси Қирғизистон Меҳнат кодексига биноан истеъфога чиқди.
Озодлик мухбирига кўра¸ Текебаевнинг истеъфоси юзасидан ўтказилган овоз бериш жараëнида 58та депутатдан 53 нафари “ҳа” деб жавоб берган.
Ўтган ҳафтада парламент депутатлари раиснинг истеъфосини қабул қилмаган эди.
Жўғўрқу Кенеш раислигига сайлов сешанба кунига тайинланди.

Саудия Арабистони хавфсизлик хизмати ходимлари Эр Риëд атрофидаги ҳовлилардан бирини ўраб олгач¸ Ал Қайдага алоқдорликда гумон қилинаëтган 5 кишини ўлдиргани хабар қилинмоқда.

Ўлдирилганларнинг ўтган ҳафта жума куни Саудия Арабистонининг Абқаиқ нефт заҳирасини штурм қилишга уринган худкуш ҳужумчилар бўлганлиги айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз¸ 24 феврал куни Саудия Арабистони хавфсизлик кучлари мамлакат шарқидаги нефт захираларига ҳужум уюштирилишининг олдини олишга муваффақ бўлган эди.
Шундан сўнг¸ Ал Қайда жанггарилари Саудия Арабистони ичидаги фаолиятларини давом эттиришини маълум қилган эди.
Ал Арабия телевидениеси Саудия полицияси маълумотига таяниб хабар беришича¸ якшанбадан душанбага ўтар кечаси ўтказилган амалиëтда полиция жума кунги ҳодисаларга алоқадорликда гумон қилинаëтган шахсларни қўлга олишга уринган.
Эр Риëд атрофида бўлган гувоҳлар¸ ўқ овозлари¸портлашлар овозлари эшитилгани ва камида бир вертолëт учиб юрганини маълум қилган.

Австралия фуқароси Ал Қайда раҳбари Усама бин Ладен томонидан молиявий қўллаб-қувватланганликда айбланмоқда.

Телевидениега берган интервюсида Бин Ладен ҳақида гапирар экан “содда ва номусли одам ¸ хушомадни ëқтирмас¸ аммо пивони яхши кўрарди”¸ - деб айтди.
Томасга кўра¸ у 2001 йилнинг 11 сентябр воқеаларидан олдин Бин Ладен бошчилигида Афғонистонда ўқув машғулотлари ўтказган ва Ал Қайда раҳбари билан бир неча бор учрашган.
Агар Томас айбдор деб топилса¸ 25 йилга қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин.

Британия Олий Судида мамлакатда истиқомат қилаëтган икки тарихчининг шикояти юзасидан суд бошланди.

Гап 2005 йилнинг бест-селлери¸ яъни энг кўп сотилган китоблардан бири “Да Винчи Коди” китоби ва унинг муаллифи ҳақида бормоқда.
Китоб муаллифи Дэн Броун ўз асарида бошқа ëзувчилардан ўғирлаган ғоялардан фойдаланганликда айбланмоқда.
Шикоятнинг асосий мавзуси Ден Броуннинг ўз китобида Исо масиҳ ҳамда биби Марямнинг фарзанди бўлганлиги ҳақидаги тахминдан фойдаланганлигидадир.
Гап шундаки¸ янги зеландиялик ҳамда америкалик тарихчилар бундан бир неча йил аввал ëзган китобларида айни назария билан чиққан эди.
“Да Винчи Коди” ўтган йили 30 миллион нусхада сотилган ва у ҳақда айни пайтда Голливудда кино ҳам суратга олинмоқда.

Исроилнинг Хайфа шаҳридаги ҳарбий тадқиқот марказларидан бирида юз берган портлаш оқибатида 12 киши жароҳат олди.

Полиция матбуот котиби Микей Росенга кўра¸ ҳодиса ҳукуматга қарашли Рафаэл тадқиқот марказида рўй берган.
Унга кўра¸ портлаш шиша идишга солинган хавфли модда кучга кириши натижасида юз берган.
Мазкур вазиятни ўрганиш учун махсус текширув гуруҳи тузилган.

Эрон атом энергияси вазири Ғулом Ризо Оғазода Россия таклиф этган уранни бойитиш дастури бўйича Теҳрон ва Москва деярли келишиб олганини маълум қилди.

Оғазода бу ҳақда Эроннинг Бушеҳр шаҳрида Россиялик ҳамкасби Сергей Кириенко билан бўлиб ўтган музокаралардн кейин маълум қилди.
Россиянинг таклифига кўра, Москва Эроннинг тинч мақсадлардаги ядровий дастури учун уранни бойитиб бериши кўзда тутилган. Бундан мақсад Эрон ўзи бойитган уранни ядровий қурол ясаш учун ишлатиши мумкинлигига оид Ғарб мамалкатлари хавотирларига барҳам беришдан иборатдир.
Икки томонлама музокараларнинг яқин кунларда Москвада давом этиши кутилмоқда.

Кобул яқинидаги қамоқхонада махбуслар қўзғолон кўтарди. Махбуслар хавфсизлик чоралари юқори бўлган қамоқхонанинг бир қисмини назорат қилмоқда.

Афғонистон жазони ижро этиш муассасалар бошқармаси бошлиғи Абдул Салом Бахшининг маълум қилишича, кечаси Пули Чарки қамоқхонасининг баракалридан бирида кўтарилган қўзғолонда соқчилар чекинишга мажбур бўлган.
Бу баракда 1300 га яқин махбус, жумладан Ал-Қайда ва Толибон ҳаракатига аъзоликда айбланганлар сақланади.
Афғонистон адлия вазири ўринбосари Муҳаммад Қосим Хошимзаийга кўра, қўзғолон, соқчилар махбусларга янги қамоқхона кийимларини тарқата бошлагнида, баъзи махбуслар уларни кийишдан бош тортганидан чиққан.
Афғонистон расмийсининг маъул қилишича, қўзғолонда камида тўрт махбус жароҳатланган, лекин махбуслар уларга таклиф этилган тиббий ёрдамни рад этган. Соқчилар жароҳатлангани йўқ.

Ироқда мазхаблараро зўравонликлар давом этмоқда.

Бугун Бағдоддаги маҳаллалардан бирига уюштирилган ракета ҳужумида камида 6 киши ўлдирилди ва 32 киши жароҳатланди. Ракеталарни ким отгани номаълум қолмоқда.
Бақуба шаҳрида эса қуролланган шахслар футбол ўйнаётган ўсмирларга қарата ўт очгани оқибатида икки болакай ҳалок бўлди ва беш нафари жароҳатланди.
Айни пайтда, радикал қарашдаги шиа руҳонийси Муқтада ас-Садр барча ироқликларни бирлашишга чақирди.
“Барча мўминларни, сунний ва шиаларни Пайғамбаримиз Муҳаммад (САВ) айтганидек биродар бўлишга чақираман”, - деди ас-Садр.
У шунингдек барча ироқликларни бирлашиб, АҚШ қўшинларининг Ироқдан олиб чиқилишига қаратилган уринишларга ҳисса қўшишга чақирди.
Ўтган чоршанба куни Самаррадаги шиаларнинг муқаддас зиёратгоҳида содир бўлган портлашдан кейин шиа ва суннийлар ўртасида бошланган тўқнашувлар давом этмоқда.
Полицияга кўра, бугун Басрдаги шиалар масжидида портлаш рўй берган ва камида икки киши жароҳатланган. Шунингдек, асосан шиалар яшайдиган Ҳилла шаҳарчасида автобус бекатида рўй берган портлаш оқибатида беш киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Ўтган чоршанба куни бошланган мазхаблараро зўравонликларда 200га яқин одам қурбон бўлди.

Айни пайтда, Ироқ Бош вазири Иброҳим Ал Жаъфарий мазхаблараро бўхронни муҳокама қилиш учун келаси сешанба куни Туркияга бориши айтилмоқда.

Бу ҳақда Туркия Бош вазири Ражап Тойип Эрдўған маълум қилди.
Эрдўғаннинг баёнотида шунингдек айтилишича, яқин кунларда Муқтада ас-Садрнинг ҳам Анқарага бориши режалаштирилган.
Бўлажак музокараларда, дейилади Эрдўған баёнотида, Ироқдаги бўхронни ҳал этишда Туркия қандай ёрдам бериши мумкинлиги муҳокама этилади.
Теҳронда юзлаб эронликлар Британия элчихонасига қарата қўлбола бомба ва тошларни отди. Намойишчилар қўшни Ироқдаги шиалар зиёратгоҳининг бомбардимон қилинишига норозиликларини ана шунда изҳор этди.
Намойишда хавфсизликни таъминлашга жалб этилган ўнлаб полициячилар оловни пайдар-пай ўчириб туришди.
Эрон 22 феврал куни Ироқнинг Самарра шаҳридаги шиалар зиёратгоҳида рўй берган портлаш муносабати билан етти кунлик мотам эъолн қилди. Эрон бу портлашни ташкил этганликда ғарб кучларини айбламоқда.

25 февраль куни Санкт Петербургнинг Невск туманидаги гўштни қайта ишлаш корхонасида 19 яшар ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Санкт Петербургдаги "Фонтанка " ахборот агентлиги хабар қилди. Маълум бўлишича, корхонада ишлаган 19 яшар ўзбекистонлик йигит хавфсизлик қоидаларига риоя қилмагани боис қорнидан жароҳат олган ва кўп қон йўқотиши оқибатида ҳалок бўлган.
Воқеа Санкт Петербургдаги, Колонтай кўчаси, 7/2 уйда жойлашган "Альфа Нева" Очиқ турдаги хиссадорлик жамиятига қарашли корхонанинг гўштни майдалаш цехида содир бўлган.
Воқеа қурбони Санкт-Петербургда рўйхатдан ўтмасдан яшаганлиги айтилмоқда.

Покистоннинг энг йирик шаҳри бўлган Карачида 25 мингга яқин одам иштирокида Муҳаммад Пайғамбар карикатураларига қарши тинч намойиш бўлиб ўтди.

Намойишчилар Европа мамалкатлари билан дипломатик алоқаларни тўхтатишга чақирди ва аксил америка руҳидаги шиорларни айтишди.
Покистон шарқидаги Лаҳор вилоятида полиция режалаштирилган намойиш олдидан 70 кишини ҳибсга олди.
Айни пайтда, Қатарда Ислом ва Ғарб ўртасида ўзаро муроса мавзусига бағишланган конференция бошланди. Анжуманда Муҳаммад Пайғамбар карикатуралари туфайли келиб чиққан халқаро можаро муҳокама этилади.
Дастлаб Дания газеталаридан бирида чоп этилиб, кейин Европадаги бошқа газеталардан ҳам эълон қилинган карикатуралар мусулмон дунёсида кескин норозиликларга сабаб бўлди.
Цивилизациялар уюшмаси ташкил этган анжуманда сўзга чиққан Қатар Амири Шайх Ҳамад бин Халифа ал-Таний ҳар бир эркинлик қадриятлар ва эътиқодларга ҳурмат доирасида бўлиши лозимлигини айтди.

Россия Давлат Думаси аксил террор операцияларига оид янги қонунни қабул қилди.

Янги қонун террорчлар томонидан гаровга олинган йўловчи самолётларни уриб тушириш, электрон почта ва телефон сўзлашувларни назорат қилиш ҳамда Россия ҳудудидан ташқарида опреацияларни амалга оширишга имкон беради.
Қонун лойиҳасида кўрсатилган аксил террор операцияларини матуботда ёртишини тақиқловчи банди қонуннинг якуний кўринишидан олиб ташланди.
Парламент қуйи палатаси қабул қилган ҳужжатни энди Федерал Кенгаш, ундан сўнг эса Президент Владимир Путин тасдиқлаши керак бўлади.
Мазкур қонун лойиҳаси 2004 йилда Россияда амалга оширилган террор ҳужумларидан сўнг ишлаб чиқилган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG