Линклар

Шошилинч хабар
25 август 2019, Тошкент вақти: 17:23

Халқаро янгиликлар

Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида суннийлар ва шиалар ўртасида бўлиб ўтган қуролли тўқнашувда камида беш одам нобуд бўлди.

Шиаларнинг ашура маросимида рўй берган отишмада яраланган 27 одам касалхонага ётқизилди. Ҳирот вилояти ҳокими Саид Ҳуссайн Анварийга кўра, бир гуруҳ суннийлар шиаларга қарашли масжидга кириб гранаталар отганидан кейин отишма бошланган:
“Афсуски, бугун бир гуруҳ одам “Жоме” масжидига кирди. Улар масжидга кирган заҳоти хиротлик айрим шиалар Хазрати Умар Фаруқга нисбатан ҳақоратомуз сўзларни айтганлар, деб бақирдилар. Аслида бу провокация”, – дейди Хирот ҳокими.
Анварийга кўра, зўравонлик хориждан ёрдам олган бир гуруҳ хиротликлар томонидан уюштирган. Воқеалардан сўнг шиалар дарҳол ўч олишга киришган. Зўравонликлар авж олишига йўл қўймаслик мақсадида Кобул ҳукумати Хирот вилоятига хавфсизлик кучларининг юзлаб аскарларини жойлаштирди.

Покистоннинг Хангу шаҳрида шиаларга қарши уюштирилган ҳужум ва ундан кейин рўй берган тўқнашувларда камида 30 одам нобуд бўлди.

Худкуш ҳужумчи ўзини портлатгани натижасида ўнлаб одам жароҳатланди. Бу воқеа бошқа тўқнашувларга ҳам туртки бўлди. Қуролли гуруҳ бошлиғи Азиз Раҳмонга кўра, Хангуда йўловчи автобуси номаълум шахслар томонидан ўққа тутилгани оқибатида тўрт одам ўлган, иккиси яраланган.
Покистон хавфсизлик кучлари Хангу шаҳрига олиб борувчи йўлларни тўсиб қўйган.

Истанбулдаги Интернет кафеда содир этилган портлаш оқибатида 14 одам жароҳатланди.

Туркия расмийларига кўра, портлаш полиция ходимлари кўп кирадиган Интернет кафеда содир этилган. Ҳужумда жароҳатланганларнинг олти нафари полиция ходимлари экани билдирилди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, мазкур портлаш учун масулиятни курдларнинг “Курдистон озодлик лочинлари” ташкилоти ўз зиммасига олган.

Бош қароргоҳи АҚШда жойлашган “Озодлик Уйи” ноҳукумат ташкилоти Ўзбекистондаги фаолиятини тўхтатди.

Ташкилотнинг раҳбари Женнифер Виндсон ҳақиқий демократик жамиятлар қандай бўлиши кераклиги тўғрисида маълумотлар тарқатаётган хорижий ноҳукумат ташкилотларига Ўзбекистон ҳукумати ортиқ тоқат қила олмаслиги кўриниб турганини айтди.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Қосимжўмарт Тўқаев Тошкентда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниев билан учрашди.

Музокарадан сўнг Тўқаев Ўзбекистон билан муносабатлар Қоғозистон ҳукумати учун устивор масала эканини айтди. Унга кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик минтақада барқарорликни таъминлаш, маданий ва иқтисодий алоқаларни ривожлантиришда муҳим омил ҳисобланади. Тўқаев Тошкентдаги Қозоғистон расмийлари президент Нурсултон Назарбоев Ўзбекистонга келишига тайёргарлик кўраётганини маълум қилди. Ҳозирча ташриф муддати белгиланмаган.

Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиев мамлакат ҳуқуқ-тартибот органларида чуқур ислоҳотлар ўтказиш ниятида эканини билдирди.

Хавфсизлик Кенгашининг Бишкекдаги йиғилишида сўзлаган Бакиев мамлакат адлия тизимини ҳам ислоҳ қилиш кераклигини айтди: “Менимча ҳуқуқ-тартибот органларининг барча соҳалари - милициядан то суд тизими соҳасигача чуқур ислоҳот ўтказадиган вақт келди”.
Қурманбек Бакиев наркотиклар контрабандасига қарши кураш олиб борувчи махсус тергов гуруҳи ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолашга тайёрлигини билдирди.

Пайшанбага ўтар кечаси Москвада содир бўлган ёнғинда тожикистонлик тўрт нафар мигрант ишчи нобуд бўлди.

Маҳаллий милиция маълумотига асосланиб Москвадаги Озодлик радиоси мухбирининг хабар қилишича, тожикистонлик ишчилар ўзлари яшаб турган ёғоч вагон ёниб кетгани оқибатида ўлган. Айни пайтда, фожиа юзасидан текширув бошлаган ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари бошқа тахминларни ҳам ўрганмоқда.
7 феврал куни рўй берган ёнғин оқибатида тожикистонлик тўққиз нафар мигрант ишчи нобуд бўлган эди. Тожикистон президенти Имомали Рахмонов марҳумлар оила аъзоларига таъзия изҳор қилган. Фожиалар Москванинг Долгопрудний минтақасида рўй берган.

АҚШ президенти Жорж Буш Вашингтонда халқаро терроризмга қарши курашда эришилган ютуқларнинг айримлари ҳақида гапирди.

Президент Буш АҚШ ва уннинг иттифоқчилари 2002 йилда Ал-Қайда йўловчи самолётини олиб қочиб, уни Лос Анжелес шаҳридаги баланд бинога уришининг олдини олганларини билдирди. АҚШ раҳбарига кўра, ўша ҳужумни Холид Шайх Муҳаммад режалаган.
Нью Йорк ва Вашингтонга 2001 йил 11 сентябрда уюштирилган ҳужумлар ташкилотчиси экани иддао қилинган Холид Шайх 2003 йилда Покистонда қўлга олинган.

Россия президенти Владимир Путин Испанияга икки кунлик сафарини якунламоқда.

Пайшанба куни у Испания Бош вазири Хосе Луис Родригез Запатеро билан учрашди. Музокарадан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Путин Яқин Шарқ тинчлик жараёнини муҳокама қилиш учун Фаластинда ўтказилган парламент сайловида ғалабага эришган “Ҳамас” гуруҳи раҳбарларини Москвага таклиф қилишини билдирди.
“Ҳамас”нинг Ғазодаги юқори лавозимли раҳбари Исмоил Хония агар расмий таклиф келса, “Ҳамас” раҳбарлари Москвага боришини айтди.

Беларуснинг ғарбий чегараларига Россиянинг тўртта ҳаво ҳужумидан мудофаа қисмлари жойлаштирилади.

Россия армиясининг ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари қўмондони ўринбосари Айтеч Бижевга кўра, “С-300-ПС” русумидаги қанотли ракеталар март ойи охиригача белгиланган манзилга ўрнатилади. Бижевга кўра, 150 километр масофагача уча оладиган ракеталарни жойлаштиришдан мақсад ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини биргаликда мустаҳкамлашдан иборат.

Африкада биринчи марта парранда гриппи аниқланди.

Нигерия расмийларига кўра, мамлакат шимолидаги тўртта парранда фабрикасида одам ҳаёти учун ўта хавфли бўлган H5N1 вируси топилган.
Соғлиқни сақлаш бўйича халқаро ташкилотлар чоршанба куни Нигерияда парранда гриппи аниқлангани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Россия президенти Владимир Путин бугун давлат ташрифи билан Испанияга келди.

Икки кунлик сафар давомида Кремл раҳбарининг Испания бош вазири Хосе Луиз Запатеро ва қирол Хуан Карлослар билан учрашиши белгиланган.
Россия расмийларининг билдиришича¸ Мадрид музокараларида асосан халқаро терроризмга қарши кураш¸ Россиянинг Европага ëнилғи экспорти¸ қолаверса Россия-Европа Иттифоқи муносабатларининг муҳокама этилиши кутилмоқда.

Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиев бугун юқори даражали икки хавфсизлик мутассадисини ишдан бўшатди.

Президент матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра¸ мамлакат хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Вячеслав Хан¸ Бакиев фармонига кўра вазифасидан озод этилган. Хан ҳозирга қадар Қирғизистон армияси¸ милиция ва хавфсизлик идораси фаолиятини назорат қилиб келди.
Ишдан бўшатилган иккинчи мулозим эса¸ Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари Абдужалил Жамоловдир.
Президент мазкур икки амалдорни парламент талабига мувофиқ ишдан бўшатди.
Яқинда Қирғизистон бош вазири Феликс Кулов мамлакат ички ишлар вазирлиги ва хавфсизлик хизматини уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашмаëтганлик¸ бунинг ўрнига криминал дунë манфаатларига хизмат қилаëтганликда айблаган эди.

Муҳаммад Пайғамбар (САВ) тасвирланган ҳажвий расмларнинг Дания матбуотида эълон қилинишига қарши намойишлар дунë бўйлаб давом этмоқда.

АҚШ Президенти Жорж Буш карикатураларга қарши норозилик намойишларининг зўравонликка айланиб кетганини қоралади.
“Биз зўравонликни эркин матбуотда қарши норозилик изҳор қилиш воситаси сифатида инкор қиламиз.Мен дунë ҳукуматларини оламдаги зўравонликларини тўҳтатишга¸ ўз уйидан олисда ҳизмат қиладиган бегуноҳ дипломатлар ҳаëтини ҳимоя қилишга чақираман”, - деди АҚШ президенти.

Хитойдан олинган малумотларга кўра товуқ фермаларида парранда грипининф янги ҳуружи қайд қилинган.

Сўнгги бир ой ичида Шанси вилоятида 15 минг жўжа парранда гриппидан қирилган эди.
Ўтган йилда Ҳитойда 30 дан ортиқ худудда паранда гриппи тарқалган эди.

Грузия пойтаҳти Тбилиси шаҳрида Тбилиси давлат университети ҳодимлари норозилик намойиши ўтказди.

Университетда ўқитувчи кадрлар сонининг қисқартирилиши норозилик сабаби бўлди.
Бир неча ўқитувчинг очлик элон қилгани ҳам айтилмоқда.
Грузия маориф вазирлиги Тбилиси университетини ислоҳ қилиш мақсадида 1500 ўқитувчидан 600 нафарини ишдан бўшатишни режалади.
Маориф вазирлигига кўра ишдан бўшатилганларга товон пули тўланади.

Муҳаммад Пайғамбар (САВ) тасвирланган ҳажвий расмларнинг Дания матбуотида эълон қилинишига қарши намойишлар дунë бўйлаб давом этмоқда.

Афғонистоннинг Маймана шаҳрида намойишга чиққан норозилар НАТО қўшинлари таркибидаги Норвегия ҳарбий кучларининг Маймана шаҳридаги базасига ҳужум қилишмоқчи бўлишди. Солдатлар ва норозилар ўртасида тўқнашув келиб чиқди.
Тўқнашув чоғида 4 киши ўлгани айтилмоқда.

Сешанба куни Покистоннинг Пешовар шаҳрида ҳам Пайғамбар (САВ) ҳазратларининг матбуотда ҳажв қилинишига қарши кўпминг кишилик намойиш бўлиб ўтди.
Намойиш иштирокчилари Дания Бош вазири портретини намойишкорона ëқишди.

Эрон пойтахти Теҳрондаги Дания элчихонаси олдида тартибсизликлар икки кундан бери давом этмоқда.
Эрон ТИВ вакили Ризо Осифий бу юзадан мана буларни айтди:"Фуқаролар ўз норозиликларини изҳор қилишда эркиндирлар. Аммо элчихоналар ҳудудига бостириб кириш мумкин эмас. Дипломатларнинг дахлсизлигини бузишга ҳаққимиз йўқ. Ташқи ишларе вазири ҳозир Ички ишлар вазири билан учрашиб элчихоналар ҳавфсизлиги борасида тадбирлар режасини келишиб олди", - деди Эрон ТИВ вакили

Сешанба куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Муҳаммад Пайғамбарнинг Европа матбуотида ҳажв қилинишини қораловчи намойиш бўлиб ўтди.
Расман рухсат берилмаган бу намойишга йиғилганлар Европа ҳамжамиятини мусулмонлар ҳис-туйғуларини ҳурмат қилишга чақирди.

Татаристондаги улгуржи савдо билан шуғулланувчи дўкон эгалари¸ Данияда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ўз пештахталаридан йиғиштириб олишди.

Москвага содиқ Чечен ҳукумати¸ Қочқинларга ëрдам бериш бўйича Дания кенгаши ваколатхонасини ëпди.

Пайғамбар ҳажв қилинган карикатураларнинг Дания матбуотида чоп қилиниши бундай қарор қабул қилиниши учун асосий сабаб бўлгани айтилмоқда.

Москвага содиқ Чечен ҳукуматининг муваққат раҳбари Рамзан Қодиров гапиради: “Улар бир ярим милларддан зиëд мусулмонларнинг ҳис-туйғулари билан ўйнашмоқда. Бу мусулмонларнинг энг ҳассос туйғуларидир. Бу борада ўйлаш ҳам даҳшатли. Дунë давлатларининг раҳбарлари бу борада ўз қатий фикрларини айтишлари зарур. Бу ишни қилганлар эса мусулмонлардан узр сўраши лозим.”
Россия ва дунëдаги инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра "Қочқинларга ëрдам бериш бўйича Дания кенгаши" фаолиятининг Чеченистонда тўхтатилиши оқибатида минглаб қочқинлар ëрдамдан мосуво бўлади.

Рим яқинидаги тепаликлар устидан кетиб бораëтган йўловчи автобуси пастга қараб қулади.

Автобус ағдарилиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди.Автобус ичида 30дан ортиқ Туркия фуқаролари бор эди.Улар Форд ширкати ташкил қилган тадбирга таклиф қилинган эди.
Воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб боришмоқда.
Автоҳалокат сабаблари аниқланмоқда.

Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида ҳудкуш бомбачи ўзини полиция идораси олдида портлатиб юборди.

Портлаш оқибатида 13 киши ўлди¸ 11 киши ярадор бўлди.
Воқеа юзасидан маъсулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

АҚШ Президенти Жорж Буш 2007 йил учун давлат бюджетини Конгрессга тақдим қилди.

Бу юзадан АҚШ Мудофаа вазири Рамсфелд мана буларни айтди: “Президент лойиҳаси ҳарбий эҳтиëжлар учун сарф-ҳаражат оширилишини кўзда тутади.
Бу АҚШ ва Америка ҳалқи ҳавфсизлиги ҳар доимгидай устивор бўлиб қолаëтганидан дарак. Бу эса ўз навбатида биз билан ҳамкор бўлган давлатлар билан елкама-елка иш олиб борилишини тақозо қилади.”

Бюджетда ҳарбий ҳаражатларнинг ошиши оқибатида соғлиқни сақлаш¸ маориф ва ижтимоий дастурларга ажратилган маблағ қисқаради.
Бу юзадан Конгрессда қизғин мунозаралар бўлиши кутилмоқда.
Бюджет учун баҳорда овоз берилади.

Украинанинг жамоат ташкилотлари совуқдан ўлган уйсизлар маъсулияти ҳукумат зиммасида эканлигини билдиришди.

Бу ҳақда улар Одесса шаҳар ҳокимиятида ўтказилган матбуот анжумани чоғида айтишди.
Расмий маълумотларга кўра, январ ойининг ўзида 800дан кўпроқ киши совуқда қотиб ўлган. 4700 киши қўл-оëғини совуқ олдириб касалхонага тушган.
Жамоат ташкилотлари вакилларига кўра совуқдан ўлганлар сони бундан ҳам кўп.

Бағдод марказида бирин кетин иккита бомба портлади.

Портлаш оқибатида 7 кишининг ëстиғи қуриди. Ярадорларнинг сони 20дан ортиқ экани айтилмоқда.
Кейинги кунларда Ироқда АҚШнинг тўрт нафар денгиз пиëдаси ўлдирилди.
Бу ҳақда АҚШ ҳарбий қўмондонлиги бугун ҳабар тарқатди.

Британия суди радикал кўз қарашдаги имом Абу Ҳамза Ал Масрини ирқий адоват қўзғатгани ва зўравонликка чақиргани учун айбдор деб топди.

Лондондаги масжидлардан бирининг собиқ имоми Ал Масри 2004 йилда Ал Қайда уюштирган хужумларни ошкора қувватлаганидан кейин қамоққа олинган эди.
Ал Масри устидан суд январ ойида бошланган эди.
Ал Масрининг умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши кутилмоқда.

Испания Прокуратураси баскларнинг Испания таркибидан ажралиб чиқиши учун қуролли кураш олиб борган ЭТА террор гуруҳи аъзоларидан бирининг қамоқдаги муддатини 20 йилга қисқартирди.

Бундан олдин ЭТА жанггариси уч минг йилга озодликдан маҳкум қилинган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG