Линклар

Шошилинч хабар
25 август 2019, Тошкент вақти: 16:42

Халқаро янгиликлар

Муҳаммад пайғамбар ҳажв қилинган суратларга қарши мусулмон дунëси бўйлаб бораëтган норозиликлар бугун ҳам давом этди.

Афғонистоннинг Лағман вилоятида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди ва оқибатда бир намойишчи полиция отган ўқдан нобуд бўлди.
Пойтахт Кобулда эса¸ норозилар Дания¸ Британия ва Франция¸ шунингдек БМТ бош идорасини тошбўрон қилдилар.
Ироқнинг Кут шаҳридаги намойишчилар¸ карикатураларни босган газеталар мансуб Европа давлатлари билан дипломатик ва иқтисодий алоқаларни кескинлаштиришни талаб қилдилар.
“Эй¸Оллоҳнинг расули¸ сенинг хизматингдаман”¸ - деб ҳайқиришди намойишчилар.
Эрондаги намойишчилар эса¸ Европа Иттифоқига раислик қилаëтган Австрия элчихонасини қуршовга олиб¸ унга тош ва қўлбола бомбалар билан ҳужум қилишди.
Индонезиянинг Сурабая шаҳрида полиция намойишчиларнинг Дания элчихонасини вайрон қилишига йўл қўймади.
Жаҳон мусулмонларини жунбушга солаëтган пайғамбар карикатуралари илк бор Даниядаги “Йилландс Постен” газетасида чоп этилди ва кўп ўтмай аксар Европа нашларини уларни кўчириб босди.

Тожикистон ички ишлар вазири Ҳумдин Шарипов ва АҚШ нинг Тожикистондаги элчиси бугун одам савдоси ҳолларини текширувчи махсус марказни очдилар.

Марказ АҚШ маблағи ҳисобига иш бошлади.
Душанбедаги Америка элчихонаси тарқатган баëнотда айтилишича¸ Ички ишлар вазирлигига қарашли ушбу марказ энг янги компютер технологияси билан таъминланган. Шунингдек¸ 250 минг долларлик лойиҳа доирасида элчихона мазкур марказга 12 та транспорт воситаси ҳам совға қилган.
АҚШ элчиси Ричард Ҳоагленд Тожикистон ҳукуматининг одам савдосига қарши кураш уринишларини юқори баҳолади.
“Кейинги икки йил давомида¸ Тожикистон одам савдоси муаммосига қарши жуда кўп иш қилди. Одам савдосига қарши қонун қабул қилинди¸ бу жиноятга қарши курашувчи махсус полиция гуруҳлари ташкил этилди¸ шунингдек турли идоралар фаолиятини мувофиқлаштирувчи юқори даражали махсус кўмита тузилди”¸ - деди АҚШ элчиси.
Тахминларга кўра¸ ҳар йили юзлаб тожикистонликлар жиноий тўдаларнинг савдо объектига айланмоқда. Аксари 24 ëшга етмаган бу қурбонлар қўшни давлатлар¸ қолаверса Россия¸ Туркия ва Форс кўрфазига олиб келиниб¸ турли ишлар¸ хусусан фоҳишаликка мажбурланмоқда.

Айни пайтда АҚШ¸ Европа Иттифоқи аъзолари ва БМТ бош котиби Кофи Аннан Сурия ва Ливандаги намойишларнинг зўравонликка айлангани ва Дания ҳамда Норвегия элчихоналарини вайрон қилганини қораладилар.

Дубайда баëнот берган Аннан¸ мусулмонларни карикатуралар учун Ғарб билдираëтган узрларни қабул қилишга чақирди.
Германия ташқи ишлар вазири эса¸ ўз ҳукумати араб давлатлари билан мавжуд яхши алоқаларидан фойдаланиб¸ вазиятни тинчлантиришга уринажагини билдирди.

Ядровий дастур бўйича сўзлашувлардаги Эрон бош музокарачиси Али Ларижоний¸ расмий Теҳрон Халқаро атом энергияси агентлигини уранни тўйинтириш устидаги ишларни давом эттиражагидан расман хабардор қилганини айтди.

4 феврал куни агентлик бошқарув кенгаши Эрон ядровий дастурини БМТ Хавфсизлик кенгаши муҳокамасига ошириш ҳақида қарор қабул қилди. Бугун Эрон парламентининг фавқулодда мажлисида ана шу қарор муҳокама қилинди. Ëпиқ эшиклар ортида ўтган парламент муҳокамаларидан сўнг Ларижоний¸ Эрон ҳукумати ҳали ҳам Россия таклифига қизиқиш билан қараëтгани¸ аммо БМТ назоратчиларининг тўсатдан ўз ядровий объектларига киришига рухсат бермаслигини билдирди. Москва уранни тўйинтириш ишларининг ўз ҳудудларида амалга оширилишини таклиф этган эди.
Ҳукумат матбуот котиби Ғуломҳусейн Илҳом эса¸ Атом энергияси бўйича агентлик назоратига фақат мавжуд қонун ва келишувлар доирасида рухсат этилишини билдирди.
“Эрон ислом жумҳуриятининг ядровий технологиядан фойдаланиш мақсади аниқ ва бу тинч фаолиятга қаратилган. Президент Аҳмадинежад баëнотлари ва Эрон атом энергияси ташкилотига берган буйруқлари Эроннинг ядровий қуролларни тарқатмаслик келишуви доирасидаги ҳаракатларга қўшилишини ойдинлаштиради. Биз бу келишувдан чиқиш ниятидан йироқмиз”¸ - деди ҳукумат матбуот котиби.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра¸ Ироқ Курдистонида етти кишининг парранда грипига чалингани тахмин этилмоқда.

Айтилишича¸ тахмин қилинаëтганлардан олинган қон текшириш учун Қоҳирадаги лабороторияга жўнатилган.
Яқинда мазкур минтақада 15 яшар қиз парранда грипидан нобуд бўлди ва касалликнинг ушбу минтақага ëйилиши ҳақидаги хавотирларни кучайтириб юборди.
Ҳозирга қадар жаҳон бўйлаб 80 дан ошиқ одам ушбу касалликдан нобуд бўлди.

Францияда ўтказилган дунëдаги биринчи юз трансплантацияси муваффақиятли¸ деб эълон қилинди.

Ноябр ойида юзида мураккаб операция ўтказилган Изабел Динуар (суратда)¸ бугун илк бор жамоатчиликка кўриниш берди ва жарроҳларга янги ҳаëт бошлашга имкон берганлари учун миннатдорлик билдирди.
Кўриниши соғлом бўлган 38 яшар Изабел¸ гапиришга қийнала туриб¸ шуларни айтди.
"Операциядан кейин¸ менинг юзим ҳам бошқа одамларникига ўхшади. Мен ҳам энди оғзимни оча оламан¸ овқат ейман¸ лабим¸ бурним ва оғзим борлигини ҳис қиламан".
Ўтган йил май ойида Изабелнинг юзини ит ғажиб ташлаганидан кейин¸ жарроҳлар унга бошқа одам юзини ўтказиш амалиëтини амалга оширдилар. 15 соат давом этган операция мобайнида мия хуружидан ўлган бошқа аëл ҳужайра тўқималари¸ мускул¸ артерия ва вена қон томирларидан фойдаланган жарроҳлар¸ Изабелнинг янги юзини яратишган эди.

Расмий Теҳрон баëнотлари билан айни кунда Афинада қилган нутқида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров¸ ядровий дастур муносабати билан Эронга таҳдид қилишни тўхтатишга чақирди.

Кеча АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд¸ Вашингтон Эрон ядровий дастурини тўхтатиш борасида ҳарбий куч қўллашдан ҳам қайтмаслигини эълон қилди ва Лавров баëноти ана шу таҳдидга билдирилган муносабат деб қаралмоқда.
Мюнхенда бўлиб ўтган хавфсизлик анжуманида Рамсфелд¸ Эронни Ҳезбуллоҳ ва Ҳамас каби террор ташкилотларининг бош ҳомийси деб атади ва террористик режимнинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймаслик учун¸ АҚШ Эронга қарши ҳарбий куч қўллаш имконини ҳам мустасно қилмаслигини билдирди.

Кеча тунда Фаластин гуруҳлари Исроил ҳудудларига миномëтлардан ҳужум қилди.

Бугун шунга жавоб тариқасида Исроил артиллерияси Ғазо секторини ўққа тутди.
Якшанба куни Исроил авиацияси уюштирган ҳужумлар оқибатида Исломий Жиҳод гуруҳи аъзоси деб қаралаëтган икки фаластинлик нобуд бўлди.
Айни пайтда¸ бугун Ҳамас ташкилоти раҳбари Муса Абу Марзук¸ ўз гуруҳи Исроил давлатини тан олмаслиги¸ аммо Фаластин мухторияти ҳозирга қадар яҳудий давлати билан тузган келишувларни ҳурмат қилишини яна такрорлади.
Исроил ташқи ишлар вазирининг бугун Вашингтонга бошланаëтган сафари давомида ўтган ой Фаластинда ўтказилган парламент сайловларида Ҳамас ғалаба қозонганидан сўнг юзага келган вазиятнинг муҳокама этилиши кутилмоқда.

Ливан пойтахти Байрутда ўтказилган намойиш иштирокчилари Европа газеталарида Муҳаммад Пайғамбар (САВ) тасвирланган карикатуралар чоп этилганига норозилик ўлароқ, Дания элчихонаси жойлашган бинони ёқиб юборишди.

Ливан хавфсизлик кучалри намойишчилар бинога яқинлашишининг олдини олиш мақсадида ҳавога ўқ узиб, намойишчиларга қарата юқори босимда сув сепди.
Намойишчилар полицияга қарата тошлар отиб, бир нечта машинага ўт қўйди ҳамда Байрутнинг насронийлар яшайдиган ҳудудлардан тўс-тўполон билан ўтиб кетди. Намойишда камида 18 киши жароҳатлангани хабар қилинмоқда.
Шанба куни Сурия пойтахти Дамашқда ўтказилган норозилик намойишларида Дания ва Норвегия элчихоналарига ўт қўйилган эди.
Суриянинг олий руҳонийси Муфтий Шайх Аҳмад Бадруддин Ҳассун зўравонликлар хусусида афсус билдирди.
Айни пайтда Европа етакчилари мусулмон дунёсида рўй бераётган зўравонликларни қоралади.
Германиянинг Дрезден шаҳрида Германия, Финляндия, Италия, Латвия, Австрия, Португалия ва Венгрия президентларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Учрашувда сўз олган Германия президенти Ҳорст Коҳлер сўз эркинлиги демократик жамиятнинг муҳим жиҳати эканини таъкидлаш билан биргаликда, бу сўз эркинлиги масъулиятсизликсиз ишлатилмаслигидан огоҳлантирди.
Германия расмийси, ўзгаларнинг диний қарашларини ҳурмат қилиш ҳам демократик жамиятнинг муҳим жиҳати эканини эслатиб қўйди.

Мюнхенда бўлиб ўтаётган халқаро хавфсизлик масалаларига бағишланган анжуманда сўз олган Россия мудофаа вазири Сергей Иванов халқаро террорга қарши БМТ доирасида халқаро кучлар фронтини ташкил этиш зарурати мавжудлигини айтди.

Иванов бундай тузилма террорчилар ва уларнинг иттифоқчиларига ҳаракат қила олиш имконини берадиган халқаро ва махалий қонунчиликдаги нуқсонларни баратарф қилиш борасида халқаро ҳамжамият ва алоҳида давлатларга босим ўтказиши лозимлигини гапирди.
Россия расмийси шунингдек, БМТ террор таҳдидларига баҳо беришда икки юзламачилик сиёсати қўлланишига барҳам бериши лозимлигини таъкидлади.
Ироқдаги халқаро кучларга нисбатан амалга оширилаётган ҳужумлар террор ҳаракати деб баҳоланаётган бир пайтда, Россияда шунга ўхшаш ҳужумлар кўпинча Чечен халқининг озодлик ва мустақиллик йўлидаги кураши этиб тақдим этилади, деди Иванов.

Россия мудофаа вазири Сергей Иванов Эрон масаласи бўйича дипломатик уринишларни давом эттиришга чақирди.

Мюнхендаги хавфсизлик масалаларига бағишланган конференцияда қилган чиқишида Иванов халқаро атом энергияси агентлиги инспекторларининг Эрондан чиқариб юборилиши, “жуда ёмон сигнал” бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Россия мудофаа вазири бу сўзларни Эрон ташқи ишлар вазири Теҳроннинг агентлик билан ҳамкорликни тўхтатиши ҳақида баёнот берганидан кейин айтди.

Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Моттакий Теҳрон БМТ қошидаги Халқаро атом энергияси агентлиги билан ҳамкорликни тўхтатиши ҳақида баёнот берди.

Мазкур баёнот Эрон уранни бойитиш ишларини вақтинчалик тўхтатишдан воз кечиши ва халқаро атом энергияси агентлиги инспекторларини Эрондаги ядровий иншоотларга қўйилмаслигини англатади.
Мотакийнинг баёноти атом агентлигининг бошқарув кенгаши Эрон масаласини БМТ Хавфсизлик кенгаши муҳокамасига қарор қилганидан кейин берилди. Кенгаш агентликнинг 6 март куни бўлиб ўтадиган учрашувигача бошқа чораларни кўрмасликка қарор қилди.
Шунингдек, бугун Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ҳамид Ризо Осифий Теҳрон ўз уранини Россия ҳудудида бойитиш таклифи бўйича Москва билан янги музокаралар ўтказажагини билдирди.
Айни пайтда, АҚШ Президенти Жорж Буш халқаро атом энергияси агентлигининг Эрон масаласини Хавфсизлик кенгашига оширишга овоз бергани жаҳон ҳамжамияти Теҳронга ядровий қурол ишлаб чиқаришга руҳсат бермаслиги борасида муждани юборишини айтди.
АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс эса, Эрон Халқаро атом энергияси агентлиги юбораётган муждани эътиборга олишига умид билдирди.
Халқаро атом энергияси агентлиги бошқарув кенгаши Эрон бйўича овоз берганидан кейин Эрон президенти Маҳмуд Ахмадийнажод уранни бойитиш ишларини бошлаш ҳақида фармон берди.

Россия харбий флоти контингенти НАТОнинг аксил террор машқларида биринчи марта қатнашиш учун Ўрта Ер денгизига кирди.

Қора Денгиз флоти матбуот котибининг маъулм қилишича, россиялик денгизчилар Италиядаги Мессина портида жойлашади.
НАТОга аъзо бўлмаган Россия НАТО-Россия кенгаши ҳамдада тинчлик учун ҳамкорлик дастурлари доирасида тузилма билан ҳамкорлик қилади.
НАТОнинг Ўрта Ер денгизидаги аксил террор машқлари 2001 йилда, 11 сентябр воқеаларидан кейин ўтказила бошлаган.

Исроил ҳукумати Фаластинга солиқдан тушадиган даромаддан миллионлаб АҚШ доллари миқдоридаги тўловларни қайта тиклашини маълум қилди.

25 январдаги парламент сайловларида Ҳамас гуруҳи ғолиб чиққанидан кейин Исроил Фаластинга ҳар ой тўланадиган солиқ тушумларини музлатиб қўйган эди.
Уй жой ва қурилиш вазири Зеев Боим 55 миллион АҚШ доллари Ҳамас ҳали Фалаатин ҳукумати таркибида эмаслиги боис тўланаётганини айтди. Бироқ, дея огоҳлантирди Исроил расмийси, “агар ва қачонки, Ҳамас ҳукумат таркибига кирса”, ва гуруҳ Исролни йўқ қилиш мақсадларидан воз кечмаса, бу тўловлар тўхтатилади.
Ҳамас янги ҳукуматни яқин ҳафталар ичида тузишга умид қилмоқда.
Мавжуд тинчлик келишувига кўра, Исроил ҳар ой божхона тўловларидан олинадиган даромаддан миллионлаб АҚШ долларини Фаластинга ўтказиб туради.
Айни пайтда, Фаластин бош прокурори Аҳмад ал-Меғанийнинг маъулм қилишича, ўтказилган тергов натижаларига кўра, Фаластиннинг юқори лавозимли мулозимлари ҳукуматга тегишли 700 миллион АҚШ долларини ўзлаштирган.
Ал-Меғаний мазкур иш бўйича 25 киши ҳибсга олингани ва Фаластин ҳудудини тарк этган 10 кишини халқаро қидирувга берганини айтди. Прокурор гумон қилинаётганларнинг номларини ошокр этмади.

Исроил ҳарбийлари Ғазода уюштирган ҳужум натижасида уч нафар фаластинлик ҳалок бўлди ва сакиз киши жароҳатланди.

Хабар қилинишича ҳалок бўлганлар Ал-Ақса мазлумлари гуруҳи аъзолари бўлган. Ал-Ақса президент Маҳмуд Аббос етакчилигидаги Фатаҳ ҳаракатининг ҳарбий қаноти ҳисобланади.
Исроил расмийларига кўра, ҳужум нишони Ал-Ақса фойдаланаётганлиги айтилаётган Фатаҳ ҳаракатига тегишли бино бўлган. Исроилнинг учта ракетаси бинони тўла вайрон қилган. Воеа жойида кетишга уринган машинага қарата ҳам иккита ракета отилган.
Исроитл ҳужумидан кейин баёнот берган Ҳамас гуруҳи фаластинликларнинг ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқи борлигини айтди.

Айни пайтда, Исролнинг Петаҳ Тиква шаҳарчасида бир фаластинлик олти кишини пичоқлаганни хабар қилинмоқда. Мирковаьобусда рўй берган воқеада бир аёл ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Жароҳатланганларнинг яна бири оғир аҳволда касалхонага олиб келинган.

Германия ҳукумати ва мамалкатдаги мусулмон ташкилотлар етакчилари Ироқда гаровга олинган икки немис инженерини озод этишга чақирди.

Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Шатйнмайер немис радиосига берган интервьюсида ҳукуамт гаровгирлар билан алоқага чиқа олмаётганни маълум қилди.
Германия Ислом Кенгашининг раҳбари Али Қизилқая “Билд ам зонтаг” журналига берган суҳбатида одам ўғрилари Исломга бўлган ишончга путур етказаётганларини айтди.
Гаровгирлар Германия Ироқ билан алоқаларни узмаса икки немис инжинерини ўлдириш билан таҳдид қилмоқда. Немис фуқароалри 24 январ куни ўғирлаб кетилган эди.
Айни пайтда, Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари 50 нафар ироқлик махбусларни озод қилганини маълум қилди.

Чеченистонда жанггари деб айтилаётган гуруҳ Россия ҳарбий колоннасига ҳужум уюштирди. Воқеада россиялик бир аскар жароҳатланди.

Хабарларга кўра, шанба кечқурун Аргун шаҳрчаси яқинидаги йўлдан ўтиб кетаётган бешта юк машинасидан иборат колоннага қарата енгил машинадан ҳужум қилинган.
Айни пайтда, шанба куни жанггариларга ёрдам берганликда гумон қилинган икки чечен милиционери ҳибсга олинди.

Покистонда автобусда бомба портлаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлгани ва 13 киши яралангани хабар қилинмоқда. Воқеа мамалкат жануби-ғарбидаги Балучистон вилоятида рўй берган.

Ички ишлар вазири Афтаб Шерпао автобус қўшни Пунжаб вилоятига кетаётганини ва унда 50 йўловчи бўлганини маълум қилди.

Дания газетасида Муҳаммад Пайғамбарни (солаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳажв қилувчи карикатуралар чоп этилгани хусусида кўтарилган жанжал кучайиб бормоқда.

Бугун Сурия пойтахти Дамашқда юзлаб мусулмонлар Дания элчихонасини ишғол қилиб бинога ўт қўйди. Оқибатда Даниядан ташқари Швеция ва Чили дипломатлари ҳам фаолият юритаётган бинога жиддий шикаст етди.
Дунёнинг бошқа мусулмон давлатларида ҳам кескин норозиликлар давом этмоқда. Эроннинг “ISNA” ахборот агентлиги хабарига кўра, Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадинажод мусулмонлар Пайғамбарини ҳажв қилувчи суратлар чоп этилган барча давлатлар билан иқтисодий шартномаларни қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш ҳақида буйруқ берган.

БМТ Халқаро атом энергияси агентлиги бошқарув кенгаши Эроннинг ядровий дастури масаласини БМТ Хавфсизлик кенгаши муҳокамасига қўйиш ҳақида қарор қабул қилди.

35 аъзодан иборат кенгашнинг фавқулодда йиғилишида Европа ташаббуси билан кун тартибига қўйилган резолюцияни 27 аъзо қўллаб, уч аъзо қарши овоз берди. Овоз беришда Кенгашнинг беш аъзоси бетараф қолди.
Халқаро атом энергияси агентлигидаги Британия вакили Петер Янкинс: “Бу Эрон исломий республикаси учун жиддий огоҳлантиришдир. Бу Эрондаги воқеалар хусусида январ ойидан бери айтиб келинаётган хавотирлар ва Эроннинг ядровий мақсадларига нисбатан ишончсизлик натижасидир ”, – деди Британия вакили.
Маълумотларга кўра, Халқаро атом энергияси агентлиги қабул қилган қарорга жавобан Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадинажод уранни бойитиш ишларини қайта бошлаш ҳақида буйруқ берган. Аммо Теҳрондаги президент идораси кейинроқ бу маълумотни рад этди.
Ундан олдин Халқаро атом энергияси агентлигидаги Эроннинг Бош музокарачиси Жавад Вайди, БМТ инспекторларига хоҳлаган пайтда текширув ўтказиш учун берилган рухсат бекор қилинишини айтган эди.

Афғонистоннинг Қандахор вилоятида содир бўлган қуролли тўқнашувларда 28 одам нобуд бўлди.

Афғонистон полицияси маълумотига кўра, 3 феврал куни рўй берган учта қуролли тўқнашувда толибларнинг 22 жанггариси, уч афғон полициячиси ва икки фуқаро нобуд бўлган.

Германиянинг Мюнхен шаҳрида хавфсизлик масалаларига бағишланган 42-халқаро йиллик анжуман очилди.

Йиғилишда сўзга чиққан АҚШ сенатори Жон Мак Кейн Россия президенти Владимир Путинни Россия ва унинг ташқарисида демократияга путур етказаётганлиги учун танқид қилди. Мак Кейнга кўра, Москва расмийлари газ ресурсларидан Украина ва Грузияни жазолаш воситаси сифатида фойдаланмоқда.
Мюнхен анжуманида дунёнинг 50 давлатидан 300га яқин делегат қатнашмоқда. Улар орасида 40 нафар Мудофаа ва Ташқи ишлар вазирлари бор.

Мисрнинг Сафага порт шаҳрида Қизил денгизда чўкиб кетган кема йўловчиларининг қариндошлари ва полиция ўртасида тўқнашув содир бўлди.

Фалокат оқибатида нобуд бўлганларнинг юзлаб қариндошлари порт киришга тўсқинлик қилган полиция кучларига тош отиб уларни хақорат қилди. Одамлар кема чўкиб кетишининг сабаблари айтилмаётгани ва бу ҳақда кам маълумот берилаётганидан норози бўлдилар. 3 феврал куни Қизил денгизда чўкиб кетган 36 йиллик кема бортида бир минг 400 йўловчи бўлган. Маълумотларга кўра, кема йўловчиларидан 378 нафари қутқарилган.

Ироқ пойтахти Бағдодда жума куни кечқурун ўн тўрт сунний мусулмон жасадлари топилди.

Ироқ суннийларининг етакчи ташкилоти Мусулмон уламолар уюшмасига кўра, отиб ўлдирилган мусулмонлар бир ҳафта олдин масжидда ибодат қилаётган пайтда полиция томонидан ҳибсга олган. Аммо Ироқ Ички ишлар вазирлиги улар ҳибсда сақланганини тасдиқлай олмаслигини билдирди. Ҳозирда қотиллик юзасидан текширув олиб бориляпти.

Беларус ҳукумати АҚШ ва Европа Иттифоқининг юқори лавозимли расмийларига виза бермади.

АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Сийн Мак Кормакнинг маълум қилишича, Беларус ҳукумати халқаро ҳамжамият билан очиқ мулоқот ўтказиш имкониятидан фойдаланмагани учун Вашингтон расмийлари афсусланиш билдирган.
Делегация аъзолари орасида Европа Иттифоқининг Ташқи ва сиёсий-ҳарбий масалалар бўйича мутасаддиси Роберт Купер ҳамда АҚШ Давлат котибининг Европа масалалари бўйича ёрдамчиси Дан Фрид бўлган. Улар март ойида Беларусда ўтказилладиган президентлик сайлови масаласини муҳокама қилиш ниятида бўлган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG