Линклар

Шошилинч хабар
06 декабр 2019, Тошкент вақти: 18:28

Халқаро хабарлар

Ироқдаги портлаш шиа мусулмонларининг муқаддас қадамжоси тилла гумбазини вайрон қилди.

22 феврал куни Самарра шаҳрида содир бўлган кучли портлаш Ироқдаги шиалар учун энг азиз саналган мақбара гумбазини вайрон қилди. Мусулмонлар норозилик билдириб кўчаларга чиқди.
Самаррадаги ушбу қадамжода насаби пайғамбар Муҳаммад (САВ)га етадиган шиаларнинг энг азиз имомлари дафн этилган.
Ироқ ҳукуматининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Муваффақ Ал-Бураига кўра, қуролланган одамлар қадамжо ичкарисига кириб, қўриқчиларни гаровга олишган ва мақбарага портловчи моддаларни ўрнатиб, қочиб кетишган.
Портлашдан кейин АҚШ ва Ироқ қуролли кучлари бинони ўраб олди. Мақбара ёнига минглаб мусулмонлар йиғилди ва портлаш ортида турганларни жазолашни талаб қилди.
Ҳозирда портлашга алоқадорликда гумон қилинган камида 10 киши қўлга олинди.
Ироқдаги шиаларнинг раҳнамоси Оятулло Али Ал-Систоний шиаларни суннийлар масжидларига ҳужум қилмасликка чақирди.
Ироқ бош вазири Иброҳим Ал-Жаъфарий ушбу воқеа сабаб уч кун мотам эълон қилди.
АҚШнинг Ироқдаги элчиси Залмай Ҳалилзод мақбаранинг вайрон этилиши борасида расмий Вашингтон мавқеини билдирди:
Залмай Ҳалилзод: “Бу инсониятга қарши қилинган жиноятдир. Қадамжо қайта тикланиши керак. Америка бу ишларга ёрдам беради”.

Бирлашган миллатлар ташкилоти қошидаги халқаро трибунал прокурори Карла Дел Понте Босния сербларининг собиқ ҳарбий қўмондони Ратко Младич ҳамон қидирилаётганини айтди.

Младич қўлга олингани тўғрисида бир-бирига зид хабарлар пайдо бўлганидан сўнг, Гаагада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Бирлашган миллатлар ташкилоти қошидаги халқаро трибунал прокурори Младичнинг ҳануз қидирувда эканини айтиб ушбу хабарларни инкор этди.
Дел Понте: "Айни дамда Младичнинг таслим бўлиши борасида музокараларнинг олиб борилаётгани аломатлари йуқ. Мен 21 феврал куни кечқурун Белграддаги маъмурият билан телефон орқали боғландим ва айни масалада менга ишончли маълумот бердилар, Младичнинг қўлга олиниши тўғрисидаги хабарлар нотўғри эканини айтишди”.

Радко Младич Серебреницада мусулмонлар қатли ом қилингани учун жавобгар шахс деб кўрилади ва у ҳарбий жиноятлари учун кўп йиллардан буён қидирувдадир.

22 Феврал куни Фаластиндаги икки рақобатчи сиёсий куч “Ҳамас” ва “Фатҳ” партияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Фаластинда эҳтимолий коалицион ҳукумат ташкил этиш борасида музокара ўтказилди.
“Фатҳ” бир қатор шартлар бажарилган тақдирда “Ҳамас” бошчилидаги ҳукуматга қушилишга рози бўлди.
“Фатҳ” вакиллари, ”агар “Ҳамас” билан келишувга эришилса, биз янги ҳукумат таркибига киришга розимиз, акс ҳолда “Фатҳ” контруктив мухолифат ролини бажаради” - деб айтди.

Сайловларда Фаластин парламентининг аксар ўринларини эгаллаган “Ҳамас”, ўзига нисбатан халқаро танқидларни юмшатиш мақсадида, янги ҳукумат таркибига иттифоқчиликка асосланган кенг сиёсий қатламларни киритишга тайёр.

“Ҳамас” гуруҳидан парламент аъзоси Исмоил Ҳания Бош вазир лавозимига тайинланди ва беш ҳафта ичида у янги ҳукуматни ташкил қилиши керак.
Ҳания: "Мен Фаластин президенти Абу Мазендан (яъни, Маҳмуд Аббосдан) Фаластиннинг янги ҳукуматини тузиш таклифи битилган хат олдим. “Ҳамас” билан ушбу хатни ўрганамиз ва унга албатта жавоб берамиз”.
Айни пайтда Эрон “Ҳамас” бошчилигидаги Фаластин ҳукуматига молиявий кўмак кўрсатишни ваъда қилди.
Қуддусда эса, Исроил бош вазири лавозимини бажараётган Еҳуд Олмерт “Ҳамас” Исроил учун стратегик таҳдид солмаслиги ҳақида айтди.

Президент Путин Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида айтишича, Эроннинг ядровий дастурлари борасидаги таранг вазиятни ҳал этиш йулидаги музокаралар осон кечмади.

Аммо унга кўра, Россия ҳамон ижобий натижага умид қилади.
Путин: "Биз ишончни йўқотаётганимиз йуқ. Ҳозирча музокараларда танаффус эълон қилинди. Эрон музокарачилари бизнинг таклифларимиз борасида мамлакатнинг сиёсий раҳбарияти билан маслаҳатлашиб олиши керак”.
Минтақа масалаларига ҳам тўхталар экан, Путин Тоғли Қорабоғ муаммоси бўйича мулоқот ўтказиш учун Арманистон президенти Роберт Кочарянни Москвага таклиф қилажагини айтди.

Илҳом Алиев эса, Россиянинг Тоғли Қорабоғда тинчлик ўрнатиш ролини ҳамда Россия ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлариги олқишлади.

Қирғизистон ҳуқуқ химоячилари пойтахт Бишкекда норозилик намойишлари тақиқловчи қонуннинг бекор қилинишини олқишладилар.

Демократия ва фуқаролик жамияти коалициясининг раиси Эдил Байсалов Озодлик радиосига айтишича, собиқ президент Асқар Акаевнинг яна бир тимсоли бекор қилинди.
Байсалов: “Менимча пойтахт Бишкекнинг бутун аҳолиси ушбу қарордан сўнг ўзларини анча эркин ҳис қиляптилар. Бу қарор кечқурун қабул қилинди ва менимча ҳаммамиз бугун эрталаб озодроқ бўлиб уйқудан турдик".
Янги қарор Бишкекда намойиш ўтказишга руҳсат беради аммо намойиш ўтказиладиган жой ва намойиш вақти борасида 10 кун аввал маҳаллий идораларга хабар берилишини талаб этади.

Россия парламенти кўпчилк овоз билан терроризмга қарши кураш тўғрисидаги янги қонунини қабул қилди.

Ушбу қонун терроризмни прапаганда қилувчи, уни оқловчи ёки қўллаб қувватловчи ташкилотлар фаолиятини тақиқлайди.
Қонун Россия ҳаво кучларига террорчилар томонидан гаровга олинган самолётларни уриб тушуришга руҳсат беради ва террорчиликка қарши курашда қуролли кучлардан фойдаланиш шартларини белгилаб беради.

Қозоғистон миллий ҳавфсизлик қумитасининг раҳбари итеъфога чиқарилди.

Президент Нурсултон Назарбоев Қозоғистон миллий хавфсизлик қумитаси раиси Нортой Дудбоевнинг истеъфога кетиш аризасини қабул қилди. Қозоғистон миллий хавфсизлик қумитасининг бир неча мулозими таниқли мухолифат етакчисининг ўлдирилишига алоқадорликда гумон қилиниб ҳибсга олинганидан сўнг Дудбоев ўзининг итеъфога чиқиш истагини билдирди.
Қозоғистон президент маъмуриятидан маълум қилишларича, Назарбоев бугун Дудбоев билан учрашди ва унинг ишдан бўшаш тўғрисидаги аризасини қабул қилди.

Дудбоев журналистлар билан учрашувда ўзининг Қозоғистон махсус хизматини бошқаришга маънавий ҳақи қолмаганини айтди.

21 феврал куни Қозоғистон миллий хавфсизлик қумитаси, мухолифат раҳбари Алтинбек Сарсенбаевнинг ўлдирилишига алоқадорликда гумон этилиб 5 нафар хавфсизлик хизмати ходими ҳибсга олинганини маълум қилди.
Президент Назарбоев 21 феврал куни кечқурун журналистлар билан суҳбати давомида Серсинбаевнинг ўлими учун жавобгарлар албатта жазоланишини айтди.

Европа Комиссияси парранда гриппи вирусининг тарқалишини олдини олишга уриниш чораси сифатида, Франция ва Голландияга паррандаларни ялпи эмлаш амалиётини бошлашга рухсат берди.

Аввалроқ Франция президенти Жак Ширак ўз ҳукуматини парранда гриппи хавфи борасида харидорларни тинчлантиришга чақирган эди. Ўтган ҳафтадан буён парранда гўшти савдоси Францияда 30 фоизга тушиб кетди.

22 феврал куни “Баас” партиясини тугатиш ҳайати раҳбари ҳаётига қилинган суиқасддан омон қолди.

Али Ал-Ламининг айтишича, унинг мошинаси қуролланган гуруҳ томонидан ўққа тутилди оқибатда унинг ҳайдовчиси ҳалок бўлди.
Бу воқеадан аввалроқ Боғдодда бир судьяга уюштирилган ҳужум оқибатида унинг ўзи яраланди, икки нафар тан қўриқчиси эса ўлдирилди.
Ироқдаги Искандария шаҳрида содир бўлган бомба портлаши оқибатида эса, 2 нафар тинч фуқаро нобуд бўлди.

22 феврал куни Яманда Ал-Қаида ташкилотига аъзоликда гумон қилинаётган 17 нафар судланувчи устидан маҳкама жараёни бошланди. Улар Ямандаги Америка фуқароларига қарши ҳужумларни режалаштирганликда айбланмоқда.

Айбланувчилар Яман ва Саудия Арабистони фуқароларидан иборат бўлиб, айтилишича улар Ал-Қаиданинг Ироқдаги раҳбари Абу Мусаб Ал-Зарқавийдан олинган буйруқлар асосида фаолият юритган. Судланувчилар ўзларига қўйилаётган айбларни инкор қилишмоқда. Аммо айбланувчиларнинг 6 нафари Ироқда АҚШ истеълосига қарши урушганини тан олди. Улардан 7 нафари эса, ўзларининг ҳибсга олинганидан сўнг қийноқларга солингани тўғрисида айтдилар. Маҳкама жараёни 1 март куни давом эттирилади.

Украина ҳукумати 10 нафар Ўзбек фуқаросининг мамлакатдан депортация қилиниши билан боғлиқ танқидлар ортидан ўзини ҳимоя этиб баёнот берди.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Васил Филипчук 10 ўзбек фуқароси мамлакат миграция қонунини бузганлик асосида Ўзбекистонга қайтариб юборилганини маълум қилди. андижон воқеалари ортидан Ўзбекистонни тарк этгани айтилган бу фуқаролар Кримда қўлга олиниб, 17 феврал куни Сиферополдан Тошкентга депортация қилинган эди. Хьюман Райтс Уотч, БМТ Қочқинлар идораси ҳамда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти буни қоралаб, Ўзбекистонга депортация қилинган фуқаролар қийноқ ва таҳқирлашларга юз тутиши борасида хавотир билдирган.

Бугун Москвада Эрон ядровий дастури атрофида юзага келган танг вазиятни юмшатишга қаратилган музокаралар ниҳоясига етди.

Эрон делегацияси бошлиғи Али Ҳусайни Тош икки кунлик музокараларни "ижобий ва конструктив" дея баҳолади.
"Биз Россия планини мухокама этдик. Аввал айтганимиздек, бу таклифни биз ижобий баҳолаймиз. Лекин биз, бу режани янги формула доирасида кенгайтиришга келишдик", - деди Али Ҳусайни Тош.
Москва Теҳрон ҳукуматига уранни бойитиш амалини Россия ҳудудида олиб боришни таклиф этган эди. Россия таклифи шартларига биноан, Эронга Россия атом иншоотларида уранни бойитиш билан шуғулланишга рухсат берилади. Агар Эрон Кремл таклифига рози бўлса, у ядровий ёқилғини бошқа дастурлар, жумладан ядровий бомба яратиш учун ишлата олмайди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Теҳроннинг ядровий дастури ядровий қурол яратишга қаратилгани борасида хавотир билдириб келган. Эрон ўз худудида ядровий тадқиқотларни тўхтатмагани холда масалани Хавфсизлик Кенгашига ошириш ва Теҳрон ҳукуматига санкциялар жорий этиш таклифи илгари сурилган эди. Аммо, Эрон томони масаланинг Хавфсизлик Кенгашига оширилиши муаммонинг конструктив ечими эмаслигини таъкидлаб келмоқда. Эрон музокарачиси Али Хусайни Тош бугун Москвада шу ҳақда яна бир бор таъкидлади.
"Эрон масаласининг БМТ Хавфсизлик Кенгашига оширилиши масалани тўғри ҳал этилишини издан чиқаради. Эрон ва Россия бу борада якдил қарашда", - деди Али Хусайни Тош.
Аммо, Россия томони бугун Москвада ўтган музокара натижалари ҳақида аниқ маълумот бермади.
"Учрашув натижалари ҳақида албатта маълумот берамиз. Музокаралар оҳиригача етмагунча сўзлашув барбод бўлди дейишга эхтиёт бўлган бўлсардим", - деди Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Маълумотларга кўра, Эрон ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар бир неча кундан сўнг Россиянинг атом энергияси бошқармаси - "Росатом"да давом этади. Ушбу идора раҳбари Сергей Кириенко Россия Эрон масаласининг тинч ҳал этилиши учун ўзида бор имкониятни ишга солишини айтди.
"Эрон делегацияси икки кун давомида бу ерда иш олиб борди, бу яхши албатта. Сўзлашувлар давом этмоқда. Лекин уни натижалари ҳақида олдиндан бирон нарса демайман. Ўйлайманки Россия юзага келган вазиятни тинч, конструктив ҳал этишда қўлдан келганича иш қилади", - деди Росатом раҳбари.

Британия Ташқи ишлар вазири Жек Стро кутилмаган ташриф билан Ироққа сафар қилмоқда.

Бугун Бағдодда қилган чиқишида жаноб Стро ироқлик ўспиринларнинг британ аскарлари томонидан калтакланиши атрофидаги жанжалга ҳам тўхталиб ўтди.
"Далиллар мавжуд ва уларни Британия ҳарбий полицияси ўрганмоқда. Улар ўз ишида пухта ва холисдирлар", - деди Жек Стро. Ироқлик ўспиринларнинг британ аскарлари томонидан калтакланиши акс этган видеотасвирлар 12 феврал куни намоиш этилган ва шундан сўнг уч нафар ҳарбий дархол хибсга олинган эди. Айни пайтда Ироқ раҳбарияти Британия кучлари мамлакатда қолиши кераклигини айтмоқда. Бугун Жек Стро билан музокаралардан сўнг Ироқ президенти Жалал Талабони маҳаллий кучлар мамлакатда тартиб сақлашнинг уддасидан чиқа олмаслиги боис Британия кучлари Ироқда қолиши кераклигини таъкидлади. Айни пайтда бугун Бағдодда мамлакат миграция вазири Сухайло Абд Жафаар машинада кетаётган пайтда портлашга дуч келиб, яраланган. Ироқ пойтахти жанубида эса Америка ҳарбий казармаси яиқнидаги аҳоли яшаш пукти ракета ҳужумига учраган. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди, бир қанча одам жароҳат олган.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича идораси раҳбари Луиз Арбур Чечнистонда инсон ҳуқуқлари вазиятидан хавотирда эканини айтди.

Арбур хоним бугун Грознийда Чеченистон президенти Алу Аххонов ҳамда Чеченистоннинг Москва-параст ҳукумати бошлиғи вазифасини бажараётган Рамазон Қодировлар билан учрашди.Сўзлашувлар чоғи БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича идораси раҳбари махбусларнинг Чечнистондаги хавфсизлик кучлари тарфидан қийноққа солиниши ва таҳқирлашларига оид холатларни тилга олиб ўтди. Грознийдан кейин Арбур хоним Шиолий Осетияга боради. Кеча БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича идораси раҳбари Ингушистонда маҳаллий расмийлар билан учрашган ва Назрандаги қочқинлар лагерига зиёрат қилган эди.

Покистон маҳкамаси 11 нафар исломий жанггарини Армия генералига қарши суиқасд уринишида айблаб, ўлимга маҳкум этди.

Бу воқеа 2004 йилда рўй берган ва 10 одам нобуд бўлган эди. Судя ҳукмни ўқир экан, айбланувчилар "Оллоҳ буюк" дея қичқиришган. Уларнинг ҳимоячилари суд ҳукми юзасидан шикоят аризаси билан мурожаат этишмоқчи. Айбланганларнинг бари ал-Қоидага алоқадорлиги гумон этилаётган Жундуллоҳ гуруҳи аъзолари бўлишган.

Қозоғистон хавфсизлик ҳизматининг беш нафар ходими мухолифат етакчиси Олтинбек Сарсонбоев ўлимида гумон этиб хибсга олинган.

Бу ҳақда Қозоғистон Хавфсизлик Қўмитасининг ўзи бугун маълумот тарқатди. Кеча Қозоғистон Ички ишлар вазири Бауржан Мухамеджанов қўлга олинган бу шахслар айбига иқрор эканликларини билдирган эди.Мухамеджановнинг айтишича, қотилликда гумон этилиб олтинчи шахс ҳам қўлга олинган. Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг "Янги Оқ Йўл" мухолифат партияси ҳамраиси бўлган Олтинбек Сарсонбоев, унинг қўриқчиси ва ҳайдовчиси 13 феврал куни Алмати ташқарисида ўлик холда топилган эди. Мухолифат унинг ўлимида жорий ҳукуматни айблаган. Аммо ҳукумат буни буни рад этиб келмоқда.

Италиянинг Турин шаҳрида ўтаётган Қишки олимпия ўйинларида Германия олтин медаллар сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди.

Биатлон бўйича эркаклар мусобақасида германиялик спортчининг муваффақияти Германия ихтиёридаги олтин медаллар сонини саккизга етказди. Австрия, АҚШ ва Россия еттитадан олтин медал бўйича кейинги ўринларни эгаллаб туришибди.



Дания ҳукумати Муҳаммад пайғамбар карикатураси муаллифлари хавфсизлигини таъминлашга лозим бўлган барча чорани кўришини айтмоқда

Улар ясаган карикатуралар Мусулмон дунёсида кескин норозиликка сабаб бўлган. Хатто айрим гуруҳлар карикатурани ясаган рассом боши учун бир миллион доллар ваъда қилган.Дания Бош вазири Андерс Фог Расмуссен карикатура муаллифлари хавфсизлиги таъминланиши ҳақида таъкидларкан, яна бир бор сўз эркинлиги тамоилларини тилга олди ва ҳукумат уларни саҳифасида босган мустақил газеталар хати-ҳаракати учун масъул эмас деб айтди.







Россия президенти Владимир Путин бугун икки кунлик ташриф билан Озарбайжонга келди.

Москва раҳбари сафари чоғи Бокудаги Россия миллий музейининг очилиши ва Озарбайжонда бу йил Россия йили деб эълон қилиниши маросимида қатнашади. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан эса Путин чоршанба куни учрашади. Учрашувлар чоғи Тоғли қорабоғ масаласи ҳам мухокама этилиши кутилмоқда.

Холокост яъни яҳудийларнинг оммавий қирғин қилиниши миқëсларига шубҳа қилгани учун Австрияда суд қилинаëтган британиялик тарихчи Девид Ирвинг ўз айбини тан олди.

Вена маҳкамасида гапирар экан тарихчи¸ Освенсим лагерида газ печлари йўқ¸ деб айтганида янлишганини таъкидлади.
Ирвингга кўра¸ иккинчи жаҳон уруши пайтида немис-фашистлар яҳудийларни сурункали қириш билан шуғуллангани рост.
Ўтган йилнинг ноябр ойида Австрияда қўлга олинган Ирвингга қўйилган айблар ўз тасдиғини топса у 10 йилга озодликдан махрум қилиниши мумкин.Ирвинг 1989 йилда Холокост кўламига шубҳа билдирган эди.
Бундай баëнотлар Австрияда жиноят ҳисобланади.

Эронда Ҳолокост ҳақидаги карикатуралар мусобақаси ғолиблари учун аталган мукофот пулининг миқдори эълон қилинди.

Биринчи ўринга лойиқ кўриладиган рассом 12 минг доллар олади. Иккинчи ўрин учун саккиз минг¸учинчи ўрин учун эса беш минг доллар мукофот белгиланди.
Бундан биир ҳафта олдин бошланган бу конкурс Европа газеталарида Муҳаммад Пайғамбар ҳажв қилинишига жавоб қадами сифатида кўрилган эди.
Эрон расмийлари яҳудийларнинг оммавий қирғин қилиниши кўламларини шубҳа остига олишади.
Эрон президенти Аҳмадийнажот эса Ҳолокостни "чўпчак" деб атаган эди.

Қозоғистон мухолифати етакчиларидан бири Олтинбек Сарсонбоевни ўлдиришда гумон қилинган беш киши қўлга олинди.

Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазири Бавуржон Муҳаммаджонов маълум қилди.
“Ҳозирча биз қўлга олинганлар исми-шарифини сизга айта олмаймиз. Уларнинг бари ҳозир қамоқда ва сўроқ қилинмоқда. Улар аллақачон ўз қилмишларига иқрор бўлдилар.” - деди мухбирларга Қозоғистон ички ишлар вазири.

Вена шаҳрида Косованинг келажакдаги мақоми борасида музокоралар бошланди.

Косово ва Сербия вакиллари ўртасидаги илк учрашув БМТнамояндаси Финландиянинг собиқ президенти Марти Аҳтисари воситачилигида ўтмоқда.
Минтақа аҳолисининг аксариятини ташкил қилувчи косоволик албанлар ўз мустақилликларини талаб қилишмоқда.Бу ғояга расмий Белград қаршилик қилмоқда.

Бугун Туркиянинг Истанбул шаҳрида Муҳаммад пайғамбарнинг Европа нашрларида масҳара қилинишига қарши намойишлар бўлиб ўтди.

Исроил Фаластинга иқтисодий жазо чораларини жорий қилади.

Исроил вазирлар маҳкамасининг бу қарори Фаластин парламентининг янги чақириқ депутатлари қасамëдга келтирилганидан кейин қабул қилди.
Фаластин парламентининг акасрият ўриндиқларини радикал "Ҳамас" ҳаракати вакиллари эгаллаган.
Исроил жорий қилган иқтисодий жазо чоралари борасида "Ҳамас"нинг қувғиндаги етакчиси Ҳолид Машъал Дамашқдан туриб гапирди:
“Фаластин халқи амалда Исроил режими тарафидан қул қилинган.Шунинг учун ҳам бугунги кунда араб давлатлари ва барча Ислом олами ëрдамига ҳар қачонгидан ҳам мухтожмиз."

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG