Линклар

Шошилинч хабар
17 август 2019, Тошкент вақти: 22:03

Халқаро янгиликлар

Украина ҳукумати 10 нафар Ўзбек фуқаросининг мамлакатдан депортация қилиниши билан боғлиқ танқидлар ортидан ўзини ҳимоя этиб баёнот берди.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Васил Филипчук 10 ўзбек фуқароси мамлакат миграция қонунини бузганлик асосида Ўзбекистонга қайтариб юборилганини маълум қилди. андижон воқеалари ортидан Ўзбекистонни тарк этгани айтилган бу фуқаролар Кримда қўлга олиниб, 17 феврал куни Сиферополдан Тошкентга депортация қилинган эди. Хьюман Райтс Уотч, БМТ Қочқинлар идораси ҳамда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти буни қоралаб, Ўзбекистонга депортация қилинган фуқаролар қийноқ ва таҳқирлашларга юз тутиши борасида хавотир билдирган.

Бугун Москвада Эрон ядровий дастури атрофида юзага келган танг вазиятни юмшатишга қаратилган музокаралар ниҳоясига етди.

Эрон делегацияси бошлиғи Али Ҳусайни Тош икки кунлик музокараларни "ижобий ва конструктив" дея баҳолади.
"Биз Россия планини мухокама этдик. Аввал айтганимиздек, бу таклифни биз ижобий баҳолаймиз. Лекин биз, бу режани янги формула доирасида кенгайтиришга келишдик", - деди Али Ҳусайни Тош.
Москва Теҳрон ҳукуматига уранни бойитиш амалини Россия ҳудудида олиб боришни таклиф этган эди. Россия таклифи шартларига биноан, Эронга Россия атом иншоотларида уранни бойитиш билан шуғулланишга рухсат берилади. Агар Эрон Кремл таклифига рози бўлса, у ядровий ёқилғини бошқа дастурлар, жумладан ядровий бомба яратиш учун ишлата олмайди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Теҳроннинг ядровий дастури ядровий қурол яратишга қаратилгани борасида хавотир билдириб келган. Эрон ўз худудида ядровий тадқиқотларни тўхтатмагани холда масалани Хавфсизлик Кенгашига ошириш ва Теҳрон ҳукуматига санкциялар жорий этиш таклифи илгари сурилган эди. Аммо, Эрон томони масаланинг Хавфсизлик Кенгашига оширилиши муаммонинг конструктив ечими эмаслигини таъкидлаб келмоқда. Эрон музокарачиси Али Хусайни Тош бугун Москвада шу ҳақда яна бир бор таъкидлади.
"Эрон масаласининг БМТ Хавфсизлик Кенгашига оширилиши масалани тўғри ҳал этилишини издан чиқаради. Эрон ва Россия бу борада якдил қарашда", - деди Али Хусайни Тош.
Аммо, Россия томони бугун Москвада ўтган музокара натижалари ҳақида аниқ маълумот бермади.
"Учрашув натижалари ҳақида албатта маълумот берамиз. Музокаралар оҳиригача етмагунча сўзлашув барбод бўлди дейишга эхтиёт бўлган бўлсардим", - деди Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Маълумотларга кўра, Эрон ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар бир неча кундан сўнг Россиянинг атом энергияси бошқармаси - "Росатом"да давом этади. Ушбу идора раҳбари Сергей Кириенко Россия Эрон масаласининг тинч ҳал этилиши учун ўзида бор имкониятни ишга солишини айтди.
"Эрон делегацияси икки кун давомида бу ерда иш олиб борди, бу яхши албатта. Сўзлашувлар давом этмоқда. Лекин уни натижалари ҳақида олдиндан бирон нарса демайман. Ўйлайманки Россия юзага келган вазиятни тинч, конструктив ҳал этишда қўлдан келганича иш қилади", - деди Росатом раҳбари.

Британия Ташқи ишлар вазири Жек Стро кутилмаган ташриф билан Ироққа сафар қилмоқда.

Бугун Бағдодда қилган чиқишида жаноб Стро ироқлик ўспиринларнинг британ аскарлари томонидан калтакланиши атрофидаги жанжалга ҳам тўхталиб ўтди.
"Далиллар мавжуд ва уларни Британия ҳарбий полицияси ўрганмоқда. Улар ўз ишида пухта ва холисдирлар", - деди Жек Стро. Ироқлик ўспиринларнинг британ аскарлари томонидан калтакланиши акс этган видеотасвирлар 12 феврал куни намоиш этилган ва шундан сўнг уч нафар ҳарбий дархол хибсга олинган эди. Айни пайтда Ироқ раҳбарияти Британия кучлари мамлакатда қолиши кераклигини айтмоқда. Бугун Жек Стро билан музокаралардан сўнг Ироқ президенти Жалал Талабони маҳаллий кучлар мамлакатда тартиб сақлашнинг уддасидан чиқа олмаслиги боис Британия кучлари Ироқда қолиши кераклигини таъкидлади. Айни пайтда бугун Бағдодда мамлакат миграция вазири Сухайло Абд Жафаар машинада кетаётган пайтда портлашга дуч келиб, яраланган. Ироқ пойтахти жанубида эса Америка ҳарбий казармаси яиқнидаги аҳоли яшаш пукти ракета ҳужумига учраган. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди, бир қанча одам жароҳат олган.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича идораси раҳбари Луиз Арбур Чечнистонда инсон ҳуқуқлари вазиятидан хавотирда эканини айтди.

Арбур хоним бугун Грознийда Чеченистон президенти Алу Аххонов ҳамда Чеченистоннинг Москва-параст ҳукумати бошлиғи вазифасини бажараётган Рамазон Қодировлар билан учрашди.Сўзлашувлар чоғи БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича идораси раҳбари махбусларнинг Чечнистондаги хавфсизлик кучлари тарфидан қийноққа солиниши ва таҳқирлашларига оид холатларни тилга олиб ўтди. Грознийдан кейин Арбур хоним Шиолий Осетияга боради. Кеча БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича идораси раҳбари Ингушистонда маҳаллий расмийлар билан учрашган ва Назрандаги қочқинлар лагерига зиёрат қилган эди.

Покистон маҳкамаси 11 нафар исломий жанггарини Армия генералига қарши суиқасд уринишида айблаб, ўлимга маҳкум этди.

Бу воқеа 2004 йилда рўй берган ва 10 одам нобуд бўлган эди. Судя ҳукмни ўқир экан, айбланувчилар "Оллоҳ буюк" дея қичқиришган. Уларнинг ҳимоячилари суд ҳукми юзасидан шикоят аризаси билан мурожаат этишмоқчи. Айбланганларнинг бари ал-Қоидага алоқадорлиги гумон этилаётган Жундуллоҳ гуруҳи аъзолари бўлишган.

Қозоғистон хавфсизлик ҳизматининг беш нафар ходими мухолифат етакчиси Олтинбек Сарсонбоев ўлимида гумон этиб хибсга олинган.

Бу ҳақда Қозоғистон Хавфсизлик Қўмитасининг ўзи бугун маълумот тарқатди. Кеча Қозоғистон Ички ишлар вазири Бауржан Мухамеджанов қўлга олинган бу шахслар айбига иқрор эканликларини билдирган эди.Мухамеджановнинг айтишича, қотилликда гумон этилиб олтинчи шахс ҳам қўлга олинган. Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг "Янги Оқ Йўл" мухолифат партияси ҳамраиси бўлган Олтинбек Сарсонбоев, унинг қўриқчиси ва ҳайдовчиси 13 феврал куни Алмати ташқарисида ўлик холда топилган эди. Мухолифат унинг ўлимида жорий ҳукуматни айблаган. Аммо ҳукумат буни буни рад этиб келмоқда.

Италиянинг Турин шаҳрида ўтаётган Қишки олимпия ўйинларида Германия олтин медаллар сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди.

Биатлон бўйича эркаклар мусобақасида германиялик спортчининг муваффақияти Германия ихтиёридаги олтин медаллар сонини саккизга етказди. Австрия, АҚШ ва Россия еттитадан олтин медал бўйича кейинги ўринларни эгаллаб туришибди.



Дания ҳукумати Муҳаммад пайғамбар карикатураси муаллифлари хавфсизлигини таъминлашга лозим бўлган барча чорани кўришини айтмоқда

Улар ясаган карикатуралар Мусулмон дунёсида кескин норозиликка сабаб бўлган. Хатто айрим гуруҳлар карикатурани ясаган рассом боши учун бир миллион доллар ваъда қилган.Дания Бош вазири Андерс Фог Расмуссен карикатура муаллифлари хавфсизлиги таъминланиши ҳақида таъкидларкан, яна бир бор сўз эркинлиги тамоилларини тилга олди ва ҳукумат уларни саҳифасида босган мустақил газеталар хати-ҳаракати учун масъул эмас деб айтди.







Россия президенти Владимир Путин бугун икки кунлик ташриф билан Озарбайжонга келди.

Москва раҳбари сафари чоғи Бокудаги Россия миллий музейининг очилиши ва Озарбайжонда бу йил Россия йили деб эълон қилиниши маросимида қатнашади. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан эса Путин чоршанба куни учрашади. Учрашувлар чоғи Тоғли қорабоғ масаласи ҳам мухокама этилиши кутилмоқда.

Холокост яъни яҳудийларнинг оммавий қирғин қилиниши миқëсларига шубҳа қилгани учун Австрияда суд қилинаëтган британиялик тарихчи Девид Ирвинг ўз айбини тан олди.

Вена маҳкамасида гапирар экан тарихчи¸ Освенсим лагерида газ печлари йўқ¸ деб айтганида янлишганини таъкидлади.
Ирвингга кўра¸ иккинчи жаҳон уруши пайтида немис-фашистлар яҳудийларни сурункали қириш билан шуғуллангани рост.
Ўтган йилнинг ноябр ойида Австрияда қўлга олинган Ирвингга қўйилган айблар ўз тасдиғини топса у 10 йилга озодликдан махрум қилиниши мумкин.Ирвинг 1989 йилда Холокост кўламига шубҳа билдирган эди.
Бундай баëнотлар Австрияда жиноят ҳисобланади.

Эронда Ҳолокост ҳақидаги карикатуралар мусобақаси ғолиблари учун аталган мукофот пулининг миқдори эълон қилинди.

Биринчи ўринга лойиқ кўриладиган рассом 12 минг доллар олади. Иккинчи ўрин учун саккиз минг¸учинчи ўрин учун эса беш минг доллар мукофот белгиланди.
Бундан биир ҳафта олдин бошланган бу конкурс Европа газеталарида Муҳаммад Пайғамбар ҳажв қилинишига жавоб қадами сифатида кўрилган эди.
Эрон расмийлари яҳудийларнинг оммавий қирғин қилиниши кўламларини шубҳа остига олишади.
Эрон президенти Аҳмадийнажот эса Ҳолокостни "чўпчак" деб атаган эди.

Қозоғистон мухолифати етакчиларидан бири Олтинбек Сарсонбоевни ўлдиришда гумон қилинган беш киши қўлга олинди.

Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазири Бавуржон Муҳаммаджонов маълум қилди.
“Ҳозирча биз қўлга олинганлар исми-шарифини сизга айта олмаймиз. Уларнинг бари ҳозир қамоқда ва сўроқ қилинмоқда. Улар аллақачон ўз қилмишларига иқрор бўлдилар.” - деди мухбирларга Қозоғистон ички ишлар вазири.

Вена шаҳрида Косованинг келажакдаги мақоми борасида музокоралар бошланди.

Косово ва Сербия вакиллари ўртасидаги илк учрашув БМТнамояндаси Финландиянинг собиқ президенти Марти Аҳтисари воситачилигида ўтмоқда.
Минтақа аҳолисининг аксариятини ташкил қилувчи косоволик албанлар ўз мустақилликларини талаб қилишмоқда.Бу ғояга расмий Белград қаршилик қилмоқда.

Бугун Туркиянинг Истанбул шаҳрида Муҳаммад пайғамбарнинг Европа нашрларида масҳара қилинишига қарши намойишлар бўлиб ўтди.

Исроил Фаластинга иқтисодий жазо чораларини жорий қилади.

Исроил вазирлар маҳкамасининг бу қарори Фаластин парламентининг янги чақириқ депутатлари қасамëдга келтирилганидан кейин қабул қилди.
Фаластин парламентининг акасрият ўриндиқларини радикал "Ҳамас" ҳаракати вакиллари эгаллаган.
Исроил жорий қилган иқтисодий жазо чоралари борасида "Ҳамас"нинг қувғиндаги етакчиси Ҳолид Машъал Дамашқдан туриб гапирди:
“Фаластин халқи амалда Исроил режими тарафидан қул қилинган.Шунинг учун ҳам бугунги кунда араб давлатлари ва барча Ислом олами ëрдамига ҳар қачонгидан ҳам мухтожмиз."

Россиянинг Вологда шаҳрида чоп этиладиган "Наш регион" ҳафталик нашри Муҳаммад Пайғамбар ҳақидаги карикатураларни кўчириб босганидан кейин ëпилди.

Муассис Михаил Смирнов газетанинг ëпилганини расман эълон қилди.
Смирновга кўра¸ бу қарор таҳририят кутаëтган эҳтимолий зарбаларнинг олдини олиш учун қабул қилинган.
Муҳаммад Пайғамбар карикатураларини кўчириб босишга руҳсат берган газета муҳаррири Анна Смирнова устидан жиноий иш қўзғатилган.

Филипинда сел ва лой кўчкиси остида қолганларнинг жасадларини чиқариб олиш ишлари давом этмоқда.

Шу пайтгача лой остидан 80 кишининг жасади чиқариб олинди.
Бир минг уч юз кишининг бедарак йўқолгани айтилмоқда.
Лой кўчкиси¸ ичида икки юз эллик нафар ўқувчи бўлган мактабни ҳам босиб қолди.
Фожеа ҳудудига уч мингдан зиëд АҚШ ҳарбийлари ëрдамга келишди.

Эрон делегацияси Москвада уранни бойитиш бўйича Кремл таклифини мухокама қилмоқда.

Расмий Москва Эрон ядровий дастури учун зарур бўлган уранни Россия ҳудудида бойитишни таклиф қилган эди.
Эрон инқилоб посбонлари кенгаши аъзоси Жавод Воидий ўз мамлакати¸ ҳалқаро босимларга қарамасдан ядровий тадқиқотларни давом эттираверишини билдирди. Айни пайтда Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий Брюселда музокоралар олиб бормоқда.
“Бизнинг европаликлар билан олиб бораëтган мулоқотимизни ижобий деб баҳолаш мумкин.ЕИ нинг биз билан муносабатларида ижобий ëндашув ва бзини тушунишга интилиш шундоқ кўриниб турибди.
Албатта ЕИнинг Эрон ҳақидаги тасаввури ўзгармоғи зарур”
- деди Муттақий.

Ироқда бугун эрталаб 19 киши нобуд бўлди.

Улардан тўққиз нафари Бағдод мардикор бозорида портлаган бомба қурбони бўлди.Бағдод шимолига қараб кетаëтган автокарвон ўққа тутилгани оқибатида эса беш киши нобуд бўлди.
Ироқ шимолидаги курдлар ва туркманлар яшайдиган Мосул шаҳридаги емакхоналардан бирида ҳудкуш бомбачи ўзини порталтди. Портлаш емакхонадаги беш кишининг ҳаëтига нуқта қўйди.

Бугун Бишкекда Қирғизистон Парламенти раиси Ўмурбек Текебоевнинг истеъфоси бўйича овоз бериш жараёни бўлиб ўтди.

Фақат 26 нафар депутат унинг истеъфосини маъқуллаб овоз берди, 36 нафари эса бунга қарши чиқди.
Парламент йиғилишида 75 депутатдан 62 нафари иштирок этди. Қарор қабул қилиниши учун эса депутатларнинг асосий қисми овоз бериши керак.

Исроил ҳукумати Фаластинга нисбатан янги, Ҳамас жанггари гуруҳини заифлаштиришга қаратилган чеклов чораларини жорий этишини билдирди.

Мазкур қарор 25 январдаги сайловарда ғалаба қозонган Ҳамаснинг Фаластин парламентини ўз назоратига олганидан бир кун ўтиб қабул қилинди.
Исроил матбуотида айтилишича, бу қарор Фалстинга ҳар ойда бериладиган ўн миллионлаб АҚШ доллари миқдоридаги тўловларнинг тўхтатилишига олиб келади. Исроил Фаластин маъмурияти номидан олинадиган божҳона солиқларини ҳар ой фаластинга тўлаб келаётган эди.
Исроил ҳукумати шунингдек халқаро ҳамжамиятини Фаластинга бериладиган молиявий кўмакни тўхтатишга чақирди.
Ҳамас гуруҳи бугун расман Исмоил Ҳонияни бош вазир лавозимига номзод этиб кўрсатди.
Ғазолик ҳуқуқшунос Ҳония Ҳамас етакчилари орасида прагматик қарашлдардаги сиёсатчи сифатида танилган.
Исроил бош вазири вазифасини бажараётган Эҳуд Олмерт Ҳамас етакчилигидаги ҳукумат билан алоқа қилишни рад этиб, Фаластин ҳукумати “террочи ташкилотга” айланмоқда, деди.

Покистон пойтахти Исломободда бўлиб ўтаётган намойишни тарқатиб юбориш учун полиция ҳавога ўқ узиб, кўз ёшини келтирувчи газдан фойдаланди.

Покистон расмийлари Муҳаммад Пайғамбарни ҳажв қилувчи карикатураларга қарши режалаштирилган норозилик намойишини тақиқлаб қўйди. Намойиш бошланмасдан олдин 100дан ортиқ мусулмонлар ҳибсга олинди.
Покистонда шу пайтгача карикатураларга нисбатан бўлиб ўтган намойишларда камида беш киши ҳалок бўлди.

Саудия Арабистонида чиқадиган газеталарда мусулмон дунёсида норозиликларга сабаб бўлган карикатураларни биринчи бўлиб чоп этган Дания газетасининг узри эълон қилинди.

Норозилик намойишлари бугун шунингдек, Туркиянинг энг йирик шаҳри Истамбулда ва Ҳиндистоннинг Уттар Прадеш штатида ҳам бўлиб ўтди.
Индонезия пойтахти Жакартада намойишчилар АҚШ элчихонасига қарата тош, помидор ва тухумларни отишди.

Эрон ҳукумати Қўшма Штатларнинг Яқин Шарқда демократия ғояларини зўр бериб илгари суриши, аксинча Исломий ҳаракатларнинг зафарларига сабаб бўлмоқда, деган баёнот билан чиқди.

Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ИРНА ахборот агентлигига берган интервьюсида “Американинг демократия шиори” Фаластин ҳудудлари, Эрон, Ироқ ва Ливанда аксил самара бермоқда, деди.
Фаластиндаги парламент сайловларида Ҳамас гуруҳи кўпчилик овозни олганини, эслаб ўтди Аҳмадийнажод.
Эрон етакчиси шунингдек, унинг таъбири билан айтганда “Сионизм ҳақидаги кўринмас ва тугамас афсонанинг” мағлубиятга учраши муқаррар эканини башорат қилди.
Аҳмадийнажод бу сзўзларни АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райснинг Яқин Шарққа сафари бошланишидан олдин айтди. Райс ўз сафари давомида минтақада демократия ғояларини тарғиб этиши ва Вашингтон нуқтаи назарида Эроннинг аксил барқарорлик сиёсатига қарши кураш ғояларини илгари суриши айтилмоқда.

Туркманистонда миллий байроқ куни ва Президенти Сапармурот Ниёзовнинг 66 ёши ҳарбий парад билан нишонланди.

Пойтахт Ашҳободда бўлиб ўтган парад Туркманистон телевидениеси орқали жонли эфирда кўрсатилди.
Телевизорда кўрсатилган яна бир тантанада болакайлар Ниёзовни инглиз тилидаги “Happy birthday to you”, яъни “Туғилган кунингиз муборак” қўшиғи билан табриклади.
Мамалкат парламенти “Туркманбоши” унвонини берган президент 1985 йилдан бери Туркманистонни бошқариб келади. 1999 йилда эса унга умрбод президентлик ҳуқуқи ҳам берилган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG