Линклар

Шошилинч хабар
19 август 2019, Тошкент вақти: 21:10

Халқаро янгиликлар

16 феврал Тошкент портлашларига етти йил тўлди.

1999 йилнинг 16 февралида пойтахт Тошкентнинг беш жойида 45 минут ичида кетма-кет портлашлар содир бўлган ва расмий маълумотларга кўра¸ 16 одам нобуд бўлган¸ 100 дан ошиғи жароҳатланган эди.
Ҳукумат мазкур портлашлар учун Ўзбекистон Исломий ҳаракати¸ шунингдек айрим демократик мухолифат етакчиларини айблаган эди. Портлашлардан сўнг юзлаб ўзбекистонликлар қамоққа олинган¸ халқаро ва маҳаллий инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари томонидан театрлаштирилган томоша дея баҳоланган судлар эса Тошкент портлашларини уюштирганлик айби билан 19 кишини ўлим жазосига¸ бир неча ўнлаб одамни узоқ йиллик қамоққа ҳукм қилган эди.
Мазкур судларда Тошкент портлашларининг асосий ташкилотчиларидан бири деб айбланган Зайниддин Асқаров 2003 йилнинг 26 ноябрида Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати ҳибсхонасидан туриб хориж мухбирларига портлашларни расмий Тошкент уюштирганини айтган эди. Асқаров¸ бу ишда хусусан ўша пайтдаги ички ишлар вазири Зокиржон Алматов номини алоҳида тилга олган эди.

“Халқаро ҳамжамият Марказий Осиëда беқарорлик чиқиш эҳтимолига ҳозир бўлиш учун янги стратегиялар ишлаб чиқиши лозим”.

Маркази Брюсселда жойлашган Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи эълон қилган янги ҳисоботдан чиқадиган асосий хулоса ана шундай.
Ҳисоботга кўра¸ Ўзбекистонда зўравонликлар юзага чиқиш эҳтимоли жуда кучли ва бундай эҳтимол юзага чиққан тақдирда Ўзбекистон минтақадаги беқарорлик ўчоғига айланиши мумкин.
Ҳисобот хулосасида шунингдек¸ Ғарб ҳукуматларининг Марказий Осиëга сиëсий ва иқтисодий эркинликлар олиб киришга қаратилган сиëсатлари мағлубиятга учрагани ҳам алоҳида таъкидланилади.

13 май Андижон воқеаларидан сўнг қўшни Қирғизистонга ўтиб¸ ҳозиргача Ўш тергов изоляторида сақлаб келинган икки Ўзбекистон фуқаросининг қочқин мақоми берилиши ҳақидаги аризасига мамлакат Олий суди рад жавоби берди.

“Маъмурий ва иқтисодий масалалар бўйича Бишкек шаҳар суди коллегиясининг 2005 йил 13 декабр куни Жаҳонгир Мақсудовнинг Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги миграция департаменти томонидан 2005 йилнинг 26 июл куни чиқарган қарорини бекор қилиш ҳақидаги аризаси юзасидан чиқарган ҳукми ўз кучида қолдирилди. Олий суд қарори эълон қилиниши билан кучга киради¸ у сўнгги ҳукм ва аппеляция қилинмайди”¸ - дея ҳукмни эълон қилди ҳакам Алмагул Алпиева.
Иккинчи Ўзбекистон фуқароси аризаси юзасидан айнан шундай ҳукм¸ сал кейинроқ ўқиб эшиттирилди.
Қирғизистондан қочқинлик мақомини сўраган Жаҳонгир Мақсудов ва Одилжон Раҳимовлар¸ Ўзбекистонга қайтарилса¸ ўзларининг ҳукумат таъқибига учрашларини айтиб келмоқдалар. Уларни Андижондаги қонли воқеаларга алоқадорликда айблаëтган расмий Тошкент Мақсудов ва Раҳимовнинг ўз ихтиëрига топширилишини кўпдан талаб қилиб келмоқда.
Гарчи бугунги суд ҳукми сўнгги ҳукм бўлса-да¸ Қирғизистон Бош прокурори БМТ қочқинлар идорасининг бу икки Ўзбекистон фуқаросига қочқин мақоми бергани асосида¸ Мақсудов ва Раҳимовга қочқинлик статуси бериш ҳуқуқига эга.

Қатор Европа нашрларининг Дания газетасида босилган Муҳаммад пайғамбарни ҳажв қилувчи суратларни қайта босганига нисбатан кенг норозиликлар ҳамон давом этмоқда.

Покистоннинг Карачи шаҳрида тўрт кундан Шаҳар полициясининг билдиришича¸ намойишчилар юриш қилган уч километрлик йўл бўйлаб беш мингдан ошиқ қуролланган хавфсизлик кучлари жойлаштирилган.
бери давом этаëтган норозилик намойишларида бугун 40 мингдан ошиқ одам иштирок этди.

Покистон мусулмонларининг “Жамоат аҳли сунна” ташкилоти уюштирган бугунги норозиликда зўравонлик ҳоллари қайд этилмади.
Айни пайтда¸ Яман пойтахтида бўлиб ўтган шундай норозилик чиқишида 60 мингга яқин одам иштирок этди.

Филлипинда намойишчилар¸ Дания газетасида карикатураларни босган икки журналист боши танасидан жудо қилинган ҳолда акс этган суратларни кўтариб чиқишди. Уч мингдан ошиқ намойишчилар¸ шунингдек¸ Дания байроқларини ҳам ëқиб ташладилар.
Шундай намойишларнинг Эронда ҳам давом этгани хабар қилинди.

Қозоғистон Ички ишлар вазири Бауржан Муҳамеджановнинг айтишича¸ мухолифат етакчиларидан бири Алтинбек Сарсенбаев (суратда) ўлими бўйича бошланган тергов-қидирув жараëнида АҚШнинг Федерал тергов бюроси мутахассислари ҳам иштирок этади.

Вазирнинг айтишича¸ мухолифат лидери ўлими бўйича бир неча хил версия мавжуд ва ҳар бир сценарий бўйича алоҳида тергов гуруҳи иш олиб бормоқда.
Ички ишлар вазири шунингдек¸ Сарсенбаев қотилларини топишга ëрдам берувчи ахборот учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилди.
Мухолифатдаги “Негиз Ақ жўл” партияси раисдоши Алтинбек Сарсенбаев¸ унинг ҳайдовчиси ва тан қўриқчиси жасадлари 13 феврал куни Алмати ташқарисидан топилган эди.
Мухолифат фаоллари ҳукуматни мазкур қотилликка алоқадорликда айблашмоқда.
Ўтмишда Қозоғистон Ахборот вазири бўлиб ишлаган 44 яшар Сарсенбаев¸ айтилишича¸ келажакда президентлик учун даъво қилишга чоғланаëтган қозоқ сиëсатчиларидан бири бўлган.

Россия ҳаво қўшинлари қўмондони генерал Владимир Михайлов бугун Бишкекда Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиев ва Мудофаа вазири Исмаил Исақовлар билан учрашди.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни кучайтириш¸ хусусан Кант ҳаво базасини такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди. Генерал Михайловнинг айтишича¸ Россия Кант базасига катта миқдорда сармоя ëтқизиб келмоқда ва ҳозирда уни доимий ўз базасига айлантиришни таклиф этмоқда.
Қирғизистон Мудофаа вазири Исақов учрашувдан сўнг Озодлик мухбирига¸ музокаралар мавзуи ҳақида қисқа ахборот берди.
“Кант ҳаво базасидаги ҳарбий кучлар Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг таркибий қисмидир ва шу сабаб бу кучлар кўпайтирилса¸ бизга яхши бўлади. Аммо ҳозирча¸ мазкур қўшинларни кўпайтириш масаласида гап бўлганича йўқ”¸ - деди Қирғизистон Мудофаа вазири.
Бугунги Бишкек музокараларида шунингдек Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилоти бош котиби Николай Бордюжа ва Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари Юрий Зубаковлар ҳам иштирок этишди.

Айни пайтда¸ Россия жанубидаги Волгоград шаҳар маъмурияти пайғамбарларни ҳажв қилувчи суратларни босган маҳаллий газетани ëпишга қарор қилди.

“Городские вести” газетасининг 9 феврал кунги сонида Исо Масиҳ¸ Мусо¸ Будда ва Муҳаммад пайғамбарни бир-бири билан даҳанаки жангга киришган икки тўда урушини телевизордан томоша қилиб ўтирган ҳолда тасвирловчи карикатура босилган эди. Ирқчилик ва ўзга миллатлардан қўрқиш мавзуидаги мақолага илова қилнган мазкур сурат остига¸ “биз сизга буни ўргатганимиз йўқ”¸ деб ëзиб қўйилган.
Шаҳар прокуратураси кремлпараст ’Бирлашган Россия’ партияси аризаси асосида газетанинг бундай карикатура орқали диний адоватни қўзғаган-қўзғамаганини аниқлаш учун тергов жараëни олиб бормоқда.
Газета муҳаррири Татъяна Каминская¸ шаҳардаги бирор диний жамоа карикатуралар хусусида шикоят билдирмаганини айтмоқда ва сиëсатчиларни сиëсий очко олиш мақсадида сунъий можаро яратаëтганликда айбламоқда.

Грузия парламенти Россия ҳарбийларининг сепаратчи Жанубий Осетия минтақасидан чиқиб кетишини талаб қилганидан бир кун ўтиб¸ Грузия можароларни ҳал этиш вазири Георгий Хайндрава музокаралар учун Москвага келди.

Грузин депутатлари кеча Тбилиси ҳукуматидан Россия тинчлик ўрнатувчи қўшинларининг чиқиб кетиши¸ Тбилиси ва Жанубий Осетия ўртасидаги 18 ойлик урушни тўхтатиш ҳақида 1992 йили имзоланган Грузия-Россия келишувини қайта кўриб чиқишни талаб этувчи резолюцияни қабул қилдилар.
Хайндравага кўра¸ ҳукумат мазкур резолюцияни ҳурмат қилишга мажбурдир.
Россия Ташқи ишлар авзирлигида бўлиб ўтаëтган бугунги музоакаралар¸ Москва расмийларининг айтишича¸ мазкур масала юзасидан Тбилиси ҳукумати позициясини ойдинлаштиришга қаратилган.

Айни пайтда¸ бугун Россия қуролли қўшинлари бош штаби раиси Юрий Балуевский¸ минтақадан Россия ҳарбийлари чиқиб кетиши билан¸ фуқаролар уруши қайта бошланиши ҳақида пўписа қилди.
Грузия Россия тинчлик ўрнатиш кучларини сепаратчиларга ëн босаëтганликда айблаб келмоқда.

Бугун Қозоғистон Давлат статистикаси агентлиги мамлакатда ВИЧ вируси ва ОИТС касаллиги тарқалишига оид расмий маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра¸ 2005 йили Қозоғистонда ВИЧ вирусини юқтирган 960 та бемор қайд этилган. Бу эса¸ 2004 йилги кўрсаткичдан 700 тага кўпдир.
Айтилишича¸ ҳозирда Қозоғистонда ВИЧ вирусини юқтирган жами 5440 одам рўйхатга олинган¸ улардан 313 тасининг ОИТС касалига чалинганини аниқланган.

Озарбайжон ҳукумати мамлакатда қайд этилган парранда грипига қарши курашда ëрдам беришни сўраб¸ Европа Комиссиясига мурожаат қилди.

Айтилишича¸ мазкур сўров¸ Озарбайжон ташқи ишлар вазири Элмар Мамадияровнинг Европа иттифоқининг ташқи алоқалар бўйича мутассаддиси Бенита Ферреро-Валднер билан Бакуда ўтказган учрашувида ўртага қўйилган.
Ўткан ҳафта пойтахт Бакунинг Каспий бўйи соҳилидаги қушлардан H5N1 вируси топилди. Ҳозирча Озарбайжонда вируснинг одамга юққан ҳоллари қайд этилмади.

Бағдод ҳукумати АҚШ назоратида бўлган Абу Ғрайб қамоқхонасидаги ироқлик маҳбусларнинг хўрлангани акс этган янги суратлар эълон қилинишини қоралади ва бу иш учун маъсул бўлганларнинг жазоланганини билдирди.

Бош вазир Иброҳим ал-Жаъфарий (суратда) томонидан эълон қилинган бугунги баëнотда шунингдек¸ Ироқ ҳукуматининг бундай ҳақоратли ҳаракатлар қайта такрорланмаслиги учун маъсулиятни ўз зиммасига олиши айтилади.
2003 йили Абу Ғрайб қамоқхонасида ироқлик тутқунларнинг Америка ҳарбийлари томонидан хўрлаб¸ қийноққа солингани акс этган янги суратлар 15 феврал куни Австралия телеканалларидан бирида намойиш этилди. Вашингтон янги суратларнинг кўрсатилиши Ироқдаги АҚШ ҳарбийларига нисбатан душманлик қайфиятини кучайтиришидан хавотир билдирди. Аммо Бағдоддаги Америка генерали Рик Линч¸ ҳозирча бундай ҳолат кўрилмаëтганини билдирди.
“Янги суратлар намойиш этилганидан сўнг ироқликларнинг бизга нисбатан душманлиги ошганини кўрмадик. Ҳозирча бундай ҳолат кўрилмади. Бу суратларда акс этган жиноий ишларнинг бундан бир неча йил олдин юз бергани¸ ярамас аскарларнинг ўз қўмондонлари томонидан қўллаб-қувватланмаган ишларни қилгани ва бунинг учун жазосини олганини унутмайлик”¸ - деди Америка генерали мухбирларга қарата.
Қизил Хоч халқаро қўмитаси матбуот котиби Доротея Кримитсас¸ ўз ташкилоти ироқлик маҳбусларнинг суратларда акс этган шаклда хўрланганидан даҳшатга тушганини билдирди.

Айни пайтда¸ Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Грузия ҳукуматини Россия тинчликни сақлаш кучларининг Жанубий Осетиядан чиқиб кетиши масаласида ўйлаб иш қилишга чақирди.

Ташкилотга ҳозирда раислик қилаëтган Белгия ташқи ишлар вазири Карел Де Гуҳт¸ томонларни босиқ бўлишга ва орадаги кескинликни оширувчи ҳар қандай ҳаракат ва баëнотлардан сақланишга чақирди.
ЕХҲТ раиси шунингдек¸ ташкилот можарога алоқадор томонларнинг бари билан фаол ишлашга тайëрлигини билдирди.
ЕХҲТ раиси вазиятни бевосита ўрганиш учун 15 феврал куни ўз махсус вакили сенатор Пъер Шевалъерни минтақага юборди.
“Можаронинг имкондаги ечими¸ тинч ечимини топиш Белгия раислигидаги ЕХҲТ кун тартибидаги асосий масалалардандир. Шу боис¸ биз можарага тортилган томонларнинг барини тинч ечим топиш йўлида барча дипломатик усулларни ишга солишга чақирамиз”¸ - деди белгиялик сенатор 16 феврал куни Грузия телевидениесида қилган чиқишида.

Россия ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича¸ юқори даражали Ҳамас делегациясининг март ойи бошида Москвага келиши кутилмоқда.

Фаластин парламент сайловларида кўпчилик ўринни қўлга киритган Ҳамас ташкилоти энди янги ҳукумат ташкил этиши лозим.
Исроил давлатини йўқ қилишни ўзига мақсад қилган Ҳамас¸ Вашингтон томонидан террорчи гуруҳлар рўйхатига киритилган.
Москва музокараларида Россиянинг Ҳамасни ўз позициясини юмшатишга кўндиришга уриниши айтилмоқда.

Украина расмийлари Кримда олти нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини тасдиқлади.

Крим ички ишлар бошқармаси вакили Александр Домбровскийга кўра, бу шахслар ноқонуний мухожирларга қарши олиб борилган рейд пайти қўлга олинган.
"Бизда олти нафар ўзбек фуқароси ҳақида маълумот бор. Улардан беш нафари Балагорск туманида, бир нафари эса Нижнегорскда қўлга олинди. Бу фуқаролар Украинага рухсат этилгани каби уч ойга келишган. Уч ойлик муддат тугаган бўлса ҳам улар мамлакатига кетишмади. Шундан сўнг уларга маъмурий чоралар кўрилди. Ҳар бирига 340 гривен, яъни 60 доллар миқдорида жарима белгиланди. Ҳозир бу шахсларни экстрадиция қилиш масаласини кўриб чиқаяпмиз", - деди Крим ички ишлар бошқармаси вакили Александр Домбровский.
Аммо, Ўзбекистон фуқаролари Тошкент ҳукумати илтимосига кўра амалга оширилганмиди, деган саволга Домбровский конкрет жавоб бермади.

Европа Комиссияси президенти Хосе Мануел Бароссо Муҳаммад пайғамбар карикатураларининг ғарб матбуотида босилишига қарши тинч норозиликлар тушунарли хол экани, аммо бунинг зўравонлик билан қарши олиниши Европанинг Ислом дунёси билан алоқаларига путур етказишини айтди.

"Сўз эркинлиги Европа демократик анъаналарининг ажралмас қисми ва бу ерда музокарага хожат йўқ. Сўз эркинлиги бошқа эркинликлар каби жавобгарлик билан кафолатланади", - деди Бароссо.
Шу ой бошида Муҳаммад пайғамбарни ҳажв қилувчи суратларннинг Дания ва бошқа бир қатор давлатлар нашрларида босилгани қатор мусулмон давлатларида норозиликларга сабаб бўлган эди. Покистонда норозиликлар бугун ҳам бўлиб ўтди. Норозилик намойиши иштирокчилари кўчадаги дўконлар, Норвегия мобил телефон ширкати идораси ҳамда АҚШнинг KFC тез овқат ресторанига ҳужум қилиб, ресторанни ёқиб юборганлар. Полиция оломонни тарқатиш учун кўзни ёшлантирувчи газни ишга солишга мажбур бўлган. Полицияга кўра, норозилик пайти уч киши нобуд бўлган, 45 одам яраланган. Филипинда эса намоишчилар Дания байроқларини намоишкорона ёқишган.

Эрон расмий делегацияси ядровий масалани мухокама этиш учун 20 феврал куни Россияга боради.

Бўлажак музокараларда Эрон ядровий рекакторлари учун уранни Россияда бойитиш борасидаги Москва таклифи мухокама этилиши кутилмоқда. Дунё ҳамжамияти Эроннинг ядровий дастури атом қуроли яратишга қаратилган, деган шубҳада. Агар Теҳрон ядровий тадқиқотларни тўхтатмаса масала Хавфсизлик Кенгашига оширилиши ва санкциялар жорий этилиши мумкин.
Бугун Европа Парламентида сўзга чиққан Франция Адлия вазири Франко Фраттини Теҳрон уранни бойитишни Россияда амалга ошириш борасида айтилган Москва таклифини қабул қилиши керак, деб айтди.
"Агар Эрон уранни бойитиш ишларини тўхтатиб, Россия таклифига кўнса, масалани Хавфсизлик Кенгашига оширишга хожат қолмайди", - деди Франко Фраттини.
Сешанба куни Теҳрон ўз худудида уранни бойитиш ишларини қайта бошлагани ҳақда билдирган эди. Келаси ой Атом энергияси бўйича халқаро агентлигининг Эрон борасидаги хулосасидан сўнг Хавфсизлик Кенгаши бу давлатга қарши чораларни мухокама қилишга киришиши керак.

Бугун Қозоғистонда отиб ўлдирилган мухолифат фаоли Олтинбек Сарсенбаевни дафн этиш маросими бўлиб ўтди.

Маросим қатнашчилари Сарсенбаев ўлимида ҳукуматни айбладилар. "Янги Оқ йўл" партияси ҳамраиси бўлган Олтинбек Сарсонбоев ва унинг тан қўриқчиси ҳамда ҳайдовчиси 13 феврал куни Алмати чеккасида ўлик холда топилган эди. Қозоқ мухолифати ушбу қотиллик ҳукуматнинг иши дея, баёнот берган.
Айни пайтда Қозоғистон Ахборот вазири Сарсенбаев ўлими ортида сиёсий сабаблар, турибди деган иддаони рад этди.
"Бунга сиёсатнинг ҳач қандай алоқаси йўқ. Яна бир бор айтаман, жиноятчиларни ушлаш учун барча чоралар кўрилмоқда ва Ички ишлар вазирлигининг бу борадаги расмий маълумотини кутиш керак", - деди Қозоғистон Ахборот вазири Эрмуҳаммад Йертисбаев.
Ҳозирда қотиллик юзасидан жиноий иш қўзғотилган. Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокурори ўринбосари Илёс Бактибоев маълум қилди.

"Бош прокурор ўринбосари генерал Мирзадинов бошчилигида тергов олиб борилмоқда ва жиноятчиларни қидиришга барча куч-имконларни сафарбар этганмиз", - деди Илёс Бактибоев.Отиб ўлдирилган Қозоқ мухолифатчиси Олтинбек Сарсенбаев, муқаддам мамлакатнинг Россиядаги элчиси ҳамда Ахборот вазири лавозимларида ишлаган.

Британия қўшинлари Афғонистон жанубида амалиётларни давом эттиришучун бугун мамлакатга келди.

Жанггари гуруҳлар макон топган Хилманд вилоятида шу пайтгача АҚШ қўшини амалиёт олиб бораётган эди. Ҳозирча 150 аскарлик Британ қўшини жойга етиб келган. Ҳаммаси бўлиб Британия 3300 аскарли қўшинини юбориши керак. Бу жараён Афғонистонда НАТО қўшинлари сонини ошириш ва уларнинг мамлкатнинг бошқа хавфли худудлари бўйлаб ёйиш режаси доирасида амалга ошмоқда. НАТО Афғонистондаги тинчликпарвар қўшинлари сонини ёзга қадар 9000дан 16 мингга оширишини маълум қилган эди.

Айни пайтда Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар бўйича масъули Хавьер Солана Яқин Шарққа сафар қилмоқда.

Бугун Солана Иордания Қироли Абдулло ва Ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Ал-Хотиб билан учрашди.
Кеча Хавьер Қоҳирада қилган чиқишида карикатура можаросининг Европа ва Ислом дунёсини ажратиб қўйишига йўл қўймаслик керак деб айтган.

Грузия парламенти Россия қўшинлари Жанубий Осетиядан чиқарилиши ва уни ўрнига халқаро тинчликни сақловчи кучларни минтақага жойлаштириш чақириғи билан чиқди.

Грузия парламентидаги 225 депутатдан 179 нафари бу ҳақдаги резолюцияни ёқлаб овоз берган. Резолюцияда Россия қўшинларини Жанубий Осетияга жойлаштириш тўғрисидаги 1992 йилда Грузия ва Россия имзолган шартнома қайта кўриб чиқилиши кераклиги айтилади. Қўшинларнинг минтақада туриши муддати томонлар келишувига асосан узайтириб борилади.

Ливан собиқ бош вазири Рафиқ Ҳаририйнинг ўлдирилганига бир тўлиши муносабати билан Байрут шаҳрида оммавий намойишлар бўлиб ўтди.

Намойишда қарийб 500 минг киши иштирок этди. Шаҳарда хавфсизлик чоралари ошиғич равишда кучайтирилди.
Ливанлик сиёсатчининг ўлдирилишидан ўз пайтида халқаро ҳамжамият ғазабга келган эди. БМТ комиссияси мазкур қотилликда Сурия расмийларининг қўли бор, деган хулосага келган эди. Дамашқ бу айбловларни инкор этиб келмоқда.
Ливан мухолифати етакчиси бўлган Ҳаририй Сурия ҳарбийларининг Ливандан чиқиб кетишини қатъият билан талаб қилиб келаётган эди.

Афғонистон, Ҳиндистон ва Покистоннинг нефть ва газ билан боғлиқ идоралари вакиллари Ашхобод шаҳрида туркман газини мазкур мамлакатларга етказиб берадиган қувур ётқизиш лойиҳасини муҳокама қилдилар.

Учрашув арафасида унинг иштирокчилари дунёдаги энг йирик газ конларидан бири - Давлатобод газ конига сафар қилдилар.
Ётқизилиши режалаштирилаётган газ қувурининг тахминий баҳоси уч ярим миллиард доллардир.

Қозоғистон сиёсий мухолифати ўзининг етакчиларидан бири, Ахборот вазирлигининг собиқ раҳбари Олтинбек Сарсенбаевнинг ўлдирилишида мамлакат ҳокимиятини айбламоқда.

Сарсенбаевнинг ўқ излари қолган жасади душанба куни Олмаота шаҳри яқинидан топилган эди.
Олтинбек Сарсенбаев декабрь ойида ўтказилган сайловда президентликка номзод Жармахан Туяқбайни қўллаб-қувватлаган мухолифатдаги "Адолатли Қозоғистон учун" блоки раҳбарларидан бири эди.
Вашингтон Қозоғистон раҳбариятини Сарсенбаевнинг ўлими юзасидан мукаммал текширув ўтказишга чақирди.
АҚШ Давлат департаменти вакили Рожерс-Харпер бундай деди:
- Биз Сарсенбаев ва у билан бирга жасади топилган икки ходими ўлими юзасидан зудлик билан мукаммал тергов ўтказишга чақирамиз.

Саддам Ҳусайн ва унинг етти яқин сафдоши устидан ўтказилаётган судловнинг навбатдаги мажлиси 28 февраль куни ўтказилади.

Суднинг бугунги мажлиси бошланишида Ироқнинг собиқ диктатори уч кун давомида оч ўтирганини эълон қилиб, Ироқдаги қаршилик ҳаракатини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Саддам Ҳусайннинг сафдошларидан бири ҳам норозилик тариқасида оч ўтирганини маълум қилди.

Покистоннинг Лаҳор шаҳрида Муҳаммад пайғамбар масхара қилинган карикатуралар чоп этилишидан норозилик сифатида уюштирилган намойиш пайтида икки киши нобуд бўлди.

Шаҳар марказида тартибсизликлар келтириб чиқарган кишиларни тарқатиб юбориш учун полиция кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланди. Банк биносига ёриб киришга ҳаракат қилган икки киши отиб ўлдирилди. PakProtestCartoons.jpg
Мамлакат пойтахти Исломободда бўлиб ўтган норозилик намойишини тарқатиш пайтида ҳам кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланилди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG