Линклар

Шошилинч хабар
14 декабр 2019, Тошкент вақти: 03:00

Халқаро хабарлар

Ливан собиқ бош вазири Рафиқ Ҳаририйнинг ўлдирилганига бир тўлиши муносабати билан Байрут шаҳрида оммавий намойишлар бўлиб ўтди.

Намойишда қарийб 500 минг киши иштирок этди. Шаҳарда хавфсизлик чоралари ошиғич равишда кучайтирилди.
Ливанлик сиёсатчининг ўлдирилишидан ўз пайтида халқаро ҳамжамият ғазабга келган эди. БМТ комиссияси мазкур қотилликда Сурия расмийларининг қўли бор, деган хулосага келган эди. Дамашқ бу айбловларни инкор этиб келмоқда.
Ливан мухолифати етакчиси бўлган Ҳаририй Сурия ҳарбийларининг Ливандан чиқиб кетишини қатъият билан талаб қилиб келаётган эди.

Афғонистон, Ҳиндистон ва Покистоннинг нефть ва газ билан боғлиқ идоралари вакиллари Ашхобод шаҳрида туркман газини мазкур мамлакатларга етказиб берадиган қувур ётқизиш лойиҳасини муҳокама қилдилар.

Учрашув арафасида унинг иштирокчилари дунёдаги энг йирик газ конларидан бири - Давлатобод газ конига сафар қилдилар.
Ётқизилиши режалаштирилаётган газ қувурининг тахминий баҳоси уч ярим миллиард доллардир.

Қозоғистон сиёсий мухолифати ўзининг етакчиларидан бири, Ахборот вазирлигининг собиқ раҳбари Олтинбек Сарсенбаевнинг ўлдирилишида мамлакат ҳокимиятини айбламоқда.

Сарсенбаевнинг ўқ излари қолган жасади душанба куни Олмаота шаҳри яқинидан топилган эди.
Олтинбек Сарсенбаев декабрь ойида ўтказилган сайловда президентликка номзод Жармахан Туяқбайни қўллаб-қувватлаган мухолифатдаги "Адолатли Қозоғистон учун" блоки раҳбарларидан бири эди.
Вашингтон Қозоғистон раҳбариятини Сарсенбаевнинг ўлими юзасидан мукаммал текширув ўтказишга чақирди.
АҚШ Давлат департаменти вакили Рожерс-Харпер бундай деди:
- Биз Сарсенбаев ва у билан бирга жасади топилган икки ходими ўлими юзасидан зудлик билан мукаммал тергов ўтказишга чақирамиз.

Саддам Ҳусайн ва унинг етти яқин сафдоши устидан ўтказилаётган судловнинг навбатдаги мажлиси 28 февраль куни ўтказилади.

Суднинг бугунги мажлиси бошланишида Ироқнинг собиқ диктатори уч кун давомида оч ўтирганини эълон қилиб, Ироқдаги қаршилик ҳаракатини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Саддам Ҳусайннинг сафдошларидан бири ҳам норозилик тариқасида оч ўтирганини маълум қилди.

Покистоннинг Лаҳор шаҳрида Муҳаммад пайғамбар масхара қилинган карикатуралар чоп этилишидан норозилик сифатида уюштирилган намойиш пайтида икки киши нобуд бўлди.

Шаҳар марказида тартибсизликлар келтириб чиқарган кишиларни тарқатиб юбориш учун полиция кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланди. Банк биносига ёриб киришга ҳаракат қилган икки киши отиб ўлдирилди. PakProtestCartoons.jpg
Мамлакат пойтахти Исломободда бўлиб ўтган норозилик намойишини тарқатиш пайтида ҳам кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланилди.

Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири Бан Ки-Мун номзодини БМТ Бош котиблиги лавозимига кўрсатди.

Бош котибликка номзоднинг ўзи бундай деди:
- Ҳукумат менинг номзодимни БМТ Бош котиблиги лавозимига мамлакатимиз БМТ ва халқаро ҳамжамиятнинг янада ривожланиши учун ҳисса қўшсин, деган мақсадда кўрсатди. Мен бу таклифни миннатдорчилик билан қабул қиламан.

Эрон уранни бойитиш ва қайта ишлашни тўла тўхтатиб туриши лозим, дейилади Россия президенти Владимир Путин ва Франция Бош вазири Доминик де Вильпен ўртасида Москвада бўлиб ўтган учрашув якунлари бўйича қабул қилинган баёнотда.

Айни пайтда Путин ҳам, Вильпен ҳам Эроннинг тинч мақсадларда атом энергетикасини ривожлантиришга ҳақли эканини таъкидладилар.



Эроннинг ядровий дастури учун бойитилган уранни Россия ҳудудида ишлаб чиқариш масаласи юзасидан музокаралар Москвада 20 февраль куни ўтказилади, деб баёнот берди расмий Теҳрон.

Айни пайтда Эрон ўзи ҳам бойитилган уран ишлаб чиқаришни бошлаганини тасдиқлади. Расмий Теҳрон ядровий дастур бўйича фаолиятидан тинч мақсадлар кўзланганини таъкидлаб келмоқда.
Эрон давлат олий кенгаши раис ўринбосари Жавод Ваёдий бундай деди:
- Сиёсатимиз мутлақо равшан. У халқаро қонунларга асосланган ва ҳозирда Эронга қарши кўрилаётган чоралар қонунларга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган сиёсий акциядир.

Исроил Бош вазири Ариэль Шароннинг ўғли фирибгарликда айбланиб, 9 ойга озодликдан маҳрум этилди.

Жазо муддатини ўтаб бўлгач, у яна 9 ой шартли равишда озодликдан маҳрум ҳолатида бўлади.
Шароннинг тўнғич ўғли Омри отасининг сайловолди кампанияси учун ғайри қонуний равишда пул йиғишда айбдор, деб топилди. Омри январь ойидаёқ айбини тан олган ва суд ҳукми эълон қилингуничаёқ Исроил парламенти аъзолигидан истеъфо берган эди.

Истамбулдаги супермаркетлардан бирида портлаш юз бериб, 11 киши жароҳатланди.

Улардан бири оғир аҳволда.
Хабарларга қараганда, супермаркет биносига ҳамда атрофдаги кичик дўконларга жиддий зарар етган.
Портлаш учун масъулиятни курдларнинг "Эркинлик лочинлари" гуруҳи ўз зиммасига олди. Ўтган ҳафтада Истамбулда бир кишининг ўлими ва бир неча ўн кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган бошқа бир портлаш учун масъулиятни ҳам айнан шу гуруҳ ўз зиммасига олган эди.

Эронда ёввойи қушларнинг парранда гриппидан ўлгани тасдиқланди.

Эрон шимолидаги кўлларда ўлган ўнлаб оқ қушлардан одам учун ўта хавфли бўлган вирус штамми топилди.





Бугун севишганлар куни – авлиё Валентин куни нишонланди.

Ўтказилган сўров натижаларига кўра, америкаликларнинг ярмидан зиёди, россияликларнинг эса 37 фоизи 14 феврални севишганлар куни сифатида нишонлайди.
Насронийликнинг католик ҳамда православ мазҳабларида бу байрам тан олинмайди. Бундай байрам Исломда ҳам йўқ.

“Комсомолская правда” газетасининг Москвадаги офисида ëнғин чиқди.

Ëнғин оқибатида 2 киши тан жароҳати олди. 10 киши ëнғин ҳалқаси ичидан қутқарилди.
Озодлик мухбири ҳабарига кўра, таҳририят жойлашган олтинчи ва еттинчи қаватлар ўртасидаги тўсин ўпирилиб тушган.
Газета муҳаррири Владимир Сунгоркинга кўра¸ таҳририятга тегишли хоналарнинг ярми куйиб кулга айланган.

Фаластиннинг эски чақириқ парламенти бугун сўнгги мажлисига йиғилди.

Бу мажлис янги сайланган деопутатларнинг қасамëдга келтирилиши арафасида ўтказилмоқда.
Янги парламентнинг асосий ўринларини “Ҳамас” радикал гуруҳи аъзолари эгаллайди.

“Ҳамас” етакчиси Исмойил Ҳанаяга кўра янги парламент Фаластин ҳудудларида тикланиш ишларини олиб боришга жазм қилган технократ-мутахассислардан таркиб топади.
“Ҳамас”нинг сиëсий қаноти раҳбари Холид Машъал: “Исроил ўзи ишғол қилган Фаластин ҳудудларини тарк этмагунча “Ҳамас” қуролли қаршиликдан воз кечмайди”¸ -деди.

Ироқ собиқ президенти Саддам Ҳусайн ва унинг сафдошлари устидан душанба куни давом эттирилган маҳкама жараëни кўп ўтмай сешанбага қолдирилди.

Душанба куни маҳкама залига чақирилган Саддам Ҳусайннинг икки собиқ ëрдамчиси¸гувоҳлик беришдан бош тортишди.
Саддамнинг собиқ ëрдамчилари суд залига мажбурлаб олиб келинганликларини айтишди.
Маҳкамадаги давлат айбловчиси¸ гувоҳ ва айбланувчилар залга мажбурлаб келтирилиши қонунга мос эканини айтди.
Ана шундан кейин Саддам Ҳусайннинг ўзи маҳкама жараëнини бойкот қилмасликка мажбур бўлди.
Саддамнинг адвокати Ал –Дулами гапиради.
”Маҳкама боши берк кўчага кириб қолди. Ҳакам кўзини биздан олиб қочмоқда¸бизни эшитишни¸ саволларимизга жавоб беришни истамаяпти. Суд раиси билан орамизда мулоқот йўқ. Жараëн давомида барча суд меëрлари бузилган. Фикримча¸ бу юзадан бутун маъсулият янги тайинланган ҳакам ва давлат айбловчиси зиммасидадир.”

Айни пайтда Ироқ пойтахтида зўравонликлар давом этмоқда.
Бугун ҳудкуш бомбачи Бағдоддаги банк биноси олдида ўзини портиллатиб юборди.
Портлаш оқибатида 7 киши нобуд бўлди. Яраланганларнинг сони аниқланмоқда.

Расмий Теҳрон Би-Би-Си радиосининг интернетдаги форсча янгиликлар саҳифаси Эрон ҳудудида ëпиб қўйилганлигини расман тасдиқлади.

Эрон маданият вазири Муҳаммад Сафар Ҳаранги Би-Би-Сининг форс тилидаги янгиликлар саҳифаси “аксил Эрон” кайфиятидаги нашр эканлигини таъкидлади.
Би-Би-Си саҳифаларига ҳар ойда 30 миллион Эронлик кириши айтилади.

Эрон уранни бойитишнинг биринчи даврини бошлади.

Бу ҳақда халқаро атом энергияси агентлиги маълумот тарқатди.
Бугун эрталаб расмий Теҳрон уранни бойитиш масаласида Эрон ва Москва ўртасидаги музокараларнинг кечиктирилганлигини билдирди.
Расмий Техрон вакили Кремл режаси Эрон сиëсатидан келиб чиқиб таҳрир қилиниши зарурлигини айтди.
“Музокоралар масаласи очиқ қолмоқда. Уларнинг қачон бошланиши эса бошқа масала. Эрон ҳукуматининг уранни ўз ҳудудида бойитиш борасидаги қатъий истаги билан боғлиқ янги омиллар ҳисобга олиниши зарур.
Биз Россия режасининг Эрон сиëсати эъиборга олинган ҳолда таҳрир қилиниши зарур деб биламиз ва бунга эришамиз.”

Россия ТИ Вазирлиги 16 февралга мўлжаланган музокораларга тайëр эканлигини билдирди.

Қирғизистон парламенти депутатлари парламент спикери Ўмурбек Такабоев истъефоси масаласини 20 февралгача кечиктиришди.

Парламент раисининг ўзи лавозимдан кетиш учун ҳоҳиш билдирган эди.
Ўмурбек Такабоевнинг Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиевни ҳақорат қилиши истеъфо сабаби сифатида кўрилмоқда. Душанба куни парламент депутатлари олдида чиқиш қилган Такабоев айтган сўзи учун узр сўраш нияти йўқлигини ва лавозимдан ўз иҳтиëри билан кетаëтганини айтди.

Теҳасда ов қилаëтган АҚШ Вице президенти Дик Чейни узган ўқ тасодифан бир одамга бориб тегди.

Ов пайтида ўқ теккан одам ярадор бўлди.
Маълумотларга кўра ярадор ўзини яҳши ҳис қилмоқда.
Воқеа Теҳас штатида юз берди.



Грузия парламенти депутатлари мамлакатнинг низоли ҳудудларига жойлаштирилган Россия ҳарбий кучлари фаолиятини салбий баҳолашди.

Грузия парламентининг 15 феврал куни Россия ҳарбийларининг Грузия – Осетия низоли ҳудудидаги Цхинвали ҳарбий округидан чиқариб юбориши борасида қарор қабул қилиши кутилмоқда.
Грузия давлат котиби Георгий Хаиндрава¸бугун парламент депутатлари олдида чиқиш қилиб Жанубий Осетиядаги Россия ҳарбийлари Грузия учун ҳатар манбаи эканлигини таъкидлади.

Қозоғистондаги мухбиримизга кўра, мухолифат етакчиларидан бири Алтинбек Сарсенбаев ов пайтида ҳалок бўлган.

44 ëшида оламдан ўтган Олтинбек Сарсенбоев 1992 йилнинг мартидан бошлаб президент аппарати ва Қозоғистон вазирлар маҳкамасининг маданият ва миллатлараро муносабатлар бўлимини бошқарган, 2001 йилнинг майидан - Қозоғистон Хавфсизлик Кенгаши котиби. 2002 йилнинг февралидан 2003 йилнинг ноябригача - ҚР Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси. 2003 йилнинг декабридан – “Ақ Жўл” демократик партиясининг ҳамраиси. Охирги пайтда мухолифат лидерларидан бири эди.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев марҳумнинг оиласига таъзия билдирди.

Ироқнинг шиалар иттифоқи Иброҳим Ал-Жаъфарийни бош вазир лавозимига номзод қилиб кўрсатди.

Бирлашган Ироқ иттиофқида бугун ўтказилган овоз бериш натижасида ҳозирда бош вазир лавозимини эгаллаб турган Жаъфарий 2003 йилда Саддам Ҳусайн ағдарилганидан кейин биринчи тўлақонли ҳукумат раислигига номзод этиб кўрсатилди.
Янги конституцияга кўра, навбатдаги президент парламентдаги энг йирик блок ҳисобланган шиалар иттифоқидан бош вазир номзодини кўрсатишни сўрайди. Шундан кейин, бу номзод парламент томонидан тасдиқланиши лозим.
Ироққа оид бошқа хабарларда, бугун амалга оширлган зўравонликларда камида уч киши ҳалок бўлгани ва 20 киши жароҳатлангани айтилади.

Айни пайтда, Муҳаммад Пайғамбарни ҳажв қилувчи расмларга норозилик давом этмоқда.

Туркия бўйлаб ўн минглаб мусулмонлар бугунги намойишларда қатнашди. Намойишчилар Дания байроқларини ёқиб, Истанбулдаги Франция консулигига тош ва тухумларни отишди.
Ғарбий Соҳилдаги масжидлардан бирининг деворига яҳудий мутаассиблар Муҳаммад Пайғамбарни ҳақоратловчи ёзувларни ёзиб кетганига юзлаб фаластинликлар иштирокида норозилик намойиши ўтказилди.
Саудиянинг Жидда шаҳрида ўтказилаётган иқтисодий форумда Араб Лигаси раиси Амр Мусса Шарқ ва Ғарбни карикатуралар бўхронидан чиқиш учун биргаликда иш олиб боришга чақирди. Мусса “ҳозир Шарқ ва Ғарб ўртасида тўқнашув содир бўлишининг пайти эмас, бу мунозарани ортда қолдириб, биргаликда ишлайлик”, деди.

Расмий Теҳрон Вашингтоннинг Эрон Муҳаммад Пайғамбарни ҳажв қилувчи карикатуралардан аксил ғарб адоватни қўзғатмоқчи, деган айбловларини рад этди.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Ҳамид Ризо Осифий бу айбловлар мутлақ нотўғри, деб баёнот берди.
Осифий АҚШ давлат котиби Кондолиза Райснинг Эрон ва Сурия аксил ғарб “кайфиятларни қўзғатишда ҳаддан ошиб кетишди”, деган баёнотига шу тарзда жавоб берди.

Айни пайтда, Индонезия расмийлари берган баёнотда айтилишича, Дания ўз элчиси ва элчихона ходимларини, хавфсизлик сабабларига кўра, мамлакатдан олиб чиқишга оид қарори ўринсиз, чунки Индонезия ҳукумати даниялик дипломатлар хавфсизлиги кафолатланишини ваъда қилган.
Муҳаммад Пайғамбарни ҳажв қилувчи расмлар Дания газеталарида чоп этилганидан кейин, унинг мусулмон давлатлардаги элчихоналарига карикатуралардан ғазабланган мусулмонлар ҳужумлар уюштирди.

БМТ қошидаги Халқаро атом энергияси агентлигининг кузатувчилар гуруҳи Эрон ўзининг мунозарали ядровий тадқиқотларини қайта бошлашини кузатиш учун етиб келди.

Эрон парламенти раиси Ғулом Али Ҳадад Одил ИРНА ахборот агентлигига берган интервьюсида тадқиқотлар бугун бошланишини маълум қилди.
Эрон икки йиллик танаффусдан кейин уранни бойитиш ишларини бошлаши ҳақида январда эълон қилган эди. Уранни бойитиш воситасида тинч мақсадлардаги ядровий энергия ишлаб чиқиш мумкин. Бироқ бойитилган уран ядровий қурол учун ҳам ишлатилиши мумкин.
Теҳроннинг ўз тадқиқотларини тиклаши ҳақидаги баёноти, Эрон ядровий қуролни қўлга киритмоқчи деган хавотирларни янгилади ва 4 феврал куни Халқаро атом энергияси агентлигининг бу масалани БМТ Хавфсизлик кенгашига оширшига сабаб бўлди.

Давомини ўқинг

OzodTa'sir

XS
SM
MD
LG