Линклар

Шошилинч хабар
25 август 2019, Тошкент вақти: 16:05

Халқаро янгиликлар

“Комсомолская правда” газетасининг Москвадаги офисида ëнғин чиқди.

Ëнғин оқибатида 2 киши тан жароҳати олди. 10 киши ëнғин ҳалқаси ичидан қутқарилди.
Озодлик мухбири ҳабарига кўра, таҳририят жойлашган олтинчи ва еттинчи қаватлар ўртасидаги тўсин ўпирилиб тушган.
Газета муҳаррири Владимир Сунгоркинга кўра¸ таҳририятга тегишли хоналарнинг ярми куйиб кулга айланган.

Фаластиннинг эски чақириқ парламенти бугун сўнгги мажлисига йиғилди.

Бу мажлис янги сайланган деопутатларнинг қасамëдга келтирилиши арафасида ўтказилмоқда.
Янги парламентнинг асосий ўринларини “Ҳамас” радикал гуруҳи аъзолари эгаллайди.

“Ҳамас” етакчиси Исмойил Ҳанаяга кўра янги парламент Фаластин ҳудудларида тикланиш ишларини олиб боришга жазм қилган технократ-мутахассислардан таркиб топади.
“Ҳамас”нинг сиëсий қаноти раҳбари Холид Машъал: “Исроил ўзи ишғол қилган Фаластин ҳудудларини тарк этмагунча “Ҳамас” қуролли қаршиликдан воз кечмайди”¸ -деди.

Ироқ собиқ президенти Саддам Ҳусайн ва унинг сафдошлари устидан душанба куни давом эттирилган маҳкама жараëни кўп ўтмай сешанбага қолдирилди.

Душанба куни маҳкама залига чақирилган Саддам Ҳусайннинг икки собиқ ëрдамчиси¸гувоҳлик беришдан бош тортишди.
Саддамнинг собиқ ëрдамчилари суд залига мажбурлаб олиб келинганликларини айтишди.
Маҳкамадаги давлат айбловчиси¸ гувоҳ ва айбланувчилар залга мажбурлаб келтирилиши қонунга мос эканини айтди.
Ана шундан кейин Саддам Ҳусайннинг ўзи маҳкама жараëнини бойкот қилмасликка мажбур бўлди.
Саддамнинг адвокати Ал –Дулами гапиради.
”Маҳкама боши берк кўчага кириб қолди. Ҳакам кўзини биздан олиб қочмоқда¸бизни эшитишни¸ саволларимизга жавоб беришни истамаяпти. Суд раиси билан орамизда мулоқот йўқ. Жараëн давомида барча суд меëрлари бузилган. Фикримча¸ бу юзадан бутун маъсулият янги тайинланган ҳакам ва давлат айбловчиси зиммасидадир.”

Айни пайтда Ироқ пойтахтида зўравонликлар давом этмоқда.
Бугун ҳудкуш бомбачи Бағдоддаги банк биноси олдида ўзини портиллатиб юборди.
Портлаш оқибатида 7 киши нобуд бўлди. Яраланганларнинг сони аниқланмоқда.

Расмий Теҳрон Би-Би-Си радиосининг интернетдаги форсча янгиликлар саҳифаси Эрон ҳудудида ëпиб қўйилганлигини расман тасдиқлади.

Эрон маданият вазири Муҳаммад Сафар Ҳаранги Би-Би-Сининг форс тилидаги янгиликлар саҳифаси “аксил Эрон” кайфиятидаги нашр эканлигини таъкидлади.
Би-Би-Си саҳифаларига ҳар ойда 30 миллион Эронлик кириши айтилади.

Эрон уранни бойитишнинг биринчи даврини бошлади.

Бу ҳақда халқаро атом энергияси агентлиги маълумот тарқатди.
Бугун эрталаб расмий Теҳрон уранни бойитиш масаласида Эрон ва Москва ўртасидаги музокараларнинг кечиктирилганлигини билдирди.
Расмий Техрон вакили Кремл режаси Эрон сиëсатидан келиб чиқиб таҳрир қилиниши зарурлигини айтди.
“Музокоралар масаласи очиқ қолмоқда. Уларнинг қачон бошланиши эса бошқа масала. Эрон ҳукуматининг уранни ўз ҳудудида бойитиш борасидаги қатъий истаги билан боғлиқ янги омиллар ҳисобга олиниши зарур.
Биз Россия режасининг Эрон сиëсати эъиборга олинган ҳолда таҳрир қилиниши зарур деб биламиз ва бунга эришамиз.”

Россия ТИ Вазирлиги 16 февралга мўлжаланган музокораларга тайëр эканлигини билдирди.

Қирғизистон парламенти депутатлари парламент спикери Ўмурбек Такабоев истъефоси масаласини 20 февралгача кечиктиришди.

Парламент раисининг ўзи лавозимдан кетиш учун ҳоҳиш билдирган эди.
Ўмурбек Такабоевнинг Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиевни ҳақорат қилиши истеъфо сабаби сифатида кўрилмоқда. Душанба куни парламент депутатлари олдида чиқиш қилган Такабоев айтган сўзи учун узр сўраш нияти йўқлигини ва лавозимдан ўз иҳтиëри билан кетаëтганини айтди.

Теҳасда ов қилаëтган АҚШ Вице президенти Дик Чейни узган ўқ тасодифан бир одамга бориб тегди.

Ов пайтида ўқ теккан одам ярадор бўлди.
Маълумотларга кўра ярадор ўзини яҳши ҳис қилмоқда.
Воқеа Теҳас штатида юз берди.



Грузия парламенти депутатлари мамлакатнинг низоли ҳудудларига жойлаштирилган Россия ҳарбий кучлари фаолиятини салбий баҳолашди.

Грузия парламентининг 15 феврал куни Россия ҳарбийларининг Грузия – Осетия низоли ҳудудидаги Цхинвали ҳарбий округидан чиқариб юбориши борасида қарор қабул қилиши кутилмоқда.
Грузия давлат котиби Георгий Хаиндрава¸бугун парламент депутатлари олдида чиқиш қилиб Жанубий Осетиядаги Россия ҳарбийлари Грузия учун ҳатар манбаи эканлигини таъкидлади.

Қозоғистондаги мухбиримизга кўра, мухолифат етакчиларидан бири Алтинбек Сарсенбаев ов пайтида ҳалок бўлган.

44 ëшида оламдан ўтган Олтинбек Сарсенбоев 1992 йилнинг мартидан бошлаб президент аппарати ва Қозоғистон вазирлар маҳкамасининг маданият ва миллатлараро муносабатлар бўлимини бошқарган, 2001 йилнинг майидан - Қозоғистон Хавфсизлик Кенгаши котиби. 2002 йилнинг февралидан 2003 йилнинг ноябригача - ҚР Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси. 2003 йилнинг декабридан – “Ақ Жўл” демократик партиясининг ҳамраиси. Охирги пайтда мухолифат лидерларидан бири эди.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев марҳумнинг оиласига таъзия билдирди.

Ироқнинг шиалар иттифоқи Иброҳим Ал-Жаъфарийни бош вазир лавозимига номзод қилиб кўрсатди.

Бирлашган Ироқ иттиофқида бугун ўтказилган овоз бериш натижасида ҳозирда бош вазир лавозимини эгаллаб турган Жаъфарий 2003 йилда Саддам Ҳусайн ағдарилганидан кейин биринчи тўлақонли ҳукумат раислигига номзод этиб кўрсатилди.
Янги конституцияга кўра, навбатдаги президент парламентдаги энг йирик блок ҳисобланган шиалар иттифоқидан бош вазир номзодини кўрсатишни сўрайди. Шундан кейин, бу номзод парламент томонидан тасдиқланиши лозим.
Ироққа оид бошқа хабарларда, бугун амалга оширлган зўравонликларда камида уч киши ҳалок бўлгани ва 20 киши жароҳатлангани айтилади.

Айни пайтда, Муҳаммад Пайғамбарни ҳажв қилувчи расмларга норозилик давом этмоқда.

Туркия бўйлаб ўн минглаб мусулмонлар бугунги намойишларда қатнашди. Намойишчилар Дания байроқларини ёқиб, Истанбулдаги Франция консулигига тош ва тухумларни отишди.
Ғарбий Соҳилдаги масжидлардан бирининг деворига яҳудий мутаассиблар Муҳаммад Пайғамбарни ҳақоратловчи ёзувларни ёзиб кетганига юзлаб фаластинликлар иштирокида норозилик намойиши ўтказилди.
Саудиянинг Жидда шаҳрида ўтказилаётган иқтисодий форумда Араб Лигаси раиси Амр Мусса Шарқ ва Ғарбни карикатуралар бўхронидан чиқиш учун биргаликда иш олиб боришга чақирди. Мусса “ҳозир Шарқ ва Ғарб ўртасида тўқнашув содир бўлишининг пайти эмас, бу мунозарани ортда қолдириб, биргаликда ишлайлик”, деди.

Расмий Теҳрон Вашингтоннинг Эрон Муҳаммад Пайғамбарни ҳажв қилувчи карикатуралардан аксил ғарб адоватни қўзғатмоқчи, деган айбловларини рад этди.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Ҳамид Ризо Осифий бу айбловлар мутлақ нотўғри, деб баёнот берди.
Осифий АҚШ давлат котиби Кондолиза Райснинг Эрон ва Сурия аксил ғарб “кайфиятларни қўзғатишда ҳаддан ошиб кетишди”, деган баёнотига шу тарзда жавоб берди.

Айни пайтда, Индонезия расмийлари берган баёнотда айтилишича, Дания ўз элчиси ва элчихона ходимларини, хавфсизлик сабабларига кўра, мамлакатдан олиб чиқишга оид қарори ўринсиз, чунки Индонезия ҳукумати даниялик дипломатлар хавфсизлиги кафолатланишини ваъда қилган.
Муҳаммад Пайғамбарни ҳажв қилувчи расмлар Дания газеталарида чоп этилганидан кейин, унинг мусулмон давлатлардаги элчихоналарига карикатуралардан ғазабланган мусулмонлар ҳужумлар уюштирди.

БМТ қошидаги Халқаро атом энергияси агентлигининг кузатувчилар гуруҳи Эрон ўзининг мунозарали ядровий тадқиқотларини қайта бошлашини кузатиш учун етиб келди.

Эрон парламенти раиси Ғулом Али Ҳадад Одил ИРНА ахборот агентлигига берган интервьюсида тадқиқотлар бугун бошланишини маълум қилди.
Эрон икки йиллик танаффусдан кейин уранни бойитиш ишларини бошлаши ҳақида январда эълон қилган эди. Уранни бойитиш воситасида тинч мақсадлардаги ядровий энергия ишлаб чиқиш мумкин. Бироқ бойитилган уран ядровий қурол учун ҳам ишлатилиши мумкин.
Теҳроннинг ўз тадқиқотларини тиклаши ҳақидаги баёноти, Эрон ядровий қуролни қўлга киритмоқчи деган хавотирларни янгилади ва 4 феврал куни Халқаро атом энергияси агентлигининг бу масалани БМТ Хавфсизлик кенгашига оширшига сабаб бўлди.

Британия молия вазири Гордон Браун Британия армияси шаънига доғ тушурмаслик мақсадида, ироқликларни калтакалагнликда айбдор деб топилган ҳар қандай Британия аскари суд қилинишини маълум қилди.

Браун бу сўзларни БиБиСига берган суҳбатида айтди. Британиялик аскарларнинг ироқликларни калтакалаётгани тасвирланган видео тасма телевидение орқали кўрсатилганидан кейин, Британия мудофаа вазирлиги воқеа юзасидан текширувни бошлади.
Мудофаа вазирлиги мулозими генерал Мартин Рутледж вазиятнинг нақадар жиддийлигини алоҳида қайд этди.
“Бу видео тасмадаги тасвирлар жуда жиддий айбловлардан дарак беради. Бу айбловлар жуда хавотирли ва қироллик ҳарбий полицияси бу борада дарҳол текширув ўтказишини тақазо этади. Биз ҳар доим жиноят ёхуд жиддий қонунбузарлик содир этилганига оид гумонлар пайдо бўлиши биланоқ бундай текшриувни ўтказамиз. Бу қонун устиворлигини кафолатлаш бўйича мажбуриятимизнинг амалга оширилишини таъминлайди. Шафқатсиз муносабатларни доимо қоралаб келганмиз ва қонунбузарликларга оид ҳар қандай айбловларни жидий кўриб чиқамиз.”
Хабар қилинишича, айтилаётган видео тасма бундан икки йил олдин Ироқда туширлиган. Видео тасмадан олинган суратлар дастлаб “British Sunday” газетасида эълон қилинди.

Исроил Россия Президенти Владимир Путиннинг Ҳамас гуруҳи етакчиларини Москвага таклиф қилиш режаларини яна бир бор танқид қилди.

Исроил ташқи ишлар вазири Тзипи Ливни Путиннинг таклифини “ўринсиз” ва “ортиқча”, деб баҳолади. Ливни Ҳамасни Исроилни йўқ қилиш мақсадидан қайтмаган террорчи ташкилот деб атади.
Ўтган пайшанба куни президент Путин Фаластин парламент сайловларида ғалаба қозонган Ҳамас етакчиларини Москвага музокаралар учун таклиф этажагани айтган эди. Россия расмийлари бу музокараларда Ҳамасни зўравонликдан воз кечиш ва Исроилнинг мавжуд бўлиш ҳуқуқини тан олишга кўндиришга уринишларини айтмоқда.
Россия ва Ҳамас вакиллари музокаралар шу ойнинг охиригача ўтказилиши мумкин, демоқдалар.

Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили Украина Россия ҳарбий флотининг Қора Денгиздаги портда фойдаланиши учун ижара ҳақини оширишга ҳаққи йўқлигини айтди.

Украина Севастополдаги Қора Денгиз флоти учун Россиядан олинадиган товон пули миқдорини оширишни режалаштираётганини маълум қилган эди. Баъзи расмийлар Россиядан ҳозирда йилига тўланаётган 93 миллион АҚШ доллари миқдоридаги ҳақдан 20 баробар кўпроқ талаб этилиши мумкинлигини айтмоқда.
Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили Владимир Доронкин Қора Денгиз Флотини Украина ва Россия ўртасида бўлиб олиш бўйича 1997 йилда имзоланган келишув шарталари бузилмаслиги лозимлигини таъкидлади. Бу келиушвчга кўра, Москвага 2017 йилга қадар Қора Денгиз флотини ижарага олиш ҳуқуқи берилган эди.

Покистон Президенти Парвез Мушарраф Ал-Қайда етакчиларидан бири Айман ал-Заваҳирий ўтган ой Афғонистон билан чегарадош ҳудудларда амалга оширилган Америка ҳаво ҳужумидан омон қолганини маълум қилди.

Покистон ҳарбийларининг матбуот вакилига кўра, Мушарраф ҳаво ҳужуми амалга оширилган куни Заваҳирий Дамадола қишлоғига келиши керак бўлгани, бироқ негадир келмаганини айтган.
Мушарраф ҳаво ҳужуми натижасида беш нафар жанггари, жумаладн Заваҳирийнинг яқин қариндоши ўлдирилганини маълум қилган.
13 январ кунги ҳаво ҳужумида қишлоқ аҳолиснинг 18 нафари ҳалок бўлган эди. Ҳаклок бўлганлар орасида бегуноҳ одамларнинг бўлгани Покситон бўйлаб норозилик намойишларга сабаб бўлди.
Баъзи манбаларга кўра, ҳаво ҳужумини АҚШнинг Марказий разведка бўлими амалга оширган. Бироқ Вашингтон буни расман тасдиқлагани йўқ.

Италия соғлиқни сақлаш расмийлари мамлакатда парранда гриппининг биринчи ҳолати аниқланиши туфайли фавқулодда мажлис ўтказди.

Касалликнинг одам учун хавфли Эйч5Эн1 кўриниши Италия жанубидаги Пуглия ва Калабрия вилоятлари ҳамда Сицилия оролларига учиб келган кўчманчи оққушларда қайд этилди.
Италия соғлиқни сақлаш вазири Франческо Сторас оққушлар Болқон давлаталридан учиб келганини таъкидлади. Шу билан биргаликда парранда гриппи вирусининг қайд этилгани ҳозирча одамлар учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди, деб қўшимча қилди Италия соғлиқни сақлаш вазири.
Қуш тумовининг Эйч5Эн1 кўриниши Грецияда ҳам қайд этилгани айтилмоқда. Айтилишича касаллик Европа Иттифоқи ичида биринчи марта қайд этилмоқда.
Айни пайтда, Индонезия расмийлари парранда гриппида яна икки киши вафот этганини маълум қилди.

Италиянинг Турин шаҳрида бўлиб ўтаётган қишки Олимпия ўйинларида франциялик чанғичи Антуан Денериаз трамплиндан учиш мусобақаларида олтин медалга сазовор бўлди.

Бу мусобақаларда кумуш ва бронза медаллар австриялик Микаел Валшхофер ва швейцариялик Бруно Керненларга тегди.
Сноуборд бўйича ўтказилган мусобақаларда эса, америкалик спортчи Шон Уайт ғалаба қозонди. Иккинчи ўринни ҳам америкалик сноубордчи Дэнни Касс, учинчи ўринни эса финляндиялик Маркуу Коски эгалладилар.
30 километлик спринтда эса россиялик чанғичи Евгений Дементьев олтин медал ғолиби бўлди. Норвегиялик Фрод Эстил кумуш медали, италиялик Пиетро Пиллер Коттер эса бронза медали соҳиби бўлишди.
Эстониялик Кристина Смигун аёллар орасидаги ўнқир-чўнқир жойлардан 15 километрлик спринтда олтин медал соҳиби бўлди. Чехиялик Катерина Нюманома иккинчи, россиялик Евгения Медведева эса учинчи бўлиб финишга етиб келдилар.

Афғонистон ички ишлар ходимлари Кобулда 130 килограмдан ортиқроқ соф ҳероинни қўлга олди.

Германия ахборот агентликларидан бирининг хабар қилишича, қорадори таксида топилган бўлиб, Ғарбий Европа учун мўжалланган бўлган. Хабар қилинишича, бу қўлга олинган соф қорадорнинг энг катта партияси бўлган.
Афғонистонда жаҳондаги қорадорининг энг катта қисмини ишлаб чиқарилади. Президент Ҳамид Карзай наркотикларга қарши курашни ўз ҳукуматининг устивор вазифаси деб эълон қилган.

Россяидан олинган хабарга кўра, Ингушетияда номаълум шахсларнинг ҳужуми оқибатида россиялик бир аскар ҳакло бўлган ва тўрт нафари жароҳатланмаган.

Маълум бўлишича, мазкур ҳужум Ингушетиянинг Троитская шаҳарчасида амалга оширилган.
Ҳужумчиларнинг бири ўлдирилгани айтилмоқда. Хавфсизлик кучлари яна бир жанггарини қўлга олган.
Ўтган ҳафта Россия қўшинлари Чеченистон чегараси яқинида чечен сепаратчи қўшинлари билан олиб борган жангларда 12 жанггари ва Россиянинг етти аскари ўлдирилган эди.

Қуддус шаҳридаги шифокорлар Исроил Бош вазири Ариел Шаронни операция қилиб, йўғон ичагининг бир қисмини олиб ташлади.

“Хадасса” касалхонаси раҳбари Шломо Мор-Ёсеф мухбирларга, тўрт соат давом этган жарроҳлик операцияси Шароннинг аҳволини барқарорлаштиришга ёрдам берганини айтди.
“Бош вазир Шароннинг аҳволи барқарор, аммо оғир. Эрталаб унинг хаёти хавф остида эди. Бироқ ҳозир, айтишим мумкинки, Бош вазир Шароннинг аҳволи оғир, барқарор ва ҳаёти хавф остида эмас ”, – деди Шломо Мор-Ёсеф. 4 январ куни мияга қон қуюлиши ташхиси билан касалхонага ётқизилган Исроил Бош вазири Ариел Шарон ҳозирга қадар хушига келмаган.

АҚШ ўтган ой Покистоннинг Бажур минтақасига уюштирган ракета ҳужуми оқибатида Ал-Қайда раҳбари ўринбосари Айман Аз-Завоҳирийнинг яқин қариндоши ўлдирилган.

Покистон президенти Парвез Мушарраф Пешавор шаҳрида қабила бошлиқлари билан учрашув пайтида шуни маълум қилди. Мушарраф уларнинг исмини айтмади. Покистон раҳбарига кўра, ҳужум оқибатида яна тўрт нафар хорижлик нобуд бўлган.

Парранда гриппининг одам ҳаёти учун ўта хавфли H5N1 кўриниши Европа Иттифоқига аъзо Италия, Греция ва Болгарияда ҳам борлиги аниқланди.

Брюссел шаҳридаги Европа комиссиясига кўра, Италия ҳукумати хавфли вирус мамлакатнинг Пуглия, Калабрия вилоятлари, шунингдек Сицилия оролида ҳам борлиги аниқлангани тўғрисида комиссияга маълумот берган. Айни пайтда, Греция қишлоқ хўжалик вазирлиги мамлакат шимолий ҳудудларида топилган учта оқ қуш айнан парранда гриппининг H5N1 вирусидан ўлганини тасдиқлади.

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод агар Эроннинг ядровий дастури борасида босим кучаяверса, Эрон Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик келишувидан чиқиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Эронда амалга оширилган Исломий инқилобнинг 27 йиллиги муносабати билан Теҳронда минглаб одамлар олдида қилган чиқишида:
“Эрон Исломий республикаси ўзининг ядровий дастурини Халқаро атом энергияси агентлиги ва Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик келишуви доирасида амалга оширишга ҳаракат қилиб келди. Агар улар ана шу қоидалардан фойдаланиб Эрон халқининг ҳуқуқини бузишга ҳаракат қилсалар, билингки, Эрон ўз сиёсатини қайта кўриб чиқади”, – дея баёнот берди Маҳмуд Аҳмадийнажод.
Эрон президенти “Холокост” қатлиомини эртак, дея атаб ҳозирда ҳақиқий “Холокост” Фаластин ва Ироқ ҳудудларида содир бўлаётганини айтди. Аҳмадийнажод фаластинликлар ва бошқа давлатлар охир-оқибат яхудий давлатини йўқ қилишини айтди. Европа Иттифоқи Эрон президентининг охирги баёнотларини қоралади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG