Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2019, Тошкент вақти: 04:39

Халқаро хабарлар

Россия ва Грузия ўртасидаги можаро тобора кучаймоқда.

Тбилиси президент Путинни Грузиянинг сепаратчи мухториятлари раҳбарларини қўллаб-қувватлаётганликда айблади, Россия президенти эса Грузия раҳбариятини Сталин давридаги хавфсизлик идоралари раҳбари Берияга ўхшатди.
Россия Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан ўтказилган мажлис пайтида Путин Грузия раҳбарияти ҳаракатларини "давлат террорчилиги", деб атади.
Грузия ташқи ишлар вазири Гела Бежуашвилининг бугун журналистларга билдиришича, Россия президенти 30 сентябрь куни Сочи шаҳрида Абхазия ва Жанубий Осетия раҳбарлари билан учрашган. Бу хабарни Кремль матбуот хизмати тасдиқлагани ҳам, инкор этгани ҳам йўқ.
Абхазия ва Жанубий Осетия 90-йилларнинг бошларида ўзларини Грузиядан мустақил деб эълон қилган эди.
Россия - Грузия можаросини муҳокама қилган Украина, Польша ва Литва президентлари томонларни можарони дипломатик йўллар билан ҳал қилиб олишга чақирдилар.
Уч мамлакат етакчиларининг шанба куни Львов шаҳрида бўлиб ўтган учрашувидан кейин Украина президенти Виктор Юшченко меҳмонларининг ҳам номидан гапириб, инқироздан чиқишда ёрдам кўрсатишга тайёр эканликларини билдирди.
Грузия ички ишлар вазирлиги айғоқчиликда гумон қилиниб қўлга олинган россиялик ҳарбийларнинг хуфя фаолияти тўғрисидаги янги материалларни эълон қилди. Россиялик ҳарбийлар эндиликда ўтган йили Гори шаҳрида портлаш амалга оширишга тайёргарлик кўрганликда ҳам гумон қилинмоқда.
Россия Грузиядан ўз фуқароларини олиб чиқишни давом эттирмоқда. Айни пайтда Москва Грузиядаги икки ҳарбий базадан ҳарбийлари ва ҳарбий техникасини олиб чиқишни тўхтатиб қўйди.

АҚШнинг Афғонистон шарқида жойлаштирилган 12 минг аскарли қўшини устидан қўмондонлик яқин кунлар ичида НАТО ихтиёрига ўтади.

Шундай қилиб аксилтеррор иттифоқнинг Афғонистон ҳудуди катта қисмида олиб бораётган амалиётлари учун масъулият Шимолий Атлантика альянсига ўтади.
Айни пайтда Афғонистондаги АҚШ ҳарбий контингентининг 8 минг аскарли бошқа қисми бевосита АҚШ қўмондонлиги назоратида қолади.

Исроил ҳарбийларини Ливан жанубидан олиб чиқиш тугалланди.

Хабарларга қараганда, Исроилнинг бир неча юз ҳарбийси, танклари ва бошқа ҳарбий техникаси Ливан – Исроил чегарасини якшанбага ўтар кечаси кесиб ўтди.
Исроил ўз ҳарбийларини Ливан ҳудудидан БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси талабларига биноан олиб чиқди. Мазкур ҳужжат Исроил билан Ливан ҳудудида жойлашган "Хизбуллоҳ" гуруҳи ўртасидаги қуролли тўқнашувга чек қўйди.
Исроил армияси зобити, майор Голан бундай деди: Биз БМТнинг 17-01-инчи резолюциясида назарда тутилган мажбуриятимизни бажариб, Ливандан чиқиб кетаяпмиз. Энди навбат Ливанга. Ҳамма нарса Ливан ҳукумати ва албатта, БМТ қўлида”.
Ливанда жойлаштирилган халқаро тинчлик сақловчи кучлар вазиятни назорат қилиб турибди.

Хитой халқ республикаси ташкил топганининг 57 йиллигига бағишланган тантаналар мамлакат пойтахти Пекин шаҳрида бошланди.

Шаҳарнинг марказий Тянанмен майдонида бугун эрталаб ўтказилган давлат байроғини кўтариш маросимида 200 мингдан зиёд киши қатнашди.
Байрам бир ҳафтага чўзилади. Бу ўзига хос таътилни 120 миллион хитойликнинг ўз уйидан ташқарида – дам олиш уйлари ёки сайру саёҳатда ўтказиши кутилмоқда.

Бугун Австрия, Венгрия ва Боснияда сайловлар ўтказилмоқда.

Австрияда ялпи сайловлар ўтказилмоқда. Таҳлилчиларнинг аксарияти ҳокимият тепасига канцлер Вольфганг Шюссел етакчилигидаги Консерваторлар партияси қайтиб келишини башорат қилмоқда.
Босниялик сайловчилар мамлакат парламенти ҳамда икки мухторият – Босния серблари республикаси ва Мусулмон–хорват федерацияси вакиллик органлари депутатларини сайламоқда.
Венгрияда маҳаллий сайловлар ўтказилмоқда. Мазкур сайловлар бош вазир Ференц Дюрчаннинг ҳокимиятда қолиш-қолмаслигини белгилаб бериши ҳам мумкин. Чунки Дюрчаннинг ҳокимият тепасига ёлғон гапириб келиб қолгани яқинда фош этилгач, Венгрияда оммавий равишда норозилик акциялари бўлиб ўтди.

Яқинда Мўмбай шаҳрида амалга оширилган портлашларга Покистон разведкасининг алоқаси бўлганлигини исботловчи далилларни Ҳиндистон Покистонга тақдим этмоқчи.

Деҳли Исломободни эълон қилинган далиллар юзасидан чора кўришга даъват қилмоқда.
Аввалроқ Покистон Мўмбай шаҳрида амалга оширилган портлашларга ўз разведкасининг алоқаси борлиги тўғрисидаги тахминларни инкор этган эди.
Расмий Деҳлининг сўнгги баёнотларига жавобан Покистон ташқи ишлар вазирлиги вакили Тасним Аслом бундай деди: Бу баёнот, Мўмбайдаги портлашлардан кейин қилинган бошқа кўплаб баёнотлар каби ҳеч қандай асосга эга бўлмаган тахминлардан иборат бўлиб, Ҳиндистоннинг ўзидаги портлашга алоқадор кучлардан жамоатчилик диққатини чалғитиш мақсадида қилинаётган ҳаракатдир”.
11 июль куни амалга оширилган террористик ҳуруж оқибатида 186 киши қурбон, юзлаб одам ярадор бўлган эди.

Истеъфодаги генерал Сурайуд Чуланонт Таиланднинг муваққат бош вазири сифатида қасамёдга келтирилди.

У бир неча кун муқаддам бу мамлакатда ҳарбий тўнтаришни амалга оширганлар қарори билан ҳукумат раислигига тайинланди.
Ҳарбий тўнтариш лидерлари, шунингдек, Таиланд қироли маъқуллаган ўтиш даври конституциясини ҳам жорий этди. Сайловларни кейинги йилнинг октябрида ўтказишга ваъда бердилар.
19 сентябрь куни амалга оширилган давлат тўнтариши пайтида қон тўкилмади.

Бугун Вьетнамда камида 5 киши табиий офат - "Сангсан" довули қурбони бўлди.

Довул арафасида мамлакатнинг соҳилбўйи ҳудудларидан 180 минг нафардан зиёд киши хавфсиз жойларга кўчирилди. Барча авиақатновлар бекор қилинди.
“Сангсан” довули бир неча кун аввал Филиппин узра эсган, миллионлаб киши электр ва тоза сувсиз қолган эди. Довул оқибатида 150 филиппинлик нобуд бўлди ёки бедарак йўқолди.

Варшава шаҳрида "Дунё гўзали - 2006" танлови якунига етди.

Чехиялик 18 яшар Татьяна Кухаржова танлов ғолиби бўлди.

Кобулда мамлакат Ички ишлар вазирлиги биноси олдида ҳудкуш бомбачининг ўзини портлатиб юбориши натижасида камида 12 киши ҳалок бўлган ва 45 нафар одам жароҳатланган.

Мамлакат полиция расмийсига кўра¸ ҳудкуш бомбачи портловчи мосламани вазирликка кираверишда ходимларнинг ишга келаëтганида ишга солган.
Касалхона ходимларига кўра¸ портлаш оқибатида тан жароҳат олганларнинг аксарияти оғир аҳволда ва қурбонлар сони ортиши мумкин.

Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари Ироқ ҳукумати ва чет эл элчихоналари жойлашган Бағдоднинг “Яшил зона” деб аталувчи минтақасига ушютирилиши режалаштирилган ҳужумнинг олди олинганидан сўнг¸ комендантлик соатини жорий этди.

Ҳукумат комендатлик соати автомобил ва пиëдаларга нисбатан жорий қилингани ва унинг якшанбага қадар давом этишини маълум қилган.
Бағдод маъмурияти комендатлик соати жорий қилиниш сабабларини айтмаган.
АҚШ ҳарбийлари Ироқдаги сунни араблар сиëсий партиясининг екатчиси Аднан Дулаймининг хонадонида тана қўриқчисини қўлга олганини хабар қилган.
Қўлга олинган шахснинг “Яшил зона” га қарши ҳужум уштириши режалаштирилгани айтилади.
Айни пайтда Ироқ жанубидаги Басра шаҳри ҳокими Ироқ полицияси унга нисбатан пистирма уюштириб¸ уни ўлдиришга ҳаракат қилганлигини айтган.
Ҳоким Муҳаммад ал Вайли Ироқ жиноии ишларни олдини олиш бўлими ходимларини уни ўлдиришга ҳаракат қилганликда айблаб¸ уларга қарши қонуний чоралар кўришини маълум қилган.

Ҳиндистон полицияси Покистон разведка хизматини бир муддат аввал Ҳиндистоннинг молиявий пойтахти Бомбей темир йулларида юз берган портлашга алоқадорликда айбламоқда.

Бомбей полицияси комиссари Рой ўтказилган текширув натижалари бу портлашни Покистон разведка хизмати олдиндан режалаштиргани ва буни расмий Исломободга мойил “Лашкари Тойиба” жанггарилар амалга оширганлигини кўрсатишини айтди.
Покистон ушбу портлашларга алоқадорлигини рад этади.
11 июл куни юз берган портлаш 186 кишининг ҳаëтдан олиб кетган¸ саккиз юз нафардан ортиқ одам жароҳатланган эди.

Ҳинд магнати¸ дунëдаги йирик конлар хўжайини Лакшми Митталга тегишли Қозоғистондаги “Arcelor Mittal” ширкатининг минглаб кончи ва пўлатчилари бугун норозилик намойиши ўтказди.

Намойишчилар маош 40 фоизга оширилиши ва конларда хавфсизлик таъминланишини талаб қилмоқда.
Йиллар мобайнида пўлат ишлаб чиқариш бўйича дунëдаги йирик “Arcelor Mittal” ширкати ишчилари унинг Қозоғистонга келганидан кейин кончилар учун етарли шароит яратиб бермагани ва уларнинг маошини оширмаганини айтиб келади.
20 сентябрь куни Қозоғистондаги кўмир конида содир бўлган портлаш оқибатида 41 киши ҳалок бўлган эди.

АҚШ президенти Жорж Буш дунëнинг ҳар бурчагида террорга қарши курашиш лозим¸ деди.

Бу ҳақда президент ўзининг ҳафталик радиомурожаатида маълум қилди.
Сўнгги пайтларда АҚШ Ироққа бостириб кирганидан сўнг¸ исломий радикализм кучайиб кетганлиги ҳақида тез-тез гапирилиб келинмоқда ва Буш олиб бораëтган сиëсат кўпчилик кузатувчилар томонидан танқид қилинмоқда.
“11 сентябр воқеаларидан 5 йил ўтиб ҳам Вашингтондаги айрим одамлар душман табиатини билмайди. Мамлакат ичидаги фуқароларимизни ҳимоя қилишнинг ягона йўли дунë бўйича душманларимизга қарши кураш олиб боришдир. Қачонки террорчилар қўлга тушишдан қочиб юрса¸ улар янги ҳаракатларни режалаш¸ уларни амалга ошириш имкониятисиз қолади. Шундай экан¸ биз террорчилар мағлуб бўлмагунча¸ уларга қарши курашда давом этамиз"¸ - деди Жорж Буш.

Бортида 155 йўловчи билан Амазонка жунглиси осмонида ғойиб бўлган йўловчи самолëт қолдиқлари Мато Гроссо штати ҳудудида топилган.

Бразилия Миллий фуқаролик авиакомпанияси ходими Косете Кастро¸ олдинроқ самолëт Рио Де Жанейродан икки минг километр шимоли-ғарбда ғойиб бўлганини айтган эди.
"Биз шуни маълум қиламизки¸ бортида 155 йўловчи бўлган ва 14:30да Манаус аэропортдан ҳавога кўтарилган, 1907 рақамли рейс билан учаëтган самолëт радардан ғойиб бўлди. Самолëт 18:10да Бразилия шаҳридаги аэрпортга қўниб¸ кейин яна парвозини давом эттириши керак эди. Бразилия ҳаво кучларига қарашли самолëт билан 16:48ларда¸ Пара штати осмонида учаëтган пайтда алоқа узилди"¸ - деди расмий.
Ҳалокат оқибатида бирор бир йўловчининг омон қолгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Аввалроқ¸ Бразилия расмиялари Гол авиакомпаниясига тегишли самаолëт кичикроқ бир учқич билан тўқнашиб кетиши натижасида қулаганини маълум қилган эди. Бироқ¸ кейинчалик бу маълумот тасдиқланмагани таъкидланган.

Франция президенти Жак Ширак Ереванга сафари доирасида 1915-1917 йиллари Усмонли Туркия томонидан геноцид қилинган арманларни хотирлади.

“Франс Пресс” ахборот агентлиги президент Ширак сўзидан иқтибос келтирар экан Туркия Европа Иттифоқига аъзо бўлишидан олдин XX аср бошида амалга оширган ҳунрезликларни тан олиши керак¸ деб ëзади.
Туркия хукумати эса юз минглаб арманилар мамлакатда олиб борилган ички сиëсат қурбони бўлганини таъкидлаб¸ ҳар қандай геноцидни инкор этади.
Ширак шунингдек¸ Арманистон ва Озарбайжон хукуматини Тоғли Қорабоғ юзасидан тинч муросага келишга чақирди.

Италия расмийлари Рим ҳамда Минск ўртасидаги муносабатларни таранглашишига сабаб бўлган 10 ëшлик етим қиз Виктория Морозни Беларусга қайтарди.

Ҳар йили ëз фаслида Викага мезбонлик қилаëтган оила¸ етимлар уйида уни ҳақорат қилишиларини иддао қилиб¸ Беларус ҳукуматига бериб юборишдан бош тортган эди. 29 сентябр куни қизалоқ Беларусга қайтган.
Виктория Мороз сўнгги 4 йил ичида ëз фаслини италиялик оила хонадонида ўтказган. Мороз ҳар йили Беларусдан Европа мамлакатларига олиб бориладиган минглаб етимлардан биридир.

Россия армияси қўмондонларидан бири¸генерал Александр Баранов Россия ҳарбийларининг Грузиядан олиб чиқиш ишлари вақтинчалик тўхтатилганини маълум қилди.

Россия хукумати 2008 йил якунига қадар Қора денгиз бўйидаги Батуми шаҳри ҳамда Ахалкалакидаги ҳарбий базасини ëпиб¸ у ердаги зобитларни чақириб олишга ваъда берган эди.
Айни пайтда жосусликда гумон қилинган тўрт нафар Россия зобитининг Грузияда қўлга олингани воқеаси юзасидан Россия Ташқи ишлар вазирлиги Грзузиядаги барча дипломатларни ортга чақириб олмоқда.
Элчихона матбуот котибига кўра¸ Тбилисида фақатгина икки нафар дипломат ва қўриқчилар қолади.
Тбилиси суди 4 нафар рус зобитини ҳибсда сақлаш ҳақида қарор қабул қилганидан сўнг¸ Россия Грузиядаги элчихона дипломатлари ва унинг ходимларини эвакуация қилишни бошлаган эди.
НАТО ва АҚШ икки мамлакатни юзага келган тарангликни юмшатишга чақирди.

Тожикистон республикаси Адлия вазирлиги Масуд Собировни мухолифатдаги Демократия партия раҳбари¸ деб тан олди.

Илгари мазкур партияга айни пайдта 23 йиллик қамоқ жасосини ўтаëтган Маҳмудрўзи Искандаров етакчилик қилар эди.
“Озодлик” радиосининг тожик хизматига берган интервюсида Собиров Адлия вазирлиги Марказий сайлов комиссияни у юзасидан қабул қилган қарори ҳақида ëзма равишда маълум қилган.
Бу қарор эса Масуд Собировни ноябр ойида Тожикистонда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ўз номзодини рўйхатдан ўтказишига рухсат беради.

НАТО Афғонистоннинг барча ҳудудларида фаолият юритишга розилик билдирди.

Бу режа НАТОга аъзо давлатлар Мудофаа вазирларининг яқин кунлар ичида Словенияда ўтказиладиган йиғилишида тасдиқланиши кутилмоқда.
НАТО Бош котиби Яаап де Хуп Схеффер қабул қилинган қарорни олқишлади: “Биз тўртинчи босқичи, яъни, халқаро тинчликпарвар кучлар фаолиятини мамлакат шарқий минтақаларига ёйиш босқичига ўтамиз. Уни амалга оширишда 12 мингдан ортиқ АҚШ аскари бизга қўшилади. Улар қуруқлик ва ҳаводан бизни қўллаб-қувватлайди. Менимча, бу жуда муҳим қарор”, – деди НАТО Бош котиби.
Маълумотларга кўра, НАТО Афғонистоннинг барча ҳудудида ҳарбий амалиётлар амалга ошириш имкониятига эга бўлиш учун мамлакатдаги қўшинлари сонини 30 мингга етказади.

Жосусликда гумон қилинган тўрт нафар Россия зобитининг Грузияда қўлга олингани воқеаси юзасидан зиддият кучаймоқда.

Россия БМТ Хавфсизлик кенгашини “хатарли ва қабул қилиб бўлмас” хатти-ҳаракатлари учун Грузияни қоралашга чақирди. Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркин Грузия расмийлари ҳаракати юзасидан жиддий хавотир билдирилган баёнот лойиҳасини ҳамкасбларига тарқатганини маълум қилди: “Биз Грузия ҳукуматининг кескинликни кучайтириш йўлидаги уринишидан хавотирдамиз. Шу боис биз Хавфсизлик кенгаши ва халқаро ҳамжамиятни Грузия томони провокация ҳаракатлари ва вазиятни таранглаштириш ўрнига конструктив мулоқот олиб бориши учун Грузияга таъсир этишга чақирамиз”, – деди Россиянинг БМТдаги элчиси.
Рус ҳарбийлари қўлга олинганига жавобан 28 сентябр куни Россия ҳукумати Тбилисидаги ўз элчисини Москвага чақиртириб олган эди.

28 сентябр куни Германия парламенти немис қўшинларининг Афғонистонда бўлиш муддатини бир йилга, яъни, 2007 йилнинг октябригача узайтириш таклифини мақуллади.

Германия Афғонистонга икки минг 700 нафар немис аскарини жойлаштирган. Улар НАТО етакчилигидаги тинчлик ўрнатувчи халқаро кучлар сафида хизмат қилмоқда. Ҳозирда Афғонис-тон шимолидаги тинчлик ўрнатувчи халқаро кучларга немис ҳарбийлари қўмондонлик қилмоқда.

АҚШ президенти Жорж Буш 29 сентябр куни Тошкент вақти билан соат 20да Оқ Уйда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашади.

Музокара чоғида Қозоғистоннинг нефт экспорт қилувчи муҳим давлатга айланаётгани, терроризмга қарши курашда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик каби масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда. Оқ Уй матбуот вакили Тони Сноу учрашувда демократия масалалари ҳам муҳокама этилиши мумкинлигини айтди.

БМТ Бош котиби лавозими учун курашда Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири Пан Ги Мун олдинда бормоқда.

Жорий йил охирида БМТ Бош котиби Кофи Анна ўз лавозимини тарк этади. Шу боис БМТ Хавфсизлик кенгашида номзодлар учун овоз бериш давом этмоқда. Пайшанба кечқурунги овоз бериш жараёнида етти номзод ичида фақат Пан Ги Мун энг кўп овоз олишга муваффақ бўлди. БМТ Бош котиби ўринбосари ҳиндистонлик Саши Тарур иккинчи ўринда бормоқда. Учинчи ўринни эса Латвиянинг ҳозирги президенти Вайра Вике-Фрейберг эгаллади. Анъанага кўра, навбатдаги БМТ Бош котиби Осиё минтақаси вакили бўлиши кўзда тутилган. Якуний овоз бериш келаси ойда ўтказилади.

НАТОга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари бугун Словенияда Россия Мудофаа вазири Сергей Иванов билан учрашадилар.

Бу томонларнинг одатдаги учрашуви экани айтилмоқда. Ўтган ҳафта НАТО Иттифоқи Грузия билан ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш ҳақида қарор қабул қилгани Россия расмийларини аччиқлантирган эди. Шу ҳафтада НАТО Бош котиби ўринбосари Жон Колстон НАТО ўзини ҳеч кимга таҳдид деб ҳисобламаслигини айтди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG