Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2019, Тошкент вақти: 05:17

Халқаро хабарлар

Эроннинг юқори мартабали вакили «Росатом» Россия атом энергияси агентлиги рахбари билан икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мубоҳаса этди.

Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Меҳди Сафари ҳамда Сергей Кириенко ўртасидаги музокалар 3 соатдан ошиқ вақт давом этди. Сафари Бушер атом электростанциясининг шу йили ишга тушуши борасида умид билдирди.
Айни пайтда ядровий дастурлари боис Эрон масаласи Бирлашган Миллатлар ташкилоти Ҳавфсизлик кенгаши муҳокамасига қўйилиши мумкин. Ҳавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоларидан бири саналган Хитой, айни пайтда ушбу таклифни ўрганиб чиқаётгани ҳақида билдирди.
Аммо Пекин ушбу зиддиятни ҳал этиш учун кўпрок музокалар ўтказилишининг тарафдоридир.
Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Конг Куан томонларни яна музокалар курсисига қайтишга чақирди.
Британия, Германия ва Франция Эрон масаласини Ҳавфсизлик кенгашига ошириш лойиҳасини тақдим этишмоқчи. Мазкур лойиҳа 2 феврал куни кўриб чиқилиши режалаштирилган. Агар тасдиқлангудек бўлса, Эронга иқтисодий чеклов чоралари кўрилиши мумкин.

Европада АҚШ Марказий разведка бошқармасига қарашли махфий қамоқхоналарнинг мавжудлигини тасдиқловчи далиллар топилмади.

Бу борадаги иддаоларни 3 ой давомида текширган махсус Европа Комиссияси айнан шундай хулосага келди. Комиссия рахбари Швейцария сенатори Дик Марти 24 январ куни Стратсбургда бўлиб ўтган Европа кенгаши мажлисида тергов натижаларини эълон қилди.

Дик Марти: “Қонуний аснода тергов изоляторлярининг мавжудлигини тасдиқловчи ёки бундай жойларнинг мавжудлиги борасида маҳаллий ҳокимият вакилларига маълум бўлганини тасдиқловчи далиллар йуқ. Бироқ айтишим керак-ки, кўплаб иддаолар бу йўнилишга ишора қилаётгани бизнинг тергов ишимизни давом эттиришни тақозо этади”.
Ўтган йили ноябр ойида АҚШ терговчилари Ал-Қаида ташкилотига аъзоликда гумон қилинаётганларни Шарқий Европадаги махфий қамоқхоналарда сўроқ қилаётгани борасида хабарлар пайдо бўлгандан сўнг, Европа кенгаши бу борада тергов бошлаб юборган эди.
Қароргоҳи Нью Йоркда жойлашган “Хюман Райтс Уотч” ташкилоти АҚШ махфий тергов изоляторлари Румыния ва Польшага жойлашганини тахмин қилди. Аммо иккала давлат ҳам буни рад этди.
Бундай тергов марказларининг борлиги тасдиқланса, бу - Европада инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган келишувларнинг пой мол бўлганини англатади.

Грузия Энергетика вазири Ника Гилаури Россиядан келтириладиган газ миқдорининг пасайгани боис, мамлакат қўшни Озарбайжондан қўшимча газ сотиб олиши мумкинлигини айтди.

Гилаури Тбилисидан Бокуга қайтар экан, журналистлар билан учрашувда бугуннинг ўзида Озарбайжон Грузияга ёрдам тариқасида 3 миллион куб метр газ етказиб берганини айтди.
Унга кўра, Озарбайжон кунига 2 миллион куб метр газни мамлакатга етказиб бериши мумкин. Россиянинг “Газпром” компанияси Озарбайжонга газ экспортини кўпайтириши ҳақида маълум қилар экан, қўшимча газ миқдорининг Грузияга қайта экспорт қилинишини билидирди.
Айни пайтда Грузия ва Арманистон Моздок – Тбилиси қувирида содир бўлган портлаш туфайли Россиядан газ олишни тўхтатган.
Грузия томони эса, Россияни ушбу портлашни уюштирганликда айблаб чиққан.
Грузия Энергетика вазири Ника Гилаури: “Улар газ конденсатининг сизиб чиқиши портлашга сабаб бўлган деб айтишяпти. Ҳозир эса, тузатиш ишлари қачон тугашини ҳам айтишмаяпти. Бизнинг мутаҳассисларимиз газ сизиб чиққанлигини инкор қилишяпти. Чунки икки кун аввал қувир бенуқсон, яхши ишлаб турганди”.
Россия расмийлари қувр Россия томонидан атайин портлатилганлиги борасидаги иддаоларни рад этмоқда.

Эрон расмий манбаларига кўра, мамлакатнинг жануби-шарқидаги Аҳвоз шаҳрида содир этилган икки бомба ҳужуми оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, камида 40 киши жароҳатланди.

Бомбалардан бири, шахар банкининг қаршисида, иккинчиси эса, давлатга қарашли табиий захиралар идораси ёнида портлади. Мазкур ҳужумлар учун масъулиятини ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмади.
Эрон полицияси зобити, полковник Солеҳий мамлакат телевидениеси орқали қилган чиқишида, портлаш тафсилотлари ҳақида гапирди.
Солеҳий: “Афсуски, бизга маълум қилинишича, ҳозирга қадар Аҳвозда содир бўлган ноҳуш ҳодиса оқибатида Самоний банки ёнида 6 киши ҳалок бўлди ва15 киши жароҳатланди. Гулистон кўчасидаги иккинчи портлаш оқибатида яна 9 киши жароҳатланди.”
Эрон миллий ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, президент Маҳмуд Аҳмадинажод Аҳвозга бориш режасини об-ҳаво шароити боис бекор қилди.
Мазкур минтақада араб озчиликлари истиқомат қилади Аҳвозда эса гоҳ-гоҳида тартибсизликлар вужудга келади.

Ироқнинг собиқ президенти Саддам Ҳусайн устидан кечаётган маҳкама жараёни 29 январ куни давом эттирилади.

Маҳкама матбуот котиби бунинг боисини айрим гувоҳларнинг ҳорижда эканлиги билан изоҳлаган.
Саддам Ҳусайн устидан кечаётган маҳкама жараёнига вақтинча раислик қилаётган судья Рауф Абдел Раҳмон Ироқ суди раислигига номзодлардан биридир. Шу вақтгача Саддам устидан кечаётган маҳкамада раислик қилган судья Ризқ Муҳаммад Амин, унга ёғилган танқидлар ортидан шу ой бошида истеъфога чиққан эди.
Саддам Ҳусайн ва унинг 7 нафар шериги Дужайлда 1982 йилда Саддам ҳаётига суиқасд уринишидан сўнг, 140 нафар Шия мусулмонларини ўлдирганликда айбланмоқдалар.

Афғонистон расмийларига кўра, 22 январ куни мамлакатнинг асосий қамоқхонасидан 7 нафар маҳбус қочиб кетишга муваффақ булди.

Мазкур маҳбусларнинг собиқ Толибон ҳаракати аъзолари экани айтиляпти.
Улар қочган қамоқхона Кобул шаҳри яқинида жойлашган бўлиб, айни пайтда қамоқхона бошлиғининг маълум қилишича, қамоқхонанинг 10 нафар қўриқчиси маҳбусларнинг қочишига ёрдам берганликда гумон қилиниб, сўроқ қилинмоқда. Ўтган йили июл ойида АҚШнинг асосий ҳарбий қамоқхонасдан ҳам 4 нафар маҳбус қочишга муваффақ бўлган эди.

Россия бош прокуратураси болалар савдоси билан шуғуллангани айтилган йирик халқаро жиноий гуруҳни барбод этганини эълон қилди.

Бош прокурор ўринбосари Сергей Фридинский ушбу гуруҳ Россия, Қозоқстон ва Украинада болалар тўғрисидаги маълумотларни тўплаб, уларни асраб олиш агентликларга сотганлигини айтди: “Ушбу ташкилот Гватемала, Қозоғистон, Украина Россия ва яна бир неча давлатларда фаолият олиб борган. Гуруҳ таркибидаги мувофиқлаштирувчи шахслар расмийларга пора бериб, болалар борасидаги маълумотларни тўплаб борди”.
Фридинскийга кўра, ушбу жиноий тармоқ Калифорнияда жойлашган Юнова номли ширкат томонидан бошқарилди. Ширкатнинг Москвадаги офисида тинтув ўтказилган. Бир неча одам ҳибсга олинган. Унинг айтишича, АҚШ ҳавфсизлик кучлари мазкур гуруҳни аниқлашга ёрдам кўрсатган.

Теҳрон ядровий дастури масаласи БМТ Хавфсизлик Кенгашига оширилса¸ Эрон уранни бойитиш ишларини қайта тиклаши мумкин.

Бу ҳақда Теҳрон ядровий дастури бўйича музокаралар олиб борувчи расмийлардан бири Али Ларижаний Британиянинг "Financial Times" газетасига берган интервюсида айтган.
Газета Ларижаний сўзларига таяниб¸ уранни бойитиш ишлари саноат кўламида олиб борилишини ëзади. Бундай ҳаракатлар эса¸ атом бомбасини ишлаб чиқариш учун ҳам олиб борилади.
Ларижаний газетага берган интервюсида Европа Иттифоқини Теҳрон билан музокараларни қайтадан бошлашга чақирган.
Эрон ядровий дастури бўйича музокаралар расмий Теҳрон уранни бойитиш ишларини яна бошлаганидан сўнг тўхтатилган эди.
Шундан сўнг¸ Европа Иттифоқи ҳамда АҚШ ушбу масалани БМТ Хавфсизлик Кенгашида муҳокамага қўйишилиши ва Эронга нисбатан тегишли санкциялар қўлланишини талаб қилмоқда.
Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентлик феврал ойи бошларида бўлиб ўтадиган махсус йиғилишда Теҳрон ядровий дастури масаласини кўриб чиқиб¸ уни БМТ Хавфсизлик Кенгашида муҳокамага қўйиш ëки қўймасликни ҳал қилади.

Россиядан Грузия ва Арманистонга газ оқиб келадиган қувурларда портлашлар рўй берганидан кейин Озарбайжон Грузияга қисман газ етказиб беришни бошлади.

Грузия расмийларига кўра¸ Тбилисига қисман газ етказиш ишлари қайта йўлга қўйилган¸ аммо бутун мамлакатни газ билан таъминлаш учун бир неча кун керак бўлади.
Якшанба куни Россиянинг Шимолий Осетия республикасидаги газ қувурларида юз берган иккита йирик портлаш Россия газини Грузия ва Арманистонга етказиб берадиган газ қувурларини ишдан чиқарибгина қолмасдан¸ расмий Москва ва Тбилиси ўртасида дипломатик муносабатларни ҳам кескинлаштирди.
Россиядаги яна бир республика Карачаево-Черкессиядаги газ қувурларида юз берган учинчи портлаш эса¸ Россиядан Грузияга экспорт қилинадиган электр энергиясини тўхтаб қолишига сабаб бўлди.
Грузия расмийлари портлашларда Россия ҳукуматини айблаб¸ Москва Грузияда ҳукм сураётган совуқ кунларда газ етказиб беришни атайин тўхтатган¸ деган иддао билан чиқди.
Россия расмийлари эса¸ якшанба кунги портлашларга алоқадор экани ҳақидаги ҳар қандай иддаоларни рад этди.

Таниқли турк ëзувчиси Ўрхан Помукнинг адвокати мамлакат расмийлари ëзувчига нисбатан қўзғатилган жиноий ишни бекор қилганини таъкидлади.

Адвокат Халук Инаничи ëзувчи маҳкамасини олиб бораëтган Истамбулдаги судлардан бири суд ишини тўхтатгани ҳамда мазкур масала юзасидан бошқа маҳкама ўтказмасликка қарор қилганини айтди.
Ўрхан Помук матбуотга берган интервюсида¸ биринчи жаҳон уруши йилларида миллионлаб арманларнинг қириб ташланганига ҳеч ким парво ҳам қилмайди деганидан сўнг¸ ҳукумат томонидан турк миллатини ҳақорат қилганликда айбланаëтган эди.
Туркия ҳукумати Усмон империяси даврида турк кучларининг арманларга қарши геноцид уюштирганликлари ҳақидаги иддаоларни инкор этади.
Европа Иттифоқи Ўрхан Помук масаласи Туркияда сўз эркинлигига нисбатан жиддий хавотирларга сабаб бўлганини маълум қилди.
Европа Иттифоқига янги аъзоларни қабул қилиш бўйича комиссар Олли Рен Туркия расмийларининг бу ҳаракатларини олқишлади.
Унинг вакили Амадеу Алтафаж Тардио Брюсселда Реннинг баëнотини ўқиб эшиттирди:
"Мен Олли Рен расмий Анқаранинг Ўрхан Помукка нисбатан қўзғатилган жиноий ишни бекор қилганини олқишлайман. Бу жаноб Ўрхан Помук ҳамда Туркия учун мамлакатда сўз эркинлиги мавжудлигини исботловчи яхши хабардир"¸ - деди Алтафаж Тардио.

Ироқдан олинган бошқа хабарларда¸ Бағдоддаги кучли қўриқланадиган “Яшил ҳудуд” яқинида машина портлагани ва унинг натижасида камида икки киши ҳалок бўлгани айтилади.

Портлаш натижасида камида 5 киши яраланган. Улар орасида бир полиция ходими ҳам бор.
Лейтенант Тойир Маҳмудга кўра¸ портлаш Ироқ полиция патрулининг Эрон элчихонаси биноси олдидан ўтиб кетаëтганида юз берган.
Элчихона биноси ҳеч қандай талофат кўрмаган.

Ироқнинг собиқ диктатори Саддам Ҳусайн ва унинг қўлида ишлаган 7 шахс устидан олиб борилаëтган судлов қарийб бир ойлик танаффусдан сўнг¸ яна ўз ишини бошлаши арафасида суд янги раисини тайинлади.

Суд вакилига кўра¸ курд миллатига мансуб Рауф Рашид Абдул Раҳмон суднинг янги раиси этиб тайинланди.
Абдул Раҳмон собиқ судя Ризқор Муҳаммад Амин лавозимини эгаллайди. Ризқор Амин Саддам Ҳусайннинг маҳкама жараëнида диктаторга ҳаддан ташқари кўп эркинлик бериб¸ суд устидан назоратни йўқотганлиги учун жамоат танқидига учраб¸ шу ой бошларида лавозимидан бўшаган эди.

Британия расмийлари Россия давлат телевидениеси томонидан британиялик дипломатларнинг Москвада жосуслик билан шуғулланаëтгани ҳақида ҳавола этилган лавҳани “хавотир ҳамда ҳайрат” билан қарши олди.

Якшанба кечқурун ҳавола этилган кўрсатувлардан бирида ўзларини Россия махсус хизмати ходимлари этиб танитган шахслар жосуслар Москва кўчаларидаги симëғочларгага эшитиш воситасини ўрнатганини гапиради.
ФСБ¸ яъниРоссия Федерал Хавфсизлик Хизмати ходимларига кўра¸ Британиянинг Москвадаги элчихонасида ишловчи 4 шахс ва Британия хавфсизлик хизмати томонидан ëлланганликда гумон қилинаëтган бир россиялик симëғочга ўрнатилган эшитиш воситаси ëрдамида керакли маълумотларни тўплаган.
Махфий камерага одамларнинг симëғоч тепасига чиқаëтгани ëзилган.
Кўрсатув муаллифлари Россия фуқаросининг кейинчалик қўлга олинганини айтган.
Шунингдек¸ жосусликда гумон қилинаëтган Британия элчихонаси расмийларидан бирининг Россия ноҳукумат ташкилотига моддий ëрдам кўрсатганлиги ҳақида ҳам сўз боради.
Москвадаги Хелсинки гуруҳи раҳбари Людмила Алексеева мазкур ҳодиса юзасидан Озодликка берган интервюсида мана бундай деди:
"Тушунишимча¸ бундай ҳаракатлардан мақсад Россия жамиятида энг фаол ҳисобланган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларга қарши жамоат ғазабини пайдо қилиш"¸ - деди Людмила Алексеева.

Россия президенти Владимир Путин ҳамда Туркманистон президенти Сапармурод Ниëзов энергетика соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олди.

Москвада бўлиб ўтган музокаралар давомида Туркманистон президенти Ниëзов унинг мамлакати йирик энергетик лойиҳаларни амалга оширишда Россия билан ҳамкорлик қилиш ниятидалигини айтди.
Путин эса юқори мартабали меҳмоннинг ушбу таклифларини олқишлади:
"Ўтган йили охирларида биз Туркманистон билан электорэнергия соҳасида бир қанча ҳужжат имзоладик. Шу билан бирга мен газ ҳамда ëнилғини ишлаб чиқариш ҳамда таъминлаш борасидаги таклифларингизни бутунлай қўллаб-қуватлайман"¸ - деди Владимир Путин.
Россия ҳукуматга қарашли Газпром ширкати ўтган йилининг 29 декабрида туркман газининг бир минг кубометрини 65 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб олганини маълум қилган эди.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Ҳамид Ризо Осифий бугун берган баёнотида Исроил ҳарбийларининг таҳдидини “ёш болалик” дея баҳолаб, Эронга қарши ҳарбий чоралар “мушкул оқибатларга” олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Эрон расмийсиснинг баёноти, Исроил мудофаа вазири Шаул Мофазнинг Теҳрон ўз ядровий дастурини тўхтатмаса, Исроил Эронга қарши ҳарбий чоралар кўришга тайёр, деган баёнотига жавобан айтилди.
Осифий шунингдек, феврал бошида ўтказилажак Халқаро атом энергияси агентлигининг фавқулодда мажлисини “сиёсий ўйин”, дея танқид қилди.
Теҳрон ўзининг мунозарали ядровий дастури БМТ Хавфсизлик кенгашига оширилишидан хавотирда эмаслигини қўшимча қилди Осифий.
Британия, Франция ва Германия 2 февралга Халқаро атом энергияси агентлигининг фавқулодда мажлисини чақирган эди.
Бундан ташқари, Осифий Эрон ўзининг ҳорижий банклардаги маблағларини бошқа ҳисобларга ўтказаётгани ҳақидаги хабарларни инкор этди.
Бундан олдин Эрон марказий банки раиси Иброҳим Шайбоний Эрон Европа банкларидаги ўз пулларини чиқариб олиши фойдадан ҳоли бўлмаслигини айтган эди.
Айни пайтда, Швейцариянинг UBS банки ўзининг эронлик мижозлари, жумладан хусусий шахслар, тадбиркорлар ва давлат идоралари билан алоқаларни узишини билдирди. Банк вакилига кўра бу қарор сиёсий сабабларга асосланмаган.
Швейцариядаги энг йирик банк ҳисобланмиш UBS матбуот вакилига кўра, эронлик мижозлар билан алоқаларни тўхтатиш ўтган йили бошланган. Бунга эронлик мижозлар билан ишлашда қонунларга амал қилишнинг қимматга тушиб кетаётгани ҳамда норматив ва хавфсизлик масалаларидаги ноаниқликлар сабаб бўлган.

Айни пайтда, Германия ташқи ишлар вазири Вальтер Шатйнмайер Эрон ядровий дастури бўхронини дипломатик йўллар билан ҳал этиш тарафдори эканини айтиб, бу борада ҳарбийлаштирилган ёндашувни тутмасликдан огоҳлантирди.
Шатйнмайер ўз баёнотини, Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Ҳамид ризо Осифий Европа Иттифоқини музокараларга қайтишга чақирганидан кейин берди.

Россиядан Грузия ва Арманистонга газ оқиб келадиган қувурларда портлашлар рўй берганидан кейин Озарбайжон Грузияга газ еткзиб беришга рози бўлди.

Бу ҳақда Итар-ТАСС ахборот агентлиги хабар қилмоқда.
Грузия энергетика вазирига кўра, Грузияда бир кунга етарли газ заҳиралари қолган. Россия вакилларига кўра, портлаган қувурларни таъмирлаш учун камида икки кун вақт керак бўлади.
Портлашларга нима сабаб бўлгани ноаниқ қолмоқда, бироқ Россия тарафи улар бахтсиз ходиса туфайили рўй берганини айтмоқда.
Грузия Президенти Михаил Саакашвили портлашларда Россияни айблаб баёнот берди. Унга кўра, Россия Грузияда ҳукм сураётган совуқ кунларда махсус газ етказиб беришни тўхтатган. Бу билан Грузия ўзининг газ қувурларини Москвага топширишга мажбур қилишмоқчи бўляпти, деб қўшиб қўйди Саакашвили.
Айни пайтда, Россиянинг Газпром ширкати матбуот вакили бахтсиз ходисани сиёсийлаштириш қабул қилиб бўлмайдиган ҳол, дея баёнот берди.

Ироқда бугунги зўравонликлар оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

Ўз исмини айтмаган полиция вакилига кўра, Балад Руз шаҳарчасида жанггарилар полиция офицери уйига қарата ракета отганлари оқибатида унинг тўрт фарзанди ва акаси ҳалок бўлган.
Бақуба шаҳарчасида полиция патрулига уюштирилган ҳужум оқибатида уч полициячи ҳалок бўлган.
Шунингдек, Америка ҳарбийларига кўра, кеча америкалик аскарлар Бейжи шаҳарчасида уч нафар қуролли шахсни ўлдирган. Бунда ташқари олти киши ҳибсга олинган ва портловчи мосламалари ўрнатилган тўртта машина йўқ қилинган.
Бугун АҚШ ҳарбийлари Рейтерс агентлигига ишлаган ироқлик оператор Муҳаммад Нурни озод этгани айтилмоқда.
Британия матбуотни ҳимоя қиилш ташкилотларига кўра, Муҳаммад Нур июн ойидан бери ҳеч қандай айбловсиз ҳибсда сақланган.

Косово парламенти шанба куни вафот этган Президент Иброҳим Ругова хотирасига бир дақиқа сукут сақлаб, унинг Сербия мустақиллиги йўлида амалга оширшган ишларини давом эттиришга ваъда қилди.

Бош вазир Байрам Косумий Ругова мақсадларини амалга оширишда бирдамликка чақирди.
Косовада беш кунлик мотам эълон қилинди. Беш кун давомида Ругованинг жасади парламент биносида бўлади ва косоволикларга у билан видолашиш имкони берилади.
Дафн маросими 26 январ куни Косово пойтахти Приштинада бўлиб ўтади.
Мавзу тафислотлари дастуримиз давомида.

Туркманистон Президенти Сапармурод Ниёзов икки кунлик ташриф билан Москвага борди.

Туркаманистондан келадиган газ Россия ва Украина ўртасидаги газ келишувининг бир қисми ҳисобланади. Имзоланган битимга кўра, Украина Россия ва Марказий Осиё, жумладан Туркманистон газини минг кубометри учун 95 АҚШ долларидан сотиб олади.

Украина Президенти Виктор Юшченко ўз рақибларини Украинага бўлган мухаббатларини сиёсий келишмовчиликлардан устун қўйишга чақирди.

Бугун нишонланаётган бирдамлик кунида қилган чиқишида Юшченко ҳамма нарсага Украинанинг мустақиллиги нуқтаи назаридан қараш лозимлигини айтди.
10 январ куни Украина парламенти ҳукуматни истеъфога чиқариш ҳақида овоз берганидан кейин мамлакатда сиёсий бўхрон ҳолати сақланиб қолмоқда.
Мазкур бўхрон Юрий Ехануров ҳукумати Россия билан газ келишувини имзолганидан кейин, парламент депутатлари буни Украина манфаатларига ҳиёнат қилиш дея баҳолаб, ҳукуматни истеъфога чиқариш ҳақида қарор қилди. Юшченко парламентдан ўз қарорини бекор қилишни сўради.

Рим Папасининг шахсий қўриқчилари ҳисобланмиш Швейцария гвардияси бугун ўзининг 50 йиллигини нишонлади.

Келаси бир неча ой ичида мазкур сана муносабати билан қатор тантаналар ўтказилади. 6 майда эса шахсан Рим Папаси Бенедикт иштирокидаги байрам ибодати билан якунланади. Ҳар йили 6 май куни Швейцария гвардиясига янги аскарлар қабул қилинади.
Байрам тантаналари бугун Систин ибодатхонасида бошланди. Ватикан давлат котиби Анжело Содан бошчилигидаги 110 кишидан Понтификнинг қўриқчилар гвардияси шарафига ибодат қилинади.
Шунингдек, Ватикандаги авлиё Пётр майдонидаги 70 кишидан иборат фахрий қоровулни Рим Папаси дуо қилди.
Бунан беш аср муқаддам ўзларининг довюраклиги билан танилган 150 нафар Швецария аскарлари Порто дел Пополо орқали Ватиканга кириб келадилар ва у ерда уларни Рим Папаси Юлий Иккинчи дуо қилади.

Покистон чегара ҳудудларида АҚШ ҳарбиларининг ҳаво ҳужумларига қарши норозилик намойишлари тўхтатмаяпти.

Бугун 5 мингга яиқн одам АҚШ ҳужуми амалга оширлган ҳудуд яқинидаги Иноят Қаъла шаҳарчасида норозилик намойиши ўтказди. Намойишчилар “Яшасин Усама бин Ладен” чақириқларини айтиб, АҚШ Президенти Жорж Бушнинг расмларини ёқди.
АҚШ ҳарбийлари 13 кишининг ва тахмин қилинишича Ал-Қайданинг уч етакчиси ўлимига сабаб бўлган ҳужумни 13 январда амалга оширлгани хабар қилинган эди. Бироқ Оқ Уй буни расман тан олгани йўқ.
Аксиламерика қарашларидаги диний гуруҳлар кейинги ҳафта янги норозилик намойишларини ўтказишини маълум қилди.

Россияда бир ҳафтадан бери давом этаётган қаттиқ совуқ ғарб томон силжимоқда.

Москвада ҳаво минус 33 даражаг тушиб кетиши оқибатида ўнлаб одам музлаб нобуд бўлди.
Хабарларга кўра, ўтган кечаси Москвада яна уч киши музлаб қолган. Россия пойтахтида мзулаб нобуд бўлганларни сони 79га етгани айтилмоқа.
Қаттиқ совуқдан вужудга келган техник носозликлар оқибатида Саратов вилояти қишлоқларидан бирида 500га яқин киши совуқда қолгани хабар қилинмоқда.
Синоптикларга кўра, совуқ ҳаво ғарбга томон ҳаракат қилмоқда. Ўтган кечаси Болтиқбўйи мамлакатларида термометр кўрсаткичлари минус 26га тушиб кетди.
Совуқ ҳаво Германиягача ҳам етиб борди. Бу ерда 24 соат ичида ҳаво минус 0 даражадан минус 19га тушиб кетди.
Айни пайтда Туркиянинг шимолия ва шарқий қисмларида совуқ ҳаво билан биргаликда қаттиқ қор ҳам ёғмоқда.
Болгария энергетика вазирлиги мамлакатда ҳаво даражаси кескин пасайиб кетишини айтмоқда.

Афғонистон полицияси ўғирлаб кетилган олти кишини қутқарди.

Полиция вакили ва ўғирлаб кетилганлардан бирининг айтишича, уларни Ҳелманд вилоятида етти нафар қуролланган Толибон ўғирлаб кетган.
Толиблар ўз асирларини Қандаҳор вилоятида олиб кетишаётганда, полиция билан отишмадан сўнг уларни ташлаб кетган.
Ўғирлаб кетилганларнинг камида уч нафари Американинг USPI номли хавфсизлик ширкатига ишлаган.
Ани пайтда жанубдаги Ғозний вилояти ҳокимининг маълум қилишича, кеча бир полициячи ўлдириб кетилган.

Америкалик журналист Жилл Кэроллни Ироқда ўғирлаб кетган экстремистлар эълон қилган ультиматум муддати тугади.

Журналистни ўғирлаганлар, агар қамоққа олинган барча ироқлик хотин-қизлар озод қилинмаса, Кэрроллни қатл этамиз, деб таҳдид қилгандилар.
Журналистнинг отаси "Ал-Жазира" тереканалидан чиқиш қилиб, қизини ўлдирмасликни экстремистлардан ўтиниб сўради.
АҚШ Давлат департаменти вакили Шон МакКормак бундай деди:
- Албатта, фикру ёдимиз Жиллдадир. Биз унинг оиласи билан дуодамиз. Унинг соғ-омон уйга қайтиши учун Ироқ ҳукумати билан барча ишни қилишга ҳаракат қилаяпмиз.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG