Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2019, Тошкент вақти: 20:08

Халқаро янгиликлар

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Ҳамид Ризо Осифий бугун берган баёнотида Исроил ҳарбийларининг таҳдидини “ёш болалик” дея баҳолаб, Эронга қарши ҳарбий чоралар “мушкул оқибатларга” олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Эрон расмийсиснинг баёноти, Исроил мудофаа вазири Шаул Мофазнинг Теҳрон ўз ядровий дастурини тўхтатмаса, Исроил Эронга қарши ҳарбий чоралар кўришга тайёр, деган баёнотига жавобан айтилди.
Осифий шунингдек, феврал бошида ўтказилажак Халқаро атом энергияси агентлигининг фавқулодда мажлисини “сиёсий ўйин”, дея танқид қилди.
Теҳрон ўзининг мунозарали ядровий дастури БМТ Хавфсизлик кенгашига оширилишидан хавотирда эмаслигини қўшимча қилди Осифий.
Британия, Франция ва Германия 2 февралга Халқаро атом энергияси агентлигининг фавқулодда мажлисини чақирган эди.
Бундан ташқари, Осифий Эрон ўзининг ҳорижий банклардаги маблағларини бошқа ҳисобларга ўтказаётгани ҳақидаги хабарларни инкор этди.
Бундан олдин Эрон марказий банки раиси Иброҳим Шайбоний Эрон Европа банкларидаги ўз пулларини чиқариб олиши фойдадан ҳоли бўлмаслигини айтган эди.
Айни пайтда, Швейцариянинг UBS банки ўзининг эронлик мижозлари, жумладан хусусий шахслар, тадбиркорлар ва давлат идоралари билан алоқаларни узишини билдирди. Банк вакилига кўра бу қарор сиёсий сабабларга асосланмаган.
Швейцариядаги энг йирик банк ҳисобланмиш UBS матбуот вакилига кўра, эронлик мижозлар билан алоқаларни тўхтатиш ўтган йили бошланган. Бунга эронлик мижозлар билан ишлашда қонунларга амал қилишнинг қимматга тушиб кетаётгани ҳамда норматив ва хавфсизлик масалаларидаги ноаниқликлар сабаб бўлган.

Айни пайтда, Германия ташқи ишлар вазири Вальтер Шатйнмайер Эрон ядровий дастури бўхронини дипломатик йўллар билан ҳал этиш тарафдори эканини айтиб, бу борада ҳарбийлаштирилган ёндашувни тутмасликдан огоҳлантирди.
Шатйнмайер ўз баёнотини, Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Ҳамид ризо Осифий Европа Иттифоқини музокараларга қайтишга чақирганидан кейин берди.

Россиядан Грузия ва Арманистонга газ оқиб келадиган қувурларда портлашлар рўй берганидан кейин Озарбайжон Грузияга газ еткзиб беришга рози бўлди.

Бу ҳақда Итар-ТАСС ахборот агентлиги хабар қилмоқда.
Грузия энергетика вазирига кўра, Грузияда бир кунга етарли газ заҳиралари қолган. Россия вакилларига кўра, портлаган қувурларни таъмирлаш учун камида икки кун вақт керак бўлади.
Портлашларга нима сабаб бўлгани ноаниқ қолмоқда, бироқ Россия тарафи улар бахтсиз ходиса туфайили рўй берганини айтмоқда.
Грузия Президенти Михаил Саакашвили портлашларда Россияни айблаб баёнот берди. Унга кўра, Россия Грузияда ҳукм сураётган совуқ кунларда махсус газ етказиб беришни тўхтатган. Бу билан Грузия ўзининг газ қувурларини Москвага топширишга мажбур қилишмоқчи бўляпти, деб қўшиб қўйди Саакашвили.
Айни пайтда, Россиянинг Газпром ширкати матбуот вакили бахтсиз ходисани сиёсийлаштириш қабул қилиб бўлмайдиган ҳол, дея баёнот берди.

Ироқда бугунги зўравонликлар оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

Ўз исмини айтмаган полиция вакилига кўра, Балад Руз шаҳарчасида жанггарилар полиция офицери уйига қарата ракета отганлари оқибатида унинг тўрт фарзанди ва акаси ҳалок бўлган.
Бақуба шаҳарчасида полиция патрулига уюштирилган ҳужум оқибатида уч полициячи ҳалок бўлган.
Шунингдек, Америка ҳарбийларига кўра, кеча америкалик аскарлар Бейжи шаҳарчасида уч нафар қуролли шахсни ўлдирган. Бунда ташқари олти киши ҳибсга олинган ва портловчи мосламалари ўрнатилган тўртта машина йўқ қилинган.
Бугун АҚШ ҳарбийлари Рейтерс агентлигига ишлаган ироқлик оператор Муҳаммад Нурни озод этгани айтилмоқда.
Британия матбуотни ҳимоя қиилш ташкилотларига кўра, Муҳаммад Нур июн ойидан бери ҳеч қандай айбловсиз ҳибсда сақланган.

Косово парламенти шанба куни вафот этган Президент Иброҳим Ругова хотирасига бир дақиқа сукут сақлаб, унинг Сербия мустақиллиги йўлида амалга оширшган ишларини давом эттиришга ваъда қилди.

Бош вазир Байрам Косумий Ругова мақсадларини амалга оширишда бирдамликка чақирди.
Косовада беш кунлик мотам эълон қилинди. Беш кун давомида Ругованинг жасади парламент биносида бўлади ва косоволикларга у билан видолашиш имкони берилади.
Дафн маросими 26 январ куни Косово пойтахти Приштинада бўлиб ўтади.
Мавзу тафислотлари дастуримиз давомида.

Туркманистон Президенти Сапармурод Ниёзов икки кунлик ташриф билан Москвага борди.

Туркаманистондан келадиган газ Россия ва Украина ўртасидаги газ келишувининг бир қисми ҳисобланади. Имзоланган битимга кўра, Украина Россия ва Марказий Осиё, жумладан Туркманистон газини минг кубометри учун 95 АҚШ долларидан сотиб олади.

Украина Президенти Виктор Юшченко ўз рақибларини Украинага бўлган мухаббатларини сиёсий келишмовчиликлардан устун қўйишга чақирди.

Бугун нишонланаётган бирдамлик кунида қилган чиқишида Юшченко ҳамма нарсага Украинанинг мустақиллиги нуқтаи назаридан қараш лозимлигини айтди.
10 январ куни Украина парламенти ҳукуматни истеъфога чиқариш ҳақида овоз берганидан кейин мамлакатда сиёсий бўхрон ҳолати сақланиб қолмоқда.
Мазкур бўхрон Юрий Ехануров ҳукумати Россия билан газ келишувини имзолганидан кейин, парламент депутатлари буни Украина манфаатларига ҳиёнат қилиш дея баҳолаб, ҳукуматни истеъфога чиқариш ҳақида қарор қилди. Юшченко парламентдан ўз қарорини бекор қилишни сўради.

Рим Папасининг шахсий қўриқчилари ҳисобланмиш Швейцария гвардияси бугун ўзининг 50 йиллигини нишонлади.

Келаси бир неча ой ичида мазкур сана муносабати билан қатор тантаналар ўтказилади. 6 майда эса шахсан Рим Папаси Бенедикт иштирокидаги байрам ибодати билан якунланади. Ҳар йили 6 май куни Швейцария гвардиясига янги аскарлар қабул қилинади.
Байрам тантаналари бугун Систин ибодатхонасида бошланди. Ватикан давлат котиби Анжело Содан бошчилигидаги 110 кишидан Понтификнинг қўриқчилар гвардияси шарафига ибодат қилинади.
Шунингдек, Ватикандаги авлиё Пётр майдонидаги 70 кишидан иборат фахрий қоровулни Рим Папаси дуо қилди.
Бунан беш аср муқаддам ўзларининг довюраклиги билан танилган 150 нафар Швецария аскарлари Порто дел Пополо орқали Ватиканга кириб келадилар ва у ерда уларни Рим Папаси Юлий Иккинчи дуо қилади.

Покистон чегара ҳудудларида АҚШ ҳарбиларининг ҳаво ҳужумларига қарши норозилик намойишлари тўхтатмаяпти.

Бугун 5 мингга яиқн одам АҚШ ҳужуми амалга оширлган ҳудуд яқинидаги Иноят Қаъла шаҳарчасида норозилик намойиши ўтказди. Намойишчилар “Яшасин Усама бин Ладен” чақириқларини айтиб, АҚШ Президенти Жорж Бушнинг расмларини ёқди.
АҚШ ҳарбийлари 13 кишининг ва тахмин қилинишича Ал-Қайданинг уч етакчиси ўлимига сабаб бўлган ҳужумни 13 январда амалга оширлгани хабар қилинган эди. Бироқ Оқ Уй буни расман тан олгани йўқ.
Аксиламерика қарашларидаги диний гуруҳлар кейинги ҳафта янги норозилик намойишларини ўтказишини маълум қилди.

Россияда бир ҳафтадан бери давом этаётган қаттиқ совуқ ғарб томон силжимоқда.

Москвада ҳаво минус 33 даражаг тушиб кетиши оқибатида ўнлаб одам музлаб нобуд бўлди.
Хабарларга кўра, ўтган кечаси Москвада яна уч киши музлаб қолган. Россия пойтахтида мзулаб нобуд бўлганларни сони 79га етгани айтилмоқа.
Қаттиқ совуқдан вужудга келган техник носозликлар оқибатида Саратов вилояти қишлоқларидан бирида 500га яқин киши совуқда қолгани хабар қилинмоқда.
Синоптикларга кўра, совуқ ҳаво ғарбга томон ҳаракат қилмоқда. Ўтган кечаси Болтиқбўйи мамлакатларида термометр кўрсаткичлари минус 26га тушиб кетди.
Совуқ ҳаво Германиягача ҳам етиб борди. Бу ерда 24 соат ичида ҳаво минус 0 даражадан минус 19га тушиб кетди.
Айни пайтда Туркиянинг шимолия ва шарқий қисмларида совуқ ҳаво билан биргаликда қаттиқ қор ҳам ёғмоқда.
Болгария энергетика вазирлиги мамлакатда ҳаво даражаси кескин пасайиб кетишини айтмоқда.

Афғонистон полицияси ўғирлаб кетилган олти кишини қутқарди.

Полиция вакили ва ўғирлаб кетилганлардан бирининг айтишича, уларни Ҳелманд вилоятида етти нафар қуролланган Толибон ўғирлаб кетган.
Толиблар ўз асирларини Қандаҳор вилоятида олиб кетишаётганда, полиция билан отишмадан сўнг уларни ташлаб кетган.
Ўғирлаб кетилганларнинг камида уч нафари Американинг USPI номли хавфсизлик ширкатига ишлаган.
Ани пайтда жанубдаги Ғозний вилояти ҳокимининг маълум қилишича, кеча бир полициячи ўлдириб кетилган.

Америкалик журналист Жилл Кэроллни Ироқда ўғирлаб кетган экстремистлар эълон қилган ультиматум муддати тугади.

Журналистни ўғирлаганлар, агар қамоққа олинган барча ироқлик хотин-қизлар озод қилинмаса, Кэрроллни қатл этамиз, деб таҳдид қилгандилар.
Журналистнинг отаси "Ал-Жазира" тереканалидан чиқиш қилиб, қизини ўлдирмасликни экстремистлардан ўтиниб сўради.
АҚШ Давлат департаменти вакили Шон МакКормак бундай деди:
- Албатта, фикру ёдимиз Жиллдадир. Биз унинг оиласи билан дуодамиз. Унинг соғ-омон уйга қайтиши учун Ироқ ҳукумати билан барча ишни қилишга ҳаракат қилаяпмиз.

Россиянинг кўплаб минтақаларида ўта совуқ ҳаво сақланиб турибди.

Натижада энергия ва иссиқлик таъминоти тизимларида узилишлар рўй беришда давом этмоқда.
Ҳаво 30 даражага совиб кетган Олтой ўлкасида электр симлари узилиб кетиб, бир қатор аҳоли пунктлари чироқсиз қолди.
Чита областидаги Балея шаҳрини иссиқлик билан таъминловчи қувур бузилиб, 20 та кўпқаватли уй иссиқликсиз қолди.
Москва вилоятидаги Томилино поселкасида ҳам бир неча кўпқаватли уйга уч кеча-кундуздан бери иссиқлик етказиб берилмаяпти.
Кечадан буён Москвада 5 киши совуқдан нобуд бўлди.

Покистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Дамадола қишлоғига ракеталардан яқинда берилган зарба оқибатида "Ал-Қайда" жанггарилари ўлдирилганини исботловчи ашёвий далиллар топмади.

Бу ҳақда Покистон Бош вазири Шавкат Азиз БМТ Бош котиби Кофи Аннанга Нью-Йоркда учрашган чоғида маълум қилди.
АҚШнинг ракета зарбаси туфайли 18 киши нобуд бўлгач, Покистонда аксиламерика чиқишлари бўлаётганига ҳайрон қолмасаям бўлаверади, деб таъкидлади Шавкат Азиз.
Айни пайтда Покистон Бош вазири бундай деди:
- Биз террорга қарши урушда бошқа давлатлар билан биргаликда қатнашдик ва бу ишни давом эттириш ниятимиз бор. Терроризм биронта ҳам муаммони ечишга қодир эмас, аксинча жаҳондаги умумий вазиятни ёмонлаштиради холос. Шунинг учун ҳам унга қарши ҳамма жойда, хусусан Покистонда курашмоқчимиз.

Косово президенти Иброҳим Ругова вафот этди.

Бу ҳақда президент маъмурияти матбуот котиби Муҳаммад Ҳамитий хабар берди:
- Президент Иброҳим Ругова бугун ўз оиласи, шахсий врачи ва америкалик докторлар қўлида жон берди. Биласизки, ёзнинг охиридан бери у саратонга чалиниб оғриётган эди. Сўнгги нафасигача у ўзини мардларча тутди.
Ёши 61га чиққан Ругова августдан буён ўпка саратони билан оғриётган эди.
Иброҳим Ругова кўп йиллар давомида косоволик албанларнинг Сербиядан мустақил бўлиш учун олиб борган курашига етакчилик қилган, Косово Демократик лигаси раҳбари эди.
2002 йили Иброҳим Ругова Косово ўлкаси президентлигига сайланди. Расман Сербиянинг бир қисми сифатида қолаётган Косово амалда мана 7 йилдирки, халқаро маъмурият бошқаруви остида.
Косовонинг истиқболдаги мақоми юзасидан 25 январь куни Венада ўтказилиши режалаштирилган сўзлашувлар февралнинг дастлабки кунларига кўчириладиган бўлди.

Сурия президенти Башар Ассад Фаластиннинг собиқ раҳбари Ясир Арафот ўлдирилган, деб баёнот берди ва бу жиноятда Исроилни айблади.

Дамашқда маҳаллий ҳуқуқшунослар анжуманида чиқиш қилар экан, президент Ассад айбловига асос бўладиган далил келтирмади.
Ясир Арафот 2004 йилнинг ноябрида Париждаги касалхоналардан бирида вафот этган эди. Ўшанда Арафотни даволаган француз врачлари унинг заҳарлангани тўғрисидаги миш-мишларни инкор этган, лекин айни пайтда унинг касаллик варақасини ошкор этишдан бош тортгандилар.
Исроил томони билдирилган айбловларни рад этмоқда.

Рим Папаси Иоанн Павел Иккинчининг ҳаётига суиқасд қилганликда айбланиб узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган ва яқинда қамоқдан чиққан Туркия фуқароси Меҳмед Али Оғжа яна камида 8 йилга қамаладиган бўлди.

Бу ҳақда шанба куни Туркия Олий судининг бош айбловчиси баёнот берди.
Қуйи инстанция судининг ўтган ҳафтада чиқарган ҳукми билан Оғжа озод қилинган, бироқ Олий суднинг жума кунги қарори билан у яна қўлга олинган эди.
Туркия Адлия вазири Жамил Чечакнинг айтишича, Оғжа таниқли журналист Абди Ипакчини ўлдиргани ҳамда 1979 йилда қилган бошқа икки жинояти учун жазони тўла адо этмаган. Террорчини турмадан адашиб чиқариб юборганлар, деб таъкидлади Адлия вазири.
Оғжа Италия қамоқхонасида 19 йил ўтирганидан сўнг, Рим Папасининг илтимосига биноан авф этилган ва 2000 йили Туркия маъмурларига топширилган эди.

БМТ Бош котиби Кофи Аннан Ироқдаги асосий сиёсий кучларни миллий муроса ҳукуматини тузишга чақирди.

15 декабрь куни Ироқда ўтказилган парламент сайловларининг натижалари куни кеча эълон қилинди.
Шиалар сиёсий блоки 128 депутатлик ўрнига, курдлар 53, суннийлар 55 депутатлик мандатига эга бўлди.
Бироқ, мустақил равишда ҳукумат тузишлари учун шиаларга парламентда эгаллаган жойлари етарли эмас.

Грузия Ташқи ишлар вазирлиги юқори лавозимли амалдорининг бугун билдиришича, Россия тинчлик сақловчи кучларининг Жанубий Осетиядаги ҳаракатлари юзасидан Грузия ҳукумати ҳисобот тайёрламоқда.

Ташқи ишлар вазири муовини Валерий Чечелашвили ҳисобот тайёрлангач у парламент аъзоларига муҳокамасига тақдим этилади.
Чечелашвилига кўра Россия тинчлик сақловчи кучларининг сепаратчи Жанубий Осетиядаги роли ижобий бўлишига барча умидлар пучга чиқди.
Грузия парламентининг бир қатор аъзолари 20 январь куни тинчлик сақловчилик мандатидан Тбилисига босим ўтказиш мақсадида фойдаланаяпти, деб Россияни танқид қилди.
Бундан ташқари, Грузия Мудофаа вазири Ираклий Окруашвили Россия ҳарбийлари қурол-яроғ контрабандаси билан шуғулланаяпти, уларнинг террористик актларга ҳам алоқаси бор, деди.
Грузия парламенти келаси ойда Россия тинчлик сақловчи кучларининг Жанубий Осетияда ҳозирлиги масаласини кўриб чиқмоқчи.

Бугун Москвада, қаҳратон совуққа қарамай, қизил байроқлар кўтариб олган юзлаб коммунистлар собиқ Совет давлати асосчиси Владимир Ильич Ленинни хотирлаб, у ётган мавзолейга гуллар қўйди.

Ленин бундан 82 йил муқаддам, 24 йилнинг 21 январида вафот этган эди.
Ленинни хотирлаш маросимига қатнашганлар орасида Россия коммунистларининг ҳозирги лидери Геннадий Зюгановнинг бор-йўқлиги билинмади. Маълумотларга қараганда у бугун Москвадан ташқарида ўтказилиши режалаштирилган йиғилишга қатнашиши керак эди.
Зюганов шу ҳафтада Лениннинг жасадини Қизил майдондаги мавзолейдан чиқариб, дафн этиш таклифига яна бир бор қаршилик билдирди.

Косоводан Словакияга парвоз қилаётган “Ан-24” русумидаги ҳарбий самолёт Венгрия шимолида халокатга учради.

Оқибатда халқаро тинчликпарвар кучлар таркибидаги 42 нафар словак ҳарбийси нобуд бўлди, бир нафари тирик қолди.
Бахтли тасодиф туфайли омон қолган лейтенант Словакиянинг Кошице шаҳридаги касалхонага ётқизилди. Маълумотларга кўра, у хотини билан телефон орқали гаплашган. Шифокорлар унинг аҳволини яхши, дея бахоламоқда. Ҳозирда самолёт ҳалокати сабаблари ўрганилмоқда.

Ироқда 15 декабрда ўтказилган парламент сайловининг якуний натижалари эълон қилинди.

Уни Ироқ Мустақил сайлов комиссияси вакили Сафват Рашид Бағдодда эълон қилди: “Бирлашган Ироқ иттифоқи беш миллион 21 минг 137 овоз. Бошқарув органларидаги 109, парламентдаги 19 ўрин, жаъми 128 ўринни эгаллади ”.
Кутилганидек шиаларнинг Бирлашган Ироқ иттифоқи партияси номзодлари парламентдаги 275 ўриннинг аксариятини, аниқроғи 128 ўринни эгаллади. Ироқлик суннийларнинг икки йирик партияси парламентдаги 55, курдлар вакиллари эса 53 ўринни эгаллади.

Қозоғистондаги нашриёт мухолифатнинг етти газетаси чоп этилишини тўхтатди.

Шу боис Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Қозоғистон ҳукуматини танқид қилди. Жума куни чиқарилган баёнотда ташкилот президент Назарбоевни газета чоп этиш бўйича имзолаган шартномани бажариши учун “Давр” нашриётига босим ўтказишга чақирган. Маълумотларга кўра, бу нашриёт президентнинг қайинсинглиси Светлана Назарбоевага тегишли.

Грузия парламенти раиси Нино Буржанадзе Остонага сафар қилмоқда.

Буржанадзе ўз мамлакати Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотига 2009 йилда Қозоғистон раис бўлиши ҳақидаги таклифни қўллаб қувватлашини билдирди. Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Қосимжўмарт Тўқаев билан бўлган музокарадан сўнг Буржанадзе журналистларга Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти эътиборини собиқ совет республикаларига қаратишда Қозоғистон катта ёрдам бериши мумкинлигини айтди.

Хюман райтс уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини инсон ҳуқуқлари фаоли Саиджаҳон Зайнобиддинов тақдирига ойдинлик киритишга чақирди.

Жума куни эълон қилинган баёнотда Андижон воқеаларидан кейин қўлга олинган Зайнобиддинов саккиз ойдан буён ҳибсда сақланаётгани ва икки ҳафта олдин судлангани тахмин қилинаётгани билдирилган.

Эрон Марказий банки раиси Иброҳим Шайбоний Эрон хорижий банклардаги пулларни чиқариб олаётгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Шайбоний ҳозирга қадар қанча миқдорда пул қайтариб олинганини айтмади. Шу ҳафта бошида у журналистларга агар лозим бўлса, Эрон хориж банкларидаги ҳамма пулларни чиқариб олишини айтган эди.
Агар Эроннинг ядровий дастури масаласи БМТ Хавфсизлик кенгаши муҳокамасига қўйилса, Эронга нисбатан иқтисодий жазо чоралари кўрилиши мумкин.

Давомини ўқинг

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG