Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2019, Тошкент вақти: 20:32

Халқаро янгиликлар

Агарда Эроннинг ядровий дастурлари масаласи БМТ ҳавфсизлик кенгаши муҳокамасига қўйилса, эрон Атом энергияси бўйича халқаро агентлик инспекторларини мамлакатга киритмаслик билан таҳдид солади.

Эрон парламенти 15 январь куни айнан шу мазмундаги қарорни тасдиқлади.
Эрон парламенти спикери Ғоламали Ҳадад Абдел кўра, Эронни ядровий технологиялардан маҳрум этишни кўзлайдиган ҳар қандай музокаралар – музокаралар сифатида талқин этилмайди ва рад этилади.
Айни пайтда Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Ҳамид Ризо Осифи пайдо бўлган зиддиятдан чиқишнинг ягона йули мулоқот эканини баён қилган. Унинг изофа қилишича, Теҳрон Ҳавфсизлик кенгаши муҳокамасидан қўрқмайди.

Узоқ касалликдан сўнг 15 январ куни Қувайт амири Шайх Жабр Ал-Аҳмад 78 ёшда вафот этди.

Конституция бўйича амирнинг жияни 77 ёшли шаҳзода Шайх Саад Абдуллоҳ амир тахтига ўтириши керак.
Айрим таҳлилчилар кўра, Қувайтнинг бош вазири Шайх Сабаҳ ал-Аҳмад ал-Сабаҳ ўз лавозимида қолади.
Марҳум Шайх Жабр 1977 йилда тахтга ўтирган эди. Унинг 29 йиллик ҳокимияти даврида Қувайт 1988 йилда якунланган Эрон Ироқ урушидан азият кўрди, 1990 йилда эса Ироқнинг Қувайтга бостириб кириши ва 6 ой давомида қамал остида қолиши каби воқеаларни бошдан кечирди.
2003 йилда Қувайт ўз ҳудудидан АҚШ бошчилигидаги кучларга Саддам тузумига қарши ҳарбий амалиётларни бошлашга розилик берди.
1985 йилда Шайх Жабр ҳаётига суйқасд уринишидан омон қолган эди.

Исроил ҳукумати Қуддуснинг араблар яшайдиган шарқий қисмида 25 январ куни фаластин парламент сайловларининг ўтказилишига розилик берди.

Аммо Исроил вазирлар маҳкамаси шарқий Қуддусда қуролли Ҳамас исломий гуруҳи номзодларининг сайлов олди ташвиқотига чекловларни жорий этди. Ҳамас гуруҳи аъзолари илк бор сайловларда иштирок этишади.
Фаластин расмийлари Исроил шарқий Қуддус арабларига сайловларда иштирок этишига монеъликлар қилган тақдирда сайловларни кечиктиришни ваъда қилган эди.
Исроил ҳукумати шарқий Қуддус арабларига 1996 йилдаги парламент сайловларида ҳам, ўтган йили президент сайловларида ҳам қатнашишга имкон бергани маълум.
Бироқ навбатдаги сайловлар олдидан, Исроил давлатини йуқ қилиш ғоялари билан чиқаётган Ҳамас гуруҳининг номзодлари сайловларда иштирок этаётганидан ҳавотир сифатида, Исроил томони Қуддус шарқида сайловларнинг ўтказилишига қаршилик қилган эди.

15 январ куни Туркияда парранда гриппи билан касаллангани гумон қилинган яна бир қизча вафот этди.

Туркия шарқидаги Ван шаҳри доктори Аҳмад Фаик Онер вафот этган Фотима Ўзжаннинг 5 ёшли укаси ҳам айни пайтда оғир аҳволда.
Хабарларга кўра, Истамбул шаҳрида ҳам 5 ёшли бола парранда тумови гумони билан касалхонага ётқизилган. Агар хабар тасдиқланса ушбу воқеа вирус илк бор Туркиянинг узоқ ғарбига етиб келганини англатади.
Туркияда камида 18 киши H5 N1 вирусига чалинган бўлиб, хозирча улардан 4 нафари тузалиб чиққан, 3 нафари эса вафот этди.
Соғлиқни сақлаш расмийларига кўра, уларнинг барчаси бевосита касалланган паррандалар орқали касалликни юқтирганлар.

Кучли ёғингарчилик Покистондаги зилзила оқибатларидан азият чекаётган аҳолига инсонпарварлик ёрдамини етказиб беришга тўсқинлик қиляпти.

БМТ ҳамда бошқа инсонпарварлик ёрдам кўрсатиш ташкилотларининг вертолётлари об-ҳаво шароити сабаб учишдан тўхтаган.
Покистон метерология хизмати ёғингарчиликлар яна 4 – 5 кун давом этишини айтмоқда.
Бирлашган миллатлар ташкилотининг матбуот котиби Бэн Малор зилзиладан зарар кўрган шимолий Покистон ҳамда Покистон маъмурияти остидаги Кашмир минтақасига ҳеч қандай ёрдам етказиб берилмаганини маълум қилди.
2005 йил 8 октябр куни содир бўлган зилзила Покистон ва Кашмирда 75 минг кишининг ҳаётига нуқта қуйди. Айни пайтда Покистон ҳукумати ҳамда Бирлашган миллатлар ташкилоти мазкур минтақада совуқ об-ҳаво ва касалликларнинг тарқалиши оқибатида инсон талофотларининг янги тўлқини бошланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқдалар.

Қозоғистон мухолифатининг раҳбари Ғалимжан Жакиянов 3 йиллик ҳибсдан сўнг озодликка чиқарилди.

Уйига қайтар экан, унинг юзлаб тарафдорлари Алмати вокзалида “Яшасин Жакиянов” деган қичқириқлар билан қаршилади. Соғлиғи ҳақида сўралганда, у ўзини зўр ҳис қилаётганини айтди. Аммо у ўзининг сиёсий режалари ҳақида гапиришдан бош тортди.
Жакияновни муддатидан аввал озод қилишинишига қарши чиққан прокуратура давоси суд томонидан рад этилди.
Жакиянов 2001 йилда Қозоғистон демократик танлови ёки ДВК партиясига асос солганлардан бири ҳисобланади.
Павлодар вилояти ҳокими вазифасини эгаллаб келган Жакиянов ўша йилнинг ўзида хизмат лавозини суиистеъмол қилиш айблари билан 7 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
2004 йилга келиб ДВК партияси мамлакатда тақиқлан эди.
Жакияновнинг тарафдолари ҳамда инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари унинг сиёсий сабаблар билан қамоққа олинганини таъкидлаб келишган эди.

Покистон бўйлаб минглаб одамлар АҚШ кучларининг Покистондаги нишонга ракета зарбарларини қоралаб намойишга чиқди. Бу зарбалар оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди.

Карачи шаҳрида тахминан 10 минг намойишчи “Бегуноҳ одамларни бомбардимон қилишни тўхтатинг” деган шиорлар билан чиқди.
Ахборот агентликлари исми ошкор этитилишини истамаган АҚШ жосуслик хизмати мулозимига иқтибосан хабар беришича, мазкур ракета ҳужумлари Ал-Қаида тармоғидаги иккинчи одам саналган Айман Аз-Завахирини йуқ қилиш мақсадида уюштирилган эди.
“Аммо у ерда Аз-Завахири йуқ эди”, - деб айтди исми ошкор қилинмаган бошқа бир Покистон расмийси.
Покистон раҳбарияти расман АҚШ элчихонаси орқали Оқ уйга ўз эътирозларини билдирди. АҚШ мудофаа вазирлиги ракета зарбаларига ўз алоқадорлигини инкор этди.

Россия ҳукумати Ялтадаги маёқ хусусида юзага келган келишмовчиликни хал этиш учун юқори лавозимли флот офицерларидан иборат гуруҳни Украинага жўнатди.

13 январ куни Украина расмийлари россиялик мутахассислар Ялтадаги маёққа киришларини тақиқлади. Шанба куни Россия бир гуруҳ украиналик фаоллар ярим оролдаги бошқа маёққа ҳам киришга уринганлигини билдирди.
Москва расмийлари Украинани Россия ҳарбий денгиз флотига қарашли маёқни эгаллаб олганликда айбламоқда. Киев расмийлари эса бу маёқ Украинага тегишли эканини айтмоқда.

АҚШ ҳарбийлари 13 май куни Дамадола қишлоғига ҳаво ҳужуми уюштиргани учун Покистон ҳукумати АҚШнинг Исломободдаги элчихонасига норозилик нотаси топширди.

Покистон пойтахти Исломободдан 200 километр шимоли-ғарбда жойлашган Дамадола қишлоғининг ракета ҳужумига тутилиши оқибатида камида 18 одам нобуд бўлди. АҚШ ҳарбийлари Ал-Қайда раҳбари ўринбосари Айман Аз-Завоҳирий қишлоқда бор, деб ўйлаб ҳужум уюштирган. Покистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, дастлабки текширув натижалари қишлоқда хорижликлар бўлмаганини кўрсатган. Исломободда ўтказилган матбуот анжуманида Покистон ахборот вазири Шайх Рашид Аҳмад:
“Бажурда рўй берган воқеада тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлганидан жуда афсусланамиз. Бу ҳужумни қаттиқ қоралаш баробарида, биз анчадан бери мана шундай фожиага сабаб бўлаётган хорижликларни қабилалар яшайдиган минтақаларга киритмасликка ҳаракат қилиб келаётган эдик ”.
Ҳужумга учраган қишлоқ жойлашган Бажур туманида минглаб одам норозилик намойиши ўтказдилар.

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадинажод Ғарб давлатларининг Эронга тахдиди дунё хавфсизлигига тахлика солаётганини айтди.

Эрон раҳбари ўз мамлакати ядро технологиясига эга бўлиш ҳуқуқига эгалигини билдирди. Аҳмадинажодга кўра, хатто БМТ Хавфсизлик кенгаши буйруқ берган тақдирда ҳам Эрон ўзининг ядровий дастурини чекламайди. Президент лавозимига сайланганидан бери иккинчи марта ўтказаётган матбуот анжуманида Аҳмадинажод ўз мамлакати атом бомбаси яратишга уринаётгани тўғрисидаги Ғарб давлатлари айбловини рад этди.

Ироқ ғарбида яраланган АҚШ денгиз пиёда аскари нобуд бўлди.

АҚШ расмийларига кўра, 13 январ куни Бағдоддан 100 километр ғарбда жойлашган Рамади шаҳрида ўтказилган операция пайтида у ярадор бўлган.

Тарқатиб юборилган Қозоғистон демократик танлови ҳаракати асосчиларидан бири Ғалимжон Жақиянов қамоқдан озод этилди.

Унинг рафиқаси Қарлиғаш Жақияновага кўра, Ғалимжон етти йиллик қамоқ жазосининг ярмини ўтаганидан сўнг шартли равишда озод этилган.
Ғалимжон Жақиянов 2001 йил ноябр ойида Қозоғистон демократик танлови ҳаракатини тузганидан кўп ўтмай хизмат лавозимини суиистеъмол қилганлик айби билан озодликдан маҳрум этилган эди.

Белгияда парранда гриппи аломатлари борлиги аниқланган фуқаро касалхонага ётқизилди.

Расмийларга кўра, у Туркиянинг парранда гриппи тарқалган минтақасига сафар қилганидан икки кун кейин, яъни 13 январда касалхонага ётқизилган. Шанба куни ўтказилган матбуот анжуманида Белгия Соғлиқни сақлаш вазири анализ натижалари бемор парранда гриппи билан оғримаганини кўрсатганини билдирди.

Футбол бўйича Германияда ўтадиган жаҳон биринчилигининг финал ўйинлари тантанали очилиш маросими бекор қилинди.

Халқаро футбол федерацияси - ФИФА эълон қилган баёнотга кўра, тантанали маросим тадбирлари Берлин шаҳридаги Олимпия стадиони майдонига шикаст етказиши мумкинлиги боис у бекор қилинган. Бироқ Германия ахборот воситаларининг шанба кунги хабарларига кўра, тантанали маросим қимматга тушиши ва чипталар яхши сотилмаётгани боис бекор қилинган.

Афғонистонда рўй берган бир неча қуролли тўқнашувда саккиз жанггари АҚШ ҳарбийлари ва Афғон қўшинлари томонидан ўлдирилди.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Пактия вилоятида рўй берган отишмада икки жанггари ва бир афғон аскари нобуд бўлган, икки нафари яраланган. АҚШ ҳарбийлари билдиришича, ундан олдин Урузгон вилоятида Америка ҳарбий патрулига жанггарилар ҳужум уюштирган. Томонлар ўртасида рўй берган отишмада олти жанггари ўлдирилган.

Исроил Бош вазири Ариел Шарон 10 кундан бери бехуш ётибди.

Шифокорлар Шароннинг уйғонмаётганидан ташвишланмоқда. Бош вазир ўлим тўшагида экани тўғрисида маълумот берган Исроил радиоси Шарон қанчалар узоқ хушсиз ётса, унинг ўзига келиши имконияти шунчалар камайишини билдирди. Шанба - яҳудийлар дам олиш куни бўлгани учун шифокорлар Шароннинг аҳволи тўғрисида оммага баёнот эълон қилишни режалаштирмаган.

Ҳиндистонда миллионлаб ҳиндлар ҳосил байрамини нишонламоқда.

Улар ўзлари учун муқаддас ҳисобланган Ганга дарёсида чўмилдилар. Ганга Сагар шаҳрида “Макар Санкранти” диний маросими ўтказилди. Совуқ бўлишига қарамай, минглаб одам тонг саҳарда Ганга қирғоғида сафланди. Ҳозирда бу минтақада охирги 70 йил ичида энг совуқ об-ҳаво сақланиб турибди. Расмийларга кўра, байрам тантаналарида тўрт одам нобуд бўлган, ўнлаб одам совуқдан касалликка чалинган.

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадинажод Эрон халқаро ҳамжамият норозилигига қарамай, уранни бойитиш ишларини давом эттиришини билдирди.

Аҳмадинажод Эрон чет давлатлар таҳдидидан қўрқмаслиги ва мамлакатда уран энергиясини ишлаб чиқариш йўлидаги уринишлар давом этишини таъкидлади.
Оқ Уй матбуот вакили Скот Мак Клеллан фақат БМТ Хавфсизлик Кенгашигина Эронни ядровий қурол яратишдан тўхтата олишини айтди.
Айни пайтда, Теҳрондаги масжидлардан бирида жума намозини ўқиш учун йиғилган одамлар олдида чиқиш қилган таниқли уламо Аҳмад Ҳотамий Эрон ташқи таҳдидлардан қўрқмаслигини айтди:
“Европаликлар таҳдид сўзлари Эрондек буюк давлатга мутлақ таъсир этмаслигини тушунишлари керак”.

Германия Канцлери Анжела Меркел Оқ Уйда АҚШ президенти Жорж Буш билан учрашди.

Музокара чоғида қатор масалалар, жумладан Ироқ ва Эронга нисбатан сиёсат масалалари ҳам муҳокама этилди. Меркел музокара чоғида АҚШнинг Кубадаги Гуантанамо қамоқхонаси масаласини кўтаришини аллақачон маълум қилган.
Германия Канцлери билан музокарадан кейин АҚШ президенти Жорж Буш Эроннинг ядровий дастури хусусида юзага келган бўҳрон дипломатик йўл орқали хал этилишини хоҳлашини айтди.

Ўзбекистон суди Бош қароргоҳи АҚШда жойлашган “Freedom House” ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси фаолиятини тўхтатиш ҳақида қарор чиқарди.

Суд ҳукмига кўра, ваколатхона олти ойга барча фаолиятини тўхтатиши керак. “Freedom House” ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Бранка Шеста суд қарори юзасидан юқори органларга шикоят аризаси билан мурожаат қилишини ва вакилатхона ўз фаолиятини давом эттириши учун бор имкониятни ишга солишини билдирди.




Саудия Арабистони расмийлари ва зиёратчилар пайшанба кунги фожиа учун бир-бирларини айбламоқда.

Хаж ибодатини бажариш учун Саудия Арабистонига борган мусулмонлардан 362 нафари 12 январ - Хажнинг сўнгги кунида шайтонга тош отиш амалини бажариш пайтида рўй берган тиқилинчда нобуд бўлган эди.
Саудиянинг етакчи уламоси Шайх Абдулазиз аш-Шайх зиёратчиларни белгиланган тартибга риоя қилмаганликда айблади. Аммо зиёратчилар Саудия расмийларини Хаж амалларини бажариш пайтида тартиб ўрната олмаганликда айблади.

Россия Мудофаа вазири Сергей Иванов ўз мамлакати Эроннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини замонавийлаштиришга ёрдам беришини маълум қилди.

Ивановга кўра, Теҳрон расмийларининг ядровий дастури хусусида бўҳрон юзага келганига қарамай, декабр ойи бошида имзоланган қиймати 700 миллион долларлик шартномага мувофиқ Россия келаси ойлар ичида Эронга 30та ер-ҳаво русумидаги “Тор-М1” ракеталарини етказиб беради.

Япония Мудофаа вазири Фукуширо Нукага 13 январ куни Москвага борди. Россия Мудофаа вазири Сергей Иванов ва Нукага ўртасидаги музокара чоғида икки давлат ҳарбий ҳамкорлиги, минтақавий хавфсизлик масалалари, жумладан Шимолий Корея ҳамда Эроннинг ядровий қурол яратиш йўлидаги уринишлари муҳокама этилди.

Япония Мудофаа вазири Хитойнинг ўз армиясини замонавийлаштириш йўлидаги уринишлари хусусида ташвиш билдирди. Нукага Москва расмийлари Хитой билан ҳарбий шартномалар имзолашда минтақадаги хавфсизлик мувозанатини назарга олишига умид билдирди.

Европа Иттифоқи парранда гриппи тарқалишининг олдини олиш ишларига 100 миллион доллар ажратди.

Келаси ҳафта Хитойда донор давлатларнинг парранда гриппига бағишланган анжумани бўлиб ўтади. Анжуман арафасида Европа Иттифоқи қарорни Брюсселда Иттифоқнинг Ташқи алоқалар бўйича мутасаддиси Бенита Ферреро-Валднер хоним эълон қилди:
“Анжуманда комиссия 100 миллион доллар ҳажмида маблағ ажратгани эълон қилинади. Бу 80 миллион еврони ташкил этади”.
Ҳозирга қадар дунё бўйича парранда гриппидан салкам 80 одам нобуд бўлди. Қурбонлар асосан Осиё давлатларида бўлди.

Исроил Бош вазири вазифасини вақтинча бажараётган Эхуд Элмерт АҚШнинг Яқин Шарқ минтақаси бўйича вакили билан учрашди.

Қуддус шаҳридаги сўзлашувда яқинлашиб келаётган Фаластин парламентига сайловлар масаласи муҳокама этилди. Фаластинда сайловлар 25 январ куни ўтказилиши режалаштирилган.


Давомини ўқинг

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG