Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2019, Тошкент вақти: 19:55

Халқаро янгиликлар

Остона шаҳрида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг инаугурация маросими бўлиб ўтди.

Қасамёдга келтириш маросимида сўзлаган нутқида Қозоғистон президенти жумладан бундай деди:
- Келаси 10 йиллик давомида Қозоғистонни дунёдаги энг рақобатбардош 50 давлат сафига қўшиш анчадан бери ўйлаб юрган мақсадимдир. Мамлакатнинг тараққий этганлиги нафақат иқтисодиёт, нафақат жон бошига тўғри келадиган даромаднинг миқдори билан ўлчанади. Мен мамлакат ривожланиши бўйича тўрт ўлчовни назарда тутаяпман. Сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ўлчовлардир улар. Биз бу соҳалар бўйича муштарак дастур ишлаб чиқишимиз зарур. Бундай дастур ўз ичига жиддий иқтисодий, маъмурий, сиёсий, ҳуқуқий ислоҳотларни қамраб олади.
Назарбоев 4 декабрь куни мамлакат президентлигига қайта сайланган эди.

Маросимдан сўнг унда иштирок этган давлат раҳбарларининг учрашувлари, хусусан, Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ва Виктор Юшченколарнинг учрашуви бўлиб ўтди.
Ҳар иккала раҳбар Россия ва Украина ўртасида газ бўйича имзоланган шартномани ўзаро фойдали келишув, деб тан олди.

Халқаро ҳамжамият Эроннинг ядровий дастур бўйича ўз фаолиятини қайта тиклаш тўғрисидаги қароридан чуқур ташвиш билдирмоқда.

Оқ уй вакили Скот МакКлеллан Вашингтонда бундай баёнот берди:
- Агар Эрон шу йўлдан бораверадиган бўлса ва биз музокаралардан энди фойда йўқ, деган қарорга келсак, халқаро ҳамжамият навбатдаги қадамни ташлашга тайёр.
Европа Иттифоқи эса Эроннинг ҳаракатларини "жиддий хато", деб баҳолади.
Россия Теҳронни бойитилган уран ишлаб чиқаришга нисбатан жорий қилинган мораторийни қайта тиклашга ва музокаралар даврасига қайтишга чақирди.
Буюк Британия Бош вазири Тони Блэр Эрон масаласини БМТ Хавфсизлик Кенгаши кун тартибига чиқариш юзасидан бошқа давлатлар лидерлари билан биргаликда ҳаракат қилажагини билдирди.
- Эрон ядровий дастур бўйича ўз фаолиятини қайта тиклаш тўғрисидаги қароридан Ғарбнинг кескин танқидига қарамай ортга чекинмайди.
Эроннинг бундай баёнот билан чиқиш қилган собиқ президенти Али Рафсанжоний Ғарбни "кейин пушаймон қилиб қолмаслик учун, Эронга босим ўтказишда ҳаддан ошиб кетмаслик керак", деб огоҳлантирди.
(суратда Натанздаги уранни бойитиш заводи)

Исроил Бош вазири Ариэль Шароннинг ҳаётига бевосита хавф йўқолди, деб ҳисобламоқда докторлар.

Бош вазирни наркоз билан таъминлаш батамом тўхтатилди ва у секин-аста сунъий кома ҳолатидан чиқмоқда. Шарон танасининг ўнг томони ҳам, чап томони ҳам ишлаяпти. У ўғилларининг овозини танияпти.
Бироқ Шароннинг организмига бир ҳафта аввал юз берган инсульт қандай таъсир кўрсатганлиги бир неча кундан кейингина аниқланиши мумкин.

БМТ парранда гриппининг Туркияга қўшни давлатларга тарқалишидан огоҳлантирди.

Туркиянинг бир неча минтақасида уй паррандаларининг ёппасига касалга чалингани аниқланди.
Парранда гриппига одамлар ҳам чалиниб, уч нафар ёш бола нобуд бўлди.
Бироқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили бундай баёнот берди:
- Ваҳимадан фойда чиқмайди, аксинча у фақат зарар келтиради. Мен Туркияга сафар қилаётганлар учун ҳеч қандай хавф йўқлигини ўзимнинг мисолимда одамларга кўрсатиб қўймоқчиман.
Айни пайтда Туркияга қўшни давлатлар парранда гриппи тарқалишининг олдини олиш учун ошиғич чоралар кўрмоқда.
Европа комиссияси тиббий анализ лабораторияси ташкил қилиш учун икки миллион евро ажратмоқда.
Франция ва Италияда эпидемия хавфига қарши кураш режаси ишлаб чиқилди.

Президентлик сайлови арафасида Белоруссияда инсон ҳуқуқлари аҳволи билан боғлиқ вазият сезиларли даражада ёмонлашмоқда.

БМТнинг Белоруссия бўйича бу ҳақда баёнот берган эксперти Адриан Северин мамлакат борган сари тоталитаризм томон кетиб бораётганлигини таъкидлади.
Северин ўз фикрларини Европа Иттифоқининг инсон ҳуқуқлари бўйича етакчи мутахассиси Михаэль Маттиессен билан Брюсселда ўтказган учрашуви чоғида билдирди.
Иккала мутахассисга ҳам ўз вақтида Белоруссияга киришга расмий Минск рухсат бермаган эди.

Европа комиссияси Россия ва Молдавияга мурожаат қилиб, газ муаммоси бўйича музокараларни қайта бошлашга чақирди.

Россиядан Молдавияга газ етказиб бериш тўхтатиб қўйилган. Россия Молдавияга сотадиган гази нархини, Украина билан бўлганидай, кўтармоқчи.
Еврокомиссия вакили Хильде Хардеман Брюсселда бундай баёнот берди:
- Яқинда Украина билан Россия ўртасида бўлгани каби, биз томонларни музокаралар даврасига йиғилишга ва ечим топиш учун муаммо муҳокамасини давом эттиришга чақирамиз.
Хардеманга кўра, газ олди-сотдисида бозор нархларига ўтиш яхши, бироқ бу ўтиш секин-аста амалга оширилиши зарур.
Ҳозирча, Молдавияни газ билан Украина ўз заҳиралари ҳисобидан таъминлаб келмоқда.

Сидней шаҳрида атмосферанинг ифлосланиши билан боғлиқ муаммоларга бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

АҚШ, Ҳиндистон, Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Австралия вакиллари атмосферага чиқарилаётган ис гази миқдорини чекловчи Киото баённомаси доирасидан ташқарида глобал исишга қарши кураш имкониятларини муҳокама қилмоқчилар.
Таклиф қилинаётган чоралардан бири экологик тоза технологиялардан фойдаланишдир. Бундай таклифни қабул қилмайдиганлар фикрича, экологик тоза технологиялар жуда қиммат бўлиб, улардан амалда фойдаланиш анча мушкулдир.

- Верховний Раданинг ҳукуматни истеъфога чиқариш тўғрисидаги талаби Конституцияга зиддир, - деб баёнот берди бугун Украина Адлия вазири Сергей Головатий.

Адлия вазирлиги Украина президентига парламент қарорини бекор қилишни сўраб, мурожаат қилмоқчи.

Бугун Украина парламенти мамлакат хукуматини истеъфога чиқарди.

Айни мажлисда ҳукумат мамлакат парламенти олдида¸ аҳолини ëнилғи билан таъминлаш борасида ҳисоб берган эди.
Мухолифат Украина ҳукуматининг энергетика соҳасидаги қадамларини малакасиз деб¸ газ соҳасида Россия билан тузилган шартномани миллат манфаатларига зид деб ҳисоблайди.
Бу фикрни инобатга олган Олий Раданинг 405 депутатидан 250 нафари ҳукуматни истеъфога жўнатишни ëқлаб овоз берди.
Украина президенти Виктор Юшенкога кўра¸ бу айблов сайлов олдидаги сиëсий чайқовчиликдан бошқа нарса эмас.
4 январ куни Газпром билан имзоланган шартномага кўра ҳар минг кубометр газ Россия - Австрия ширкати орқали 230 доллардан етказиб берилади.
Ўз навбатида Украина бу газни Марказий Осиëдан келаëтган арзон газ аралаштиради. Натижада газ нархи Украина учун 95 долларни ташкил қилди.

Туркияда парранда грипига чалинган ўн бешинчи киши аниқланди.

Касалга чалинган бу бемор Туркия марказидаги Севас вилоятида истиқомат қилади.
Парранда грипининг одамдан-одамга юқиши ҳақидаги таҳминлар ҳали ўз тасдиғини топмади.
Мутахассисларга кўра¸ касаллик вирусларини ëввойи қушлар тарқатмоқда.
Кейинги икки ҳафта ичида Туркияда 3 ўспирин парранда грипидан ўлди.
Туркия бош вазири Режап Тойиб Эрдўғон гапиради:
"Қилиниши керак бўлган тадбирлар амалга оширилди. Соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалик вазирлиги қошида бўҳрон маркази ташкил қилинди. Вазиятни бўрттирувчи баëнотларга эътибор бермаслик лозим деб ҳисоблайман."

Ғарб ҳукуматларининг тинимсиз огоҳлантирувларига қарамай¸ Эрон ҳукумати ядровий ëнилғи ишлаб чиқаришга қаратилган тадқиқотларнинг қайта давом эттирилишини эълон қилди.

Бу ҳақда ҳалқаро атом агентлигининг сешанба кунги баëнотида айтилади.
Эрон ҳукумати матбуот котиби Ғулом Ҳусейн Илҳомнинг айтишича¸ мазкур жараëн Халқаро атом энергияси агентлиги етакчилигида қайта йўлга қўйилади.
“Бу ядровий тадқиқот асло ноқонуний эмас. Уларни вақтинча тўхтатиш ҳақида кўнгилли равишда қарор берган эдик. Биз янги қароримизни Халқаро атом энергияси агентлигига вақтида билдирдик ва бу жараëнда агентлик вакиллари қатнашадилар”¸ - деди Теҳрон расмийси.
Европа Иттифоқи ядровий тадқиқотни қайта давом эттириш Эрон атом дастури устида юзага чиққан бўҳронга барҳам беришга қаратилган музокараларни хафв остида қолдиражагини билдирди.
Германия ташқи ишлар вазирлиги Теҳроннинг бу қарорини ҳалокатли дея баҳолади ва унинг оқибатлари ëмон бўлишидан огоҳлантирди.

Эрон энергия тизимлари учун мўлжалланган уранни Россия ҳудудида бойитиш борасидаги Кремл таклифини расмий Теҳрон феврал ойида муҳокама қиладиган бўлди.

Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров сешанба куни маълум қилди.
Лавровга кўра¸ Россия ушбу мухокамалар тугагунча Эрондан уранни бойитишни тўхтатиб туришни талаб қилган.

Испаниянинг турли шаҳарларида Ироқдаги экстремистик гуруҳлар учун одам ëллаганликда гумонланиб ўндан ортиқ киши қамоққа олинди.

Қамоққа олинганлар орасида бир масжид имоми ҳам бор.
Имом 2003 йили Ироқ жанубида хизмат қилаëтган италян ҳарбийларига қарши хужум уюштирганликда гумонланмоқда.
2003 йилнинг ноябр ойида юз берган бу ҳужум оқибатида 27 киши¸ жумладан 18 италиялик ҳалок бўлган эди.

Инсулт ташхиси билан касалхонга ëтқизилган Исроил бош вазири Ариел Шароннинг аҳволи жиддийлигича қолмоқда.

Бош вазир даволанаëтган Қуддус касалхонаси вакили гапиради:
"Ариел Шарон аҳволида бирор-бир ўзгариш ҳозирча йўқ. Бош вазир сиҳати жиддийлигича қолмоқда. Врачлар муолажани давом эттиришмоқда."
Бу Қуддус касалхонаси вакилининг сешанба кунги баëноти эди.

Россия президенти Владимир Путин¸ мамлакатда парранда грипи тарқалмаслиги учун¸ барча бозор¸ транспорт воситалари ва чегаралар кучли санитария назоратига олинишини талаб қилди.



"Агар бунинг учун қўшимча маблағ лозим бўлса ҳукумат бу маблағни ажратиши шарт"¸ - деди Путин Кремлда ўтказган машварат пайтида.



Чили собиқ диктатори Аугусто Пиночет уй қамоғидан озод қилиниши мумкин.

Маҳкама қарорига кўра¸агар Пиночет 19 минг доллар миқдордаги гаров пулини қўйса¸ озодликка чиқарилиши мумкин.
Айни вақтда¸ бу қарор Сантягодаги юқори маҳкама томонидан тасдиқланган тақдирдагина кучга киради.

Саудия Арабистонига келган икки миллионга яқин ҳожилар бугун ҳаж зиëратининг учинчи кун амалларини бажармоқдалар.

Ҳожилар бугун Арофат тоғи атрофида йиғилиб¸ ҳажнинг асосий амалини бажариб¸ Ийд ал-Адҳа¸ Қурбон ҳайитини нишонлашди.
Ҳожилар¸ қолаверса жаҳон мусулмонлари Оллоҳ розилиги учун қўй¸ қорамол ва туя сўйиб қурбонлик келтирдилар.
Қуръони каримга кўра Ҳазрати Иброҳим Оллоҳ ризоси учун ўғли Исмоилни қурбон қилмоқчи бўлади аммо яратган амрига кўра Исмоил омон қолади.
Имтиҳондан солиҳ ўтган ҳазрати Иброҳимга оллоҳдан қўзичоқ ҳадя ўлароқ тушади.
Ҳазрати Иброҳим бу қўзичоқни сўйиб қурбонлик келтиради.
Ийд ал-Адҳа байрами мусулмон оламида Оллоҳ марҳаматига шукрона куни сифатида нишонланади.

Россиянинг Санкт Петербург шаҳрида бир Россия зобити қўлга олинди.

Зобит Эстония фойдасига жосуслик қилишда айбланмоқда.
Россия хавфсизлик идорасига кўра бу зобит узоқ йиллар давомида Эстон ҳавфсизлик ҳизматига рус ҳарбий кемасозлиги ҳақида маҳфий маълумотларни етказиб турган.
Қўлга олинган кишининг кимлиги айтилмаяпти. Баъзи маълумотларга кўра у ҳарбий кемасозлик заводида ишлаган.

Киевда 2000 йили мустақил журналист Георгий Гонгадзени ўлдиришда алоқадорликда айбланаëтган Украина ички ишлар вазирлигининг собиқ уч ходими устидан маҳкама жараëни бошланди.

Валерий Костенко¸ Микола Протасов ва Олександр Попових устидан жараëннинг кескин шароитда бошланганини билдирган суд раиси¸ кўп ўтмай 23 январга қадар танаффус эълон қилди. Бундай қарорга¸ Протасовнинг ҳушдан кетгани ҳам сабаб бўлган.
Гонгадзе ўлимидан сўнг АҚШ да бошпана топган унинг беваси Мирослава Гонгадзе¸ айбланувчилар курсисида эрининг қотиллари ўтиргани¸ аммо қотиллик буюртмачилари ҳамон озодликда қолаëтганини айтди.
“Кейинги қадам бу жиноят буюртмачиларини адолат олдида жавоб беришга олиб келишдир. Улар кимлигини ҳамма яхши билади ва ташкилотчилар ҳам бугун қора курсида ўтирганлар қатори жазосини олиши керак”¸ - деди Мирослава Гонгадзе мухбирларга.
Кўпчилик Гонгадзе ўлими ортида Украина собиқ ички ишлар вазири генерал Олексий Пукач турганига¸ бошқалар эса¸ собиқ президент Кучманинг асосий буюртмачи бўлганига ишонади.

Туркия расмийлари мамлакат бўйлаб парранда грипига чалинганлар сони ошиб бораëтганини билдирди.

Бу эса¸ парранда грипининг Европага ëйилиши эҳтимоли хусусидаги қўрқувларни кучайтириб юборди.
Соғлиқни сақлаш вазири Режеп Акдағнинг айтишича¸ лаборотория текширувлари мамлакат жануб-шарқидаги уч йирик минтақада 14 одамнинг парранда грипига чалинганини тасдиқлаган.
Аммо Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳозирча фақат тўрт ҳолатни тасдиқлади.
Истанбул ҳокими Муаммер Гулер эса¸ Истанбул касалхоналарига ëтқизилган 23 беморнинг парранда грипига чалингани эҳтимолидан ташвиш билдирди.
Ўтган ҳафта уч ўспирин парранда грипидан нобуд бўлган Ван минтақаси ҳокими эса¸ аҳолини паррандадан узоқ бўлишга чақирди.
Европа Иттифоқи Туркияга қўшни олти давлатдан ишлов берилмаган товуқ парлари импорт қилишни таъқиқлашни режаламоқда. Бу ҳам парранда грипининг Европа бўйлаб тарқалиши олдини олиш учун қилинаëтган эҳтиëт чораларидан биридир.
Европа комиссияси расмийси Майкл Маннинг айтишича¸ бу борадаги қарор иттифоқ ижроия бўғини томонидан сешанба куни қабул қилинади.
“Комиссия Туркияга қўшни бўлган Озарбайжон¸ Арманистон¸ Грузия¸ Сурия¸ Эрон ва Ироқдан товуқ парлари сотиб олишни тўхтатиш қарори устида ишламоқда. Бу қарор Туркияда H1N1 вируси тарқалгани билан боғлиқдир”¸ - деди Ман.
Иттифоқ ҳозирга қадар Туркиядан тирик парранда ва парранда маҳсулотлари¸ шунингдек пар сотиб олишни тўхтатди.

Айни пайтда¸ қўшни Грузия ҳукумати ҳам парранда грипининг ўз ҳудудларига ўтмаслиги учун айрим эҳтиëт чораларини қўлламоқда.
Хусусан¸ мамлакат бозорларида сотилаëтган парранда гўшти ва тухум санитария текширувидан ўтмасдан¸ сотилмайдиган бўлди¸ шунингдек Туркиядан парранда гўшти сотиб олиш ҳам таъқиқланди.
Россия ҳам Туркия¸ Арманистон ва Грузия билан чегаралардаги ўтиб-қайтиш текширувини кучайтиришга киришди.

19 мартга белгиланган Белорус президентлигига даъвогарлардан бири сайлов пойгасидан чиққанини билдирди.

Мустақил номзод сифатида майдонга чиққан Александр Войтовичнинг Озодлик мухбирига айтишича¸ Александр Лукашенко мамлакат конституциясига зид равишда учинчи бор президентликка даъво қилаëтгани боис¸ мартга белгиланган сайловлар ноқонуний бўлади.
“Мен бўлажак сайловларнинг сайлов бўлмаслиги учун уларда қатнашишдан бош тортаман. Бу иш учун куч сарфлашдан маъно йўқ. Менимча¸ сайловларда қатнашиш Лукашенконинг учинчи муддатини қонунийлаштириб беради¸ холос. Қолаверса¸ ҳамма нарса айнан 2004 йилги референдумдагидек бўлади¸ сайлов бўлмайди¸ фақат натижа эълон қилинади”¸ - деди Войтович.
Белорус фанлар академиясининг собиқ президенти Войтович¸ Лукашенкога қарши сайловолди пойгасига чиққан етти даъвогардан бири эди.
Қолган даъвогарлар ўз номлари сайлов блютенига киритилиши учун тарафдорларининг 100 минг имзосини йиғиб¸ Марказий сайлов комиссиясига топширишлари керак.

Европа Иттифоқи Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиевнинг ўлим жазосига эълон қилинган мораторий муддатини узайтирганини олқишлади.

Иттифоқнинг ҳозирги президенти Австрия ҳукумати эълон қилган баëнотда¸ Бишкекнинг мамлакатда ўлим жазосини бутунлай йўқ қилиш борасидаги ҳаракатлари юқори баҳоланади.
Ўлим жазосини бекор қилиш Европа иттифоқининг бошқа давлатлар билан муносабатларини белгиловчи муҳим мезонлардан биридир. Зотан иттифоқ жаҳон бўйлаб ўлим жазоси бекор этилишини тарғиб қилиб келмоқда.
Европа Иттифоқи Қирғизистон қонунчилигига тегишли ўзгартишлар киритишда Бишкек ҳукуматига ëрдам берилажагини ҳам маълум қилди.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмонов якшанба куни Душанбедаги интернатда юз берган ëнғинни вақтида тўхтатмагани учун уч юқори даражали расмийга ҳайфсан эълон қилди.

Ëнғин оқибатида етимхонадаги 13 бола нобуд бўлди.
Мамлакат меҳнат вазири Зокир Вазиров¸ бош вазирнинг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Хайринисо Мавлонова ва президент маҳкамасининг ижтимоий масалалар бўлими раҳбари Бобохон Маҳмадовлар президент томонидан лоқайдликда айбланди. Ҳозирча бу расмийларга нисбатан жазо чоралари кўрилиш-кўрилмаслиги аниқ эмас.
Ҳозирда интернат хўжалик ишлари бўйича директори Илҳом Ашуровга нисбатан жиноий иш очилди. У ўт ўчирувчиларга ëнғин бошланганидан фақат бир соат ўтибгина қўнғироқ қилганликда айбланмоқда. Ички ишлар вазирига кўра¸ интернат бошқарувига ëнғин хавфи ҳақида 12 бор огоҳлантирув берилган¸ аммо уларнинг бари эътиборсиз қолдирилган.

Исроил бош вазири Ариэл Шаронни даволаëтган врачлар унинг мустақил нафас ола бошлаганини билдирдилар.

Врачлар эндиликда Шаронни сунъий кома ҳолатидан уйғотишга уринмоқдалар.
Шароннинг мустақил нафас ола бошлагани ўтган чоршанба куни юз берган мияга қон қуюлишидан сўнг бош вазир миясида кузатилган илк ижобий ҳаракатдир.
Аммо ҳозирча врачлар унинг аҳволи ҳамон ўта жиддий эканини таъкидламоқдалар.
“Шарон ҳамон ўта оғир¸ таҳликали вазиятда қолмоқда. Биз ҳозирда узоқ давом этадиган жараëн муқаддимасида турибмиз ва башорат қилишда ўта эҳтиëт бўлмоғимиз лозим”¸ -деди Ҳадасса касалхонаси нейрохирургия бўлими бошлиғи Феликс Умаский.
Бундан аввал Шарон врачлари унинг тузалган тақдирда ҳам¸ Исроил бош вазири лавозимида ишлай олмаслигини билдирдилар.

Ғарб ҳукуматларининг тинимсиз огоҳлантирувларига қарамай¸ Эрон ҳукумати бугун ядровий ëнилғи ишлаб чиқаришга қаратилган тадқиқотларнинг қайта давом эттирилишини эълон қилди.

Ҳукумат матбуот котиби Ғулом Ҳусейн Илҳомнинг айтишича¸ мазкур жараëн Халқаро атом энергияси агентлиги етакчилигида қайта йўлга қўйилади.
“Бу ядровий тадқиқот асло ноқонуний эмас. Уларни вақтинча тўхтатиш ҳақида кўнгилли равишда қарор берган эдик. Биз янги қароримизни Халқаро атом энергияси агентлигига вақтида билдирдик ва бу жараëнда агентлик вакиллари қатнашадилар”¸ - деди Теҳрон расмийси.
Европа Иттифоқи ядровий тадқиқотни қайта давом эттириш Эрон атом дастури устида юзага чиққан бўҳронга барҳам беришга қаратилган музокараларни хафв остида қолдиражагини билдирди.
Германия ташқи ишлар вазирлиги Теҳроннинг бу қарорини ҳалокатли дея баҳолади ва унинг оқибатлари ëмон бўлишидан огоҳлантирди.

Давомини ўқинг

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG