Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2019, Тошкент вақти: 07:53

Халқаро хабарлар

Ҳиндистон ва Покистон раҳбарлари Қашмир устида можароларнинг кескинлашганида бир – бирларини айблашдан нарига ўтишмади.

Алматида иш бошлаган Осий саммити давомида чиқиш қилган Ҳиндистон Бош вазири Атал Бихари Важпаи Покистон раҳбариятини террорчиларни қўллаб қувватлаётганликда айблади.
Ўз навбатида Покистон Президенти Парвез Мушшараф Жанубий Осиёда кескинликни юзага келишида авваламбор Ҳиндистон раҳбарияти айбдор, деб таъкидлади. Гарчи менинг мамлакатим урушни истамасада, имконияти доирасида ўзини ҳар қандай тажовуздан мудофаа этишга қодир, - деб таъкидлади Мушарраф.
Бугун Алмати саммити доирасида Ҳиндистон ва Покистон раҳбарлари билан сўзлашувлар олиб борган Россия Президенти Владимир Путин томонлар можарони тинч йўл билан ҳал этишга тайёр эканликларини қайд этди. Атал Бихари Важпаи Парвез Мушарраф билан бевосита мулоқотдан воз кечгани сабаб, учрашувлар айри ҳолда ўтди. Учрашув якунида чиқиш қилган Путин:
"Бизнинг Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги вазият жар ёқасига келиб қолганидан ташвишланмай иложимиз йўқ. Чунки, бу бутун Жанубий Осиё минтақасига хавф туғдирмоқда ва минтақадаги ҳар бир давлат эътиборидан четда қолмаслиги керак", - деб таъкидлади. Учрашувдан сўнг Покистон раҳбари Мушарраф сўзлашувларни Москвада давом этириш бўйича Путин таклифини қабул қилганини маълум қилди. Шунингдек, мазкур учрашувга Ҳиндистон бош вазири Атал Бихари Важпаи ҳам таклиф этилган, бироқ расмий Деҳли бу борада муносабат билдирганича йўқ.
Шунингдек, Алмати саммити давомида Хитой Халқ Республикаси раиси Цзян Цземиннинг ҳам Ҳиндистон ва Покистон лидерлари билан учрашуви режалаштирилган. Қозоғистонда Ҳиндистон ва Покистон раҳбарлари билан музокаралар давом этар экан, бугун Қашмир минтақасининг Ҳимолай мунозарали ҳудудларида отишмалар кузатилди.

Бугун мингга яқин намойишчи Қирғизистоннинг жанубий вилояти Жалолободда тўпланиб, қирғиз депутатига қўйилаётган айбловлар бекор қилинишини ва мамлакат президенти истеъфосини талаб қилиб чиқишди.

Аҳсида ўтган намойишларда унинг иштирокчилари депутат Азимбек Бекназаровга қўйилган айбловлар мутлақо асоссиз эканини ва бунинг ортида сиёсий сабаблар борлигини айтишган. Ўтган ҳафтада қирғиз маҳкамаси Бекназаровни Жалолободда прокурор лавозимида ишлаган пайтда ўз хизмат лавозимини суиистеъмол қилгани учун айблаб, унга шартли бир йиллик қамоқ жазоси белгилаган эди. Бекназаров тарафдорлари эса у Президент Акаевни танқид қилгани учун бундай жазога тортилганини айтишмоқда. Олдинги намойишлар Қирғизистон бош вазири истеъфоси билан якун топган эди.

Америка Қўшма Штатлари Покистонда фаолият олиб бораётган "Ал-Қаида" жангариларини йўқ қилиш ниятида.

Бугун бу ҳақда Американинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Қобулда баён қилди. Март ойидан бошлаб Афғонистонда аксил-террор кампанияси авж олиши билан, юзлаб "Ал-Қаида" жангарилари Покистонга ўтишга муваффақ бўлган эди. Ушбу ҳафта Америка ва Британия қўшинлари уларга қарши янги амалиётларни бошлаб юбордилар. Ҳозирда Афғонистоннинг Покистон билан чегаралари тўлиқ назорат остида.
Ўз навбатида Афғонистонда Лоя Жирга – афғон қавмлари оқсоқоллар кенгаши мажлисига тайёргарлик ишлари якуний босқичга ўтган. Эртага сайловларнинг сўнгги куни. Таркибига мингдан ортиқ делегат кирувчи оқсоқоллар кенгаши янги ҳукуматни сайлаши керак.

Афғонистон вақтли идораси раҳбари Хомид Қарзай янги тузиладиган ҳукуматга раҳбарлик қилиш ваколатини сақлаб қолишда турли афғон гуруҳлари қўллаб – қувватлашларига таяниши мумкин.

Маълумотларга кўра, Қарзайни мамлакатдаги икки етакчи шиялар партияси қўллаб қувватлайди. Шунингдек, у бутун мамлакат бўйлаб, айниқса Хирот ва Қандахордаги афғон сиёсий доираларида эътибор қозонган. Шунингдек, Қарзайга ҳозирги ҳукуматда юқори лавозимларни эгаллаб турган собиқ Шимолий альянс етакчилари ҳам ҳайрихохлик билдиришлари мумкин. Лоя Жирга мажлиси 10 июн куни Қобулда очилиши керак.

АҚШ Мудофаа вазири Дональд Рамсфелд бугун ўзининг Европа ва Жанубий Осиё минтақаси бўйлаб сафарини бошлади.

Дастлаб у Лондонда Буюк Британия Мудофаа вазири Жэф Хун билан музокаралар олиб боради. Пайшанба ва жума кунлари эса Рамсфелд Брюсселда НАТО мудофаа вазирлари йиғилишида иштирок этиши керак. Ҳиндистон ва Покистонга келишдан олдин АҚШ мудофаа вазири Германия ва Эстонияда тўхтаб ўтади. Рамсфельднинг Жанубий Осиёга келиш муддати ҳозирча ноаниқ.

Бугун Фаластин мухторияти раҳбари Ясир Арафат Яқин Шарққа ташриф буюрган АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жорж Теннет билан учрашди.

Учрашув давомида Арафат АҚШ вакилига Фаластин хавфсизлик кучларини ислоҳ қилиш режасини тақдим этди. Мазкур режада хавфсизлик кучларининг икки баробар қисқартириш ва улар устидан назоратни кучайтириш кўзда тутилади. Хавфсизлик кучларининг ислоҳ этилиши Фаластин мухториятининг ҳокимият тузилмаларини қайтадан шакллантириш борасида бошланган ишларнинг бир қисмидир ва буни АҚШ ҳам Европа Иттифоқи ҳам талаб этмоқда. Исроил ҳукумати эса Фаластин мухторияти инфратузилмаси бутунлай ислоҳ этилиб, террорчилик кампанияси тўхтасагина, улар билан музокаралар бошланиши мумкинлигини айтмоқда. Шунга қарамай, Исроил кучлари Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида аксил-террор амалиётларини давом эттирмоқда. Бугун эрталаб Исроил қўшинлари қисқа муддатга Женинга киритилган. Яқин Шарқда вазият кескинлигича қолар экан АҚШ Президенти Жорж Буш Исроил Бош вазири Ариэль Шаронни Оқ уйга таклиф этди. Учрашув душанба кунига белгиланди.

Сўнгги икки кун мобайнида Европада хавфсизлик ва ҳакорлик ташкилотининг яна бир вакили Беларусни тарк этди.

Меган Фицжеральд бугун Венага маслаҳатлашув учун чақириб олинди. Ташкилот вакилининг июл ойида мамлакатда бўлиш виза муддати тугаши керак ва унинг Минск раҳбарияти томонидан узайтирилишига Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти шубҳа билан қарамоқда. Кеча ташкилотнинг Минскдаги ваколатхонаси раҳбари Эндрю Карпентер ҳам виза муддати узайтирилмагани боис Беларусни тарк этган эди. Минск раҳбарияти Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг мамлакатдаги ваколатхонасини мухолифатни қўллаб қувватлаётганликда айбламоқда.

Бугун Москвада Россия ва Туркия қўшинлари бош штаблари раҳбарлари Анатолий Квашнин ва Хусайин Қивриқ ўғли икки мамлакат ўртасида харбий ҳамкорлик масалаларини муҳокама этдилар.

Туркияга рус харбий вертолётларини етказиб бериш бўйича лойиҳа томонларнинг диққат марказида бўлди. Контрактнинг умумий нарҳи 2 - 2.5 миллиард долларни ташкил этиши мумкин. Туркияга ҳарбий вертолётлар етказиб бериш тендерида, шунингдек АҚШ ва Франция ҳам иштирок этмоқда.

Корея ва Япония ўйингоҳларида футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинлари давом этмоқда.

Бугун чемпионатга мезбонлик қилаётган давлат - Япония терма командаси ўз майдонида Бельгияга қарши тўп сурди. Ҳисоб иккию икки. Барча голлар ўйиннинг охирги дақиқаларида дарбозага киритилди. Шунингдек, Коста Рика терма командаси Хитой терма командаси устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бугун Покистон президенти Парвез Мушарраф минтақавий хавфсизлик конференциясига иштирок этиш учун Қозоғистонга ташриф буюрди.

Мушарраф конференция ҳорижида Ҳиндистон бош вазири Атал Бехарий Важпайи билан шартсиз музокаралар олиб боришга рози эканини айтди. Аммо кеча Алматига келган Важпайи, расмий Исломобод Ҳиндистонга хужум қилаëтган Покистонлик жангариларга қарши кескин чора-тадбирлар кўрмагунига қадар, Мушарраф билан учрашмаслигини таъкидлади. Хабарларга қараганда, Хитой президенти Цианг Цемин ядровий қуролларга эга бўлган Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинликни юмшатиш мақсадида эртага Мушарраф ва Важпайи билан алоҳида учрашувлар ўтказади. Алмати конференциясидан самарали фойдаланиш учун Россия президенти Владимир Путин ҳам Ҳиндистон-Покистон можоросига воситачилик қилишини таклиф этди. Бугун Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Важпайи билан музокаралар ўтказганидан кейин, конференция иштирокчилари халқаро терроризм қораланган бир қўшма декларация ишлаб чиқишларини айтди. Важпайининг қайд этишича, у ва Назарбоев терроризм борасидаги бўҳронларни ҳал қилишда қандай чора-тадбирлар кўрилиши кераклиги хақда бир хил фикрдалар, аммо у бу хусусда аниқроқ сўз юритмади.

Жанубий Кареа ва Япония давлатларида футбол бўйича жаҳон чимпионати ўйинлари давом этмоқда.

Бугун Бразилия терма жамоаси Туркияни 2-1 ҳисобда мағлубиятга учратди. Мексиколик футболчилар эса Харватия терма жамоасига қарши майдонда тўп суриб, 1-0 хисобида ғолиб чиқишди. Шу ой охирига қадар Жанубий Кареа ва Японияда давом этадиган футбол мусобақаларида 32 мамлакатнинг терма жамоалари иштирок этади. Чимпионлик ўйини 30 июн куни Японияда ўтказилади.

Бугун Филипин ва АҚШ ҳукуматлари Америка ҳарбий кучларини Филипин аскарлари Усама бин Ладенга алоқаси бўлган жангариларга қарши курашаëтган худудларга яқинлаштириш ҳусусида келишдилар.

Манилада Филипин ҳукумат расмий вакиллари ва АҚШ мудофаа вазир ўринбосари Пол Волфовитз ўртасида олиб борилган музокараларда мамлакатнинг жанубида қўшма ҳарбий машғулотларни кенгайтириш масаласи мухокама этилди аммо хеч қандай қарор қабул қилинмади. Филипин президенти Глория Араë хонимнинг айтишига қараганда, у АҚШ қўшинлари тўқнашув майдонларига яқинлаштирилишига тарафдор, ўшанда Америкаликлар Абу Сайоф жангариларига қарши жанг қилаëтган Филипин аскарларини яхшироқ тайëргарликдан ўтказиш учун қулай имкониятга эга бўладилар. Филипин мудофаа вазири Анжело Рейеснинг айтишига кўра, АҚШ қўшинлари жангларда иштирок этмайди.

Бугун Белорус ҳукумати Европада хавфсизлик ва хамкорлик ташкилотининг Минскдаги миссияси бошлиғи Андрю Карпентерга ярим кечагача мамлакатни тарк этиш тўғрисида буйруқ берди.

Бу билан ташкилотнинг 3 чи расмий вакили мамлакатдан чиқарилмоқда. 1998 йил феврал ойида Европада хавфсизлик ва хамкорлик ташкилоти Белорус ҳукуматига демократик давлат тизимини ташкил қилишга ëрдам бериш учун Минскга миссия жўнатди. Ўтган йилда Белорус расмий амалдорлари миссия фаолиятларидан норози эканликларини ва унинг мандатини ўзгартиришни исташларини айтишганидан кейин ташкилот расмий вакилларини мамлакатдан чиқариб юбориш бошланди. Европада хавфсизлик ва хамкорлик ташкилоти матбуот вакилининг айтишига кўра, хозир Белорусда халқаро ташкилотнинг фақат 2 расмий вакили қолган.

АҚШ ҳарбий кучлари матбуот вакилининг айтишига қараганда, Американинг тахминан 150 аскари Жалолобод шаҳри яқинидаги ғорларни портлатишганидан кейин бугун ўзларининг Афғонистон шарқий худудидаги базасига қайтишган.

Майор Брайн Хилфетрэ ғорлар ичида нима бўлганини айтмади. Кеча АҚШ етакчилигидаги кучлар Покистон билан бўлган шарқий чегарани ëпиб қўйишга қаратилган янги бир амалиëтни бошладилар. Мазкур амалиëт Нангарҳар вилоятида, аниқроқ қилиб айтганда, Жалолобод шаҳрининг шарқий қисмида ўтказилмоқда. Айни пайтда, Британия қўшинлари Афғонистон жанубида шунга ўхшаш чегара амалиëтини давом эттиришмоқда.
Бугун Франция мудофаа вазири Мишел Аллиот-Мари хоним Бишкекга ташриф буюрди ва Қирғизистон президенти Асқар Ақаев билан учрашди. Аммо ҳозирча музокаралар тўғрисида батафсил хабар берилмади. Маълумотларга кўра, Франция делегацияси эртага Афғонистонга сафар қилишидан олдин Франция ва Қирғизистон мудофаа вазирликлари расмийлари учрашадилар. Ҳозир Франция ва АҚШ етакчилигидаги ҳарбий мутахассислар Афғонистон миллий армиясини тузиш ишларида етакчилик қилишмоқда.

Бугун Исроил қўшинлари Қалқилия шаҳар ташқарисидаги текширув нуқталарида 4 фаластинликни хибсга олганидан кейин Ғарбий соҳилнинг бу худудига кириб, қўмондонлик соатини жорий этди.

Бундан олдин Исроил қўшинлари Наблус шаҳрида ва яқин атрофдаги Балата ва Аин Бет-Алма муҳожирлар лагерларида ҳам рейдлар ўтказди. Фаластиннинг Исроил ишғолига қарши қўзғолонида тўқнашувларни тўҳтатиш борасидаги 2001 йил режаси муаллифи, АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жорж Тенет, бош вазир Ариел Шарон ва бошқа расмий вакиллар билан музокаралар олиб бориш учун бугун Исроилга келади. Кеча Европа иттифоқининг ташқи муносибатлар бўйича расмий вакили Хавиер Солана келаси ойда Яқин Шарқ конференцияси ўтказилиши мумкинлигини айтиб, унда Фаластин давлатини эълон этиш куни тўғрисида келишиб олинишига умид билдирди.

АҚШ Федерал қидирув бюроси директорининг айтишига қараганда, 11 сентябр терактларидан бери Қўшма Штатларда ва ташқи давлатларда террористик хужумларнинг олди олинган.

Роберт Муллер АҚШда амалга оширилишига йўл қўйилмаган хужумлар тўғрисида батафсил маълумот бермади аммо яқинда Сингапур, Париж ва Испанияда режалаштирилган хужумлар олди олинганини шунингдек Париж-Майами маршурити бўйлаб учган учқучда Ричард Реид батинкаси ичида бомба портлатишига йўл қўйилмаганини эслатиб ўтди. Бу воқеаларнинг барчаси олдин ошкор этилган. Буш маъмурияти, жумаладан, Федерал қидирув бюроси разведка маълумотларидан самарали фойдаланмай, 11 сентябр терактлари олдини ололмагани хусусида танқидларга учради.

Хавфсизлик бўйича мутахассисларнинг Сингапурда ўтаëтган йиғинида АҚШ вакиллари террорчилар ядровий қуролларни қўлга киритишлари эҳтимоли мавжудлиги ҳақида огоҳлантиришди.

АҚШ мудофаа вазири Пол Вольфовиц, террорчиларнинг бундай имконларга эга эканликлари, давлатлар орасида ядровий қуроллар тарқалиши таҳликасидан ҳам хавфлироқ эканини айтди.
АҚШ давлат котибининг собиқ ëрдамчиси Роберт Айнхорн, жаҳон мамлакатларини, оммавий қирғин қуроллари таркибига кирувчи ингредиентларнинг чегаралар орқали олиб ўтилиши ҳоларига йўл қўймаслик учун барча турдаги экспорт маҳсулотлари устидан назоратни кучайтиришга чақирди.

Швейцарияда абортларни қонунийлаштириш масаласига бағишланган референдум бўлиб ўтди.

Сайловчиларнинг 70 фоизидан кўпи 12 ҳафтагача бўлган ҳомини олдиришга руҳсат бериш учун овоз берганлар.
Мамлакатда жорий этилган қонунларга биноан, ҳомилани сунъий равишда тўҳтатиш таъқиқланган. Бироқ Швейцариянинг турли кантоларида бу қонун турлича талқин этилаëтгани натижасида, мамлакатда йилига ўртача 16 мингтагача аборт қилинади.
Мамлакатдаги протестанлтлар черкови билан хотин –қизларнинг энг йирик ташкилотларидан бири ҳам абортларни қонунийлаштириш таклифини қўллаб-қуватлашган.

Кашмирдаги Ҳиндистон билан Покистон чегарасида вазият ўта кескинлигича қолмоқда.

Бугун Ҳиндистон расмийлари покистонлик ҳарбийлар билан артиллерия отишмалари чоғида бир одам ўлгани ва саккиз одам жароҳатланганини маълум қилишди.
Душанба куни Алматида очилаëтган Марказий ва Жанубий Осиë мамлакатлари саммитида Ҳиндистон билан Покистон орсидаги можарони ҳал этиш йўллари муҳокама этилиши кутилмоқда.
Якшанба куни Алматига Ҳиндистон бош вазири Атал Бихари Важпаи етиб борди. Қозоғистонга учишдан олдин у Покистон президенти Парвез Мушарраф билан юзма-юз учрашиш нияти йўқлигини эълон қилган. Ҳиндистон, бундай музокараларга киришишдан олдин Покистон томонидан ислом экстремистлари ҳужумлари тўҳтатитишни талаб қилмоқда.
Мушарраф бугун Тожикистон пойтаҳти Душанбега борди. Тожикистон раҳбарияти билан мзокаралар ўтказганидан сўнг у Алматига йўл олади.
Осиë саммитида иштирок этаëтган Россия президенти Владимир Путин икки мамлакат орасидаги кескинликни юмшатишга уриниш мақсадида душанба куни Покистон ва Ҳиндистон лидерлари билан алоҳида учрашувлар ўтказади.

Бу йил Афғонисонда 3 минг тонна кўкнор йиғиб олинади.

БМТ вакилларининг сўзларига кўра, бу йилги кўкнор ҳосили олдинги йиллар билан таққослаганда анча кичик бўлиши кутилмоқда. Мисол учун 1999 йилда Афғонистонда 4600 тонна кўкнор йиғиб олинган.
БМТ вакилларининг фикрига кўра, афғонистонлик деҳқонлар, токи тирикчилик қилиш учун муқобил юмуш топмагунларича кўкнор экишни давом эттиришади.

Хотой расмийлари Пекиндаги Таяньаньмэнь майдони фожеасининг 13 йиллиги олдидан диссидентларга қарши чораларни кучайтиришмоқда.

Гонгонгда жойлашган Инсон ҳуқуқлари бўйича марказ маълумотларига кўра, шанба куни Хитой расмийлари мамлакатда таъқиқлаб қўйилган христиан черкови аъзоларидан тўрт кишини ҳибисга олганлар.
1989 йил 4 июнда Тяньаньмэнь майдонида юзлаб, баъзи маълуотларга кўра эса минглаб намойишчилар ўлдирилган. Хитойлик 45 диссидент мамлакат расмийларига, 1989 йил ҳодисаларига янгича баҳо бериш талаби билан, очиқ ҳат йўллашди.

Исроил қўшинлари фаластин территориясидаги Наблус шаҳри, ҳамда Иорданнинг ғарбий соҳилида жойлашган Балата қочқинлар лагерларидаги амалиëтларини давом эттиришмоқда.

Айни пайда ҳалқаро воситачилар Яқин Шарқ тинчлик жараëнини боши берк кўчадан чиқаришга қаратилган уринишларини тўхтатишмаяпди. Яқин Шарқ сафарини давом эттираëтган Европа иттифоқининг ташқи сиëсати учун маъсул Хавьер Солана Исроил ташқи ишлар вазири Шимон Перес билан учрашди. Учрашув якунида Солана Яқин Шарқ бўйича халқаро конференция июль ойининг ўрталарида ўтказилиши мумкинлигини билдирди.
Исорил ва Фаластин мухторияти раҳбарлари билан шунингдек АҚШнинг махсус вакили Уоильям Бернс ҳам музокаралар ўтказмоқда.
АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жорж Тенет Яқин Шарққа сафарини бошлаш олдидан Миср президенти Ҳусни Муборак билан музокаралар ўтказди. Минтақага сафари давомида Тенет фаластинликларнинг хавфсизлик хизматларини қайта ташкиллаштириш ишларида ëрдам кўрсатади.
Фаластин мухторияти раҳбари Ясир Арафат бугун Рамоллоҳдаги қароргоҳида қўшилмаган етти давлат ташқи ишлар вазирлари билан учрашди. Музокараларга оид тафсилотлар эълон этилмаган.

Япония билан Жанубий Кореяда ўтаëтган футбол бўйича жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси учу-бир ҳисиб билан Словения жамоасини мағлубиятга учратди.

Англия билан Швеция футболчилари орасидаги ўйин биру бир, дурранг натижаси билан якунлади. Парагвай билан Жанубий Африка орасидаги ўйин ҳам икию-икки дурранг натижаси билан якунланган.
Аргентина терма жамоаси нигериялик футболчиларни биру- ноль ҳисоби билан мағлубиятга учратди.

Афғонистондаги халқаро аксил-террор коалицияси кучлари Покистон билан чегара районидаги тоғларда янги амалиëтларни ўтказишмоқда.

Омон қолган Ал-Қоида жангариларининг Покистон территориясига ўта олмасликларини таъминлаш учун баланд тоғлардан ўтган йўллар кесиб қўйилган.
Афғонистон расмийларнинг маълумотларига кўра, амалиëтлар Исломобод Кашмирдаги вазият кескинлашгани туфайли Афғонситон билан чегарада жойлаштирилган қўшинларининг бир қисмини Ҳиндистон билан чегара районларига ташлаш режаси муносабати билан ўтказилмқода.
Якшанба куни Кобулдаги расмийлар собиқ қирол Мухаммад Зоҳир бетоб бўлиб қолгани муносабати билан Қадаҳор ва Мозор Шарифга сафарини бекор қилганини эълон қилишди.
87 ëшга криган Зоҳир шоҳ 10-июнда ягни муваққат ҳукуматни тузишга киришиши кутилаëтган Лўя Жирғага раислик қилади.

Австрия президенти Томас Клестиль Чехияни, тариҳда “Бенеш декретлари” номи билан қолган ҳужжатни бекор қилишга чақирди.

Иккинчи жаҳон урушидан кейин президент Эдвард Бенеш даврида қабул қилинган қонунлар фашистлар оккупацияси чоғида мавжуд қонунларни бекор қилиб, айни пайтда немс ва венгр милларларига мансуб чехословакия фуқароларини мамлакатдан ҳайдаб чиқаришни ва уларнинг мулкини мусодара қилишни қонунийлаштириган.
Клестильнинг сўзларига кўра, бу масалани у шу йил Чехия президенти Вацлав Хавел билан ўтказадиган узрашуви чоғида муҳокама қилади.

Давомини ўқинг

OzodTa'sir

XS
SM
MD
LG