Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2019, Тошкент вақти: 06:44

Халқаро хабарлар

Хавфсизлик бўйича мутахассисларнинг Сингапурда ўтаëтган йиғинида АҚШ вакиллари террорчилар ядровий қуролларни қўлга киритишлари эҳтимоли мавжудлиги ҳақида огоҳлантиришди.

АҚШ мудофаа вазири Пол Вольфовиц, террорчиларнинг бундай имконларга эга эканликлари, давлатлар орасида ядровий қуроллар тарқалиши таҳликасидан ҳам хавфлироқ эканини айтди.
АҚШ давлат котибининг собиқ ëрдамчиси Роберт Айнхорн, жаҳон мамлакатларини, оммавий қирғин қуроллари таркибига кирувчи ингредиентларнинг чегаралар орқали олиб ўтилиши ҳоларига йўл қўймаслик учун барча турдаги экспорт маҳсулотлари устидан назоратни кучайтиришга чақирди.

Швейцарияда абортларни қонунийлаштириш масаласига бағишланган референдум бўлиб ўтди.

Сайловчиларнинг 70 фоизидан кўпи 12 ҳафтагача бўлган ҳомини олдиришга руҳсат бериш учун овоз берганлар.
Мамлакатда жорий этилган қонунларга биноан, ҳомилани сунъий равишда тўҳтатиш таъқиқланган. Бироқ Швейцариянинг турли кантоларида бу қонун турлича талқин этилаëтгани натижасида, мамлакатда йилига ўртача 16 мингтагача аборт қилинади.
Мамлакатдаги протестанлтлар черкови билан хотин –қизларнинг энг йирик ташкилотларидан бири ҳам абортларни қонунийлаштириш таклифини қўллаб-қуватлашган.

Кашмирдаги Ҳиндистон билан Покистон чегарасида вазият ўта кескинлигича қолмоқда.

Бугун Ҳиндистон расмийлари покистонлик ҳарбийлар билан артиллерия отишмалари чоғида бир одам ўлгани ва саккиз одам жароҳатланганини маълум қилишди.
Душанба куни Алматида очилаëтган Марказий ва Жанубий Осиë мамлакатлари саммитида Ҳиндистон билан Покистон орсидаги можарони ҳал этиш йўллари муҳокама этилиши кутилмоқда.
Якшанба куни Алматига Ҳиндистон бош вазири Атал Бихари Важпаи етиб борди. Қозоғистонга учишдан олдин у Покистон президенти Парвез Мушарраф билан юзма-юз учрашиш нияти йўқлигини эълон қилган. Ҳиндистон, бундай музокараларга киришишдан олдин Покистон томонидан ислом экстремистлари ҳужумлари тўҳтатитишни талаб қилмоқда.
Мушарраф бугун Тожикистон пойтаҳти Душанбега борди. Тожикистон раҳбарияти билан мзокаралар ўтказганидан сўнг у Алматига йўл олади.
Осиë саммитида иштирок этаëтган Россия президенти Владимир Путин икки мамлакат орасидаги кескинликни юмшатишга уриниш мақсадида душанба куни Покистон ва Ҳиндистон лидерлари билан алоҳида учрашувлар ўтказади.

Бу йил Афғонисонда 3 минг тонна кўкнор йиғиб олинади.

БМТ вакилларининг сўзларига кўра, бу йилги кўкнор ҳосили олдинги йиллар билан таққослаганда анча кичик бўлиши кутилмоқда. Мисол учун 1999 йилда Афғонистонда 4600 тонна кўкнор йиғиб олинган.
БМТ вакилларининг фикрига кўра, афғонистонлик деҳқонлар, токи тирикчилик қилиш учун муқобил юмуш топмагунларича кўкнор экишни давом эттиришади.

Хотой расмийлари Пекиндаги Таяньаньмэнь майдони фожеасининг 13 йиллиги олдидан диссидентларга қарши чораларни кучайтиришмоқда.

Гонгонгда жойлашган Инсон ҳуқуқлари бўйича марказ маълумотларига кўра, шанба куни Хитой расмийлари мамлакатда таъқиқлаб қўйилган христиан черкови аъзоларидан тўрт кишини ҳибисга олганлар.
1989 йил 4 июнда Тяньаньмэнь майдонида юзлаб, баъзи маълуотларга кўра эса минглаб намойишчилар ўлдирилган. Хитойлик 45 диссидент мамлакат расмийларига, 1989 йил ҳодисаларига янгича баҳо бериш талаби билан, очиқ ҳат йўллашди.

Исроил қўшинлари фаластин территориясидаги Наблус шаҳри, ҳамда Иорданнинг ғарбий соҳилида жойлашган Балата қочқинлар лагерларидаги амалиëтларини давом эттиришмоқда.

Айни пайда ҳалқаро воситачилар Яқин Шарқ тинчлик жараëнини боши берк кўчадан чиқаришга қаратилган уринишларини тўхтатишмаяпди. Яқин Шарқ сафарини давом эттираëтган Европа иттифоқининг ташқи сиëсати учун маъсул Хавьер Солана Исроил ташқи ишлар вазири Шимон Перес билан учрашди. Учрашув якунида Солана Яқин Шарқ бўйича халқаро конференция июль ойининг ўрталарида ўтказилиши мумкинлигини билдирди.
Исорил ва Фаластин мухторияти раҳбарлари билан шунингдек АҚШнинг махсус вакили Уоильям Бернс ҳам музокаралар ўтказмоқда.
АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жорж Тенет Яқин Шарққа сафарини бошлаш олдидан Миср президенти Ҳусни Муборак билан музокаралар ўтказди. Минтақага сафари давомида Тенет фаластинликларнинг хавфсизлик хизматларини қайта ташкиллаштириш ишларида ëрдам кўрсатади.
Фаластин мухторияти раҳбари Ясир Арафат бугун Рамоллоҳдаги қароргоҳида қўшилмаган етти давлат ташқи ишлар вазирлари билан учрашди. Музокараларга оид тафсилотлар эълон этилмаган.

Япония билан Жанубий Кореяда ўтаëтган футбол бўйича жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси учу-бир ҳисиб билан Словения жамоасини мағлубиятга учратди.

Англия билан Швеция футболчилари орасидаги ўйин биру бир, дурранг натижаси билан якунлади. Парагвай билан Жанубий Африка орасидаги ўйин ҳам икию-икки дурранг натижаси билан якунланган.
Аргентина терма жамоаси нигериялик футболчиларни биру- ноль ҳисоби билан мағлубиятга учратди.

Афғонистондаги халқаро аксил-террор коалицияси кучлари Покистон билан чегара районидаги тоғларда янги амалиëтларни ўтказишмоқда.

Омон қолган Ал-Қоида жангариларининг Покистон территориясига ўта олмасликларини таъминлаш учун баланд тоғлардан ўтган йўллар кесиб қўйилган.
Афғонистон расмийларнинг маълумотларига кўра, амалиëтлар Исломобод Кашмирдаги вазият кескинлашгани туфайли Афғонситон билан чегарада жойлаштирилган қўшинларининг бир қисмини Ҳиндистон билан чегара районларига ташлаш режаси муносабати билан ўтказилмқода.
Якшанба куни Кобулдаги расмийлар собиқ қирол Мухаммад Зоҳир бетоб бўлиб қолгани муносабати билан Қадаҳор ва Мозор Шарифга сафарини бекор қилганини эълон қилишди.
87 ëшга криган Зоҳир шоҳ 10-июнда ягни муваққат ҳукуматни тузишга киришиши кутилаëтган Лўя Жирғага раислик қилади.

Австрия президенти Томас Клестиль Чехияни, тариҳда “Бенеш декретлари” номи билан қолган ҳужжатни бекор қилишга чақирди.

Иккинчи жаҳон урушидан кейин президент Эдвард Бенеш даврида қабул қилинган қонунлар фашистлар оккупацияси чоғида мавжуд қонунларни бекор қилиб, айни пайтда немс ва венгр милларларига мансуб чехословакия фуқароларини мамлакатдан ҳайдаб чиқаришни ва уларнинг мулкини мусодара қилишни қонунийлаштириган.
Клестильнинг сўзларига кўра, бу масалани у шу йил Чехия президенти Вацлав Хавел билан ўтказадиган узрашуви чоғида муҳокама қилади.

Россия мудофаа вазири Сергей Иванов Пекинга уч кунлик ташрифини якунлади.

Иванов Ташрифи якунида ўтказган матбуот анжуманида Хитой Россиянинг Осиëдаги устувор стратегик ҳамкори эканини таъкидлаб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, икки мамлакат истиқболда нафақат хавфсизлик соҳасида, балки барча бошқа соҳаларда муносабатларини кенгайтириш имконларига эга.
Итар-Тасснинг хабар қилишича, Иванов Хитой лидерлари билан халқаро ва минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ масалаларни, шунингдек қуроллар устидан назорат, терроризм, сепаратчилик, диний экстремизм ва халқаро жиноятчиликка қарши кураш соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.
Томонлар шунингдек, ҳарбий соҳадаги ҳамкорликка оид қатор ҳужжатларни имзолаганлар.

Исроил кучлари Байтул Ҳам, Тулкарем ва Наблус шаҳарларидаги фаластин қочқинлари лагерларида террорчиларни қидириш ишларини давом эттирмоқда.

Тулкарем ва Наблусда комендантлик соати жорий этилган. Юзлаб фаластинли хибсга олинди. Исроил харбийларининг таъкидлашларича фаластин худудларида олиб борилаётган амалиётлар превентив хусусиятга эга. Исроил шаҳарларида портлашларни содир этган террорчи-камикадзелар айнан ана шу худудларда яшагани таҳмин этилмоқда.
Бугун Рамаллоҳда Европа Иттифоқининг юқори мартабали вакили Хавьер Солана Фаластин мухторияти раҳбари Ясир Арафат билан сўзлашувлар олиб боради. Улар исроил-фаластин тинчлик музокараларини бошлаш имкониятларини муҳокама этадилар. Жума куни Рамаллоҳга келатуриб Солана июн ойининг оҳирларида Яқин Шарқ тинчлик халқаро анжумани ўтказилиши кераклигини баён этган. Эртага Ховьер Солана Исроил Бош вазири Ариэль Шарон билан учрашади.

Афғонистондаги АҚШ кучлари қўмондонлиги вакилининг айтишича жума куни Гардез яқинида отиб ўлдирилган уч нафар афғон жангчиси, янги ҳукуматни қўллаб қувватловчи гуруҳлардан бўлган.

Полковник Рожжер Кинг уларда душманга хос белгилар бўлгани боис америка солдатларининг ўт очишдан бошқа иложи бўлмаганини таъкидлади.
Хабарларга кўра бугун Афғонистон ғарбидаги Нимроз вилоятида янги муваққат ҳукуматга қарши гуруҳлар ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувларда 16 киши халок бўлган. Кеча Афғонистоннинг Қандахор шаҳрида содир этилган портлаш оқибатида эса бир киши оғир жароҳат олди. Бомба вилоят губернатори қароргоҳи яқинига яшириб қўйилган экан. Портлаш оқибтида бинога жиддий зарар етди. Қандахор губернатори вакили портлашларда янги афғон раҳбарияти душманларини айблади. Унинг таъкидлашича, айрим гуруҳлар афғон қавмлари оқсоқоллар кенгаши "Лоя Жирга" сайловларига халақит беришга уринмоқда. "Лоя жирга"нинг биринчи мажлиси 10 июн куни Қобулда очилиши керак.

Бугун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ҳиндистон ва Покистондаги ваколатхонаси ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини эвакуация қилиш бўйича кўрсатма берди.

Унгача эса АҚШ, Буюк Британия ва бошқа ғарб давлатлари Ҳиндистон ва Покистонда яшаётган фуқароларини дарҳол бу мамлакатларни тарк этишларини сўраган. Улар Қашмир минтақасида уруш бошланишидан ҳавотирланиб ана шундай даъват билан чиқишди. Бугун Ҳиндистон мудофаа вазири Жорж Фернандес Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги можаронинг тинч якун топиши даргумон. Шунга қарамай минтақада уруш бошланиш хавфи йўқ деб таъкидлади. Ҳиндистон полициясининг таъкилашича, Жамму ва Қашмир штати маркази Шринагар шаҳрида Қашмир айирмачилари томонидан содир этилган ҳужумлар оқибатида бир киши ўлган, 13га яқини яраланган. Покистон ва Ҳиндистон чегараларида отишмалар тинмаяпти. Ҳозирда Қашмир минтақаси назорат чизиғининг ҳар икки тарафига миллионга яқин қўшин жалб этилган. Келгуси ҳафтада томонларни муросага чақириш мақсадида Жанубий Осиё минтақасига АҚШ мудофаа вазири Дональд Рамсфелд ва Давлат котиби ўринбосари Ричард Армитежларнинг келиши кутилмоқда.

Қирғизистон раҳбари Аскар Акаев 2005 йилда ўзининг президентлик муддати тугаши билан, қайта бўладиган сайловларда номзодини қўйиш нияти йўқ эканини маълум қилди.

Акаевга кўра Қирғизистонда президентликка муносиб номзодлар анчагина. Келгуси президентлик сайловларида фақат халқ сайлаган номзод президент бўлади, деб таъкидлади Аскар Акаев. Гарчи қирғиз президенти сайловларда бошқа номзодини қўймаслиги сабабларини айтмасада, кузатувчилар Қирғизистондаги ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бунга туртки бўлган бўлиши мумкинлигини тахмин этишмоқда. Мамлакат жанубидаги Жалолобод вилоятида ўтган ғалаёнларда 6 киши ўлдирилганди. Акаев 2000 йилда президетликка қайта сайланди. Ўшанда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти сайловларда айрим соҳталикларга йўл қўйилганини танқид остига олган эди.

Россия мудофаа вазири Сергей Иванов бугун Пекинда ўзининг хитойлик маслакдоши Чи Хаотян билан музокара олиб бормоқда.

Ҳар икки давлат ўртасида харбий ҳамкорликни кучайтириш музокараларнинг бош мавзуси экани айтилмоқда. Иванов шунингдек, Россия-Хитой харбий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияси кенгашининг мажлисида иштирок этади. Кеча Россия мудофаа вазири Хитой Халқ Республикаси раиси Дзян Дзэмин билан учрашган эди. Учрашув давомида Сергей Иванов Хитой раҳбарини "НАТО-Россия" кенгаши тузилаётгани борасида маълумот берди. Ўз навбатида Дэян Дзэмин бу қарорни қўллаб-қувватлашини айтган. Бир неча кунлардан кейин Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммити очилади. Унда иштирок этиш учун Хитой ва Россия, шунингдек Марказий Осиёнинг тўрт давлати Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мудофаа вазирлари таклиф этилган.

Европа Иттифоқи давлатлари глобал илиқлашувга қарши кураш тўғрисидаги 1997 йилда қабул қилинган Киото протоколини ратификация қилдилар.

Шундай қилиб, мазкур протоколни жаҳоннинг 70 давлати маъқуллади. Шартнома иштирокчилари келгуси ўн йил мобайнида атмосферага заҳарли газ чиқишини камайтириш ва уни 1990 йилги холатга келтириш бўйича мажбурият олган. Бироқ, протоколни ратификация этган 70 давлатга жаҳон бўйлаб газ чиқиндиларининг 27 фоизи тўғри келади халос. Ҳавони энг кўп ифлослантираётган давлат АҚШ ўтган йили Киото протоколидаги имзосини бекор қилган эди. Ҳозирда жаҳон бўйлаб газ чиқиндилари бўйича АҚШнинг улуши 36 фоизни ташкил этади. Бугунга келиб 41 давлат Киото протоколини имзолаган бўлсада, уни ратификация этгани йўқ.

АҚШ Президенти Жорж Буш келгуси ҳафтада мамлакат Мудофаа вазири Дональд Рамсфелдни Жанубий Осиёга юборишини маълум қилди.

Рамсфелд минтақада вазиятни юмшатиш ва томонларни муросага чақириш мақсадида Покистон ва Ҳинд расмийлари билан музокаралар олиб боради. Президент Жорж Буш Покистон раҳбариятини Қашмирда исломий экстремистларга қарши кескин чораларни кўришга чақирган эди. Бушнинг таъкидлашича, ядро қуролига эга давлатлар - Ҳиндистон ва Покистон ўртасида вазиятнинг кескинлашуви минтақада уруш оловини ёқиши мумкин. Бу эса ҳар икки давлат манфаатига ҳам тўғри келмайди. Кеча Покистон раҳбари Парвез Мушарраф Афғонистон билан чегара ҳудудлардаги қўшинини конфликт ҳудудга олиб ўтилиши борасида фармойиш берди. Ҳозирда Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги Қашмир минтақаси назорат чизиғининг ҳар икки тарафига миллионга яқин қўшин жалб этилган.

АҚШ Давлат департаменти Ҳиндистондаги барча америкаликларни дарҳол мамлакатни тарк этишларини сўраган.

Вашингтон расмийлари Ҳиндистон ва Покистон ўртасида уруш бошланишидан ҳавотирланиб бундай даъват билан чиқди. Шунингдек, Деҳлидаги Америка дипломатлари ва уларнинг оила аъзоларига ҳам мамлакатни тарк этиш тавсия этилган. АҚШнинг Покистондаги элчихонаси ҳодимлари сони аллқачон минимумга қисқартирилди. Буюк Британия ҳам Исломободдаги ўз дипломатларини чақиртириб олган.

Бугун Жанубий Корея пойтахти Сеулда футбол бўйича жаҳон чемпионати старт олди.

Унинг тантанали очилиш маросимини томоша этиш учун Сеул стадионига 64 мингга яқин томошабин йиғилган. Маросимда чемпионат иштирокчиларини Жанубий Корея ва Япония бош вазирлари Ким Дэ Жун ва Дзюнидиро Коидзумилар олқишлади. Тантаналар тугагач Сеул ўйингоҳида Жаҳон кубоги ўйинларининг дастлабки матчи бўлиб. Унда жаҳон чемпиони Франция Сенегал терма командасига имкониятни бой бериб, 0:1га ютқазиб қўйди. Бу галги жаҳон чемпионати Осиё минтақасида илк бор ўтказилмоқда. Жаҳон биринчилиги учун футбол беллашувлари Япония ва Жанубий Корея ўйингоҳларида 31 майдан июн ойининг оҳирги кунига қадар давом этади. Турнирда жами 32 давлат терма командаси 8 гурухга бўлинган холда беллашувлар олиб боради. Япон расмийларининг маълум қилишларича ҳар бир футбол матчини саккиз мингга яқин полициячи қўриқлаб боради. Биргина Япониянинг ўзига футбол томошаларини кузатиб бориш учун 3 ярим миллион чет эллик ташриф буюрган. Чемпионатнинг финал матчи 30 июн куни Японияда бўлиб ўтади.

АҚШ Адлия вазири Жон Эшкрофт террорчиликка қарши самарали кураш олиб бориш мақсадида Федерал қидирув бюроси FBI ваколати янада кенгайтирилганини маълум қилди.

Эшкрофтга кўра, 25 йил олдин қабул қилинган FBI фаолиятини чекловчи ҳукумат қарорлари бекор қилинди. Янги қабул қилинган қонунларга кўра Федерал қидирув бюроси агентларига Интернетни назорат этиш ва жамоатчилик жойларида кузтув ишларини олиб бориш ваколати берилди. АҚШ Федерал қидирув бюроси директори Роберт Мюллер террорчиликка қарши курашга тўсқинлик қилаётган "бюрократик тўсиқлар" олиб ташланишини олқишлади.

Бугун Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги ёҳудийлар истиқомат қиладиган худудларда террорчилик ҳаракати олди олинди.

Автомат ва гранатаметлар билан қуролланган фаластинли мазкур худудга кираётган пайтда отиб ўлдирилган. Исроил қўшинлари Наблусда экстремистларга қарши харбий амалиётларни давом эттирмоқда. Шаҳарда комендантлик соати жорий этилган. Исроил полициясининг маълум қилишича амалиётлар давомида бир неча фаластинли, шу жумладан "Хамас" гуруҳи етакчиларидан бири хибсга олинган. Бугуннинг ўзида исроил қўшинлари, шунингдек Калкалия шаҳрига ва Балата фаластин қочқинлар лагерига ҳам кириб улгирган. Айнан ана шу ҳудудларда "Аль-Акса мазлумлари" экстремист ташкилотининг бош қароргоҳи жойлашгани таҳмин этилмоқда. Мазкур ташкилот 6 кишининг ўлимига сабаб бўлган Тель-Авивда содир этилган портлашларга жавобгарликни олган эди.

Қирғизистон бош вазири этиб тайинланган Николай Танаев инсон ҳуқуқлари у бошқарадиган ҳукуматнинг устивор сиёсати бўлишини таъкидлади.

Шунингдек у, бундан буён ҳукумат кенг жамоатчилик фикрини эътиборга олган холда иш олиб боришини ва ноҳукумат ташкилотлари билан алоқалар кучайтирилишини маълум қилди. Кеча мамлакат парламентининг юқори палатаси Танаев номзодини кўпчилик овоз билан тасдиқлаган эди.

Бугун Алматида совет даври сиёсий қурбонлари ҳотирасига бағишлаб ўтказилган мухолифат намойишлари милиция томонидан тарқатилди.

Озодлик мухбирининг хабар беришича норозилик акциясида мухолифат тарафдорлари билан бир қаторда пенсионерлар ҳам иштирок этган. Қозоғистон республикачилар халқ партияси ва Демократик танлови ҳаракати томонидан уюштирилган намойиш иштирокчилари ҳукумат расмийларидан мухолифат лидерларини таъқиб этиш ва мустақил матбуотга босимлар тўхтатилишини талаб этишган. Озодлик мухбирининг айтишича митинг бошланганидан ярим соат ўтар ўтмас у милиция томонидан бостирилиб, мухолифатнинг олти етакчисини ҳибсга олганлар.

Осиё тараққиёт банки Афғонистонга ёрдам тариқасида 15 миллион доллар ажратишини маълум қилди.

Мазкур маблағлар биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги, таълим, соғлиқни-сақлаш, транспорт ва энергетика соҳаларини ривожлантириш сарфланади. Шунингдек, афғон расмийлари улардан қурғоқчилик ва зилзила келтириб чиқарган зарарни қоплашда фойдаланишлари мумкин.

Европа парламенти ҳуқуқни мухофаза органларига телефон суҳбатларини кузатиб бориш ва интернетни назорат этиш ваколатини берувчи қонун лойиҳасини маъқуллади.

Ҳужжат Европа Иттифоқининг барча 15 аъзоси томонидан тасдиқлансагина кучга кириши мумкин. Агар мазкур қонун амалга ўтадиган бўлса телекоммуникация компаниялари полиция топшириғига биноан истаган маълумотни тақдим этиш мажбуриятини олади. Мазкур қонун лойиҳаси кўплаб ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи ташкилотлар танқидига учраб улгирди. Уларнинг таъкидлашларича бу инсон ҳуқуқларининг бузулишига олиб келиши мумкин.

Давомини ўқинг

OzodTa'sir

XS
SM
MD
LG