Линклар

Шошилинч хабар
20 сентябр 2019, Тошкент вақти: 19:01

Халқаро янгиликлар

Афғонистондаги АҚШ кучлари қўмондонлиги вакилининг айтишича жума куни Гардез яқинида отиб ўлдирилган уч нафар афғон жангчиси, янги ҳукуматни қўллаб қувватловчи гуруҳлардан бўлган.

Полковник Рожжер Кинг уларда душманга хос белгилар бўлгани боис америка солдатларининг ўт очишдан бошқа иложи бўлмаганини таъкидлади.
Хабарларга кўра бугун Афғонистон ғарбидаги Нимроз вилоятида янги муваққат ҳукуматга қарши гуруҳлар ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувларда 16 киши халок бўлган. Кеча Афғонистоннинг Қандахор шаҳрида содир этилган портлаш оқибатида эса бир киши оғир жароҳат олди. Бомба вилоят губернатори қароргоҳи яқинига яшириб қўйилган экан. Портлаш оқибтида бинога жиддий зарар етди. Қандахор губернатори вакили портлашларда янги афғон раҳбарияти душманларини айблади. Унинг таъкидлашича, айрим гуруҳлар афғон қавмлари оқсоқоллар кенгаши "Лоя Жирга" сайловларига халақит беришга уринмоқда. "Лоя жирга"нинг биринчи мажлиси 10 июн куни Қобулда очилиши керак.

Бугун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ҳиндистон ва Покистондаги ваколатхонаси ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини эвакуация қилиш бўйича кўрсатма берди.

Унгача эса АҚШ, Буюк Британия ва бошқа ғарб давлатлари Ҳиндистон ва Покистонда яшаётган фуқароларини дарҳол бу мамлакатларни тарк этишларини сўраган. Улар Қашмир минтақасида уруш бошланишидан ҳавотирланиб ана шундай даъват билан чиқишди. Бугун Ҳиндистон мудофаа вазири Жорж Фернандес Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги можаронинг тинч якун топиши даргумон. Шунга қарамай минтақада уруш бошланиш хавфи йўқ деб таъкидлади. Ҳиндистон полициясининг таъкилашича, Жамму ва Қашмир штати маркази Шринагар шаҳрида Қашмир айирмачилари томонидан содир этилган ҳужумлар оқибатида бир киши ўлган, 13га яқини яраланган. Покистон ва Ҳиндистон чегараларида отишмалар тинмаяпти. Ҳозирда Қашмир минтақаси назорат чизиғининг ҳар икки тарафига миллионга яқин қўшин жалб этилган. Келгуси ҳафтада томонларни муросага чақириш мақсадида Жанубий Осиё минтақасига АҚШ мудофаа вазири Дональд Рамсфелд ва Давлат котиби ўринбосари Ричард Армитежларнинг келиши кутилмоқда.

Исроил кучлари Байтул Ҳам, Тулкарем ва Наблус шаҳарларидаги фаластин қочқинлари лагерларида террорчиларни қидириш ишларини давом эттирмоқда.

Тулкарем ва Наблусда комендантлик соати жорий этилган. Юзлаб фаластинли хибсга олинди. Исроил харбийларининг таъкидлашларича фаластин худудларида олиб борилаётган амалиётлар превентив хусусиятга эга. Исроил шаҳарларида портлашларни содир этган террорчи-камикадзелар айнан ана шу худудларда яшагани таҳмин этилмоқда.
Бугун Рамаллоҳда Европа Иттифоқининг юқори мартабали вакили Хавьер Солана Фаластин мухторияти раҳбари Ясир Арафат билан сўзлашувлар олиб боради. Улар исроил-фаластин тинчлик музокараларини бошлаш имкониятларини муҳокама этадилар. Жума куни Рамаллоҳга келатуриб Солана июн ойининг оҳирларида Яқин Шарқ тинчлик халқаро анжумани ўтказилиши кераклигини баён этган. Эртага Ховьер Солана Исроил Бош вазири Ариэль Шарон билан учрашади.

Қирғизистон раҳбари Аскар Акаев 2005 йилда ўзининг президентлик муддати тугаши билан, қайта бўладиган сайловларда номзодини қўйиш нияти йўқ эканини маълум қилди.

Акаевга кўра Қирғизистонда президентликка муносиб номзодлар анчагина. Келгуси президентлик сайловларида фақат халқ сайлаган номзод президент бўлади, деб таъкидлади Аскар Акаев. Гарчи қирғиз президенти сайловларда бошқа номзодини қўймаслиги сабабларини айтмасада, кузатувчилар Қирғизистондаги ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бунга туртки бўлган бўлиши мумкинлигини тахмин этишмоқда. Мамлакат жанубидаги Жалолобод вилоятида ўтган ғалаёнларда 6 киши ўлдирилганди. Акаев 2000 йилда президетликка қайта сайланди. Ўшанда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти сайловларда айрим соҳталикларга йўл қўйилганини танқид остига олган эди.

Россия мудофаа вазири Сергей Иванов бугун Пекинда ўзининг хитойлик маслакдоши Чи Хаотян билан музокара олиб бормоқда.

Ҳар икки давлат ўртасида харбий ҳамкорликни кучайтириш музокараларнинг бош мавзуси экани айтилмоқда. Иванов шунингдек, Россия-Хитой харбий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияси кенгашининг мажлисида иштирок этади. Кеча Россия мудофаа вазири Хитой Халқ Республикаси раиси Дзян Дзэмин билан учрашган эди. Учрашув давомида Сергей Иванов Хитой раҳбарини "НАТО-Россия" кенгаши тузилаётгани борасида маълумот берди. Ўз навбатида Дэян Дзэмин бу қарорни қўллаб-қувватлашини айтган. Бир неча кунлардан кейин Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммити очилади. Унда иштирок этиш учун Хитой ва Россия, шунингдек Марказий Осиёнинг тўрт давлати Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мудофаа вазирлари таклиф этилган.

Европа Иттифоқи давлатлари глобал илиқлашувга қарши кураш тўғрисидаги 1997 йилда қабул қилинган Киото протоколини ратификация қилдилар.

Шундай қилиб, мазкур протоколни жаҳоннинг 70 давлати маъқуллади. Шартнома иштирокчилари келгуси ўн йил мобайнида атмосферага заҳарли газ чиқишини камайтириш ва уни 1990 йилги холатга келтириш бўйича мажбурият олган. Бироқ, протоколни ратификация этган 70 давлатга жаҳон бўйлаб газ чиқиндиларининг 27 фоизи тўғри келади халос. Ҳавони энг кўп ифлослантираётган давлат АҚШ ўтган йили Киото протоколидаги имзосини бекор қилган эди. Ҳозирда жаҳон бўйлаб газ чиқиндилари бўйича АҚШнинг улуши 36 фоизни ташкил этади. Бугунга келиб 41 давлат Киото протоколини имзолаган бўлсада, уни ратификация этгани йўқ.

АҚШ Президенти Жорж Буш келгуси ҳафтада мамлакат Мудофаа вазири Дональд Рамсфелдни Жанубий Осиёга юборишини маълум қилди.

Рамсфелд минтақада вазиятни юмшатиш ва томонларни муросага чақириш мақсадида Покистон ва Ҳинд расмийлари билан музокаралар олиб боради. Президент Жорж Буш Покистон раҳбариятини Қашмирда исломий экстремистларга қарши кескин чораларни кўришга чақирган эди. Бушнинг таъкидлашича, ядро қуролига эга давлатлар - Ҳиндистон ва Покистон ўртасида вазиятнинг кескинлашуви минтақада уруш оловини ёқиши мумкин. Бу эса ҳар икки давлат манфаатига ҳам тўғри келмайди. Кеча Покистон раҳбари Парвез Мушарраф Афғонистон билан чегара ҳудудлардаги қўшинини конфликт ҳудудга олиб ўтилиши борасида фармойиш берди. Ҳозирда Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги Қашмир минтақаси назорат чизиғининг ҳар икки тарафига миллионга яқин қўшин жалб этилган.

АҚШ Давлат департаменти Ҳиндистондаги барча америкаликларни дарҳол мамлакатни тарк этишларини сўраган.

Вашингтон расмийлари Ҳиндистон ва Покистон ўртасида уруш бошланишидан ҳавотирланиб бундай даъват билан чиқди. Шунингдек, Деҳлидаги Америка дипломатлари ва уларнинг оила аъзоларига ҳам мамлакатни тарк этиш тавсия этилган. АҚШнинг Покистондаги элчихонаси ҳодимлари сони аллқачон минимумга қисқартирилди. Буюк Британия ҳам Исломободдаги ўз дипломатларини чақиртириб олган.

Бугун Жанубий Корея пойтахти Сеулда футбол бўйича жаҳон чемпионати старт олди.

Унинг тантанали очилиш маросимини томоша этиш учун Сеул стадионига 64 мингга яқин томошабин йиғилган. Маросимда чемпионат иштирокчиларини Жанубий Корея ва Япония бош вазирлари Ким Дэ Жун ва Дзюнидиро Коидзумилар олқишлади. Тантаналар тугагач Сеул ўйингоҳида Жаҳон кубоги ўйинларининг дастлабки матчи бўлиб. Унда жаҳон чемпиони Франция Сенегал терма командасига имкониятни бой бериб, 0:1га ютқазиб қўйди. Бу галги жаҳон чемпионати Осиё минтақасида илк бор ўтказилмоқда. Жаҳон биринчилиги учун футбол беллашувлари Япония ва Жанубий Корея ўйингоҳларида 31 майдан июн ойининг оҳирги кунига қадар давом этади. Турнирда жами 32 давлат терма командаси 8 гурухга бўлинган холда беллашувлар олиб боради. Япон расмийларининг маълум қилишларича ҳар бир футбол матчини саккиз мингга яқин полициячи қўриқлаб боради. Биргина Япониянинг ўзига футбол томошаларини кузатиб бориш учун 3 ярим миллион чет эллик ташриф буюрган. Чемпионатнинг финал матчи 30 июн куни Японияда бўлиб ўтади.

АҚШ Адлия вазири Жон Эшкрофт террорчиликка қарши самарали кураш олиб бориш мақсадида Федерал қидирув бюроси FBI ваколати янада кенгайтирилганини маълум қилди.

Эшкрофтга кўра, 25 йил олдин қабул қилинган FBI фаолиятини чекловчи ҳукумат қарорлари бекор қилинди. Янги қабул қилинган қонунларга кўра Федерал қидирув бюроси агентларига Интернетни назорат этиш ва жамоатчилик жойларида кузтув ишларини олиб бориш ваколати берилди. АҚШ Федерал қидирув бюроси директори Роберт Мюллер террорчиликка қарши курашга тўсқинлик қилаётган "бюрократик тўсиқлар" олиб ташланишини олқишлади.

Бугун Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги ёҳудийлар истиқомат қиладиган худудларда террорчилик ҳаракати олди олинди.

Автомат ва гранатаметлар билан қуролланган фаластинли мазкур худудга кираётган пайтда отиб ўлдирилган. Исроил қўшинлари Наблусда экстремистларга қарши харбий амалиётларни давом эттирмоқда. Шаҳарда комендантлик соати жорий этилган. Исроил полициясининг маълум қилишича амалиётлар давомида бир неча фаластинли, шу жумладан "Хамас" гуруҳи етакчиларидан бири хибсга олинган. Бугуннинг ўзида исроил қўшинлари, шунингдек Калкалия шаҳрига ва Балата фаластин қочқинлар лагерига ҳам кириб улгирган. Айнан ана шу ҳудудларда "Аль-Акса мазлумлари" экстремист ташкилотининг бош қароргоҳи жойлашгани таҳмин этилмоқда. Мазкур ташкилот 6 кишининг ўлимига сабаб бўлган Тель-Авивда содир этилган портлашларга жавобгарликни олган эди.

Қирғизистон бош вазири этиб тайинланган Николай Танаев инсон ҳуқуқлари у бошқарадиган ҳукуматнинг устивор сиёсати бўлишини таъкидлади.

Шунингдек у, бундан буён ҳукумат кенг жамоатчилик фикрини эътиборга олган холда иш олиб боришини ва ноҳукумат ташкилотлари билан алоқалар кучайтирилишини маълум қилди. Кеча мамлакат парламентининг юқори палатаси Танаев номзодини кўпчилик овоз билан тасдиқлаган эди.

Бугун Алматида совет даври сиёсий қурбонлари ҳотирасига бағишлаб ўтказилган мухолифат намойишлари милиция томонидан тарқатилди.

Озодлик мухбирининг хабар беришича норозилик акциясида мухолифат тарафдорлари билан бир қаторда пенсионерлар ҳам иштирок этган. Қозоғистон республикачилар халқ партияси ва Демократик танлови ҳаракати томонидан уюштирилган намойиш иштирокчилари ҳукумат расмийларидан мухолифат лидерларини таъқиб этиш ва мустақил матбуотга босимлар тўхтатилишини талаб этишган. Озодлик мухбирининг айтишича митинг бошланганидан ярим соат ўтар ўтмас у милиция томонидан бостирилиб, мухолифатнинг олти етакчисини ҳибсга олганлар.

Осиё тараққиёт банки Афғонистонга ёрдам тариқасида 15 миллион доллар ажратишини маълум қилди.

Мазкур маблағлар биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги, таълим, соғлиқни-сақлаш, транспорт ва энергетика соҳаларини ривожлантириш сарфланади. Шунингдек, афғон расмийлари улардан қурғоқчилик ва зилзила келтириб чиқарган зарарни қоплашда фойдаланишлари мумкин.

Европа парламенти ҳуқуқни мухофаза органларига телефон суҳбатларини кузатиб бориш ва интернетни назорат этиш ваколатини берувчи қонун лойиҳасини маъқуллади.

Ҳужжат Европа Иттифоқининг барча 15 аъзоси томонидан тасдиқлансагина кучга кириши мумкин. Агар мазкур қонун амалга ўтадиган бўлса телекоммуникация компаниялари полиция топшириғига биноан истаган маълумотни тақдим этиш мажбуриятини олади. Мазкур қонун лойиҳаси кўплаб ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи ташкилотлар танқидига учраб улгирди. Уларнинг таъкидлашларича бу инсон ҳуқуқларининг бузулишига олиб келиши мумкин.

Европанинг ягона валютаси – "евро"нинг АҚШ долларига нисбатан қадри ўсишда давом этмоқда.

Жума куни "евро"нинг долларга нисбати 94 центни ташкил этди. Бу ўтган йил ёздагига қараганда 10 центга кўп демакдир. "Евро"нинг кучайишига асосий сабаблардан бири америка омонатчиларининг европа бозорига қизиқиши ортаётгани ва Германия ҳамда Франция иқтисодининг кўтарилаётганида дейишмоқда кузатувчилар.

Карачида ислом экстремистлари томонидан қатл этилган Америкалик журналист Дэниел Перлнинг беваси ўғил кўрди.

Парижда туғилган чақалоқнинг онаси Мариана Перл унга Адам деб исм қўйди. Вол Стрит Жорнал мухбири Дэниел Перл январ ойида ислом экстремистлари томонидан олиб қочилиб кейинчалик қатл этилган эди. Ҳозирда уни ўлдирганликда гумон этилиб тўрт нафар шахс устидан маҳкама Карачида давом этмоқда.

Бугун эрталаб Исроил қўшинлари Ғарбий соҳилнинг Фаластин назоратидаги Хеброн шаҳрига кирди.

Олинган хабарларга кўра, бир неча соатдан кейин шаҳарни тарк этган Исроил аскарлари, Исроилга қарши жангарилар эканида шубҳа қилинган бир неча шахсни қўлга олган.
Исроил қўшинлари Байтулҳам шаҳрида ҳам бешинчи кун ўз операцияларини давом эттирмоқда.

Бугун Покистон раҳбари генерал Парвез Мушарраф Покистон мамлакатининг шарқий чегарасини мустаҳкамлаш учун ўз қўшинларини Афғонистон билан чегарадош минтақаданхозирча олиб чиқмаганини маълум қилди.

Бироқ бугун Исломобод шаҳрида бўлиб ўтган матбуот конференциясида Мушарраф, токи Ҳиндистон билан кескин вазият сақланиб қолар экан, қўшинларни Афғонистон билан бўлган чегара минтақасидан олиб чиқиш масаласи кун тартибида қолишини айтган.
АҚШ Покистон ўз қўшинларини Афғонистон чегарасидан кўчириш режаси борасида хавотир билдирган.

Ҳиндистон расмийлари бугун хавфсизлик кучлари Кашмирнинг Ҳиндистон назоратидаги қисмида полиция постига хужум уюштирган исломий жангари эканида гумон қилинган икки шахсни отиб ўлдирганини маълум қилдилар.

Пайшанбага ўтар кечаси Дода минтақасидаги полиция постига қарши уюштирилган хужумда камида икки нафар полициячи ўлдирилган.
Маълумотларга кўра, Ҳиндистон-Покистон чегарасида юз берган сўнгги отишмаларда ҳар икки томондан камида 20 киши ўлган.
Ядровий қуролга эга бўлган икки қўшни давлат чегара минтақасига бир миллион аскардан иборат ҳарбий куч тўплаган.

Покистон, қўшни Афғонистон чегарасидаги ўз харбий кучларни, кескин вазият хукм сураётган Ҳиндистон билан бўлган чегара минтақасига жўната бошлаганини маълум қилди.

Покистон президенти ва харбий қўмондони Парвез Мушаррафнинг матбуот котиби Рашид Қуреши, ўз қўшинларини зарур бўлган минтақага жўнатаётган бўлишига қарамасдан Покистон, АҚШ етакчилигидаги аксил террор кампаниясини қўллаб қувватлашни давом эттиришини айтди.

Париждаги ким ошди савдоси ташкилотчилари, бир пайтлар Эрон шоҳи рафиқасига тегишли бўлган қимматбаҳо тақинчоқлар 3.6 миллион долларга сотилганини маълум қилдилар.

1951 йилда Шоҳнинг иккинчи хотини бўлган малика Сурайё ўғил фарзанд туғмагани сабабли, Шоҳ олти йилдан кейин у билан ажрашган.
Ўтган йил куз фаслида вафот этган малика ўзининг қимматбаҳо тақинчоқлари сотилиши ва ундан тушган маблағ ҳайрия ишларига сарфланишини васият қилган. Сурайёнинг никоҳ узуги деб қаралаётган олмос кўзли платинадан ишланган узук 900.000 еврога сотилди. Малика Сурайёга тегишли тақинчоқларнинг Париж шаҳридаги ким ошди савдоси давом этиши белгиланган.

АҚШ ва Европа иттифоқи вакиллари бугун Қоҳирада Миср президенти Ҳусни Муборак билан учрашдилар.

Сўзлашувлар чоғида яқин шарқ тинчлик музокаралари ва Фаластин мухториятидаги ислоҳотларни рағбатлантириш йўлидаги уринишларни мувофиқлаштириш масаласи муҳокама қилинди.
Европа иттифоқи ташқи сиёсати бошлиғи Хавиер Солана ва АҚШ вакили Вилям Бернс Муборак билан алоҳида-алоҳида учрашдилар.
Солана, ўзи ва Бернс Фаластин худудида Фаластин лидери Яссир Арофат билан учрашиб, Фаластин мухторияти структурасини молиявий ва сиёсий ислоҳ қилиш масаласини муҳокама қилишларини билдирди.

Туркманистон, Афғонистон ва Покистон лидерлари бугун Исломобод шаҳрида учрашиб, Туркманистондан Покистонгача газ қувури қуриш масаласини муҳокама қиладилар.

Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзов, Афғонистон муваққат хукумати бошлиғи Ҳамид Карзай ва Покистон президенти Парвез Мушаррафнинг музокаралардан кейин англашув меморандумини имзолашлари мумкинлиги кутилмоқда.
Туркманистоннинг Давлатобод газ хавзасидан Покистонгача бўлган 1.460 километр узунликдаги қувурнинг йилига 15 млрд куб метр табиий газ транспорт қилиши кўзда тутилган. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 2 – 3.5 миллиард доллар маблағ сарфланиши таҳмин қилинмоқда. Хориждаги бир қатор йирик компаниялар ушбу лойиҳага қизиқиш билдирганлар.

Бугун сайловчилар Афғонистон собиқ президенти, Жамияти Исломий партияси раҳбари Бурҳониддин Раббонийни Лоя жирга аъзоси бўлиши учун овоз берадилар.

Шуни эслатиб ўтиш лозимки, мамлакат шимолидаги Бадаҳшон тумани 29 май куни Раббонийни Лоя жиргага номзод қилиб кўрсатган.
Афғонистон муваққат ҳукуматида Мудофаа вазири ўринбосари лавозимини эгаллаган генерал Абдул Рашид Дўстум ўтган хафтада Мозори Шариф шаҳридан Лоя Жиргага вакил сифатида сайланган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG