Линклар

Шошилинч хабар
26 август 2019, Тошкент вақти: 05:09

Халқаро янгиликлар

Бугун АҚШ президенти Жорж Буш Америка хотира куни муносибати билан Франциянинг Нарманди худудидаги қабристонда нутқ сўзлади.

Бу ерда иккинчи жаҳон урушида халок бўлган 9.000дан ошиқ аскар дафн этилган. Ветеранлар ва фаҳрийлар жумладан Франция президенти Жак Ширак олдида сўз этган президент Буш, илгарги авлодларнинг уруш пайтида берган қурбонликларини – терроризмга урушда аллақачон аскарлар ва оилалар томонидан берилган қурбонликларга қиëслади. Бугун эрталаб Буш ва Ширак Сант-Мере-Еглис шаҳрида
хотира куни муносибати билан ўтказилган маросимда иштирок этишди. Сант-Мере-Еглис 1944 йил июн ойида иттифоқдош кучлар томонидан озод қилинган биринчи шаҳардир.

Покистон ҳукумати Хитойнинг ҳозирги Шинжон вилоятида этник Уйғурларнинг шарқий Туркистон мустақиллик харакатига етакчилик қилган Исмоил Қодирни расмий Пекинга ушлаб бергани билдирилди.

Бугун Хитой расмий вакилларининг даъво қилишларича, Исмоил Қодир Кашмирда мусулмон гуруҳлари билан яширин учрашув ўтказаëтган пайтда Покистон маҳфий хизмати ходимлари томонидан қўлга туширилган. Шинжон вилоятида коммунист партия котиби Ванг Легуаннинг Урумчида журналистларга айтишига кўра, Исмоил Қодир этник Уйғурларнинг сепаратист харакатида учинчи юқори даражали лидердир ва у 11 сентябрдан кейин Шинжондан қочиб чиққан. Ванг Легуаннинг яна айтишича, Хитой ҳукумати Усама бин Ладеннинг кучлари Афғонистонда бир мингдан ошиқ Уйғурларни тайëргарликдан ўтказганига ишонади. Унинг қайд қилишича, у ердаги жангларда таҳминан 20 Уйғур халок бўлган, 600 Уйғур Покистонга қочиб ўтган ва қайтган тахминан 110 Уйғур Хитойда ушланган. Унинг айтишича, Пекин ҳукумати АҚШдан Америка кучлари томонидан қўлга туширилган 300 Уйғур Хитойга қайтарилишини сўрамоқда.

Бугун Россия ташқи ишлар вазир ўринбосари Анатоли Сафонов Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги кескин вазиятни юмшатишга ëрдам бериш учун Исломободга келди.

Россия расмий вакили президент Владимир Путиннинг Покистон президенти Парвез Мушарраф ва Ҳиндистон бош вазири Атал Бехарий Важпайи ўртасида яккама-якка учрашувга мезбонлик қилиши тўғрисида киритган таклифини расман билдириши кутилади. Халқаро ҳамжамият Покистон ва Ҳиндистонга Кашмир масаласида яна уруш бошламаслик борасида босим этмоқда. АҚШ президенти Жорж Буш Мушаррафни жангариларнинг Кашмирда Хиндистонликларга қарши террористик хужумлар қилишига йўл қўймаслик учун амаллий чора-тадбирлар кўришга чақирди. Мушарраф бир ярим соатдан кейин Покистон халқига мурожат қилади. У Кашмир масаласида ва Покистоннинг сўнгги ракета синовлари тўғрисида сўз этиши кутилади.

Бугун Москвада АҚШ ва Россия мутахассислари ядровий, кимëвий ва биологик терроризмга қарши курашда хамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилишмоқда.

АҚШ сенатори Ричард Лугар ва собиқ сенатор Сам Нан Америка делегациясига етакчилик қилишмоқда. Улар собиқ совет иттифоқида қолган оммавий қирғин қуроллари террористлар қўлига тушишига йўл қўймасликка қаратилган АҚШнинг 10 йиллик дастурини бошқариб келишмоқда. Лугар-Нан номи билан танилган мазкур дастур бўйича, АҚШ таҳдидни камайтириш лойиҳалари учун ҳозирга қадар тахминан 5 миллиард доллар сарфлади. Сенатор Лугар АҚШнинг молиявий ëрдамлари Россиянинг асосан юқори даражада бойитилган ядровий ëнилғи қуйиладиган ядровий сув ости кемаларини ишдан чиқаришда қўлланилишига чақирди. Россиянинг ташқи сиëсат бўйича мутахассиси Сергеи Караганов эса АҚШ ва Россия ўртасида фуқоровий мудофаа дастурлари ишлаб чиқилишига чақирди.

Бугун Москвада НАТО ҳарбий қўмитасининг раиси Россиянинг юқори лавозимли ҳарбий амалдори билан музокаралар олиб борди.

НАТО адмирали Гуидо Вентурони ва Россия қуролли кучлар штаб бошлиғи, генерал Юрий Балювеский ўртасида ўтказилган музокараларда НАТОнинг бугун Москвада очилган янги миссияси мухокама қилинди. Вентуронининг айтишига қараганда, ушбу миссия янги НАТО-Россия кенгашининг ишларини амалга оширишда ëрдам беради. Эртага Римда ўтказиладиган саммитда кенгаш расман тасдиқланади.

Бугун Парижда Германия канслери Герхард Шроедер Франция президенти Жак Ширак билан музокаралар олиб боради.

Германия ва Франция хукумат матбуот вакилларининг айтишларича, музокараларда келаси ойда Испанияда ўтказилиши белгиланган Европа иттифоқининг саммити, Европа иттифоқи ислоҳотлари ва Россия билан бўлган муносибатлар асосий масалалар сифатида муҳокама этилади. Франция ташқи ишлар вазирлиги билдиришича, Ширак ва Шроедер Париж ва Берлин ўртасида янада кўпроқ маслахатлашиб турилишини истайдилар. Франция ва Германия лидерларининг бугунги норасмий учрашуви, АҚШ президенти Жорж Бушнинг кечаги Париж ва ўтган хафтада Берлинга қилган ташрифлари пайтига тўғри келмоқда.

Хабарларга қараганда, бугун Тошкентда Ўзбекистон милицияси ички ишлар вазирлиги қошида ўтказилган номойишни тарқатиш учун куч ишлатган.

Ўзбекистон инсон хуқуқлари жамиятининг камида 3 аъзоси ушлангани билдирилди. Номойишчилар Юлдош Расулов озод этилишини талаб қилишган. Ўзбекистон инсон хуқуқлари жамиятининг аъзоси Юлдош Расулов ëшларни Жамият номли экстеримист диний гуруҳга киришга даъват қилган, деган айб билан жума куни хибсга олинган. Хабарларга кўра, бир соатга етмаган номойиш милиция томонидан тарқатилган. Бугун ушланган айрим номойишчилар кейинчалик озод этилганлар. Халқаро инсон хуқуқлари гуруҳлари ва Ғарб давлатлари Ўзбекистон ҳукуматини инсон ҳуқуқларини поймол этаëтганида танқид қилиб келишмоқда.

Бугун Ўзбекистон "Эрк" мухолифат партияси бош котиби Отаназар Орипов партиянинг бўлажак қурилтойи олдидан милиция ходимлари томонидан Ички ишлар вазирлигига олиб кетилиб, кейин қўйиб юборилган.

Отаназар Ориповга кўра у Ички ишлар вазирлигида ЭРК қурилтойига раислик қилмаслик тўғрисида огоҳлантирилган ва у ерда етти соат давомида ушлаб турилган. Ўзбекистоннинг биринчи конституцияси муаллифларидан бўлган Отаназар Орипов 1994 йилда икки марта хибсга олинган. У ҳукуматга қарши фаолиятда айбланиб, умрининг бир йилдан ошиқроқ вақтини қамоққахонада ўтказган. Бу ҳусусдаги тафсилотлар билан дастуримиз давомида танишасиз.

АҚШ Президенти Жорж Буш ҳамда Россия Президенти Владимир Путинлар Москва учрашувидан тўла қониқиш ҳис этганлар.

Икки давлат президентлари бу ҳақда бугун Санкт-Петербургда баён қилдилар. У ерда Буш ва Путин ўртасида музокаралар норасмий вазиятда давом этмоқда. Улар Санкт-Петербургдаги Рус музейи, Эрмитаж, Мариинск театрини бориб кўрдилар. Ташриф дастуридан, шунингдек Нева дарёси бўйлаб катерда сайр ўрин олган. Кеча Москвада АҚШ Президенти Жорж Буш ҳамда Россия Президенти Владимир Путинлар стратегик қуролларни қисқартириш тўғрисидаги битимни ва ҳар икки давлат ўртасида янги стратегик алоқалар тўғрисидаги шартномани имзолагандилар. Эришилган келишувларга мувофиқ Россия ва АҚШ ўз ядро арсеналларини 2012 йилга қадар учдан иккига қисқартиришлари керак.

Афғонистон мудофаа вазири Муҳаммад Фоҳимга кўра чақирилажак афғон қавмлари оқсоқоллар кенгаши Лоя Жирга мажлисидан олдин мамлакатда хавфсизлик чоралари тўлалигича таъминланган.

Бу ҳақда Фоҳим бугун Тожикистон пойтахти Душанбеда баён қилди. Айни дамларда Афғонистон мудофаа вазири тожик расмийлари билан икки давлат ўртасида ҳарбий ҳамкорликни чуқурлаштириш борасида сўзлашувлар олиб борди.
Лоя Жирга мажлиси 10 июн куни Қобулда очилиши керак. Бироқ афғонистондаги тинчликни сақловчи кучлар қўмондонлигининг маълум қилишича айрим экстремистик кучлар мажлис ишига халақит бериши мумкин.

Исроил фаластин ҳудудларида янги харбий амалиётларни бошлаш ниятида.

Бу ҳақда бугун исроил телевидениеси хабар қилди. Бироқ Исроил бош вазири маслаҳатчиси Раанан Гиссин бўлажак харбий амалиётлар ҳусусида ҳеч нарса билмаслигини айтди. Бугун исроил қўшинлари ғарбий соҳилдаги Тулкарем фаластин қочоқлари лагерларида рейдларни амалга оширган. У ерда олиб борилган тинтувлар давомида бир қанча портловчи мосламалар ва қурол – аслаҳалар топилган. Ўнлаб фаластинликлар террорчиликда гумон этилиб ҳибсга олинди. Кеча мазкур ҳудудларда олиб борилган амалиётлар давомида бир исроил аскари халок бўлган ва икки нафари оғир яраланган эди.

Бугун Тайвань авиаширкатига қарашли

Хонг-Конгга қараб учган самалёт Тайбей аэропортидан кўтарилиши билан, 50 дақиқа ўтар-ўтмас радар экранида йўқолган. Унгача эса пилотлар бошқарув пунктига самалётдаги носозлик ҳақида хабар беришмаган. Фалокат рўй берган жойга етиб келган қутқарувчилар, денгиз сатхида керосин доғларини ва самалёт бўлакларини топишган. Фалокат сабаблари ўрганилмоқда.

Рим папаси Иоан Пауэл иккинчи Болгария бўйлаб сафарини давом эттирмоқда.

Бугун у Рилдаги қадимий провослав монастирини бориб кўрди. Кеча Рим папаси Болгария провослав черкови патриархи Максим билан учрашганида, провослав дин аҳлини рим – католик черкови билан алоқани мустаҳкамлашга чақирди. Шунингдек Ватикан олий рухонийси Болгария Президенти Георгий Пирванов билан ҳам учрашди. Учрашув давомида Рима папаси унга қарши уюштирилган суиқасдда Болгария маҳсус ҳизматининг қўли борлигига ҳеч қачон ишонмаганини қайд этди.

Бугун уч нафар Шимолий Корея фуқароси Пекиндаги Жанубий Корея элчихонасига кириб олиб сиёсий бош пана сўраган.

Жанубий кореялик дипломатнинг маълум қилишича икки эркак ва бир аёл хитойнинг кучли назоратига қарамай элчихона ҳудудига кириб олишга муваффақ бўлган. Сўнгги бир ой давомида 38 нафар шимолийкореялик фуқаро Пекиндаги хориж элчихоналарига кириб олиб, бош пана сўраган. Хитойдаги Жанубий Корея элчихонаси вакилининг айтишича уларнинг бари Сеулга олиб ўтилган.

Покистон бугун ўзининг "ер-ер" балестик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди.

Покистон бугун ўзининг "ер-ер" балестик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Исломобод расмийларининг таъкидлашларича ракеталар синови давомли бўлиб, унинг Ҳиндистон билан Покистон ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашганига ҳеч қандай даҳли йўқ. Америка Қўшма Штатлари Покистоннинг бундай қароридан ташвишланиш изҳор этди. Кеча Ҳидистон ташқи ишлар вазири билан музокаралар олиб борган Европа Иттифоқи раҳбарияти аъзоси Крис Паттен Деҳлида Исломобод расмийларини террорчиларни қўллаб-қувватлашни тўхтатишга чақирган. Паттенга кўра Қашмир атрофидаги вазият жар ёқасига келиб қолган. Шунингдек, АҚШ Давлат котиби Колин Пауэл ҳам Ҳиндистон ва Покистон ўртасида таранг вазиятни юмшатишда қўлидан келган чорана қўллашини айтди. Келгуси ҳафтада Буюк Британия ташқи ишлар вазири Жэк Строунинг Жанубий Осиёга келиши кутилмоқда.

Бугун Қобулга халқаро тинчликни сақловчи кучлар таркибига кирувчи турк қўшинларининг навбатдаги контингенти етиб келди.

Улар таркибида асосан харбий алоқачилар ва аэропортга ҳизмат кўрсатиш мухандислари бор. Июн ойининг оҳирларига келиб Афғонистондаги халқаро тинчликни сақловчи кучларга қўмондонлик қилиш эстафетасини Туркия Буюк Британиядан қабул қилиб олиши керак. Бу пайтга келиб эса Афғонистондаги турк қўшини сони 1200га етказизилиши кўзда тутилмоқда. Ҳозирда пойтахт Қобулга жами тўрт ярим минг халқаро қўшин жойлаштирилган. Кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши тинчликни сақловчи кучларнинг Қобулда бўлиш муддатини яна олти ойга узайтирган эди.

Коррупцияда айбланиб, вазифасидан четлаштирилган Туркманистоннинг собиқ бош вазир ўринбосари Амангелди Атаев ўз иш фаолиятини республиканинг чекка вилоятларидаги заводларнинг бирида электрик сифатида давом эттирмоқда.

Туркманистон собиқ мудофаа вазири Гурбандурди Бегенжев ва собиқ озиқ-овқат саноати вазири Какажан Авезовлар эса 2012 йилга қадар буғдой ўстириб, деҳқончилик билан шуғулланадиган бўлишди. Мамлакат президенти Сапармурат Ниязовга кўра улар қилган гуноҳларини ана шу йўл орқали ювишлари керак.

Бугун Москвада АҚШ Президенти Жорж Буш ҳамда Россия Президенти Владимир Путинлар стратегик қуролларни қисқартириш тўғрисидаги битимни ва ҳар икки давлат ўртасида янги стратегик алоқалар тўғрисидаги шартномани имзоладилар.

Эришилган келишувларга мувофиқ Россия ва АҚШ ўз ядро қалпоқчаларини 2012 йилга қадар учдан иккига қисқартириши керак. Кремльда чиқиш қилган Буш Росиия ва Америка ўртасида имзоланган шартномани тарихий воқеа дея эътироф этди.
Шунингдек, ҳар икки давлат президентлари ракетага қарши мудофаа, террорчиликка қарши кураш ва оммавий қирғин қуроллари тарқалишини олиш борасида ҳамкорликни кучайтириш ниятида эканликларини билдиришди.

Қирғизистонда норозилик намойишларининг янги тўлқини бошланди.

Намойишчилар мухолифат етакчиси Азимбек Бекназаровга қўйилаётган айбловлар бекор этилишини талаб қилишмоқда. Бугун қирғиз маҳкамаси парламент депутати Бекназаровга етти йил олдин содир этган жинояти бўйича айблов хукмини чиқарди. Гарчи Бекназаров суд залидан қўйиб юборилган бўлсада, ўн мингга яқин унинг тарафдорлари маҳкама қарорига қарши норозилик белгиси сифатида Бишкек-Ош автотрассасини яна тўсиб қўйишди. Чунки Қирғизистон қонунларига мувофиқ судланган шахслар мамлакат парламенти депутатлигига сайланиш ҳуқуқига эга эмас. Бугун Қирғизистон Президенти Аскар Акаев мухолифат вакиллари билан учрашув давомида тузилажак янги ҳукумат коалицон бўлишини таъкидлаган.

Бугундан бошлаб Туркия Қобулга ўзининг яна минг харбий қўшини жойлаштиришни бошлайди.

Июн ойининг оҳирларига келиб Афғонистондаги халқаро тинчликни сақловчи кучларга қўмондонлик қилиш эстафетасини Туркия Буюк Британиядан қабул қилиб олиши керак. Ҳозирга келиб Афғонистон пойтахтига жами тўрт ярим минг халқаро қўшин жойлаштирилган. Кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши тинчликни сақловчи кучларнинг Қобулда бўлиш муддатини яна олти ойга узайтирди. Бироқ улар таркибини бутун мамлакат бўйлаб кенгайтирилиши борасида ҳали бир тўхтамга келингани йўқ.

Рим Папаси Иоан Пауэл иккинчи унга қарши уюштирилган суиқасдда Болгария маҳсус ҳизматининг қўли борлигига ҳеч қачон ишонмаганини қайд этди.

Рим – католик черкови олий рухонийси бу ҳақда бугун Софияда Болгария президенти Георгий Пирванов билан учрашув давомида баён қилди. Иоан Пауэл иккинчига суиқасд Ватиканда Муқаддас Пётр майдонида 1981 йилнинг майида содир этилган. Мехмет Али Ағжи исмли турк фуқароси унга қарата ўқ узган эди. Ўшанда суиқасдда гумон этилиб уч болгар фуқароси ҳам ушланиб кейинчалик қўйиб юборилган. Бугун Рим папаси Болгария провослав черкови олий рухнийси Патриарх Максим билан учрашади.

Америка Қўшма Штатлари Қозоғистонда сўз эркинлиги топталаётгани ва мухолифат вакилларига таъқиблар кучаяётганидан ташвишланиш билдирди.

АҚШ Давлат департаменти чиқарган бёнотда сўнгги кунларда қозоқ мустақил матбуотига қарши содир этилган тажоввузлар, жумладан "Солдат" газетаси таҳририятига қарашли жихозларнинг ўғирлаб кетилиши ва "Деловое обозрение республики" газетасининг Олмати офисининг ёқиб юборилиши билан боғлиқ айрим фактлар келтириб ўтилади. Баёнотда шунингдек, март ойида Қозоғистонда икки мухолифат етакчисининг қамоққа олиниши ортида сиёсий сабаблар борилиги айтилади.

Бугун Европа Иттифоқи раҳбарияти аъзоси Крис Паттен Деҳлида жар ёқасига келиб қолган ҳинд-покистон можаросини юмшатиш борасида Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Жасвант Сингх билан музокаралар олиб бормоқда.

Келгуси хафтада ана шундай миссия билан Буюк Британия ташқи ишлар вазири Жэк Стронинг Жанубий Осиёга келиши кутилмоқда. Кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Кофи Аннан Ҳиндистон ва Покистонни Қашмир можаросини тинч йўл билан бартараф этишга чақирди. Мана бир хафтадир Қашмир бўлгасида ракета-артиллерия отишмалари тинмаяпти. Пайшанба куни Исломобод афғон чегараларидаги ўз қўшинларининг бир қисмини Қашмирга кўчиражаги борасида аксил-террор коалицияси бўйича шерикларини огоҳлантирган.

Япония бош вазири Жуничиро Коизуми футбол бўйича жаҳон чемпионати очилиши олдидан мамлакатда хавфсизлик чоралари кучайтириш борасида фармойиш чиқарди.

Жаҳон биринчилиги учун беллашувлар Япония ва Жанубий Корея ўйингоҳларида 31 майдан июн ойининг оҳирги кунига қадар давом этади. Япон расмийларининг маълум қилишларича ҳар бир футбол матчини саккиз мингга яқин полициячи қўриқлаб боради. Биргина Япониянинг ўзига футбол томошаларини кузатиб бориш учун 3 ярим миллион чет эллик келиши кутилмоқда. Жаҳон чемпионатида 32 мамлакат терма камандалари жаҳон кубогини қўлга киритиш учун мусобақаларда иштирок этади. Чемпионатнинг финал матчи 30 июнга белгиланган.

Британия ташқи ишлар вазири Жэк Строу, Кашмир масаласида Покистон ва Ҳиндистон ўртасида ядровий уруш юз бериши ҳавфи борлигини маълум қилди.

Строу бугун ББС радиосига берган интервюсида, халқаро ҳамжамият икки давлатни уруш ёқасидан қайтариш учун қўлидан келган барча ишни қилиши кераклигини билдирди. Европа Иттифоқи ва АҚШ бу борада кўраётган чоралар доирасида Жэк Строу келаси ҳафта Ҳиндистон ва Покистонга боради.
Ҳозир Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги чегара минтақасида танклар, қанотли ракета ва жанговор учқичлар билан қуролланган, тахминан бир миллион аскардан иборат катта ҳарбий куч тўпланган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG